cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Yakkadaraxt_MFY_Yoshlari

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
196
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
Йиғилишда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги – жамоатчилик назоратида” тамойили асосида йилига камида икки марта ижтимоий сўров ўтказиш йўлга қўйилиши таъкидланди. Энди йўлдаги дислокация тушунчасидан воз кечилиб, барча йўл-патруль хизмати ходимлари учун маҳаллаларни қамраб олувчи жавобгарлик ҳудуди белгилаб қўйилади. Энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитасини шакллантириб, уларни тартибга солиш учун: - нечта светофор ёки қанча узунликдаги йўл тўсиқлари керак; - қайси ҳудудларга ер усти ва ер ости пиёда йўлаклари зарур; - ҳаракат хавфсизлиги учун жиддий хавф туғдираётган “яма” ва “гармошкалар”ни таъмирлаш учун қанча маблағ зарур, деган саволларга аниқ ҳисоб-китобларини бериш топширилди. Мутасаддилар ва барча вилоятлар ҳокимларига бир ой муддатда консультантларни жалб қилиб, ҳудудидаги энг хавфли йўл ва чорраҳаларда тартиб ўрнатиш лойиҳасини бошлашга кўрсатма берилди.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Уюшмаган ёшлар билан ягона ёндашув асосида ишлашни йўлга қўйиш мақсадида Идоралараро кенгаш ва ҳудудий кенгашлар ташкил қилиниши белгиланди. Кенгаш уюшмаган ёшларнинг ягона электрон базасини шакллантиради ҳамда улар билан манзилли ишлаш дастурларини амалга оширади. “Вояга етмаганлар билан ижтимоий-ҳуқуқий ишлаш кластери”ни жорий этишга топшириқ берилди. Бунда, “оила – маҳалла – мактаб - мустақил ҳаёт” тамойили асосида ҳар бир тарбияси оғир ўсмирлар билан якка тартибда ишлаш бўйича янги тизим йўлга қўйилади. Умуман, ёшлар ўртасидаги жиноятларни кескин камайтириш бўйича ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг ўзи шуғулланиб, ўзгариш қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди. Facebook|Instagram|Twitter
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Йиғилишда ўтган олти ойнинг ўзида турли низолар туфайли 600 дан зиёд жиноят содир этилгани таъкидланди. Аёллар жиноятчилигининг 40 фоизга яқини ишламайдиган ёки доимий банд бўлмаган хотин-қизлар томонидан содир этилган. Бундан ташқари, жиноятдан 2,7 мингга яқин, оилавий зўравонликдан 20 мингга яқин аёллар жабр кўрган. Давлатимиз раҳбари яқинда Фарғонада 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилганини тилга олиб, бу ҳолат вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турганлигини айтди. Айрим маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари институти кутилган натижани бермаётгани қайд этилди. Давлатимиз раҳбари янги тузилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги доирасида ҳар бир туманда: - ижтимоий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатадиган ижтимоий хизматлар марказлари; - психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат “мобиль гуруҳлар”; - зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “Колл-марказлар” ташкил қилишни топширди. Қийин аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар учун ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш хизматини кенгайтириш вазифаси қўйилди. Агентлик вилоят ҳокимлари билан бирга йил якунига қадар барча ҳудудларда аҳолига ижтимоий кўмак кўрсатувчи “Инсон” марказларини ишга туширади. Facebook|Instagram|Twitter
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш бўйича янгича иш тартибини белгилаб берди. Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлигига: - жиноят қилишга мойиллиги бор оғир аҳволдаги аҳоли билан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ишлаш бўйича “маҳалла бешлиги”нинг вазифаларини аниқ белгилаб бериш; - ёш тоифаси, ижтимоий ва моддий аҳволидан келиб чиқиб, уларнинг ҳар бир гуруҳи учун алоҳида методика ишлаб чиқиш топширилди. Энди профилактика инспектори ҳудудида жиноят қилишга мойиллиги бор шахсларни аниқлайди, “маҳалладаги бешлик” уларнинг муаммоларини ҳал қилади. Тизимда рақамлаштириш аҳволи қониқарсизлиги танқид қилинди. Ички ишлар вазирининг бу масалалар учун масъул ўринбосари зиммасига юклатилган бирорта вазифа охиригача етказилмагани кўрсатиб ўтилди ва шу муносабат билан вазир ўринбосари Н.Тўрахожаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Facebook|Instagram|Twitter
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#Диққат ❗️Ички ишлар ва Рақамли технологиялар вазирликлари олдига аҳолининг барча тезкор ва шошилинч хизматларга мурожаатларини оператив ҳал қилиш мақсадида ягона “112” тезкор рақами ва диспетчерлик тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилди. Ушбу тизим 2024 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 1 июлга қадар водий вилоятларида, келаси йил якунига қадар эса барча туман ва шаҳарларда ишга туширилиши шарт. (Обуна бўлинг👇) https://telegram.me/+qPWcSydXCL02MTEy
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент жамоат жойларида тинчликни таъминлаш масалаларига алоҳида тўхталди. Миллий гвардияга қўшимча ваколат берилиб, парк, хиёбон ва бозорларда жамоат тартибини сақлаш ушбу тузилма зиммасига юкланди. Лекин бозорларни “жиноятдан холи ҳудуд”га айлантириш борасида Миллий гвардиянинг фаолияти қониқарли эмаслиги таъкидланди. Шу йилнинг ўзида Миллий гвардия масъул бўлган ҳудудлардаги 236 та жиноятнинг 86 фоизи айнан бозорда содир этилган. Умуман, Миллий гвардия жавобгарлиги остидаги ҳудудларда жиноятларга қарши курашиш бўйича тизим яратилмагани кўрсатилиб, Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари И.Ибрагимов лавозимидан озод этилди. Зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги учун Миллий гвардиянинг Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари бошлиқлари ҳамда Навоий шаҳар қўриқлаш бўлими бошлиғини ишдан бўшатишга кўрсатма берилди. Facebook|Instagram|Twitter
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент йиғилишни якунлар экан, энди ҳеч кимнинг эскича ишлашига йўл қўйилмаслигини уқтирди. “Бугунги йиғилишда жами 31 нафар масъул раҳбарлар бўшатилди. Бундан кейин талаб жуда қаттиқ бўлади. Бундан буён янгича ёндашувлар асосида ишлаб, одамларимизни рози қиласизлар, ёки лавозимдан бўшатилиб, жавобгарликка тортиласизлар”, - деди давлатимиз раҳбари. Вилоят ҳокимлари ҳам ҳар ойда ҳудудидаги жиноятчилик оғир бўлган туманларда сайёр йиғилиш қилиб, ҳолатни танқидий кўриб чиқиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Facebook|Instagram|Twitter
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Ички ишлар ва Рақамли технологиялар вазирликларига икки ой муддатда ҳар бир вилоят-туман-маҳалла кесимида ижтимоий ва криминоген муаммоларни рақамлаштириш орқали “Ижтимоий вазият” ахборот тизимини ишга тушириш топширилди. Бунда, аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган ижтимоий муаммоларнинг ягона реестри шакллантирилади, масъул идораларнинг кучи муаммога қараб манзилли йўналтирилади. Бундан буён вилоят ва туман ички ишлар раҳбарлари ҳар ойда камида бир марта туман ва шаҳар кенгашларига жиноятчилик аҳволи бўйича ҳисобот бериши белгиланди. Ички ишлар ва Рақамли технологиялар вазирликлари олдига аҳолининг барча тезкор ва шошилинч хизматларга мурожаатларини оператив ҳал қилиш мақсадида ягона “112” тезкор рақами ва диспетчерлик тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилди. Ушбу тизим 2024 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 1 июлга қадар водий вилоятларида, келаси йил якунига қадар эса барча туман ва шаҳарларда ишга туширилиши шарт. Шу орқали навбатчилик қисмлари фаолияти ҳам тубдан қайта кўриб чиқилади. Facebook|Instagram|Twitter
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Йиғилишда жиноят қилган шахсларнинг ҳар учинчисини ёшлар ташкил қилаётгани таъкидланди. Улар томонидан содир этилган жиноятларнинг 32 фоизи ўғрилик ва фирибгарлик ҳисобланади. Ушбу тоифадаги жиноятларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида қайд қилинган. Ёшлар жиноятининг ҳар еттинчиси гуруҳ таркибида содир қилинган, 1 минг 100 нафар ёшлар такроран жиноятга қўл урган. “Эътибор беринг, ёшлар жиноятчилигининг катта қисми назоратсиз қолган вояга етмаганлар томонидан содир қилинмоқда Энг ачинарлиси, вояга етмаганлар ичида ўта оғир жиноят содир этганлари ҳам бор”, - деди давлат раҳбари. Бу борада вилоятда ҳам, республикада ҳам энг ёмон аҳвол Қўқон шаҳрида экани кўрсатиб ўтилди. Facebook|Instagram|Twitter
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги ишлар аҳволини таҳлил қилиб, келгусидаги вазифаларни белгилаб бермоқда. “Биз ислоҳотларимизнинг илк кунлариданоқ инсон қадрини улуғлашни энг олий қадрият сифатида эътироф этдик ва бу борада катта ўзгаришларни бошладик. Янги Ўзбекистон, бу – ҳуқуқий давлат эканлигини янгиланган Конституциямизда ҳам муҳрлаб қўйдик. Ягона мақсадимиз – адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш орқали халқимизни рози қилишдан иборат”, - деди давлат раҳбари сўзининг аввалида. Биргина охирги икки йил ичида ҳуқуқ-тартибот фаолиятига оид 10 та қонун, 40 га яқин Президент фармон ва қарорлари, 60 дан ортиқ ҳукумат қарорлари қабул қилингани қайд этилди. Ҳуқуқ-тартибот органлари, айниқса ички ишлар ходимларининг ойлик маоши кескин оширилди ва кўплаб имтиёзлар берилди. Бевосита “маҳалладаги бешлик” учун 30 мингдан ортиқ янги штатлар киритилди. Facebook|Instagram|Twitter
نمایش همه...
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.