cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

FARG'ONA HUDUD TBTVda

✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️ @TvBagdad_Admin kanal admini bilan bog'lanish.

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
198
مشترکین
+324 ساعت
+37 روز
+530 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Араб тилида бир гўзал гап бор: «Алайка би қалбик» – яъни «Сен қалбингга қулоқ сол». Бу гапнинг моҳияти шуки, қалбига қулоқ солган Одам асло янглишмас. Зеро қалб ❤️Аллоҳнинг даргоҳи эмасми..!? Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Хайрли тонг калби Чиройлиларим. Сизга икки дунё саодатини тилайман. ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Йиғлама дил
نمایش همه...
✨ Oldin bizda, keyin boshqalarda ✅ 🔹 Kanalimizga a'zo bo'lishni unutmang🔥 Хазрати Билол р.а ҳақларида https://t.me/tvbagdad
نمایش همه...
🍃 Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин. 🎊🎉 🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! ✨ Аллоҳим тонгингизни нурафшон, ✨ Кўнглингизни хотиржам, ✨ Чеҳрангизни нурли қилсин. ✨ Танангизни саломатлик, ✨ Юзингизни эсa табассум безаб турсин!! ✨ Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!! Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖 https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli
نمایش همه...
Келин-куёв турмушига ҳар бир майда-чуйда хусусида аралашавериш, келинни қилиқларидан, ишларидан хато топавериш, куёвни рўзғор тутишида ақл ўргатиш улар ўртасида совуқчилик тушишига сабаб бўлмоқда. Келин мисоли новда. Уни каерга эгса ўша ёққа қайрилади. Қайнона ёш келинни билмаганини ўргатиб, қилган хатосини тўғри томондан тушунтирса секин-аста у шу хонадонга мослашиб боради. Ҳозирги кунда баъзи ота-оналар олийгохларга кирган қизларини ҳали биринчи босқични тугалламай уйларига келган совчиларни "ўзимиз ўқитамиз, шартномасини ўзимиз тўлаймиз" деган сўзларига ишониб қизларини узатишмоқда. Бундан икки йил олдин бир ажримни гувохи бўлдим. Қиз ва йигит олийгоҳнинг иккинчи босқич талабалари. Улар севишиб не не орзу ниятлар билан турмуш қуришди. Улар жуда бахтли эдилар. Орадан бир йил ўтиб улар ўғил фарзандли бўлишди. Қудалар "бешик тўйи" ҳаракатига тушишди. Барча дилхираликлар кейин бошланди. Қудаларни бир-бирига олди-бердиси сабаб оилаларда нотинчликлар рўй бера бошлади.Қудалар орасига совуқчилик тушди.Хаттоки кўча куйда ҳам бир-бирига тескари қараб ўтадиган бўлишди. Келинни қилиқларидан, ишидан камчилик топаётган онасининг гапларига чидолмай қолган ўғил уларга аччиқ қилиб оғзига "талоқ" сўзини олиб қўйди. Бу оилани яраштиришни иложи бўлмади. Келинни барча ўзига тегишли бўлган нарсаларини юк машинасига юклашиб жўнатиб юборишди. Келинни ота ҳовлиси янги қурилган чала иморат бўлиб, иккита уйда ўғли оиласи билан, бир уй ва ошхонада ота-онаси кичик қизлари билан истиқомад қилишади. Ҳамма ҳайрон, иккита машинадаги ашқол-дашқоллар қаерга туширилади ва қаерга жойланади? Машина ҳайдовчилари юкни тезрок туширишларини айтишди. Маҳалла раиси, қўшнилар маслаҳатлашиб барча юкларни девор қўшниларининг фақатгина томи ёпилган, пол қилинмаган уйига туширишни режа қилишди. Бу ҳам бўлса вақтинча. Ота бечора бу ҳолатни кўриб туриб кўзларига ёш келди. Эссиз, икки йил чет элда ишлаб чикарган эдим деб афсусланди. Оилавий турмуш бежиз "умр савдоси" дейилмаган. Хозирги кунда молпарастлик, бойликка ружу қўйиш, ким ўзарга дунёсини кўз кўз қилиш, халқимизга қимматга тушяпти. Қанча оилалар арзимас матоҳлар деб бошланган жанжалдан пароканда бўляпти. Оила ҳаёти ҳеч қачон тўла тўкис, фақат шоду хуррамлик, бахт-саодатдан иборат бўлмайди. Турмушда ташвишлар, қийинчилик ва етишмовчиликлар керагича учрайди. Эр-хотин биргалашиб курашсагина уларни енгиш осон бўлади. Аллоҳ таоло барчамизни оила тотувлиги ҳақида жон куйдирадиган, бир-биримизга меҳр мурувватлилардан этиб, икки дунё саодатига мушарраф айласин. Оилаларда аҳиллик, тинчлик-хотиржамлик, муроса ва садоқат насиб айласин. РИШТОН ТУМАНИ БОШ ОТИНОЙИСИ ВАХИДОВА. З.
نمایش همه...
ОИЛА ТИНЧЛИГИ-ЮРТ БОЙЛИГИ. Аллох таоло инсон зотини жуфт килиб яратиб, уларнинг ҳар бирига ўзига хос хусусиятларни берди. Эркак ва аёлнинг никох оркали оила бўлиб яшашларини ирода этди. Бизга маълумки, оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич ҳужайраси ҳисобланади. Оила деб аталмиш жамиятнинг эса ўз қонун-коидаси бор. Ҳар бир оилада ота-она ўрни, фарзандлар тарбияси тубдан бир-биридан фарк қилади. "Аллоҳ сизларни тупроқдан сўнгра нутфадан яратиб, кейин жуфт-жуфт қилиб қўйди".(Фотир сураси 11-оят). Эркак танасини, аъзоларини, руҳиятини ўзига хос килиб, аёлларни аъзоларидан бакувватроқ ва кўркам қилиб яратди. Бундан кўриниб турибдики, бу икки жуфт орқали фарзанд ва набиралар қолдириб, инсон сулоласини давомли бўлишини таъминлайди. Бундай неъматларни беришга эса факат Аллоҳ таолонинг Ўзигина ҳақли. Никохнинг луғавий маъноси" якинлик", "боғланиш" дир. Эр-хотин ўртасидаги никох риштаси боғланар экан, уларга ҳар доим, яхши кунларда ва ёмон кунларда ҳам бирга бўлишлари, қийинчиликларн и бирга енгишлари, соғлом ва беморлик вақтларида ҳам бир-бирига суянчиқ бўлишлари уқтирилади. Бу Расулуллоҳ (С А. В) дан колган суннатлардир. Оилада ҳар қандай вазиятда ҳам эр-хотин бир-бирини кўллаб қувватлашлари керак. Фарзандлари муомалани, тарбияни улардан ўрганадилар". Қуш уясида кўрганини қилади" деб бежизга айтишмаган. Ота-она фарзандларни тарбиялашда жуда катта эътибор талаб этилади. Уларнинг фарзандлари олдида бир-бирига килган муомаласи, одоби фарзандларда шакилланади. Ота-она фарзандларни тарбиялашда шахсий намунадир. Ота-онанинг фарзандларига энг қиммат берадиган нарсаси-одоб ва тарбиядир. Расулуллоҳ (С. А. В): Фарзандларингизни ҳурматланг ва уларнинг одобини гўзал қилинг", дедилар.(Ибн Можо ривояти). Фарзанд кўпроқ тарбияни онадан олади. Бола улғайган сари унинг дунёкараши ўзгариб боради. Балоғотга етаётган ўсмирларда "ўтиш" даври бошланади. Мана шу вактларда ота-она жуда эҳтиёт бўлишлари керак. Балоғотга етаётган қизларга ўзгаларга муомалани, озодаликни, пазандаликни ва бошка турмушда учрайдиган аёллар қилиши керак бўлган ишларни асосан она ўргатиб бориши керак. Қизларни бошка хонодонга келин бўлиб бориб, шу хонодонни чиройли бекаси бўлишида онанинг роли катта. Она қизини тарбиялаб, вояга етказиб уни турмушга узатишда оила мукаддаслигини, ўзга хонадонни шароитига мослашиши, энди у хонадон қизининг уйи эканлигини уқдириб бориши мақсадга мувофиқдир. Агар она қизига тўғри насиҳат бериб, ўзга хонадонни сирини ҳеч қачон кўчага олиб чиқмаслигини, шу гап сўзлар орқали оила бузилиб кетишини ҳар доим эслатиб турса фарзанди у хонадонга меҳр қўяди. Аксинча, она қизи оиласидан шикоят қилганда уни туғри йўлга солиш ўрнига "Уйимда ўтир, мен уларга кўрсатиб қўяман сени хўрлашларини"деб юборса оила ўз-ўзидан дарз кета бошлайди. Қиз орқада ҳимоячисини билиб секин-аста" жангга"ўта бошлайди. Ҳозирги кунда оддий сабаблар туфайли оилалар ажрим ёқасига бориб қолмоқда. Бундан 30-40йил орқага бир назар солайлик. Оналаримиз далада эртадан кечгача ишлашиб кеч бўлганда бир кўлида бола, бошида уйдаги мол-қўйлари учун ўт кўтариб келишган. Қоронғу тушганда овқат қилишган, барча оила аъзоларини кирини ювишган, нон пиширишган. Ора-орада эрларидан калтак ҳам ейишган. Кўзи кўкариб далага чиққан аёл "эрим урди" деб нолимаган". Йиқилиб тушдим, шох тирнади"деб эрлари айбини яширишган. Бирор маротаба килган хизматларини миннат қилишмаган. Турмуш оғирликларига сабр қаноат билан бардош беришган. Ўша даврларда ажримлар жуда кам ҳолатларда бўлар эди. Уйига аразлаб келган қизини ота-онаси маҳалла, қўни-қўшнилар эшитишмасин деб, унга туғри насиҳатлар бериб ўзлари олиб боришиб яраштиришиб келишар эди. Ота-она учун фарзандларини оиласини бузилиши фалокатдай эди. Шунинг учун турмуш қурган қизлар оилада борига қаноат қилиб яшаб кетишган. Ҳозирги кунда янги турмуш қурганлар ўртасида бўлар-бўлмас, майда нарсалар сабабидан хотинини талоқ қилиш, ёки келинларни эрларидан талоқ сўраш холатлари учраб турибди. Кўпинча икки ёш бахтига ота-оналар ҳам сабабчи бўлиб қолишяпти.
نمایش همه...
👍 1
Jo'rabek Qodirov - Jannat ekan TOHIR BAG'DOD TV https://t.me/tvbagdad
نمایش همه...