cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

ХAVFSIZLIK 🇺🇿

Ватан, Шараф, Жасорат

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
14 344
مشترکین
-624 ساعت
+357 روز
+43330 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

ДХХ: Тожикистон ва Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 78 кг. гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тожикистон Республикасининг Панжикент тумани билан чегарадош бўлган Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбирда, гиёҳвандлик воситалари контрабандаси билан шуғулланувчи 1 нафар Тожикистон ва 6 нафар Ўзбекистон фуқароларидан иборат жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Тезкор тадбир давомида, гуруҳ аъзоларидан қўшни давлатдан айланма йўллар орқали олиб келинган 11 кг. 502 гр. “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, улардан 2600 АҚШ доллари, 12 млн. 690 минг сўм ва 850 сомони ҳам ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди. Аниқланишича, улар Тожикистондан келтирилган ушбу наркотикни Ўзбекистонда сотишни режалаштиришган. Таъкидлаш лозимки, жиноий гуруҳнинг Ургут туманида яшовчи 6 нафар аъзосидан 2 нафари муқаддам айнан гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноятлари учун судланган шахслар ҳисобланади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса, 1985 й.т. Қозоғистон Республикаси фуқароси тўхтатилиб, унинг юк сумкаси кўздан кечирилди. Натижада, сумка ичида 46 кг. 738 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериги бўлган, 1976 й.т. Тожикистон Республикаси фуқароси ҳамда ҳайдовчилик фаолияти билан шуғулланувчи, 1964 й.т. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳам ушланди. Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик воситаси Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб келинган. Бу йўналишда Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам тезкор тадбир ўтказишди. Хусусан, Тошкент-Фарғона йўналишида ҳаракатланаётган “Жентра” русумли автомашина Поп тумани ҳудудида жойлашган ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1996 ва 2001 йилларда туғилган ака-ука кетаётган автомашина салонида 19 кг. 885 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди. Шунингдек, ака-уканинг жиноий шериги бўлган ва бошқа автомашинада уларни кузатиб бораётган, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. шахс ҳам қўлга олинди. Терговга қадар текширув давомида, улар муқаддам тожикистонлик наркокуръерлар томонидан Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетилган наркотик моддаларни олиб кетаётганликлари маълум бўлди. Ҳозирда учала ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
نمایش همه...
👍 59🔥 5
03:07
Video unavailableShow in Telegram
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
نمایش همه...
Наркота.mp418.26 MB
👍 20🔥 2
«Ҳаж» мавсумида ёлғонларга алданиб, сарсон-саргардон бўлманг! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги ««Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, мамлакатимиз фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон Республикасининг Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида, фақатгина Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади ҳамда бундай фаолият билан бошқа ташкилотларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, Саудия Арабистони томонидан белгиланган тартибга мувофиқ, «Ҳаж» зиёратини адо этиш учун чет эл фуқароларидан «ҳаж» визаси талаб қилинади. Қолган барча турдаги визалар («умра», «туризм», «бизнес» ва бошқалар) билан «Ҳаж» сафарига бориш қатъиян тақиқланади. Ўрнатилган тартибни бузган шахс зудлик билан Саудия Арабистонидан депорт қилиниб, унинг ушбу мамлакатга 10 йил муддатга кириши тақиқланади ҳамда 2,5 минг АҚШ долларидан 13,5 минг АҚШ долларигача миқдорида жаримага тортилади. Таъкидлаш лозимки, 2023 йилда дунё мамлакатларидан «Ҳаж» зиёратига ноқонуний борган 150 минг нафардан ортиқ шахс ушланиб, тегишли тартибда подшоҳлик ҳудудидан чиқариб юборилган. Ўзбекистон Республикасининг мутасадди ташкилотлари мамлакатимиз фуқароларидан ҳаж амалларини турли ноқонуний ва шубҳали йўллар билан амалга оширишни таклиф қилаётган фирибгарларга ишонмасликка ҳамда уларнинг хизматларидан фойдаланмасликка чақиради. Акс ҳолда, эзгу диний арконларни бажариш учун қилинган шубҳали сафарлар – келгусида уларни хотиржам ва хавфсиз адо этилишини бир неча йилларга кечиктириши мумкин.
نمایش همه...
👍 41
ДХХ: Тошкент ва Қўқон шаҳарларида “Ҳаж” зиёратига юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди Ҳар йили дунёнинг кўплаб давлатларидан мусулмонлар “Ҳаж” амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига боришади. Ўз навбатида Саудия Подшоҳлиги томонидан зиёратчиларга барча шарт-шароитлар яратилиб, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилади. Таъкидлаш лозимки, “Ҳаж” тадбири Саудия ҳукумати белгилаган тартиб-қоидалар асосида ташкил этилади. Лекин, шунга қарамай турли хил сайёҳлик фирмалари томонидан, ўрнатилган меъёр ва қоидаларни четлаб ўтган ҳолда юборилган фуқаролар Саудияга кира олмай ортга қайтишади ёки кирган тақдирда ҳам мамлакатдан чиқариб юборилади. Фирибгарлар алдовига учиб, шундай ҳолатларга бизнинг фуқароларимиз ҳам тушиб қолмасликлари учун Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда мунтазам равишда тезкор тадбирлар ўтказилади. Хусусан, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи, 1983 й.т. шахс Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи фуқарони ишончига кириб, танишлари ёрдамида, унга Саудия Арабистонига “Ҳаж” сафарига бориши учун зарур бўладиган виза ҳужжатларини тайёрлаб бериш ва зиёратга юбориш эвазига 8,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар ушланди. Бошқа ҳолатда эса пойтахтимизда фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси ходими Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқарони сохта ҳужжатлар орқали “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 5,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Яна бир сайёҳлик фирмаси бошқарувчиси ва унинг ходими ҳам Яшнобод туманида яшовчи фуқаронинг ишончини суиистеъмол қилиб, жорий “Ҳаж-2024” мавсумида Саудия подшоҳлигига муборак сафарга юбориш эвазига 8,5 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, 4 минг АҚШ доллари олган вақтларида қўлга олинди. Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмасининг иш бошқарувчиси 2 нафар фуқарони ҳаж амалларини бажаришлари учун Саудия Арабистонига юбориш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Қўқон шаҳрида кузатилган яна бир ҳолатда, бошқа сайёҳлик фирмаси ходими маҳаллий фуқарони ҳожи мақомига эга бўлиши учун “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 3 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди. Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
نمایش همه...
👍 40

👍 1
02:34
Video unavailableShow in Telegram
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
نمایش همه...
ДХХ - Ҳаж.mp419.89 MB
👍 15🔥 2
26:28
Video unavailableShow in Telegram
«Осуда тонглар учун» номли ушбу кўрсатувда 1991-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган генерал-лейтенант Ғулом Алиев ҳаёти ва фаолияти ҳақида, хусусан, мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларида кузатилган кескин вазиятларда унинг давлат хавфсизлигини таъминлашда кўрсатган жасорати ва фидойилиги тўғрисида ҳикоя қилинган. Агар ҳаёт бўлганида Ғулом Алиев бугун 90 ёшни қарши олган бўлар эди. Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
نمایش همه...
MT_OSUDA_TONGLAR_UCHUN_TG.mp4176.01 MB
👍 132🔥 14👎 5
ДХХ: Қарийб 80 млн. Россия рублини Қирғиз Республикасига ноқонуний ўтказмоқчи бўлган шахс 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди 2023 йилнинг декабр ойида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Ола-буқа тумани билан чегарадош бўлган Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи “ўзбек-қирғиз” давлат чегараси томон ҳаракатланган Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганида, унинг салонида 3 дона полиэтилен қопларга жойлаштирилган жами 79 млн. 994 минг 900 Россия рубли борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган эди. Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс ушбу валюта қимматликларини чегарадан ўтказиб бериши эвазига маълум миқдорда хизмат ҳақи олиши керак бўлган ва бундай ноқонуний ҳаракатни муқаддам 4 маротаба амалга оширган. Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман суди томонидан эса ушбу шахс Жиноят Кодексининг 25,28,182-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тезкор тадбир давомида ундан ашёвий далил сифатида олинган 79 млн. 994 минг 900 Россия рубли суд ҳукмига мувофиқ давлат эгалигига ўтказилди.
نمایش همه...
👍 37👎 5🔥 2
01:52
Video unavailableShow in Telegram
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
نمایش همه...
ДХХ - суд - 80 млн. рубль.mp414.31 MB
👍 18🔥 1
ДХХ: Сирдарё, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида коррупцион ҳолатларга чек қўйилди Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳокими ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли ерларни ҳокимлик захирасига олмаслик, аксинча, суғориш ишларига шароит яратиб бериш ва фаолиятига ҳеч ким аралашмаслиги эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 1 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимлари томонидан ушланди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиалининг бўлим бошлиғи ва муҳандиси ўзаро тил бириктириб, Қибрай туманидаги қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонани 3 фазали электр тармоғига улаш ва трансформатор ўрнатиб бериш, шунингдек, бошқа техник ҳужжатларини тайёрлашда кўмаклашиш эвазига 39 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилишади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиали муҳандиси сўралган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди. Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзининг иш юритувида бўлган терговга қадар текширув материали юзасидан якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш эвазига, тамагирлик йўли билан ундан 1500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади ва аввалроқ ушбу пул маблағи ҳисобидан 400 АҚШ доллари олади. Лекин, у талаб қилинган пулдан яна 400 АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди. Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Сергели тумани ИИО ФМБ 2-сонли ички ишлар бўлими профилактика инспектори 5 минг АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ушланди. Аниқланишича, у ушбу пул маблағи эвазига, ўзаро жанжал оқибатида хорижий фуқарога тан жароҳати етказгани бўйича маҳаллий фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмасдан, ҳолатни маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида малакалашни ваъда қилган. Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, мазкур шахсларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
نمایش همه...
👍 60🔥 6🤔 4