cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Ёшлар ишлари агентлиги Чироқчи туман бўлими

☑️ Yoshlar ishlari agentligi Chiroqchi tuman bo‘limining Telegram ijtimoiy tarmog‘idagi rasmiy kanali. 📍Barcha yoshlar e'tiborimiz markazida!

نمایش بیشتر
أوزبكستان27 995زبان مشخص نشده استسیاست25 088
پست‌های تبلیغاتی
198
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-47 روز
-1330 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

💰2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларидаги контракт миқдори Жадвалда бакалавриат ва магистратура босқчилари учун нархлар кўрсатилган. Канал: @Dunyo_uz
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
⭕️ 🟥🟥🟥 💐 Qadrli yurtdoshlar! 🎉 Sizlarni, xalqimizning eng ulug‘, eng aziz bayrami – O‘zbekiston davlat mustaqilligining 32 yilligi bilan chin qalbdan muborakbod etaman. Bugungi qutlug‘ ayyomda barchangizga sihat-salomatlik, oilaviy baxt va xotirjamlik tilayman. Yurtimizda tinchlik, xonadonlarimizdan osoyishtalik, ahillik, fayzu-baraka hech qachon arimasin. 🇺🇿 Mustaqilligimiz abadiy bo‘lsin.! 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐦𝐢𝐳𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨'𝐥𝐢𝐧𝐠 🚀 KarimbekToshpulatov
نمایش همه...
Repost from Segment.uz
Photo unavailableShow in Telegram
Ёш раҳбарларнинг йиллик Топ-40 рейтинги эълон қилинди 2019 йилдан буён Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбар кадрлари рейтинги эълон қилинмоқда. Ўтган вақт мобайнида рейтингга 100 нафарга яқин давлат хизматчиси киритилди. Эътиборлиси, уларнинг 15 фоизи вазир ва вазир ўринбосари лавозимига кўтарилди, камида 10 фоизи Президент Администрациясида масъул лавозимларда фаолият юритмоқда, 50 фоизга яқини мансаб пиллапояларида сезиларли ўсишга эришган. Бу йилги рейтингга нафақат давлат хизматчилари, балки нодавлат сектор вакиллари ҳам киритилган. Telegram | Instagram | Facebook
نمایش همه...
Repost from CHIROQCHI.UZ
Чироқчи тажрибаси: Мактаб ўқитувчилари ўртасида илк бор "Заковат "интеллектуал ўйини ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора - тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида қатор лойиҳалар, тадбирлар амалга оширилмоқда. Чироқчи тумани ҳокимлиги ҳамда 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамкорлигида бугун туман Маданият базмгоҳида Чироқчи турихида илк бор "Чироқчи тажрибаси" сифатида эътироф этилган мактаб ўқитувчилари ўртасида илк бор "Заковат " интеллектуал ўйини ташкил этилди. 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларидан ташкил топган 10 та жамоа ўртасида ўтказилган билимлар беллашуви якунида "Искра" жамоаси биринчи, "Аристократы" иккинчи ва кучли учликни "Эрудит" якунлаб берди. "Заковат " интеллектуал ўйинида иштирок этган туман ҳокими Файзулла Юсупов ғолиб жамоаларга қимматбаҳо совғалар ҳамда бадиий китобларни топширди. Шунингдек, туман ҳокими "Чироқчи тажрибаси" сифатида эътироф этилган мактаб ўқитувчилари ўртасида ўтказилган "Заковат " интеллектуал ўйини туманда янада оммалаштириш ҳамда бошқа соҳа вакиллари ўртасида ҳам ташкил этилишини таъкидлади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/chiroqchi_press
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда ўқувчи ўринларини кўпайтиришга алоҳида тўхталди. Келгуси йилда Инвестиция дастури доирасида мактаблар қурилишига 3 триллион сўм ажратилади. Бунинг ҳисобига 150 минг янги ўқувчи ўрни яратилади. Бунда асосий эътиборни 2 коэффициентдан юқори қувватда ишлаётган 595 та мактабни кенгайтиришга қаратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, кам қувватда ишлаётган 61 та коллеж биноси ўрнида мактаблар ташкил қилинади. Бу ҳам қўшимча 42 минг ўқувчи ўрни, дегани. Хусусий шериклик асосида келгуси йилда 50 та (35 минг ўқувчи ўрни) мактабни барпо этиш ишлари бошланади. Хусусий секторга қўшимча шароитлар яратиш орқали йилига камида 25 минг ўқувчи ўрни ташкил қилинади. Бунинг учун тадбиркорларга хусусий мактаб ташкил қилиш учун кредитнинг 7 фоиз қисми бюджетдан қоплаб берилади. Янги мактаб қуриш учун ер майдонлари фақат мактаб қуриш учун мақсадли аукционга чиқарилади. Умуман, бу ишлар орқали келгуси йилнинг ўзида 250 минг ёки ўтган йилга нисбатан 2 карра кўп ўқувчи ўрни яратилади. Facebook|Instagram|Twitter
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга республика бюджетидан 320 миллиард сўм ажратилиб, мактабларга 40 мингга яқин компьютерлар олиб берилди. Янги ўқув йилида ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан яна 200 миллиард сўм ажратилади. Facebook|Instagram|Twitter
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Йиғилишда келгуси ўқув йилидан кадрлар етишмайдиган, оғир мактаблар олдиндан танланиб, улар учун мақсадли давлат буюртмаси жорий қилиниши белгиланди. Яъни, келгуси йиллардаги талабни ҳозирдан аниқлаб, зарур мутахассисликлар бўйича муаллимларни олдиндан тизимли тайёрлаш йўлга қўйилади. Мақсадли буюртма асосида ўқитувчиларни тайёрлаш тўлиқ давлат грантига ўтказилади. Келгуси ўқув йили учун педагогика олийгоҳларининг қабул квоталарини белгилашда ушбу янги тартиб назарда тутилади. Мактаб таълимида бошқарув тизими ҳам ўзгаради. Жорий йилда директорликка номзодларни ўқитиш ва билимини баҳолашни амалга оширувчи “Директорлар мактаби” ташкил қилинди. Мактабда таълим жараёнлари Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа нуфузли хорижий ҳамкорлар тажрибаси асосида йўлга қўйилади. Энди директорликка номзодлар фақат сертификати бор ва захирага киритилган кадрлар орасидан танланади ва муддатли контракт асосида ишга олинади. Директорлар ва ўринбосарлари ҳар беш йилда бир марта сертификациядан ўтади. Сертификациядан ўта олмаган директорлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинади. Иқтисодиёт ва молия, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликларига келгуси йилдан сертификациядан ўтган директорлар ойлигини 50 фоизга, ўринбосарлар иш ҳақини эса 30 фоизга ошириш бўйича ҳисоб-китобларни киритиш топширилди. Facebook|Instagram|Twitter
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Эндиликда ўқув дастурларига қўшимча янги фанларни киритиш тақиқланади. Барча янги таклифлар мавжуд фанларга интеграция қилиниб тайёрланади. Шунингдек, барча фанларда миллий ғурур, ифтихор, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ватанпарварлик ғоялари тарғиб қилиниши шартлиги қайд этилди. Бундан уч йил олдин 15 ёшгача бўлган болаларга йод, витаминлар ва гижжага қарши дорилар тарқатиш амалиёти жорий қилинган эди. Натижада болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишига таъсир кўрсатадиган қалқонсимон бези касалликлари камая бошлади. Жорий йилда ҳам мактаб ўқувчиларига йод препаратларини бепул тарқатиш давом эттирилади. Масъулларга сентябрь ойидан бу ишларни тизимли ташкил қилиб, ота-оналар ва ўқувчилар орасида йод истеъмолининг фойдали хусусиятларини кенг тарғиб қилиш топширилди. Facebook|Instagram|Twitter
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Муаллимларга малака тоифасини бериш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда педагогнинг билими дастлабки имтиҳонда баҳоланиб, 70 фоиздан кўп балл тўплаганлар иккинчи босқичга ўтади. Иккинчи босқичда илғор педагогик технологияларни қўллаши, ўқувчилар билан ишлаш методикаси ва баҳолашдаги ёндашувлари текширилади, билим ва маҳорати натижаларига қараб, муаллимга малака тоифаси берилади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига йил якунига қадар янги тажрибани ўқитувчиларнинг билим даражаси паст бўлган 20 та туманда синовдан ўтказишга топшириқ берилди. Шунингдек, педагогика йўналишидаги олийгоҳлар алоҳида ёндашув асосида ривожлантирилади. Бунинг учун Олий таълим вазирлигида педагогик таълимга масъул вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилади. Вазирликда педагогик таълим бўйича алоҳида Кенгаш тузилиб, унга педагогика олийгоҳлари ректорлари киритилади. Тошкент ва Чирчиқдаги педагогика университетларида ўқитувчилар Президент мактаби дастури асосида тайёрланади. Бу олийгоҳлар педагогика йўналишидаги институтлар учун “таянч олийгоҳ” бўлади. Facebook|Instagram|Twitter
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Давлатимиз раҳбари ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш ҳақида сўз юритар экан, ўқитувчиларни ишга қабул қилиш, уларнинг малакасини ошириш ва тоифа бериш тизими ҳам тўлиқ ўзгаришини қайд этди. Ҳар йили мактабларда 8 минг ўқитувчи ишга қабул қилинади, янги мактаблар ҳисобига яна шунча ўқитувчига эҳтиёж пайдо бўлади. Бундан буён ўқитувчиликка қабул қилиш танлов асосида бўлади. Илк бор қабул қилинган номзодлар 1 йил ўқитувчи-стажёр бўлиб ишлайди ва йил якуни билан касбий сертификат олиши лозим бўлади. Келгусида бу тизим барча ўқитувчилар учун босқичма-босқич жорий қилинади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Сингапур ва Бирлашган Араб Амирлиги тажрибаси асосида педагог кадрларга касбий сертификат бериш тартибини ишлаб чиқиш топширилди. Facebook|Instagram|Twitter
نمایش همه...