cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Мастура Хожи Она Шеьрлари

Бу каналда Мастура хожи она томонидан ёзилган шеърлар бериб борилади. Мурожаат учун: @MasturaXojiOna_bot

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
3 512
مشترکین
-724 ساعت
-537 روز
-21030 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

КАСАЛ БЎЛМАЙ ЮРИНГ! Ўтган ой мазам бўлмай, бордим касалхонага. Қаппайган ҳамён билан кирдим қабулхонага. "Келинг, келинг"- деганча яхши кутиб олишди. Касалимни сўрамай аввал назар солишди " Хола, баъзи хизматлар ҳозир бизларда пуллик". "Касалхона хусусийми? Давлатники шекилли?" " Вой хола, хусусийга тўлайсиз миллион, миллион. Бизда унчалик эмас, бизда хизмат сал арзон". Дори- дармон ўзингиздан, беш юз минг сўм- палата. Овқат, таҳлиллар нархи алоҳида албатта. Таҳлилларга, рентгенга уч юз мингча тўладим. Расмиятчилик тугаб, палатага йўл олдим. "Ўшааа" даврдан қолган тумбочка ва кроват. Ўша тўшак ва ёстиқ, телевизори бор фақат. Юнг кўрпанинг қолибди фақат номи- " шерс адёл". Ювилаверганидан холи бўлган бир аҳвол. Шунча йил хизмат қилган бемор аёл, эркакка. Жуда ҳам ярашибди қотиб кетган тўшакка. Уйдан ёстиқ ва кўрпа олиб келиб солинди. Бир миллион сўмга эса дори- дармон олинди. Юрак дўхтири кирди, бир бор эшитиб кўрди. Асаб дўхтири кириб болғаси билан урди. Менга бир сўз демасдан бир нарсалар ёзишди. Икки дақиқа кўриб етмиш мингдан олишди. Беш кун ётдим, ҳамшира бир қоғоз бериб кетди. Уни ўқиб бошқатдан қон босим ошиб кетди. Укол қилинган шприц, артилган пахта ва спирт. Дўхтир кийган қўлқопи, таҳлил олинган идиш. Кардиограмма, УТТ, бари пулдир бир даста. Семизгина ҳамёним бўшаб қолди бир пасда. Сенадексин сўрадим бир куни ичим юрмай. Шуни ҳам пулга чақиб ёзишибди, ўргилай. Ҳаммаси бўлиб жами тўладим беш миллион. Яна хусусиймасмиш, буларда экан арзон. Қизиғи, илгари ҳам ётганман шу жойларда. Палата, дори- дармон текин бўлган пайтларда. Ўша бино, ўша жой, ўша хона ва тўшак. Фарқи шу- ҳаммасига ҳозир пул тўлаш керак. Ҳатто нафас олиш- пул! Яхшиси ҳам бор лекин! Хона пул, ош- овқат пул, фақат дўхтири текин! Пул топилар, деймизку, лекин касалга жабр. Агар пули бўлмаса қарз оладими ахир? Йўлин топдим азизим, айтсам қойил қоласиз. Пул кетмасин десангиз. касал бўлмай юрасиз! Яшасин шифокорлар! Ширин сўз ва меҳрибон. Пул кетса ҳам тузалиб чиқдилар Мастурахон. Болалар топганига Аллоҳ барака берсин. Ҳеч ким касал бўлмасин, бўлганга тўзим берсин! https://t.me/Masturahojionasherlari
نمایش همه...
Мастура Хожи Она Шеьрлари

Бу каналда Мастура хожи она томонидан ёзилган шеърлар бериб борилади. Мурожаат учун: @MasturaXojiOna_bot

👍 18
zulayho-boyxonova-shifokorlar.mp3
نمایش همه...
​​Халқаро ҳамширалар куни учун махсус Ўқитувчига уйланма, Бир умр дарс ўтади. Тўғри юр, яша дея, Қулоғингни тутади. Чеварга уйланма қўй, Қайчидайин қияди. Сендан кўра ранг-баранг Матоларни суяди. Сотувчига уйлансанг, Кунинг ўтар бозорда. Севишгани вақти йўқ, Жонинг ўтар озорда. Сизга зўр маслаҳатим - Ҳамшира врач олинг. Бир умр ардоғида Бемори бўлиб қолинг. Медик бўлса аёлинг, Осмонларда учасан. Қачон бўлса бемалол Текин спирт ичасан. Оғримайди оёғинг, Ҳатто, кирмайди тикон. Юз-қўлингни спиртда Ювасан-да, ошнажон. Доим қўлда игнаси, Касалликни қувлайди. Мабодо сал бўш қолса, Қулоғингни кавлайди. Ойлик маошин айтсам, Милён-милён топади. Рўзғорда каминг бўлмас, Кредитинг ёпади. Ниқоб тушмас юзидан, Рашк ўртамас жонингни. Хуллас, оппоқ фаришта Безаб турар ёнингни. Шифокорга уйлансанг, Режалайди турмушинг. Тўлдирвормас болага Бўлар бир ўғил, қизинг. Дунёда аёл гўзал, Қайси касбда бўлса ҳам. Лекин медиги яхши Айтиб қўяйин, ошнам. Бахтимизга соғ бўлсин Ширин сўз, тили боллар. Барибир энг яхшиси, Дўстим, медик аёллар!
نمایش همه...

👍 6 2
This message couldn't be displayed on your device due to copyright infringement.
نمایش همه...
👩‍⚕12-май Халқаро ҳамширалар куни! Ҳурматли ҳамширалар, сизларни Халқаро ҳамширалар куни билан чин дилдан табриклаймиз! «Ҳамшираларга...» Порлаб турар мудом кўкда қуёши, Ундан миннатдордир кекса-ю ёши! Шеърият, маърифат ҳар он йўлдоши, Доим омон бўлсин шу азиз боши, Меҳрибон, жафокаш ҳамшира қизлар!
نمایش همه...
👍 2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ 🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌸 Ҳар тонг сахарда уйғониб, тоат ибодат қилган банда Аллоҳнинг суюкли бандаси бўларкан...Илоҳим ҳар биримизга Аллоҳнингинг суйган бандалари қаторида бўлиш насиб қилсин! Қалбингизни илиқлик, дилингизни иймон, руҳингизни соғлик, чеҳрангизни гўзаллик, лабингизни табассум безаб турсин. Кўнглингиз кенг, ризқингиз мўл бўлсин, бу дунёда ҳеч нарсадан камингиз бўлмасин. Аллоҳ сизларни қўлласин ва ишларингизни ўнглаб, Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин! Кунингиз мазмунли ва даромадли бўлсин...Ҳар бир босган қадамингиз омад сари чорласин. Барчангизга яхши кайфият ва қувончли хабарлар хамроҳ бўлсин.! Бугунги кунингиз савобли амаллар билан ўтсин.
نمایش همه...
👍 1