cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

🏫 Urganch shahar 18-son maktab

📌 Urganch shahar 18-son maktabining mazkur kanalida maktab faoliyati, o‘quvchilar va o‘qituvchilarning yutuqlari maktabimizning yutuqlari muntazam yoritib boriladi 👩🏻‍💻Murojaat uchun: @davronbekova_S

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
472
مشترکین
+124 ساعت
+87 روز
+3530 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
#ибрат Имом Ғаззолий насиҳатлари: • Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг; • Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг; • Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг; • Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашим», деб айтинг; • Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг; • Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг; • Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг; • Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг; • Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг; • Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг; • Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг; • Фақат ва фақат рост гапиринг; • Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг; • Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг! • Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг; • Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг; • Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг; • Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг; • Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг; • Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг; • Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг; • Эгасининг рухсатини олмасдан, бировнинг нарсасига тегманг; • Оғзингизда луқма билан гапирманг; • Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг. 🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
290Loading...
02
#ибрат Бировни яхши кўрсанг, ҳаддан ортиқ яхши кўрма, чунки бир кун келиб уни ёмон кўриб қолишинг мумкин. Бировни ёмон кўрсанг ҳам ҳаддан ортиқ ёмон кўрма, чунки бир кун келиб уни яхши кўриб қолишинг мумкин. Демак, ўзаро муносабатларда ҳам ҳаддан ошиб кетиш керак эмас экан. Инсон турли ҳолатларга тушиши, фикри, қарашлари ўзгариши мумкин, шунинг учун ўзаро муносабатларда ҳам мўътадил бўлиш афзал. ©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
270Loading...
03
Media files
270Loading...
04
Media files
200Loading...
05
Доно кишиларнинг биридан: – Сизни яхши кўрадиган одамни қандай билиб оласиз? - деб сўралди. — Мен ҳақимда сўраб, ташвишларимни кўтарадиган, мендан малолланмай, хатоларимни кечирадиган ва менга гуноҳ - савобни эслатиб турадиган киши, бу мени яхши кўрадиган одамдир... - деб жавоб бердилар. 🌷🌷🌷🌷🌷🌷
230Loading...
06
Inson nimaniki chin dildan niyat qilsa bu niyatga yeru samo duoda boladi. Yuragimiz tubidagi niyatlarimiz amalga oshsin.❤️🍃 🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃
180Loading...
07
Агар инсон ҳеч қачон ҳеч кимга ишонмайман деса, билингки у қачонлардир кимгадир жуда қаттиқ ишонган. 💕💕
200Loading...
08
Media files
190Loading...
09
Media files
170Loading...
10
Media files
190Loading...
11
Media files
180Loading...
12
Барча болажонларни тенгдошларимни 1 июнь болалар куни билан табриклиман 🎂🎂 {2}Е синф,укувчиси Рустамова Бону 🎂🎂🎂🎂🌹🌹🌹🌹
481Loading...
13
Ақлли инсоннинг белгилари: 1. Маълумотни текшириш; 2. Хатосини тан олиш; 3. Ўйлаб гапириш; 4. Китоб ўқиш; 5. Жаҳлни бошқариш; 6. Аччиқ ҳақиқатни тан олиш; 7. Фикр учун эмас, ҳақиқат учун курашиш; 8. Фикрини ёзиб бориш; 9. Соғлиқни қадрлаш; 10. Статистик маълумотларни инобатга олиш. 🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
533Loading...
14
#ибрат ҚАЙСИ КУНДА ТУҒИЛГАНСИЗ? 1️⃣ — хотираси сустроқ, муҳаббатда бахти доим кулиб боқавермайди. Агар севгилиси маҳкам турмаса муносабатлари бузилиб кетиши мумкин. 2️⃣ — кўнглига яқин одам билан жисман эмас, руҳан яқинлашишга мойил, севгига ақл билан ёндашади. 3️⃣ — шиддаткор, кўнгил хушлик жону дили. Озини бошқалардан, ҳатто, севгилисидан ҳам бир поғона устун қўяди. 4️⃣ — муносабат ўрнатишда қийналади, тушкунликка берилувчан, қўллаб-қувватланишга муҳтож ва рашкчи. 5️⃣ — бойликка оч ва кибрли, улардан бевафолик чиқса ажабланманг. 6️⃣ — романтик, ишончи комил киши ва нарсаларга ўта садоқатли 7️⃣ — ўзгарувчан, ёнидаги одамга қаноат қилмай яхшироғини ахтариб юради, лекин жуда омадли ва қувноқ. 8️⃣ — романтик ва садоқатли. Кўпинча алданиб қолади. Унинг севгиси бир марта ва бир умрли бўлиши мумкин. 9️⃣ — хато қилишга эҳтиёткор. Кам ҳолларда чинакам севиб қолади ва бир умр шу севгиси билан яшаб ўтади. 🔟 — келишувчан ва киришимли, қобилиятли бўлиб феъли ўзининг нусхаси бўлган жуфтни мақул кўради. 1️⃣1️⃣ — мустақилликни яхши кўради, кўнгли очиқ ва садоқатли. Хиёнат ва мағлубиятни кўтара олмайди. 1️⃣2️⃣ — юмшоқ феълли, севса, болаларча меҳр билан севади. 1️⃣3️⃣ — ички дунёсига кириш мушкул. У билан бирга яшаш сабр-тоқатни талаб қилади. 1️⃣4️⃣ — муомаласи сабаб уни севиш мумкин эмасдай туйилади, аммо унинг қандайдир оҳанрабоси бор. 1️⃣5️⃣ — хаёлпараст, тез ёниб-ўчади. Агар уни тушунишга уринсангиз, муносабатларингиз мустаҳкам бўлади. 1️⃣6️⃣ — бир хилликни ёқтирмайди. Кўнгли бўш. Севса, қаттиқ боғланиб қолади. 1️⃣7️⃣ — кайфиятига қараб, феъли узгариб туради, унга панд берсангиз, алоқани буткул узиб кетиши мумкин. 1️⃣8️⃣ — уятчан ва тортинчоқ. Муносабатларда жиддий вазиятларга хуши йўқ. 1️⃣9️⃣ — чўрткесар, ҳукмрон шахс. Ҳатто, севги ҳам унинг манфаатига хизмат қилишини истайди. 2️⃣0️⃣ — руҳият дунёсида яшайди, севгилисини ҳам шунга чорлайди. 2️⃣1️⃣ — у ҳам руҳиятга мойил, кичкина вазиятга ҳам бутун диққатини қарата оладиган даражада таъсирчан. 2️⃣2️⃣ — рашкчи, аразчи, эътиборга муҳтож. Ҳиссиёти кучли эмас, аммо севса, вафодор бўлади. 2️⃣3️⃣ — севгилисини ўзига буйсунтиришни ёқтиради. Агар шундай жуфт учраса, турмуши яхши ўтади. 2️⃣4️⃣ — ўзини заиф ҳисоблайди. Орзулар дунёсида яшайди, севгиси ҳам шунга яраша. Янгиликларни яхши куради. 2️⃣5️⃣ — у реалист. Ҳатто, севги ҳам одамни моддий томондан таъминлайдими-йўқми, таҳлил қилади. 2️⃣6️⃣ — жуда зийрак, кўнгилчан, қатъиятли, руҳий яқинликка муҳтож, севгилиси учун қурбонликка тайёр. 2️⃣7️⃣ — ўзгарувчан, келишувчан, ақлли, кучли характерга эга. Севгилисини ҳам ўз тоифасидан излайди. 2️⃣8️⃣ — садоқатли, руҳий яқинликка мойил, юмшоқ фелли. У билан турмуш қурилса, бахтли яшаш мумкин. 2️⃣9️⃣ — ўзгарувчан, мақтанчоқ. Бундай севгилингизни бошқариш мушкул эмас. 3️⃣0️⃣ — ҳукмрон, мақсадига интилувчан. Унга юмшоқ табиатли ва бўйсунувчан жуфт керак. 3️⃣1️⃣ — садоқатли, кўнгли тоза. Шу билан бирга жаҳли тез ва инжиқ. Кўнглига йўл топган кишини бахтли қила олади. Сиз ҳам танишларингизга юбориб синаб кўринг! 🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
702Loading...
15
#ибрат Бу дунёда ҳеч кимнинг ёрдамидан умид кутма. Барибир энг сўнггида ўзингдан бошқа ҳеч ким сенга ёрдам бера олмайди. Ҳеч қачон бирор ишингни бировга ишониб бошлама. Ўзинг ҳаракат қил. Ўзинг кучайиб кет. Ўзинг кўтарил. 🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
831Loading...
16
#ибрат Ушбу расмдаги қиз — Наджад Валло-Белкасем — Франция таълим вазири (2014-2017 йиллар). Чап тарафда 1987 йилдаги расми, яъни чўпон, камбағал оиланинг қизи. Ўнг тарафда Париж сиёсий тадқиқотлар институтини тамомлаган Франция вазири. Ушбу сурат бизга бир ҳақиқатни очиб берди, яъни инсон камбағал бўлиб туғилиши айб эмас, балки ҳаракат қилмасдан, илм олмасдан камбағал бўлиб яшаш ҳамда дунёдан камбағал бўлиб ўтиши айбдир. Бугунги кунда юртимизда камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бир нарсани билишимиз керак камбағалликдан чиқишнинг ягона йўли бу — ИЛМдир. 🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
1111Loading...
17
📣📣📣📣📣📣 Диққат! Танлов! #beg‘ubor _bolalik 1-июнь ~ Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўқувчилар ўртасида #beg‘ubor _bolalik видеороликлар челленжини эълон қиламиз. Ўқувчи ўзининг ёки ота-оналар фарзандининг чақалоқлик пайтидан ҳозирги давригача 1 дақиқа 10 мегабайтлик видеоролик тайёрлайди ва кўрсатилган манзилга йўллайди. Каналимизнинг фаол аъзоси бўлинг ва каналимиз фахрий ёрлиғини қўлга киритинг! 🖼🖼🖼🖼🖼🖼🖼🖼🖼🖼🖼🖼 @ulfatoykarimova
1161Loading...
18
#ибрат ​Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра, шолғом экса, қозонига тушади-ку. Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра, булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку. Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку. Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи "ичидан тўқиб чиқаргани"ни билади-ку? Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирса-ю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади? Ахир у шоҳона қасрда яшайди-ку. Одамзод нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими? Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳумни улар кўрмайдилар-ку?! Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи "маънавият" деб аталади. © Ўткир Ҳошимов 🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
770Loading...
19
Media files
630Loading...
20
Шошилиб суратга олмоқчи бўлиб камерага кирсангу, тўсатдан олд камера ишлаб турган бўлса)) Озгина табассум 🙃 РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
640Loading...
21
#ибрат Олтин қоидалар 1. Болаларингизни бой бўлиш истагида эмас, бахтли бўлиш истагида тарбияланг. Катта бўлганларида нарсаларнинг нархини эмас, қадрини биладиган бўладилар. 2. Таомни худди доридек истеъмол қилинг. Бўлмаса дорини овқатдек ейдиган бўласиз. 3. Сизни яхши кўрганлар 100% сабаб бўлса ҳам сизни тарк этмай, сизнинг ёнингизда қолиш учун битта бўлса ҳам сабаб топадилар. Ёмон кўрганларга эса юзта сабаб ҳам кифоя қилмайди. 4. Одам бўлиш билан одамийлик орасида жуда катта фарқ бор. 5. Агар сиз тез юрмоқчи бўлсангиз, ёлғиз кетинг! Лекин агар узоққа бормоқчи бўлсангиз, бирга кетинг! 🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
651Loading...
22
#сарказм Ҳинд касалхонасига кираверишдаги ёзув: • ўлим эшик қоқиб келганида, касал кўзига шифокор Худо бўлиб; • даволашга киришганида фаришта бўлиб; • беморни даволаб бўлганида, оддий инсон бўлиб; • меҳнати учун ҳақ сўраганида эса шайтон бўлиб кўринади... 🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
730Loading...
23
Media files
911Loading...
24
2-H sinf o'quvchisi Artiqboyev Sirojbek 4-G sinf o'quvchisi Artiqboyev Sulaymon
20Loading...
25
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃🌹💯🌹ДИЛОЗОРИМ 🌹💯🌹
1041Loading...
26
Media files
842Loading...
27
Бизни соғинганлар омон бўлсинлар, Бизни унутганни унутмоқ керак! Майли феълимизни ёмон десинлар, Бизни кутмаганни кутмоқ не керак?! Бизни соғинганга тилаймиз тўзим, Ва бир тонг елармиз шаббода бўлиб. Бизни унутганни унутдик биз хам! Гарчи хоҳласакда келмас хушларга, Хатто куз гавхари бўлолмас малхам, Етти ухласакда кирмас тушларга. Унутмоқ матонат, унутмоқ азоб Хотира умидлар жангида талаш, Факат бизга бахтдир, бизга изтироб Бизга ичикканга ичикиб яшаш...!!!
940Loading...
28
Фарзандларини жуда яхши кўрадиган, уларнинг ҳаётда қоқилмай ўсишини истайдиган ота-она бор эди. Ота-она фарзандларига доимо ғамхўрлик қилишди, болаларини умрнинг ҳамма сўқмоқларидан ўзлари олиб ўтишди. Фарзандларига муттасил тўғри йўлни кўрсатиб, уларнинг бирорта ҳам қийинчилик кўрмасликларига жон-дилдан ҳаракат қилишди. Аммо... Аммо фарзандлар ноқобил бўлиб улғайдилар. ⸺ О, ҳаёт! ⸺ деди ота-онанинг бундан қалби ғамга тўлиб. ⸺ Нега бундай бўлди?! Биз буни истамаган эдик-ку! Шунда ҳаёт жавоб берган экан: ⸺ Энди мени айбдор санаманг. Ахир уларни тарбиялашимга ўзингиз йўл қўймадингиз... Япон масали. Байрам Али таржимаси. РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
1030Loading...
29
📺Xitoyning Shanjao shahridagi maktabda o‘qituvchi dars paytida telefon o‘ynab o‘tirgan o‘quvchilarni mana shunday jazoladi. 🤖Hujjatlar, ish rejalar,darsliklar, testlar, oylik hisoblash botimiz 👉@ebazaga_bot ✅️O'qituvchilar izlagan hujjatlar kanali https://t.me/+mi15W-aqCcFhOTIy https://t.me/+mi15W-aqCcFhOTIy
890Loading...
30
Ҳар бир кунимиз бирор мавзуга бағишланади. Тушлик берилиши ҳақида эртага тўлиқ маълумот берилади. Бизни кузатишда давом этинг.
30Loading...
31
📣📣📣📣 Ассалому алайкум қадрли ота- оналар! 📣📣📣📣 ❗️❗️❗️Диққат мактабда тушликкача оромгоҳ ❗️❗️❗️ 7-14- ёш ўқувчи ўғил ва қиз болалар 16-18-ёш ўқувчи ўғил-қизлар бемалол соғломлаштириш, тарихий билим ва санъат, мусиқа, китобхонлик, спорт ўйинлари, турли қизиқарли мусобоқа ва шоулар ташкил қилиниб, тарихий ва замонавий фильмлар намойиши сизларни кутмоқда. 📓💃🏻 🎼🏆 📱⛹️‍♀️ 🏌️‍♀️📗 📙🎬 🎭🎤 🥇🎨 📷📒 🎥🗽 🥁🪘 🎾🎹 Буларни барчаси сизларни бўш вақтингизни мазмунли ташкил қилишимиз учун уюштирилади. Эртага соат 9:00 да бошланиб соат 13:00 да тугайди. Эслатиб ўтаман. Эртага Шанба кунимиз ҳарбий ватанпарлик машғулотлари куни. 👮‍♂👮🪖⛑ Ҳарбий машғулотларни ўзларингиз бажариб кўрасизлар. Ўқитувчиларингиз қизиқтирган саволларингизга жавоб беришади. Маънавиятчи устозларингиз ҳарбий ватанпарварлик ҳақида фильмлар намойиш қилишади. Азиз ўқувчиларим, биз сизларни эртага мактаб биносида кутамиз 🖐🏻🖐🏻 П/С 😊 Сизларни қизиқтирган саволларингизни ҳам ёзиб ўтай Хизматлар мутлақо бепул ✅
1293Loading...
32
​​Нобель мукофотининг пайдо бўлишига оддий газета мухбирининг хатоси туртки бўлгани ҳақида биласизми? Швециялик машҳур олим Альфред Нобель 55 ёшга тўлганида Канн шаҳрида истиқомат қилаётган акаси Людвиг вафот этади. Швециялик газета мухбирларидан бири янглишиб, Альфред Нобель вафот этибди деб газетада эълон бериб юборади. Ўзи хақидаги таъзияномани ўқиган Альфред Нобель бутун ҳаёти ва фаолиятининг моҳиятини тушуниб етган экан. Чунки Швеция газеталарида - “Ажал савдогари, ажал ихтирочиси ўлди” деб ёзилганди. Бу нарса олимга қаттиқ таъсир қилади - "Ҳа, мана жамият мен хақимда қандай фикрларкан" деб хулоса қилганди олим. Аслида Нобелнинг динамитдан ташқари яна 355 та кашфиёти ҳам бор эди, аммо айнан динамит ихтиросидан у жуда катта фойда кўрганди. Унинг вафот этган акаси Людвиг эса снаряд ишлаб чиқарадиган ва уни сотадиган савдогар эди. Нобель ўзи ҳақидаги жамиятнинг фикрини бутунлай ўзгартиришга қарор қилиб, ўз васиятномасини қайтадан ёздиради. 1895 йил Париждаги Швед-Норвег клубида тузилган бу васият хатида Альфред Нобель ўзига тегишли 31 млн Швеция маркасини келажакдаги фан ва адабиёт намоёндаларига қолдирилган васиятнома пунктларида қуйидагича ёзилган эди: - Мен Альфред Бернхард Нобель ақл-ҳушим жойида, танам соғлом ҳолда васият қиламан: Менинг васиятимни бажарувчи вакилларим ўлимимдан сўнг менга тегишли барча бойликларимни қимматбаҳо қоғоз пулларига айлантириб, фонд тузишларига буюраман. Ушбу фонддан келадиган фоиз фойдасини илм-фанда, адабиётда, инсониятга фойда келтирувчи шахсларга ҳар йили мукофот тарзида берилишини шарт қилиб белгилайман. Ушбу мукофот фондидан келадиган фоиз фойдасини беш қисмга ажратиб, бешта мукофот таъсис қилинишини буюраман. 1. Физика йўналишидаги оламшумул кашфиётга; 2. Кимё фани йўналишидаги оламшумул кашфиётга; 3. Физиология ва Медицина йўналишидаги оламшумул кашфиётга; 4. Башарият идеалларини тараннум қилувчи бадиий асар муаллифига, яъни адабиёт йўналишига; 5. Халқларнинг тинчлиги йўлида, уларнинг бирлашиши йўлида курашадиган, қулликни бартараф этадиган, армиялар сонини қисқартирадиган, урушларнинг олдини оладиган, тинчлик сулҳларини тузадиган инсонларга ушбу мукофотнинг берилишини буюраман. - Менинг яна бир тилагим бу мукофотлар ирқчилик, миллатчилик принципларидан холи бўлиши керак, ғолиблар қайси миллат, қайси ирқ вакили бўлишидан қатъи назар мукофотни олишини истайман ва васият қиламан. Альфред Нобель вафотидан кейин унинг васиятига кўра ҳар йили оламшумул натижаларга эришган инсонлар ўз мукофотларини, яъни Нобель мукофотини олиб келмоқдалар. Нобелнинг жуда кўп қариндошлари суд орқали ўз аждодларининг васиятини қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилганлар, аммо барчаси судда ютқазганлар. Чунки Нобель бутун бойлигини қариндошларига эмас, башариятга бағишлаганди. Дунёдаги энг эътирофли мукофот ана шундай пайдо бўлган эди. @piskenthayoti
860Loading...
33
Бола учун мотивацияни зўри👍 Фарзанд тарбияси каналига уланиш👇 https://t.me/+BPo53FPmvxo4NDJi
930Loading...
34
🎈Bugun, 1-iyun - "Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni" bayrami arafasida Toshkent shahar prokuraturasida bolalar uchun tashkil etilgan bayram marosimida ishtirok etdik. 📌 Bayram tadbirida ota-ona qaramog‘idan mahrum bo‘lgan, shuningdek, xorijdan qaytgan ijtimoiy ahvoli murakkab bo‘lgan oilalardan 120 nafardan ortiq bolalar ishtirok etdilar. 👫 Bizning tabriklarimizga javoban bolajonlarning o‘zi ham so‘zga chiqib, tengdoshlarini bayram bilan tabriklashi, sevimli she’rlarini aytib berishi tadbirga yanada samimiyat va quvonch baxsh etdi. 📍Bayram dasturi doirasida bolalarga yozgi kiyim to‘plami sovg‘alari topshirilib, so‘ng poytaxtimizning qator madaniy va ko‘ngilochar maskanlariga safar uyushtirildi. Shubhasiz, bunday samimiy tadbirlar bolajonlarda eng yorqin taasurotlar qoldirar ekan, bu orqali ular hamisha davlatimiz e’tiborida, g‘amxo‘rligida ekanliklarini dildan his qiladilar. Telegram|Facebook|Instagram
1160Loading...
#ибрат Имом Ғаззолий насиҳатлари: • Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг; • Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг; • Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг; • Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашим», деб айтинг; • Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг; • Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг; • Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг; • Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг; • Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг; • Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг; • Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг; • Фақат ва фақат рост гапиринг; • Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг; • Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг! • Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг; • Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг; • Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг; • Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг; • Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг; • Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг; • Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг; • Эгасининг рухсатини олмасдан, бировнинг нарсасига тегманг; • Оғзингизда луқма билан гапирманг; • Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг. 🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
نمایش همه...
#ибрат Бировни яхши кўрсанг, ҳаддан ортиқ яхши кўрма, чунки бир кун келиб уни ёмон кўриб қолишинг мумкин. Бировни ёмон кўрсанг ҳам ҳаддан ортиқ ёмон кўрма, чунки бир кун келиб уни яхши кўриб қолишинг мумкин. Демак, ўзаро муносабатларда ҳам ҳаддан ошиб кетиш керак эмас экан. Инсон турли ҳолатларга тушиши, фикри, қарашлари ўзгариши мумкин, шунинг учун ўзаро муносабатларда ҳам мўътадил бўлиш афзал. ©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Доно кишиларнинг биридан: – Сизни яхши кўрадиган одамни қандай билиб оласиз? - деб сўралди. — Мен ҳақимда сўраб, ташвишларимни кўтарадиган, мендан малолланмай, хатоларимни кечирадиган ва менга гуноҳ - савобни эслатиб турадиган киши, бу мени яхши кўрадиган одамдир... - деб жавоб бердилар. 🌷🌷🌷🌷🌷🌷
نمایش همه...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Inson nimaniki chin dildan niyat qilsa bu niyatga yeru samo duoda boladi. Yuragimiz tubidagi niyatlarimiz amalga oshsin.❤️🍃 🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃
نمایش همه...
🥰 1
Photo unavailableShow in Telegram
Агар инсон ҳеч қачон ҳеч кимга ишонмайман деса, билингки у қачонлардир кимгадир жуда қаттиқ ишонган. 💕💕
نمایش همه...
👍 1
00:02
Video unavailableShow in Telegram