cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

🇺🇿Bankxabar

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда! Коментария гуруҳи: @bankxabarchat Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
48 503
مشترکین
-3224 ساعت
+1027 روز
+1 96730 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

❗️19 нафар фуқаро номига автокредит расмийлаштириб ўзлаштирган шахслар аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Ш.У. ва А.В. Тошкент шаҳридаги “G-W.”. ва “E-W.” МЧЖлар масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 19 нафар фуқаро номига тижорат банки филиалларидан жами 6,3 млрд сўм автокредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит ҳисобидан фуқароларга автомашиналарни етказиб бермасдан кредит маблағларини талон-тарож қилганликлари аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
نمایش همه...
🏦 Исаков Айдос Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қорақалпоғистон Республикаси бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди Тайинловга қадар А.Исаков Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тизимида қатор масъулиятли лавозимларда фаолият олиб борган.  Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
نمایش همه...
ИККИЛАМЧИ БОЗОР УЧУН АВТОКРЕДИТЛАР! (Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди) 🏦 ЎЗСҚБ Фоизи-25%-29%гача Муддати- 5йилгача Бошланғич тўлов-25% Батафсил ☎️1180 🏦ХАЛҚ БАНКИ Фоизи- 25% Муддати- 60 ой Бошланғич тўлов- 25% Батафсил ☎️1106 🏦ҲАМКОРБАНК Фоизи-25.99% дан бошланади Муддати- 48 ойгача Бошланғич тўлов-30% дан Батафсил ☎️1256 🏦ИПАК ЙЎЛИ БАНКИ Фоизи-26.9% дан бошланади Муддати- 5 йилгача Бошланғич тўлов-0% дан бошланади Батафсил ☎️1296 🏦МКБАНК Фоизи-28% дан бошланади Муддати- 60 ойгача Бошланғич тўлов-10% дан Батафсил ☎️1285 🏦АЗИЯ АЛЬЯНС БАНК Фоизи-27.99% дан бошланади Муддати- 60 ойгача Бошланғич тўлов-30% дан Батафсил ☎️1270 🏦АЛОҚАБАНК Фоизи-26% Муддати- 5 йилгача Бошланғич тўлов-15% дан Батафсил ☎️71-230-77-77 🏦АНОРБАНК Фоизи-33% Муддати- 60 ойгача Бошланғич тўлов-15% Батафсил ☎️1290 Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
نمایش همه...
💲1️⃣2️⃣ 7️⃣8️⃣0️⃣ СЎМ Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 780 сўмга етди! Айни пайтда Халқ банки, Ориент Финанс Банк, Туронбанк, Универсалбанк, Тенге банк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Зираат банк АҚШ долларини 12 780 сўмдан сотишмоқда. Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
نمایش همه...
«Ҳаммасини кайф-сафога сарфладим» — 1,5 млрд сўмни ўзлаштирган андижонлик хакер (видео) Тенгдош дўстимнинг таклифи билан бу ишга қўл урганман. Жамоамизда жами тўрт киши бўлган. Telegram гуруҳлари орқали эҳсон бўляпти ёки совринли ўйин иштирокчисига айланинг деган иловаларни жўнатганмиз. Уни босган аккаунт эгаси автоматик равишда сайтга уланади ва унинг пластик карта рақами билан боғлиқ маълумотлар очиқланади. Биринчи марта 273 миллион пулни ўзлаштирганман. Ундан кейин суммалар ортиб бораверган. Ўзим жами 42 та пластик картадан 1,5 миллиард сўмни ўзлаштирганман. Ўғирланган пулларни беш ой давомида ўз эҳтиёжларим учун сарфлаганман— дейди маҳкум. Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
نمایش همه...
ИМТИЁЗЛИ ТАЪЛИМ КРЕДИТНИ ҚАЙСИ БАНКЛАРДАН ОЛСА БЎЛАДИ? @Bankxabar канали айни пайтда Ориент Финанс Банк ва Бизнесни ривожлантириш банки томонидан имтиёзли таълим кредити ажратилаётганлиги тўғрисида маълумот олди: ☑️Кредит шартлари: ● Фоизи: Хотин-қизлар учун-0% Йигитлар учун-14% ● Муддати-Ўқиш даври+7.5 йил ● Миқдори-Ўқув йили учун талаба ва ОТМ ўртасида тузилган шартнома суммаси ● Имтиёзли даври-Ўқиш даври+6 ой ☎️Мурожаат учун: Ориент Финанс Банк—4004; Бизнесни ривожлантириш банки—1254 📍Ориент Финанс Банк филиаллари манзили; 📍БРБ филиаллари манзили. ❗️2-3-4 курслар учун контракт тўлаш муддати 30 майгача. Улгуриб қолинглар! Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
نمایش همه...
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки Бошқарув Раиси ва ўринбосарига ёрдамчи лавозимига номзодларни ишга таклиф этмоқда! ☑️ БУНИНГ УЧУН СИЗДАН ҚУЙИДАГИЛАР ТАЛАБ ЭТИЛАДИ:   ▪️Олий маълумот (иқтисодиёт йўналишида);    ▪️MS Office (Word, Excel, Internet Explorer, Power Point) ва бошқа электрон дастурларида мукаммал даражада ишлай олиши; ▪️ Банк тизими қонунчилигини яхши билиши; ▪️ Камида банк тизимида 4 йиллик иш тажрибасига  эга бўлиши; ▪️ Ўзбек ва рус тилларини билиши; ▪️ Инглиз тилини билиши устунликка эга. 📩Раис ёрдамчиси учун: @BRB_Yordamchi_bot 📩Раис ўринбосари ёрдамчиси учун: @BRBYordamchi_bot Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
نمایش همه...
TBC Group Uzbekistan — инсонларнинг ишончига сазовор бўлаётган компания TBC Group Uzbekistan экотизими 2024 йилнинг биринчи чораги бўйича баъзи бир рақамларни ошкор қилди. Унга кўра, Payme ва TBC UZ иловаларида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони йил бошидан буён 1,4 миллионга ошиб, жами 14,6 миллионни ташкил этган. Биргина Payme иловасида мижозларнинг фаоллиги 21 фоизга ортган. Ҳар ой ўзбекистонликларнинг 13 фоизи экотизим хизматларидан фойдаланиб келмоқда. Бундан ташқари TBC Bank омонатлари ҳажми $244 миллионгача кўтарилди. Банкнинг кредит портфели 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 110 фоизга ошиб $345 миллионга етган. Марказий банк маълумотига кўра TBC Bank сўнгги 6 ой ичида кредит бериш тоифасида энг юқори ўсишни қайд этди. Ушбу рақамлар компанияга бўлган ишонч юртимизда ошиб бораётганидан далолат беради.
نمایش همه...
ПРЕЗИДЕНТ ХАЛҚ БАНКИ БОШҚАРУВ РАИСИГА ТОПШИРИҚ БЕРДИЛАР! Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чарм ва ипак саноатида мавжуд имкониятларни ишга солиш, жойларда Сайхунобод тажрибаси асосида аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Давлатимиз раҳбари Халқ банки Бошқарув раиси Ш.Атабаевга жорий йилда Ш.Рашидов ва Оҳангаронда 40 минг кв метр биноси бўлган чарм кластер ташкил қилиши бўйича топшириқ бердилар. Бу ҳудудлардаги тайёр лойиҳаларга 7 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан табиий ва сунъий чармдан маҳсулот чиқарувчи хорижий брендлар жойлаштирилади. Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
نمایش همه...
❗️Ўзини Марказий банк масъул ходими деб таништирган шахс фирибгар бўлиб чиқди! Сохта мутахассис «ўлжа»ларининг банк карта маълумотларини қўлга киритиб, сақлаётган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётгани маълум бўлди. Наманган вилояти, Учқўрғон туманида яшовчи 45 ёшли (аёл) У.Ж. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 4.100.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. 👉Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Хоразм вилоятида туғилган, Урганч шаҳрида яшовчи 25 ёшли Қ.Ж содир этганлиги аниқланган. Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Қ.Ж., интернет фойдаланувчиларига ўзини Марказий банкнинг "мутахассис ходими" сифатида таништириб, уларнинг ишончига кириш орқали банк карта маълумотларини қўлга киритиб, банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди. Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
نمایش همه...