cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Jannat vasfi

"U Quyoshni ziyo(taratuvchi) va Oyni nur (sochuvchi)Etgan hamda yillarning adadini, (vaqt va zamonga doir) hisobni bilishlaringiz uchun uni (Oyni )manzillarga ( bo'lib) o'lchab quygan Zotdir". (Yunus surasi,5-oyat). 27.01.21y

نمایش بیشتر
کشور مشخص نشده استزبان مشخص نشده استدسته بندی مشخص نشده است
پست‌های تبلیغاتی
201
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Рассомдан сўрашибди: - Баҳтнинг суратини чиза оласанми? - Ҳа, чиза оламан, фақат уни кўра оласизми... Муҳаммад Маъруф саҳифасидан олинди.
نمایش همه...
​​ҚИРҚ САВОЛГА ҚИРҚ ЖАВОБ. 1. Қуръоннинг маъноси нима? ЎҚИШ. 2. Дастлабки тушган жойи. Макка, Хиро ғори 3. Дастлабки тушган куни. Қодир туни. 4. У кимнинг сўзи? Аллоҳнинг. 5. Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима? Жаброил(а.с) 6. Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в). 7. Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёмадга қадар қўриқловчи ким? Аллоҳ. 8. Уни қандай ушлаш керак? Таҳоратли ҳолда. 9. Қуръонда Қуръонни қандай номлар билан зикр этилган? Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал- Худо. 10. Маккада нечта сура тушган? 86 та. 11.Мадинада нечта сура тушган? 28 та. 12. Қанча порадан иборат? 30 та пора. 13.Қанча сура бор? 114 та. 14. Қанча оят бор? 6 минг 666 та. 15. Қуръонда Аллоҳ номи неча марта берилган? 2 минг 698 марта. 16. Намоз ҳакида неча марта айтилган? 700 марта. 17. Муҳаммад (с.а.в) қандай ном билан номланган? Соф сурасининг 6-оятида Аҳмад деган ном билан номланган. 18. Пайғамбаримизнинг исми неча марта номланган? Мухаммад(с.а.в)- 4 марта, Аҳмад(с.а.в)-1марта. 19. Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган? Пайғамбар Мусо(а.с)нинг. 20. Қуръон оятларини дастлаб ким санаб санаб чиққан? Ҳадича онамиз. 21.Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси? Каъба! 22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган? Пайгамбар- Исо(а.с) Мариям ўғли. 23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи. Қиёмат куни. 24. Энг узун сура қайси? Бақара сураси. 25. Энг қисқа сура қайси? Кавсар сураси. 26.Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)га Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди? 40 ёшда. 27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар бўлганлар? 13 йил. 28. У зот Мадинада неча йил пайғамбар бўлиб турдилар? 10 йил. 29. Қуръон неча йилда тушган? 22 йилу, 5 ой,14 кун. 30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади? Фотиха 31. Аллох Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси? Фотиха 32. Энг биринчи сура. Фотиха 33. Қуръонда номи айтилган ёлгиз аёл. Мариям(а.с). 34. Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган? Намл сурасида. 35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор? 6 та. Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброхим, Нух, Муҳаммад сураси. 36. Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган? 99 та. 37.Куръонда номи айтилган ва 3-авлод пайғамбарининг номи?Иброхим(а.с). 38. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган? Одам имонининг синови. 39. Қуръонда номланган месжидлар нечта? 5 та. Улар: Масжид-ул- Харам, Масжид-ул-Зирар, Масжид-ул-Набави, Масжид-ул-Акса, Масжид-ул-Куба. 40. Номи айтилган фаришталар. Жаброил, Микайл, Харут, Марут.
نمایش همه...
​​​​📝Фирдавс билан сийлангин азиз биродарим! (Бўлган воқеа) Инсонмиз...Ҳаётимиз гоҳ ундоқ, гоҳ бундоқ давом этади...Ҳар доим ҳам бир хил яшамоқ йўқ! Қарз бўлиб, безовта бўлиб қолдим. Роббимдан Ўзи ёрдам беришини сўраб, қарз пайтда ўқиладиган дуони ўқиб, такрорлаб юрибман. Шундай кунларнинг бирида, бир биродаримнинг уйига меҳмон бўлиб бордим. У билан майда - чуйда нарсалар ҳақида гаплашиб ўтирдик. Ва гап менинг қарзимга келиб тақалди. У хонасига кириб кетиб, қўлида бир кафт тиллалар билан қайтиб чиқди. Ва: "Буларни ол! Бор тиллам шу! Сотиб пулини қарзингга тўла", деди. "Йўқ", деб туриб олдим астойидил. Бундай ишни кутмаган эдим. У мени олишга мажбур қила бошлади. Мен олмадим ва раҳмат айтиб чиқиб кетдим. Эрталаб азонлаб эшигим тақиллади. Очсам биродарим, қўлида пул билан: "Узр, сени эрталабдан безовта қилдим. Сенга пул олиб келдим. Кечаги тиллаларни куёвимга соттирдим. Бор пул шу, олмасанг кетмайман! Менда бор экан беряпман, йўқ бўлса бермас эдим. Бир куни менга керак бўлганда, сен ҳам индамай турмаслигингни биламан! Сен нотўғри тушунма, кўнглингга олма! Менинг Қиёматлик биродаримсан! Мен сен ҳақингда сўраламан! Сен мен ҳақимда сўраласан! Бир - биримизга жавобгармиз", деди. Жон куйдириб яна алланималар деди. Аммо мен эшитмас, фақат уни қучоқлаб йиғлар эдим холос! "Бекор қилибсан, тиллалар турса бўлар эди. Бекор қилибсан! Бошингда эринг йўқ, бир кун керак бўлганда сотиб ишлатар эдинг", дедим куйиб. У эса: "Ишлатилмасдан бекор турганни жавобини ҳам беришимиз бор. Эртага нима гап, нима сўз Ўзи билгувчи. Ҳамма нарсам етарли! Сен ҳотиржам бўл! Подшоҳим Роббим бор! Ўзи ташлаб қўймайди", деди қўлимни силаб. Пулни қўлимга тутқазиб чиқиб кетди. Мен қарзларимни тўладим. Зулфия Махмуд
نمایش همه...
✒️ МЕНИ ҲАММА ТЕНТАК ДЕБ ЧАҚИРАДИ. Дилафрўз, 50 ёш Мени олдимда ҳам, ортимдан ҳам қўшниларим “тентак” деб чақиришади. Бу лақабга ўрганиб ҳам кетганман, аммо баъзида кўнглим оғрийди. Маҳаллага янги кўчиб келган киши аввалига мен билан яхши муносабатда бўлади-ю, “тарихим” билан танишгач, аста ўзини олиб қочади… 18 ёшда эдим. Ўзимдан ўн ёш катта эркак билан гаплашиб юрардим. Олдинига “уйланмаганман”, деган Эркин акам кейинроқ оиласи ва битта фарзанди борлигини айтди. У ўзганинг бахти эди. Мен эса, уни ўзимники қиламан деб, беҳуда уриндим. Ота-онам уйга келган совчилардан бирига менинг йўқ дейишимга қарамай, розилик бериб юборибди. Ойи, тегмайман, тўйни тўхтатинг, деб ёлвордим. Тўй куни тайин қилинган, ҳамма тараддудга тушиб қолганди. Мен эса, ҳалиям Эркин ака билан учрашаман, унинг оиламдан ажрашаман, деганига тўлиқ ишонгандим. Бир-икки дугонам, тақдирингга бошқаси ёзилган экан, энди у билан бошқа учрашма, деб насиҳат қилди. Йўқ, мен барибир, ўз билганимдан қолмадим. Эрталаб саҳарда ҳаммомга тушаман дедим-у, ҳовли четидаги дарчадан қўшниникига ўтиб, ўша ердан секин қочиб кетдим. Албатта, Эркин ака билан бирга қочдим. Бу ишимдан ота-онам, маҳалла-кўй, қариндош-уруғга қўшилолмай қолишди. Акаларим мени излаб топишганида, биз никоҳдан ўтишга улгургандик. Майли, бўлар иш бўлди, ҳозирча уйга бормай тур, деб акам муштини тугиб, ҳарқалай нафратини ичига ютиб, чиқиб кетишди. Бу ишларга ҳам ўттиз йилдан ошди. Ўша куни мен ўз бахтимдан, толеимдан қочган эканман. Севги деб ўйлаганим сароб бўлган экан. Бизнинг омонат турмушимиз бир йилгача борди. Мени бахтларга тўлдирмоқчи бўлган инсон ғам-ғуссада ёлғиз ташлаб, биринчи оиласига қайтди. Мен эса, ўшандан бери йўлидан адашган йўловчига ўхшаб қолганман. Ота-онам кейинчалик кечиришди-ю, барибир бахтим кемтик. Уч марта турмуш қурдим. Уч марта ажрашдим, фарзанд ҳам кўрмадим. Ҳозир ҳаётим рангсиз, бефайз. Буларни айтишимдан мақсад, ҳеч ким мендек хато қилмасин. Ўз бахтидан қочган одамни бахт ҳам, омад ҳам четлаб ўтаркан.
نمایش همه...
#насиҳат Қуръонинга чанг босса, билки, демак қалбинга ҳам чанг босибди.
نمایش همه...
Ey oʻgʻlim, Allohni zikr qilayotgan qavmni koʻrsang, ular bilan birga oʻtir. Chunki olim boʻlsang, ilmingga foyda beradi, ilmsiz boʻlsang, senga ilm oʻrgatadilar. ©Luqmoni Hakim
نمایش همه...
6 narsa 6 narsani yeydi.. 1) Yolg‘on rizqni 2) Tavba gunohni 3) Sadaqa baloni 4) G'am insonni 5) Sharob savobni 6) Zino umrni
نمایش همه...
"ҚАДР СУРАСИ ҲАҚИДА" ©Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
نمایش همه...
42. Qadr surasi haqida~1.mp419.56 MB
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади; Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам, «Бирор банда бошқа бир банданинг айбини дунёда беркитадиган бўлса, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида унинг айбини беркитади», дедилар. 📚Имом Муслим ривоятлари Риёзус-солиҳийн 241/1
نمایش همه...
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.