cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

САЙЁРА САМАНДАР

Мен Сўзнинг сеҳридан, оҳ, ҳуш-беҳушман, Оловларда ёнмас Самандарқушман! Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Филология фанлари номзоди, доцент "Шуҳрат" медали соҳибаси

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
452
مشترکین
-124 ساعت
+27 روز
+1230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

❤‍🔥 6 6👍 1🙏 1
#Маърифат улашиб Бугун таниқли шоир, ёзувчи ва публицист Қўчқор Норқобил билан бирга "Маърифат улашиб" лойиҳаси доирасидаги тадбирларда иштирок этдик. Дастлаб Урганч туманидаги 7-сонли мактабда, кейин эса Урганч педагогика институти лицейида маърифий суҳбатлар ташкил этилди. Ўқилган шеърлар, билдирилган фикрларда маърифатнинг инсон ҳаётида, унинг маънавий камолотида тутган муҳим ўрни қайта-қайта эътироф этилди. Чиндан ҳам, маърифат бор жойда жаҳолатга асло ўрин йўқ! Қалбнинг гўзаллиги, юракнинг самимийлиги, дунёнинг ободлиги учун нақадар зарур у! Маърифат-жуда буюк, қудратли куч ўлароқ инсоният учун нажот машъалидир! Бугун кун давомида дилимдан шу фикрлар кўп бора ўтди... ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
نمایش همه...
👍 7 5❤‍🔥 4
Photo unavailableShow in Telegram
#Маърифат улашиб Таниқли шоир, ёзувчи ва публицист Қўчқор Норқобил билан Урганч туманидаги 7-мактабдамиз.
نمایش همه...
8👍 6❤‍🔥 6
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзимдан кечдим. Ўзим кўрина бошлади ўзимга... ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
نمایش همه...
❤‍🔥 6🔥 5 2🥰 1
Photo unavailableShow in Telegram
Оқилдан сўрадилар: -Дилнинг ранги қандай? Оқил деди: -Қип-қизил... ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
نمایش همه...
❤‍🔥 7 7👍 2
#қалбларда мангу отам Бугун Ўзбекистон Халқ ёзувчиси,устоз адиб Муҳаммад Али қўнғироқ қилиб, отам билан боғлиқ хотираларини эсладилар. Уларнинг "Отангиз бу дунёни тарк этмадилар, ором уйқусига кетдилар, ҳеч кўнглингизни чўктирманг қизим, изларини обод қилиб юринг" деган сўзлари юрагимга таскин шабадаси бўлиб урилди. Отамнинг кўплаб китобларини нашрга тайёрлашда ўзлари бош-қош бўлганликларини хурсанд бўлиб гапирдилар. Эсимда, Муҳаммад Али Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси вазифасида ишлаб юрган вақтлари отамнинг "Султон Жалолиддин" романи "Йилнинг энг яхши романи" деб эътироф этилган эди. Ўшанда танлов шартларига кўра комиссияга фақат нашрдан чиққан асарлар тақдим қилиниши талаб қилинган эди. Отам эса романни энди ёзиб тугатган, ҳали нашр қилишга улгурмаган эдилар. Шунда Муҳаммад Али отамга асарни қўлёзма ҳолида топширишларини айтган эдилар. Чунки адиб асарнинг қўлёзмасини ўқиган эдилар. Шунинг учун ишонч билан "нашрдан чиқишини кутиб ўтирмай, топширинг, Хоразм тарихига оид бундай роман албатта ўз баҳосини олиши керак", деган эдилар. Танлов натижаси эълон қилинганида, отам жуда хурсанд бўлган эдилар... Муҳаммад Али " Эркин аканинг Огаҳий боғини ташкил қилиш учун қилган ҳаракатларидан жуда яхши хабарим бор. Уй-музей учун Огаҳийнинг асарларини жамлашда кўп фикрлашганмиз, боғни бориб кўрганимда, отангизнинг адабиётга бўлган садоқатини кўриб, ҳайратга тушдим. Кимлардир фақат ўзи учун уй-жой қилиш дардида яшаса, Эркин ака Огаҳий учун уй-жой қилди" деганларида кўзимдан ёш чиқиб кетди. Эзгу ишлар халқнинг қалбида, хотирасида ўчмас из қолдиришига яна бир бора амин бўлдим. Муҳаммад Али келаси йили отамнинг 90 йиллик юбилейларини нишонлаш бўйича ҳам фикрларини билдирдилар. Отажоним, бугун ҳамма Сизни юраги тўла меҳр сўзлари ила ёдламоқда. Ўзидан, давлат ишларидан, ижоддан ортиб, халқнинг ичига кириб, элнинг фарзандига айланган отам! Хоразмнинг чин фарзанди отам! Сиз ҳамиша қалблардасиз! Охиратларингиз обод бўлсин илоҳим. Сизнинг умид гулингиз, Сайёра. @Samandarqush
نمایش همه...
15👍 7❤‍🔥 6🔥 3
Азизларим! Яқинда нашр этилган "Фақат ишқ..." номли китобим Урганч шаҳридаги "Китоб-нур" (Қурилиш техникуми рўпарасида) ҳамда "Билим-хазина" (Дошқинжон бува зиёратгоҳи ёнида) номли китоб дўконлари растасидан жой олди. Оламга, борлиққа, Ўзига бўлган Ишқ дилларимизни мудом нурафшон айласин. Беишқлардан йироқ этсин! Беишқ улусқа ком уйқу, Ишқ аҳлиғадур ҳаром уйқу. А. Навоий. ✍🏼Сизнинг Сайёра Самандар. @Samandarqush
نمایش همه...
👍 10👏 5❤‍🔥 4🔥 3🥰 2
03:07
Video unavailableShow in Telegram
Урганч педагогика институтида ташкил этилган "Жадидлар боғи"нинг очилишига бағишланган тадбир тафсилоти. ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
نمایش همه...
🥰 6❤‍🔥 3 2
Photo unavailableShow in Telegram
"Жадид" газетасининг бугунги, 10 майдаги 20- сонида тарихчи олим Умид Бекмуҳаммад билан ҳаммуаллифликда нашр этилган "Хоразм жадидчилиги: ислоҳотлар, таълим ва адабиёт" номли монографиямиз юзасидан озарбайжонлик олима, профессор Алмаз Улвийнинг мақоласи эълон қилинди. Газета таҳририятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
نمایش همه...
👏 12❤‍🔥 3 2
Photo unavailableShow in Telegram
МЕН УРУШНИ КЎРМАГАНМАН, СЕН ҲАМ КЎРМАГИН, БОЛАМ! Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам, Фиғонимдан чекмагай оҳ сочларин юлиб олам, Офтоб бўлиб юракларни қучгай дилдаги нолам, Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам! Кўзёшларни кўргум боқсам мен мозийнинг қаърида, Андуҳларнинг шарпаси бор кўҳна тарих бағрида, Момоларнинг доди бордир истибдоднинг заҳрида, Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам! Денгиздайин чайқалмоқда, тўлиб турган дунё бу, Кўкси шодон урса гоҳи, гоҳ зор урган дунё бу, Оғир-оғир хаёллари дилин ўйган дунё бу, Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам! Аждодлардан сен-у менга мулки мерос тупроқ бу, Шаҳидларнинг зори бўлиб инграб ётган титроқ бу, Бизга ширин дийдордир бу, кимлар учун фироқ бу, Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам! Дориломон кунлар учун тиксанг арзигай жонни, Вужудингда кўтар, болам, Ватан деган ул шонни, Тинчлик мангу бўлгай агар севсанг Ўзбекистонни, Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам! 9 май, 2024 йил.
نمایش همه...
❤‍🔥 13🔥 7👍 5