cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Юрист Хизмати | Расмий канал

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади. Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин. Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
108 237
مشترکین
-19824 ساعت
-1 5007 روز
-9 00130 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

ХОДИМ КАСАБА УЮШМАСИГА ПУЛ ТЎЛАМАСА ҲАМ БЎЛАДИМИ? @Yurist_Xizmati 4384-савол: Ассалом алайкум саволим шундан иборатки мен эшитишда нуксони булган мактаб интернат тарбиячи булиб ишлайман. Мен касаба уюшмаси учун йигиладиган бадалдан воз кечмокчиман шунинг учун конуний маслахатингиз жуда мухим ЮРИСТ ЖАВОБИ: ❗️Касаба уюшмасига кириш ва чиқиш ихтиёрий. 1⃣ Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 73-моддаси биринчи қисмига кўра касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар.
❕Ушбу модданинг иккинчи қисмида касаба уюшмаларига аъзо бўлиш ихтиёрий эканлиги мустаҳкамланган.
2⃣ Иккинчидан, Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонуннинг 18-моддасига мувофиқ иш берувчи касаба уюшмасининг аъзолари бўлган ходимларнинг ёзма аризалари мавжуд бўлганда касаба уюшмасининг тегишли ҳисобварағига ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган касаба уюшмасига аъзолик бадалларини, агар жамоа шартномасида, келишувида шундай қоида назарда тутилган бўлса, ўз вақтида ўтказиши шарт. ✅ Шунга кўра сиздаги вазиятда бемалол касаба уюшмаси бадалини ихтиёрий асосда тўлашингиз мумкин. 💁‍♂ Меҳнат кодексининг 269-моддасига кўра ходимнинг ёзма розилиги билан унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинлиги келтирилган. Мазкур норманинг иккинчи қисмида ходимнинг розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш асослари белгиланган бўлиб, унда касаба уюшмасига аъзолик бадалларини мажбурий ушлаб қолиш қайд этилмаган. ❗️Шунга кўра сиздаги ҳолатда аъзолик бадали фақат сизнинг розилигингиз билан ушлаб қолинади. Агар рози бўлмасангиз, унда бадал ушлаб қолинмайди. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
نمایش همه...
👍 41
⚡️Расман: Кириш тест синовлари 14 июлдан бошланади Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади. ✅ Тест синовларида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси” my.uzbmb.uz сайти орқали берилмоқда. ❗️Абитуриентлар рухсатномада белгиланган манзилдаги бинода, кўрсатилган санада ва сменада тест синовларида иштирок этади. ❌ Абитуриентларга бошқа ҳудуд, кун ва сменада тест синовларида иштирок этишга рухсат этилмайди. 📋 Абитуриентлар тест синовига шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт/ИД-карта ёки янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси)нинг асли ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.
نمایش همه...
👍 39
Кутухоначига устама берилмайдими? @Yurist_Xizmati 4592-савол: Assalom alaykum!Vazirlar Mahkamasining 2019 yil 30 sentyabrdagi 823- son qarori bilan tasdiqlang " "Umumiy o'rta ta'lim muassasalarining o'rnak ko'rsatgan xodimlarini rag'batlantirishning direktor jamg'armasini tashkil etish va uning mablag'laridan foydalanish tartibi to'g'risida" nizomda kutubxonachilarni baholash mezonida qilgan ishlari uchun taqdim etgan papkasida 80- ball yig'ganligi uchun 15% ustamaga davogar bo'lsada  lekin nomutaxasisligi uchun bu  kutubxonachiga ustama berilmidimi? ЮРИСТ ЖАВОБИ:Кутубхоначининг мутахассислигига қонун ҳеч қандай чеклов қўймаган. Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) Кутубхона мудири, Кутубхоначи лавозимининг малака тавсифларига кўра: ➖Маълумот:  камида ўрта махсус маълумот ёки олий бакалавр дипломига эга бўлиши ➖Мутахассислик:   Мутахассислик талаб этилмайди. Мана шу қоидага кўра кутубхоначи ўрта махсус маълумотли бўлиши бу лавозимда ишлаши учун етарли саналади. Унинг мутахассислигига махсус талаб белгиланмайди. ❗️Шундай экан кутубхоначи Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низомга иловада белгиланган баҳолаш мезонларига кўра тўплаган балли учун устама олишга ҳақли. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
نمایش همه...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 52👎 4
Автомобил ойнасининг ноқонуний тонировкаси учун жаримани камайтириш таклиф қилинмоқда Стратегик ислоҳотлар агентлиги маъмурий жарима чораларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқибди. Агентлик таҳлили маъмурий жарималар миқдорини белгилаш механизмлари мавжуд эмаслигини кўрсатган. Ва шу сабабли содир этилган ҳуқуқбузарликка номутаносиб жарима солинмоқда. Йўналиш тартибга солинмагани боис, давлат органлари ўзларига тушадиган жарималарни қайта кўриб чиқишга доир қонун лойиҳаларини ташаббус қилиш ҳолатлари кўпайган. Масалан, автомобиль ойналарини рухсатномасиз қорайтирганлик учун 8,5 млн сўмлик (бир йил ичида такрор содир этилганда 13,6 млн сўм) жарима белгиланганда, рухсатноманинг нархи 11−13 млн сўм бўлган. Бугунги кунда рухсатнома 2,7 млн сўм этиб белгиланган, аммо жарима миқдори ўзгаришсиз қолмоқда. Маълумот учун, Қозоғистонда автомобиль ойнасини қорайтирганлик учун жарима 468 минг сўмни, Россияда — 60 минг сўмни, Беларусда — 138 минг сўмни ташкил қилади. Ўз ўрнида пиёдаларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита дахлдор бўлган ЙТҲлар учун белгиланган жарималарни оғирлаштириш зарур, дея ҳисоблайди агентлик. Ҳозирда пиёдалар йўлакларида транспорт воситаларида ҳаракатланиш 170 минг сўм, пиёдалар йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши 113 минг сўм ва ҳоказо. Маълумот учун: Германияда пиёдани ўтказиб юбормаганлик учун белгиланган жарима миқдори 1,1 млн сўм, Буюк Британияда — 1,6 млн сўм, Францияда — 1,85 млн сўм, БААда — 1,7 млн сўмни ташкил этади.
نمایش همه...
👍 28😁 2
Photo unavailable
Қашқадарёлик тадбиркорлар учун хушхабар! Бизнес омбудсман девони томонидан ишлаб чиқилиб, Давлат раҳбарига киритилган таклиф натижасида Қашқадарё вилоятида туризм обьектлари учун аукционда ер олиш янада жозибадор бўлди! 08.07.2024 йилда Президент томонидан имзоланган ПҚ-245-сон қарорга кўра, эндиликда 01.01.2024 йилдан 31.12.2025 йилга қадар электрон аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкалари бўйича дастлабки тўлов суммаси 15 фоиздан кўп бўлган ҳолларда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича фоизлар ҳисобланмайди. Шунингдек, аукцион ғолиби томонидан дастлабки тўлов суммасининг камида 15 фоизи тўланганда, унга ер участкасига бўлган ижара ва мулк ҳуқуқини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилди. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
نمایش همه...
👍 26👎 4
Photo unavailable
Молия ва ғазнада сокращение, ҳокимликка янги штат. Асос: ПҚ-245, 08.07.2024 Манба
نمایش همه...
👍 43👎 18😁 5
Фермер хўжалигини МЧЖ қилиб қайта ташкил этиш тартиби қандай? @Yurist_Xizmati 4591-савол: Менга бир фермер танишим богдорчиликка мулжалланган 49 йилга берилган фермер хужалигини биргаликда иш юритиш учун таклиф килди. Унинг таклифи фермер хужалигини МЧЖ утказиши ва мени таъсисчи руйхатига киритишини айтди. Шундай килса буладими? Фермер хужалигини МЧЖ килиш тартиби кандай ва шартнома асосида фукаро томонидан олинган ер хокимят томонидан кайта расмийлаштириб берилиши мумкинми МЧЖга ЮРИСТ ЖАВОБИ: Фермер хўжалиги юридик шахс ҳисобланади. МЧЖ эса юридик шахснинг ташкилий ҳуқуқий шаклларидан бири ҳолос. ✅ Фермер хўжалигини МЧЖ сифатида қайта ташкил этиш мумкин. Аммо ернинг ижараси 49 йил эмас. "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги қонуннинг 11-моддасига биноан Фермер хўжаликларини юритиш учун ер участкалари очиқ электрон танлов асосида ўттиз йил муддатга ижарага берилади. Ер кодексида ҳам шундай қоида мавжуд. Қонуннинг 12-моддасига кўра эса Фермер хўжалигига берилган ер участкаси фермер хўжалиги қайта ташкил этилган тақдирда, агар ер участкасининг бўлиниши натижасида янги ташкил топган ер участкаларининг ўлчами Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида назарда тутилган энг кам ўлчамлардан кам бўлмаса, бўлиниши мумкин. ➡️ Юридик шахсни қайта ташкил этиш масаласига келсак. Фуқаролик кодексининг 49-моддасига биноан Юридик шахсни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) унинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин. ✅ Умуман олганда Фермер хўжалигини МЧЖ сифатида қайта ташкил этиш мумкин. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
نمایش همه...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 25
Мактаб раҳбар ходимлари ҳамда МТТ директорлари ҳар ойда 30 фоиз устама олишлари мумкин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2023 йилдаги 681-сон Қарорининг 2-бандига биноан 2024 йил 1-сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган қуйидаги раҳбар ходимларга ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча устамалар тўланади: 👉 мактаб директорларига — 50 фоиз; 👉 мактаб директори ўринбосарларига — 30 фоиз. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.06.2024 йилдаги ПҚ-231-сон Қарорига 2-иловасига мувофиқ, 2024 йил сентябрдан мактабгача таълим ташкилотларининг менежерлик сертификатига эга бўлган директорларига ҳар ойлик 30 фоиз миқдорида устама ҳақ тўланади.
نمایش همه...
👍 49👎 20😁 8
Ўқишни кўчирса бўладими? @Yurist_Xizmati 4590-савол: Мени ўғлим тошкент молия институдида ўқийди.бир курсни тугатди.ўзим фарғоналикман.шуни фарғонага перевод қилса бўладими ўғлим тошкентда ўқимайман деяпти ЮРИСТ ЖАВОБИ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2022 йилдаги ПҚ-279-сон қарори асосан бир давлат ОТМдан бошқа давлат ОТМга ўқишни кўчириш фақат 2та вазиятда рухсат берилади: 1⃣ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда; 2⃣ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида; ❌ Бундан бошқа асосларда ички переводларга йўл қўйилмайди! ❗️Шунга кўра ўғлингиз ушбу 2 асосдан бири билангина ўқишини кўчириши мумкин бўлади. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига 3-иловада тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом 22-бандига кўра олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. 💁‍♂ Шундай экан бу ҳолатда қизингиз ўқишни контракт асосида кўчиради. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
نمایش همه...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 53😁 6🤨 2
Photo unavailable
Хатирчида мудҳиш воқеа содир бўлган йўлда аллақачон светофор ўрнатилиши керак бўлган Хатирчи-Зарафшон йўлининг кенглиги 16 метр (ўн олти метрлик светофорсиз йўл, КАРЛ!) бўлиб, давлат дастури бўйича йил бошида тугмали светофор ўрнатилиши керак бўлган. Керак-кераксиз нарсаларга пул ажратадиган мутасаддилар тақдимнома киритилсада, энг керакли светофор учун маблағ ажратмагани оқибатида «ўлим кўприги»дек хавфли бу пиёдалар ўтиш йўлаги тартибга солинмай қолиб кетган. Оқибат эса бир гўдакнинг ўлими билан тугади. Икки BYD ҳайдовчилари ҳам қамоққа олинган. Йўллардан фойдаланиш давлат корхонаси бошлиғи эса светофор ўрнатмагани учун маъмурий жазо билан қутулибди.
نمایش همه...
🤬 55👍 35😢 21
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.