cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Namangan shahri

Aссалому алайкум! Сиз Наманган шаҳрининг энг оммабоп каналидасиз👌 Реклама ва мурожаат учун: @uzooqdaman

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
3 638
مشترکین
-2724 ساعت
-1407 روز
-3 47030 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

❗️ Таълим кредитини ажратиш тартиби ўзгаради 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади. Таълим кредити: ➖ олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида; ➖ олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади. Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно. Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Энди енгил жароҳат етказганлар жиноий жавобгарликка тортилмайди Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилаётган ўзгаришга кўра, эндиликда соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмишни жиноий жазо таркибидан чиқариб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказиш таклиф қилинмоқда. Ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доирасини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Иллюстратив сурат CharGPT сунъий интеллектининг сўнгги 4o талқиини ёрдамида яратилган. Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
نمایش همه...
#Диққат — Бир кун энамдан сўрадим. Эна, тумандаги ноқонуний тарихий обида ишларига ҳоким жавобгар бўладими ёки қўл остидаги қилмаган ишига товон тўлайдиган ўринбосарларми, десам, Энам, эх болам, ҳоким орқа кўтариб шу муаммоларни ҳал қилмаса, қўл остидаги ўринбосарларга жабр бўладида. — Шунда мен яна сўрадим, хўп агар ўринбосарларга жабр бўлса, нима сабабдан шу 6 нафар ўринбосарларга жабр бўлмасдан фақат икки нафар ўринбосарларга жабр бўлиши керак? — Энам эса, узооооқ ҳаёл сурганча индамай қолди... Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
نمایش همه...
02:44
Video unavailableShow in Telegram
Наманганда “Ҳаж” зиёратига юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан Наманган вилоятида бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди. Жумладан, Янгиқўрғон, Чуст, Косонсой туманлари ва Наманган шаҳрида фуқароларни алдов йўли билан Ҳаж зиёратига олиб боришни ваъда қилиб фуқаролардан пул маблағларини олган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
نمایش همه...
01:57
Video unavailableShow in Telegram
"Нега ўқитувчи узр сўраши керак?" — Бир пайтлар юксак қадрланувчи касб эгалари эндиликда жамиятнинг қадрсиз қатламига айланди... Ҳали ҳеч ким устозидан дакки эшитиб кам бўлмаган.... Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
نمایش همه...
#Муносабат ГУЛЛАР БАЙРАМИГА КИРИШ ПУЛЛИК БЎЛГАНИ РОСТМИ? Каналимизда шахсан ўзим орқали тарқаган Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғига кириш пуллик қилингани хабарим қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Бобур боғи директори Собитхон Мирзаевнинг маълум қилишича, кеча кечки пайт учун боғнинг марказий дарвозаси олдида 10 минг сўмдан чипта сотила бошланган. Кўп ўтмай сотуви жараёни тўхтатилган. Жами 55 чипта сотилган. Мазкур чипта Бобур боғи ҳудудида бугун маҳаллий эстрада хонандалари иштирокидаги концерт дастури муносабати билан жорий этилиб, чиптадан тушган маблағ санъакторларни моддий рағбатлантиришга йўналтириш кўзда тутилганди. П.с: Қўйсангларчи, уят эмасми бу? Каналга уланинг:👉@realist24uz
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда энг кўп оилавий корхона қаерда экани аниқ бўлди Самарқанд оилавий корхоналар сони бўйича мутлақ етакчи бўлиб қолмоқда. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 май ҳолатига 43 393 та оилавий корхоналар фаолият юритмоқда. Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича: Самарқанд вилояти – 7 500 та Хоразм вилояти – 4 804 та Фарғона вилояти – 4 704 та Тошкент вилояти – 3 725 та Сурхондарё вилояти – 3 646 та Қашқадарё вилояти – 3 239 та Навоий вилояти – 3 322 та Тошкент шаҳри – 3 016 та Бухоро вилояти – 3 010 та Қорақалпоғистон Респ. – 2 153 та Жиззах вилояти – 1 485 та Андижон вилояти – 1 459 та Наманган вилояти – 1 011 та Сирдарё вилояти – 319 та Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#Қойил Озиб ёзиб бир марта Гуллар байрамига кирсам, Боғга киришни 10.000 сўмдан қилиб қўйишибди. Ғалатимасми.!? Мутасадди ташкилот қаерга қараяпти.!? Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#Диққат #Расман 1-июндан боғча пули расман ошади. 2024-йил 1-июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларида тўловлар 20% га, янги йилдан яна 10% га ошади. Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#Аччиқ_ҳақиқат — Бошингга иш тушганида ёрдам берадиганлардан ҳам орқангдан иш қиладиганлар кўп бўлади...! Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
نمایش همه...