cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал

🌙 Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти Ангрен шаҳар «Қорабоғ» 🕌 жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали. 📄Диний саволлар учун: 📞Тел: (78) 150-33-44 🔗 @SavollarMuslimUzBot 📬 Таклиф ва мулоҳазалар учун: • Telegram.me/Masjid_adminbot

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
8 052
مشترکین
-624 ساعت
-1967 روز
-1 10630 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

06:48
Video unavailableShow in Telegram
#Haj2024 САМИМИЙ ЭЪТИРОФ ВА ТАШАККУРЛАР 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
IMG_6237.MP479.78 MB
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 6 ИЮН ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ⏰ ТОНГ -     03:07 ⏰ ҚУЁШ -    04:50 ⏰ ПЕШИН - 12:27 ⏰ АСР -        17:36 ⏰ ШОМ -      19:55 ⏰ ХУФТОН -21:35 Улашинг...
نمایش همه...
👍 17🕊 4😢 2🥰 1
🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲОЖИЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди.
📞 Давлатимиз раҳбари муборак Ҳаж зиёратига тайёргарлик жараёнлари, юртдошларимиз учун яратилган шароитлар, уларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради. 🗣Шайх Нуриддин Холиқназар Шавкат Мирзиёевга, аввало, муборак жойларда ибодат файзи билан юрган ҳожиларимизнинг саломи ва дуоларини етказди. 😄Бу йил ҳам Ҳаж тадбирлари юқори савияда, тартибли ташкил этилгани таъкидланди. Ҳудудлардаги Ҳаж марказлари орқали ишлар уюшқоқлик билан олиб борилди. Вазирлар Маҳкамаси бошчилигида Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тузилмалар ҳамкорлигида зиёратчилар учун барча шароит яратилди. 🕋 Айни пайтда қарийб 12 минг нафар юртдошимиз Саудия Арабистонида бўлиб турибди. Жами 15 минг 130 нафар фуқаро Ҳаж ибодатига муяссар бўлади. Уларга 300 нафар гуруҳ раҳбари, 50 нафар олий тоифали шифокор, ошпазлар, таржимонлар ва бошқа кўмакчилар ҳамроҳлик қилади. 🖥 Бу каби эътибор ва шароитларни арабистонлик мутасаддилар ҳам юқори баҳолаб, Ўзбекистон Президентига ҳурмат ва дуоларини изҳор этмоқдалар.
📖 Бу йилдан бошлаб бир янгилик – Саудия Арабистонида бўлиб турган диний соҳа ходимлари ҳамда қори зиёратчилар томонидан Қуръони каримни хатм қилиш йўлга қўйилди. Ҳозиргача 1 минг 515 та хатм ўқилиб, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуолар қилинган.
📞 Давлат раҳбари юртдошларимиз муқаддас Ҳаж ибодатини мукаммал адо этиб, соғ-омон келишларини тилади. Ўзбекистонга қайтгач, ҳожилар жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишларига умид билдирди.
🟢Суҳбат самимий ва кўтаринки руҳда ўтди. manba: https://president.uz/uz/lists/view/7285 #Mirziyoyev #muloqot #muftiy #Haj #haj2024 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
👍 22
00:59
Video unavailableShow in Telegram
#жума_маърузаси #видео #гумон 📚 ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИШ! 👳‍♂ Илҳомжон қори Турматов 🕌 Жума мавъизаси↴ 4-қисм 📒 Пайғамбаримиз ﷺ яхши кўрган амаллар (24 - май 2024 йил) 🌐 Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан! 🕋 Telegram.me/+yICj7y5gZWQ0OTky
نمایش همه...
4.86 MB
👍 11
📍 ҚАБРИСТОНГА БОРГАНДА ТИК ТУРИБ ҚУРЪОН ЎҚИШ ВА ДУО ҚИЛИШ КЕРАКМИ? ⁉️Cавол: Қабристонга борганда тик туриб Қуръон ўқиш ва дуо қилиш керакми. Ўтириб қироат қилса, макруҳ бўладими?Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фиқҳий манбаларимизда қабрларни зиёрат қилганда туриб дуо қилиш суннатлиги, лекин ўтириб дуо қилиш ҳам жоизлиги айтилган. Қуръон тиловатида эса ўтириш афзал экани баён қилинган.
Жумладан, “Раддул муҳтор” китобининг “Қабрларни зиёрат қилиш” бобида бундай келади: Раддул муҳтор китобида айтилади: “Фатҳул Қадир” китобида: “Қабрларни тик туриб зиёрат қилиш ва қабр ёнида тик туриб дуо қилиш суннатдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Бақиъ қабристонини зиёрат қилганда шундай қилганлар”, дейилган.
“Кейин тик туриб узоқ дуо қилади, агар ўтирса, маййит тириклигида қандай масофада ўтирган бўлса, ўшанча масофада ўтиради”.
Яна бундай дейилади: “Қабр ёнида қориларни ўтирғизиб, Қуръон қироат қилдириш макруҳ эмас. “Нурул изоҳ” китобининг иборасида: “Мухтор қавлга кўра қироат одобларига мувофиқ хотиржамлик ва тадаббур билан, ибрат олган ҳолда тиловат қилиш учун қабр ёнида ўтириш макруҳ эмас”, дейилган (“Раддул муҳтор” китоби, “Қабрларни зиёрат қилиш” боби).
Бу борада “Нурул изоҳ” китобида бундай дейилади: “Мухтор қавлга кўра қироат қилиш мақсадида қабр ёнида ўтириш макруҳ эмас. Қабр тепасида қироатдан бошқа сабаб учун ўтириш макруҳдир”. Шунингдек, “Фатовои Ҳиндийя” китобида бундай дейилади: “Маййит дафн этилгач, бир ҳайвонни сўйиб, гўштини тақсимлаб бўлгунча миқдорда қабр олдида ўтириб, тиловат қилиш ва маййитга дуо қилиш мустаҳабдир”, – дейилган. Демак, қабристон зиёрати тик туриб қилингани афзал, лекин зиёрат пайтида ўтириш ҳам жоиз, макруҳ эмас.
Диққат қилсак, фақиҳларимизнинг сўзларидан қабристонга борганда Қуръонни ўтириб ўқиш афзаллиги маълум бўлади. Чунки ўтириб қироат қилинганда хотиржамлик, тафаккур, хушуъ ва ибратланиш каби Қуръон тиловатида талаб қилинган одоблар юзага чиқади. Яна шуни таъкидлаш лозимки, юқоридаги ҳукмларда афзаллик масаласи ҳақида гап кетади, макруҳлик ёки ҳаромлик масаласи эмас. Шундай экан бу масалаларда талашиб-тортишиш ва ўзаро низога бориш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. #savol_javob #qabriston #quron #tilovat #duo MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...

👍 10
00:03
Video unavailableShow in Telegram
🤲 ЁМҒИР ПАЙТИДАГИ ДУО РАД ҚИЛИНМАЙДИ... 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғишни бошлаганда бундай дуо қилардилар: "Аллоҳумма, инний асалука хойроҳаа ва хойро маа фийҳаа ва хойро маа урсилат биҳ ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳ". 📃 Маъноси: "Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман". 🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди", дедилар. 🗣 Аллоҳ таоло ёғаётган ёмғирни хайрли ва баракали қилсин! #duo #yomgir 📨 Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан! 📬 Telegram.me/+yICj7y5gZWQ0OTky
نمایش همه...
asthetic-anime.mp40.71 KB
👍 13🕊 3
00:46
Video unavailableShow in Telegram
#дуо #Ёмғир 🌧 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً 📖 «Аллоҳумма соййибан наафиъан» 🤲 Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил! 📩 Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан! 🔗 Telegram.me/+yICj7y5gZWQ0OTky
نمایش همه...
Yomg'ir2.mp43.16 MB
👍 9🕊 1
04:55
Video unavailableShow in Telegram
#жума_маърузаси #видео #гумон 🤔 ДОИМО ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ! 👳‍♂ Илҳомжон қори Турматов 🕌 Жума мавъизаси↴ 4-қисм 📒 Пайғамбаримиз ﷺ яхши кўрган амаллар (24 - май 2024 йил) 🌐 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: ⇩ 🎞️ YouTube | 📱 Telegram 📸 Instagram | 📷 Facebook 🌐 Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан! 🕋 Telegram.me/+yICj7y5gZWQ0OTky
نمایش همه...
9.65 MB
👍 15🕊 2
Муновий айтади: «Шукр икки хил бўлади. Биринчиси тил шукри. Иккинчиси …» 📗 «Одоблар хазинаси» 3-жузAnonymous voting
  • Қалб шукри
  • Аъзоларнинг шукри
  • Ақл шукри
  • Энди билиб оламан
0 votes
👍 18
Иблис бор экан, ўзимга ишонмайман Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу сажда қила туриб, зино, ўғрилик, куфр келтириш ва бошқа гуноҳи кабиралардан паноҳ сўрардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудек буюк зотнинг ўта тақводор ва парҳезкор эканларини биладиганлар бу ҳолатдан ажабланиб, ул зотга: «Шу гуноҳларни қилиб қўяман деб ўйлайсизми?» дейишди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Модомики иблис тирик экан, ўзимга ишонмайман. Қалбларни бурувчи Зот хоҳлаган томонга бура олади», дедилар. Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж (Таржимон: Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ) Дўстларингизга ҳам улашинг: 🔗 @Angren_masjid_official
نمایش همه...
👍 20😭 6🥰 2