cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

"UDDU" CHANNEL

➖Будем выкладывать нужную ☑️ автоинформацию по законодательству Республики Узбекистан. ➖Наша группа t.me/UDDU_CHAT Ссылка для связи t.me/UDDU_help_bot ➖Каналдан олинган барча фикрлар канал муаллифлариники. Улардан фойдаланишда ссылка кўрсатилиши шарт.

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
4 046
مشترکین
+1324 ساعت
+317 روز
+16330 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
Бир қанча вақт олдин шу каби авторақам Қашқадарёда 170 млн билан сотилиши бошланиб 441 млн сўмга сотилган эди. 170 млн билан сотилиши бошланган бу авторақам Бухорода қанчада келиб тўхтайди? 500-600 млн тортиб биламизми??? Пул йўқ деймиз, 200 кв электроэнергия кам деймиз, 2.5 млн тонировка учун кўп деймиз, 3.5 млн техпаспорт учун қиммат деймиз, 11 мингга АИ92 қиммат (ва хк...) деймизу 400-500 млн га бир пар темирни сотиб олишга пулимиз бор.. У бир пар темирни осиб юриш савоб эмас бўлмаса керагов... Шу пулни аҳволи оғир, ночор касалмандларга хайрия қилсак бир умр эслаб дуо қилиб юришса керак деб ўйлайман. Энди шунчаки бу ҳам бир фикрда.. Янам ўзларингиз биласизлар... 🛡 @UDDU_channel
نمایش همه...
👏 14👍 2🔥 2🙏 2 1
Photo unavailableShow in Telegram
‼️ "Мулта Радар" бўйича жарима қарори бекор бўлиб иши қайта суриштирувга қайтган фуқаролар диққатига! 📑 Ишнинг қайта суриштирувга юборилиши бу Сизга жарима қўллаган органнинг ўзи иддао қилаётган ва расмийлаштирган жарима қарорида камчиликларнинг мавжудлиги ва асосларнинг етарли эмаслигидан далолат беради. ✔️ Қайта суриштирув бу сизни ташвишга солиши керак бўлган жараён эмас. Дейлик қайта суриштирув давомида жарима қўллаган орган ўз фикрида қоладиган бўлса, бу барчаси яна қайтадан бошланади дегани. ⚠️ Яъни яна охирги нуқтани суд қўйиши керак бўлади. Шунинг учун "қайта суриштирув" деган жараёндан вахимага тушманг. Бугунги кунда расмийлаштирилаётган "Мулта Радар" жарималари амалдаги қонунчиликка ЗИД эканлиги ўзининг исботини топди ва топмоқда. ‼️ Аксини исботлашга бўлган уринишни эса шахсан ҚОНУНСИЗЛИККА бўлган уриниш деб баҳолайман. #nocomment 👉 @abdumalikovich_uzb
نمایش همه...
👍 6
Photo unavailableShow in Telegram
Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ 5 ой олдин Бухоро шаҳар жиноий ишларни кўриб чиқиш Суди томонидан Мульта-Радар томонидан аниқланган жарима солиш тўғрисидаги қарорини бекор қилганидан норози бўлиб Бухоро вилоят Судига Бухоро шаҳар Судининг қароридан норози бўлиб, қайта кўриб чиқилишини сўраб Кассация шикояти киритди. Бундан ташқари айрим телеграм канал муаллифлари ёзишича Суд томонидан жарима солиш тўғрисидаги қарор бекор қилиниб қайта ЙҲХБга суриштирувга юборилмоқда экан ва ЙҲХБ қайта жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқаришяпди экан... Қонун нормалари ишлайдими ўзи? Бу ишларни қилаётганларга ҳеч ким гапирмайдими? Жуда-жуда қизиқ ҳолатлар кузатилмоқда... 🛡 @UDDU_channel 🛡 Telegram ⚡️Facebook ⚡️Instagram ⚡️YouTube
نمایش همه...
👍 9😡 5 1🔥 1😁 1🤬 1
00:36
Video unavailableShow in Telegram
Ушбу пиёдалар ўтиш жойидан болалар мактаб ва боғчаларга қатнайди. ЙТҲси тез-тез учраб туради. Бир йўл белгилари тўғри ўрнатилмаяпти деб ёзсак, ўша жойдаги белгини тўғрилашадию, бошқа йўл белгилари ва йўл инфратузилмаси билан масъулларнинг иши йўқ. Аслида йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситаларни ҳолатини назорат қилиш ДЙҲХдаги йўл назорати бўлимига юклатилган! Бу каби камчиликларни аниқлаб масъулларга юборганларни рағбанлантирсак, масъулларнинг, йўлларнинг, йўл белги ва йўл чизиқларининг асл ҳолати маълум бўлади деб уйлаймиз. Бефарқ бўлманг азиз дўстлар. 🛡 @UDDU_channel
نمایش همه...
👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
Телеграмда мана бу каби файллар келса очиб ўрнатиб ўтирманглар. Телефондаги маълумотлар ва телеграм аккаунтингиз билан хайрлашасиз. @UDDU_channel
نمایش همه...
🔥 5
00:09
Video unavailableShow in Telegram
Мана гаининг мужики, телефонга аллергияси ҳам йўқ. Телефонни кўрса балони кўргандай бўлмайди. Телефонга ташланмайди ҳам😁. Сифатли кадр чиқиши учун талаб ҳам қўйиб, гадур-будур чиқмасин деб эътироз ҳам билдирди. Молодец 💪💪💪 @UDDU_channel
نمایش همه...
👍 30🤣 16😁 9🔥 4👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бизни қийнаетган саволлар! Аҳоли пунктида шундоқ ҳам тезлик 70 km/h деб белгиланган бўлса, қушимча 3.24 "70" белги ўрнатишдан нима мақсад? Битта устунга йўл белгилари ўрнатилганда ҚАНДАЙ КЕТМА КЕТЛИКДА бўлиши керак? Йўл белгиси ва қатнов қисми ораси қанча бўлиши керак? Ишлам калламай қўйди короче.. 🛡@UDDU_channel
نمایش همه...
😁 4👍 2
Нима бу.... Бу 3.24 белгининг таъсири қаергача экан? Мантиқ чатни тарк этди. Хожибой ака тўғри айтган экан, халиям ишламаган миялар бор, "свежий" турибти..... ЙҲҚ ни очиб ўқисак.
78 банд Аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, ......... ҳаракатланишга рухсат этилади. 1 илова 3.Тақиқловчи белгилар .....Аҳоли пунктларига етмасдан ўрнатилган 3.24 белгисининг таъсири 5.22 белгисигача кучини сақлайди. 1 илова 5. Ахборот-кўрсатгич белгилари. 5.22. «Аҳоли пунктининг бошланиши». Ушбу Қоидаларнинг аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тартибини белгиловчи талабларига амал қилинадиган жойларнинг номи ҳамда унинг бошланишини билдиради.
5.23. «Аҳоли пунктининг охири». Аҳоли пунктларида ҳаракатланиш талаблари бекор қилинган жойни билдиради.
"Битта таянчга (стойкага) ўрнатилган ва битта йўл бўлагига таъсири бўлган қўшни беглилар ораси 50 мм дан 200 мм гача бўлиши шарт, битта ажралмас танада ўрнатиладиган белгилар бундан мустасно." деб тартибга солувчи хужжатда ёзиб қўйилган. 🛡 @UDDU_channel 🛡 Telegram ⚡️Facebook ⚡️Instagram ⚡️YouTube
نمایش همه...
😁 5👍 1
Бухоро Вилоят ИИБ ХТТБ ЙХХГ испектори Муродов. З. ташаббуси билан эскишаҳар худудида ўзимизнинг аҳолимиз, хорижий ва махаллий меҳмонларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пиёдалар ўтиш жойларида йўл чизиқлари чизилмоқда. Бунда ИИБ ЙҲХБ инспектори Б. Шукуров хавфсизликни таъминлаб ўз ҳиссасини қўшмоқда. P.s. Қолган, эскирган пиёдалар ўтиш жойлари йўл чизиқларини қайта чизиб чиқишса, велосипед йўлакчаларини ҳам бўёқларини янгилашса, йўл белгиларга эътибор қаратишса, йўлдаги нотекисларга барҳам беришса мақсадга мувофиқ бўларди))) Хизматинглар учун ташаккур. Биз шунчаки холис ! 🛡 @UDDU_channel 🛡 Telegram ⚡️Facebook ⚡️Instagram ⚡️YouTube
نمایش همه...
👍 6👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Мурожаатдан сўнг йўлдаги чуқурлик асфальтлаштирилди. Хизматларинг учун ташаккур. Ҳа айтганча, бу каби камчиликлар бўлса жўнатинглар, чиқариш, кўрсатиш керак.. Бўлмаса кўрмай қолишлари мумкин.. 🛡 @UDDU_channel
نمایش همه...
😁 7👍 1👎 1