cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Учкўприк тумани ҳокимлиги

Учкўприк тумани ҳокимлигининг расмий канали Веб-сайт: https://uchkoprik.uz/ Facebook: @uchthax Youtube: youtube.com/uchkopriktumanihokimligi

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
5 169
مشترکین
-524 ساعت
-117 روز
+630 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Туризм соҳасида олий таълим тўрт йилликдан уч йилликка ўтказилади Шавкат Мирзиёев ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди: ➖Туризм ташкилотларини айланма маблағ билан таъминлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 50 миллион доллар қийматида алоҳида кредит линияси очилмоқда. Бу кредитлар миллий валютада йиллик 17 фоиз ставкада, 2 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилга ажратилади. ➖Туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун автобус ва микроавтобусларни божхона божидан озод этиш, туроператор ва ҳунармандларнинг халқаро ярмаркалардаги харажатининг 50 фоизини қоплаб бериш, хорижий меҳмонлар иштирокида бизнес тадбирлар ташкил қилган тадбиркорларнинг фойда солиғи 50 фоизга камайтириш кўзда тутилмоқда. ➖Барча авиа, темир йўл ва автобус қатновлари ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформа ишга туширилади. ➖Авиа, темир йўл ва автобус чипталарини камида олти ой олдин савдога чиқариш тизими жорий қилинади. Умумхалқ байрамлари кунларида қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади. ➖Келаётган ўқув йилидан бошлаб туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида ўқув дастурлари жаҳон рейтингида биринчи 100 таликка кирувчи таълим муассасаларининг тажрибаси асосида такомиллаштирилади. Бу соҳада олий таълим тўрт йилликдан уч йилликка ўтказилади. ➖Талабаларга бир вақтнинг ўзида ихтисослиги бўйича ишлаб, касбий кўникмаларини бевосита иш жойларида ривожлантириш имконияти яратилади. ➖Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Урганч давлат университетлари, Шарқшунослик, Жаҳон тиллари ва “Ипак йўли” олийгоҳларида гидларни тайёрлаш курслари ташкил этилади. Манба
نمایش همه...
Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти – Президентнинг расмий сайти. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақида маълумот

1
نمایش همه...
Аҳоли мурожаатлари ва муаммолари ўрганилди Учкўприк туманида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чоралар кўрилмоқда. Бугун туман секторлар раҳбарлари аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида навбатдаги қабулини ўтказди. Туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар масъуллари ҳамда Халқ қабулхонаси мудири иштирок этган қабул давомида фуқароларнинг коммунал соҳа, банк кредити, уй-жой, деҳқончилик ва тадбиркорлик учун ер ажратиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ишга жойлашиш, тиббий хизмат ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари ўрганиб чиқилди. Қабул давомида 51 нафар фуқаро томонидан турли масалаларда билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича зарур чоралар белгиланди. Фуқаролар мурожаатларининг баъзиларига шу куни ижобий ечим топилган бўлса, ижроси юзасидан қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган масалалар тегишли идораларга йўналтирилиб, назоратга олинди.
نمایش همه...
Учкўприк тумани маҳаллаларида республика ишчи гуруҳи ўрганиш олиб бормоқда Учкўприк тумани маҳаллаларида ҳудудларни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ёшларга оид давлат сиёсатининг юритилиши бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Бугун республика ишчи гуруҳи аъзолари “Учкўприк” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла инфратузилмасини ва “маҳалла еттилиги”нинг фаолиятини ўрганишди. Ўрганиш давомида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ҳамда профилактика инспектори зиммасидаги ҳудудни ривожлантириш, аҳоли, айниқса аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш каби муҳим вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, маҳалла ҳудудида жойлашган ижтимоий соҳа объектлари фаолияти, ободонлаштириш ишлари, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам кўздан кечирилиб, зарур тавсиялар берилди.
نمایش همه...
Учкўприк тумани маҳаллаларида республика ишчи гуруҳи ўрганиш олиб бормоқда Учкўприк тумани маҳаллаларида ҳудудларни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ёшларга оид давлат сиёсатининг юритилиши бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Бугун республика ишчи гуруҳи аъзолари “Учкўприк” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла инфратузилмасини ва “маҳалла еттилиги”нинг фаолиятини ўрганишди. Ўрганиш давомида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ҳамда профилактика инспектори зиммасидаги ҳудудни ривожлантириш, аҳоли, айниқса аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш каби муҳим вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, маҳалла ҳудудида жойлашган ижтимоий соҳа объектлари фаолияти, ободонлаштириш ишлари, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам кўздан кечирилиб, зарур тавсиялар берилди.
نمایش همه...
00:09
Video unavailableShow in Telegram
#suniy_intellekt Солиқ тўловчилар учун сунъий интеллект ёрдамчи ишга туширилди Солиқ қўмитаси Ахборот хизмати хабарига кўра, қўмита "ДаврОн" деб номланган виртуал ёрдамчини ишга туширди. У ai.soliq.uz манзилида жойлашган. "ДаврОн" – самимий ва профессионал маслаҳатчи сифатида солиқ ва солиққа тортиш масалаларида маълумотлар ҳамда персонал маслаҳатлар бера олади, ўзбек, рус ва инглиз тилларида самимий мулоқот қила олади. Мазкур ёрдамчи 3 ой давомида яратилди, уни такомиллаштириш жараёни узлуксиз давом эттирилади. Шу мақсадда Солиқ кодекси, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, меъёрий ҳужжатлар ва йўриқномалар, шунингдек, солиқ органларининг cалл-марказига келиб тушаётган онлайн-НКТ, ЭҲФ, электрон рақамли имзо, электрон ҳисоботлар, маркировка ва бошқа хизматларга оид саволларга жавобларни ўз ичига олган 11 млн белгидан иборат билимлар базаси қамраб олинди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
نمایش همه...
1.72 MB
Таълим самарадорлигини ошириш бўйича муҳим вазифалар муҳокама қилинди Учкўприк тумани ҳокимлигида умумтаълим мактабларида таълим-тарбия самарадорлигини ошириш ва ёшлар масаласига бағишланган учрашув ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи вакиллари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, умумий ўрта таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари иштирок этди. Учрашув давомида мактабларда таълим сифатини ошириш, олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш, ўқувчиларнинг касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш, уларни китобхонликка тарғиб қилиш, шунингдек, ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган чоралар хусусида фикр алмашилди. Туман ҳокими мактаблар директорлари билан мулоқот қилиб, айни пайтда мамлакатимизда ёшларни билимли, ҳар томонлама баркамол инсон этиб тарбиялаш, рақобатбардош кадрлар етказиб бериш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳусусида маълумот берди. Учрашув якунида таълим-тарбия ишлари самарадорлигини ошириш, таълим муассасаларида соғлом рақобат муҳитини яратиш, юқори малакали устозлар тажрибасини барча мактабларда қўллаш учун ротация тизимини жорий этиш, мактаб директорларининг педагогик жамоалардаги нуфузини ошириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.
نمایش همه...
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.