«МЕНИНГ ТЎЙИМ ҲАММА ДУГОНАЛАРИМНИНГ ТЎЙЛАРИДАН ЎЗГАЧА БЎЛГАН...»
Онажоним такбир овозини эшитсалар доим ним табассум қилиб қўядилар, негадир. Доим шу ишларининг сабабини сўрамоқчи бўламанда, нимадир сабаб эсимдан чиқиб қолади. Яқинда шу табассумнинг сабабини айтиб бердилар:
– Дадангиз билан тўйимиз жуда ажойиб бўлган. Бу тўйни ҳеч ким эсидан чиқармайди. Чунки 80-йилларнинг охири, одамлар диндан анча узоқлашиб кетган пайтлар, ўшанда тўйларда келин билан куёв ЗАГС га чиқишлари «мода» бўлган пайт, хуллас тўйлар жоҳилона урф-одатлар билан ўтказиларди.
Дадангиз анча тақводор йигит эдилар, «бу урф одатларни ҳеч бирини қилмайман», деб туриб олдилар. Ўшанда Дадангизнинг атрофларидаги одамлар яъни куёв жўралари шундай маслаҳат беришган экан. Дадангизнинг энг яқин дўстлари муттақий қорилардан эдилар.
Хуллас, тўй куни кечки пайт, мени олиб кетиш учун куёв навкарлари келишини ҳамма кутарди, мен содда Дадангизнинг кечикишларидан жаҳлим чиққанича йиғлаб ўтирардим.
Ҳамма кутган ўша куёв навкарлари етиб келишдиҳамки на карнай, на бир сурнайнинг овози келарди. Дадангизнинг бу ишларидан яна ҳам ғазабландим, лекин менинг ғазабимни, одамларнинг қалбларини ларзага соладиган такбир овози йўқ қилиб юборди.
Куёв навкарлари дарвозадан киришларида қориака баланд овоз билан «такбир» дейишлари билан, атрофларидаги йигитлар «Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ...» дейишарди.
Қориака то уй ичига кириб боргунларига қадар «такбир» деб турдилар, куёв навкарлари баланд овозлари билан «Аллоҳу Акбар …» деб такрорлашарди.
Бу тўй анчагача одамлар оғзидан тушмади.
Олдинлари «менинг тўйим ҳамма дугоналаримникидан бошқача бўлади», деб юрардим. Ҳақиқатан ҳам менинг тўйим ҳамма дугоналаримнинг тўйларидан ўзгача бўлган.
Шунинг учун доим такбир овозини эшитсам қулоғимга тўйим куни айтилган такбирлар эшитилади, шу сабаб табассум қиламан.
Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин! Аллоҳу Акбар!
© Фотима Сиддиқий
Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
KANALGA OBUNA BO'LING✅
🌹🌱꧁꧂♥️♥️꧁꧂🌹🌱
Дўстларингизга улашинг!
💞💞💞💞💞💞💞💞💞
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
http://t.me/Onamning_Duosi_Meni_Asraydi_007