cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Яхши Аёллар 😇

Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар Яхши аёл бўлишингиз учун биздаги маълумотларни ўқиб боринг. Админка @Munisa_Qurbonova

نمایش بیشتر
طاجيكستان3 771زبان مشخص نشده استدین و مذهبی70 452
پست‌های تبلیغاتی
496
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
БИЛИБ ОЛИНГ “Эри рози бўлмагунча аёлнинг ҳеч бир намози ва яхшиликлари қабул бўлмайди.” (📚Табароний) “Аёлнинг намозлари қабул бўлмайди” дегани намоз қарзидан қутулади, фақат намоз ўқишдан ҳосил бўладиган катта савобларга эриша олмайди деганидир. Намози бекорга кетади дегани эмас. Бир аёлдан эри рози бўлмайдиган бўлса, бу аёл гуноҳининг азобини жаҳаннамда тортгандан кейин жаннатга киради. Қуръони каримда маолан “Яхши аёллар Аллоҳга итоат этади ва эрларининг ҳақларини бажаради. Эрлари йўқлигида уларнинг номусини ва молларини Аллоҳнинг ёрдами билан ҳимоя этади” деб буюрилган. (📕Нисо, 34) 👨‍💼Эр уйига келганда аёлига салом бериб, аҳволини сўраши, ташвиш ва қувончига шерик бўлиши керак. Чунки у бошқалардан умидсиз ва ёлғиз ўзига ўрганган, ҳамдард, севинтирувчи, болаларини ўстирувчи ва турли эҳтиёжларини кетгизувчидир. @YaxshiAyollar
نمایش همه...
00:46
Video unavailableShow in Telegram
☝🏾Эй муслима синглим! Дўконга кирганда, йўловчи ташувчи автоуловларга чиқганда ёки бирор идорага иш юзасидан кирганда, бегона эркаклар билан бўладиган сўзлашувларда, асло қонуний, инсоний ёки келишувдаги ҳақ-ҳуқуқингиздан ортиғини сўраманг, ишингиз осон битиши учун чиройли қараш, гўзал сўзлашувни восита қилманг. Чунки, Аллоҳ таоло:"... Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг, яна қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин ..."(Аҳзоб 32-оят) @YaxshiAyollar🍃
نمایش همه...
d7cc8d06-f150-4ba6-8e6e-ab0de136284e.mp42.21 MB
01:43
Video unavailableShow in Telegram
Аёлларимиз бир фикрлаб кўришсин @YaxshiAyollar
نمایش همه...
4.43 MB
00:01
Video unavailableShow in Telegram
🌙 ХАЙРЛИ ТУН 🌙 Умр - окар дарё... Мана бугунги кун хам уз поёнига етмокда. Азизлар, яхши амаллар қилишга шошилинг! Биз билан ва биздан кейин факат яхши амалларимиз колади! 🌙 Хайрли тун, қадрдонларим! 🌙 Яқинларингиз ҳам улашинг!👇 @YaxshiAyollar🌹
نمایش همه...
animation.mp40.35 KB
Ўртанча қизим бугун Қуръонни тўлиқ ўқиб тугатди. Энди секин ёдлашга ҳаракат қиламан, деди. Омин. Биласизми, мен шу пайтгача, қория қизлар бошқача муҳитда, бошқача оилада бўлади деб ўйлардим. Бошқача оталарнинг қизлари. Ким билсин, илми тоғдек олимми ёки қорими... ёки катта тақво эгасими бўлиши лозиммасмиди? Ҳеч бўлмаса, тўрттадан кўпроқ сурани билиши керак, эҳ, ҳеч бўлмаса ҳар куни бомдодга уйғониши керак... Ким билсин, балким бунинг бошқа бир қоидаси ҳам бордир. Балки нимадир тўғри иш қилгандирман, балки нимадир ишни тўғри қилгандирман, шунинг мукофотидир... Йўқ, балким бунга лойиқ амалим йўқ, энди, бундан кейин бошқача бўлишим кераклигига ишорадир... Хадис бор: “Ҳар бир бола соф Ислом фитратида туғилади. Аммо ота- онаси уни насроний, мажусий ёки яҳудий қилиб тарбиялайди” Баъзи болалар соф Ислом фитратида туғилади. Ва ота-онасини тарбиялайди... Раҳмат, қизларим!.. (с) Қахрамон Асланов 👉 @YaxshiAyollar
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Фарзандларингизни тарбиялашда зарур бўладиган 10 сеҳрли сўзлар: - Сени яхши кўраман - Сен яхшисан - Кел, бағримга босай - Нима қилишни хоҳлардинг? - Кўрсатган натижангдан хурсандман, бундан ҳам яхши бўлишини кутаман - Сенга ишонаман - Сен ажойибсан - Сени фикрингни ҳурмат қиламан - Машғул бўлган барча нарсаларингни менга ҳикоя қилиб бер. @YaxshiAyollar
نمایش همه...
00:59
Video unavailableShow in Telegram
Нимага фарзандларим менга гап қайтаряпти, нега мени менсимаяпти дейишдан олдин ушбу видеони кўринг 👉 @YaxshiAyollar
نمایش همه...
6.26 MB
Photo unavailableShow in Telegram
☺️18 октябрь — Халқаро аёл бахти куни. АЁЛИНГНИ СЕВ Кўчалардан бахт излама сен, Севгин, жуфти ҳалолингни сев, Бошқа ёрни ҳеч кўзлама сен, Уйингдаги аёлингни сев. Ой десанг ой, кун десанг кундай, Сунбул сочи қоп-қора тундай, Тақдирингни туҳфаси шундай, Уйингдаги аёлингни сев. Юрма ёлғон дунёлар аро, Эркак бўлиб, кунига яра, Кўзинг кўрми, тузукроқ қара, Уйингдаги аёлингни сев. Ўкситмагин, ўтга ташлама, Шайтоннинг шўр ошин ошлама, Фарзандларинг кўзин ёшлама, Уйингдаги аёлингни сев. Билмайсанми аёл макрини, Чақса кўргин илон заҳрини, Келтирмагин Aллоҳ қаҳрини, Уйингдаги аёлингни сев. Ўтар дунё сен ҳам ўтарсан, Бир кун охир кунга етарсан, Сени демай қўйса нетарсан, Уйингдаги аёлингни сев. Муҳаббатдир - чин баҳор фасли, Муҳаббатдир - бахт, тоъле қасри, Уйингадир фариштанг асли, Уйингдаги аёлингни сев. @YaxshiAyollar
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Аёл киши шу тўрт нарса туфайли оиласини хонавайрон қилади: 1. Қайсарлик; 2. Жаҳл, асаббузарлик; 3. Шубҳа-гумон; 4. Овозни баландлатиш. Эркак киши шу тўрт нарса туфайли оиласини хонавайрон қилади: 1. Узоқлашиш; 2. Эътиборсиз бўлиш; 3. Қаттиққўл бўлиш; 4. Бахиллик қилиш. 👉 @YaxshiAyollar
نمایش همه...
00:30
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алейкум, Сешанба тонги муборак бўлсин! 🌱Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса, 🌱Гуллар ифори ила шаббода елса. 🌱Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан. 🌱Ажабмас бирма бир ижобат бўлса🤲👇 @YaxshiAyollar🌹
نمایش همه...
3.83 MB
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.