cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

🌙 ISLOM SOHILI | POSHSHOPIRIM jome masjidi

“Пошшопирим“ масжиди имом-хатиби ҲОШИМЖОН ДОМЛА ЭРГАШЕВ 🔊Аудио мавъизалари ва 🎤Қироатлари. 🎬Ибратли видео ва расмлар 📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📝Ҳикматлар Биз ҳаммасини ибрат учун улашамиз! T.me/İslom_sohili va https://www.youtube.com/@GavharTV

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 208
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
+27 روز
-230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

​​ТАШАҲҲУДНИ ОХИРИГАЧА ЎҚИМАСЛИК #намоз ❓1295-CАВОЛ: Ташаҳҳудни охиригача ўқилмай қолса, бу хато эмасми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда ташаҳҳуд ўқиш вожиб амал саналади. Ташаҳҳудни бошидан охиригача, абдуҳу ва росулуҳгача ўқиш ҳам вожиб саналади. Бирор қисмини унутиб тарк қилиб қўйиш орқали саждаи саҳв вожиб бўлади. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда баён қилинган. Жумладан “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган: السابع التشهد فإنه يجب سجود السهو بتركه ولو قليلا في ظاهر الرواية لانه ذكر واحد منظوم فترك بعضه كترك كله ولا فرق بين القعدة الاولى أو الثانية، “Намознинг еттинчи вожиби ташаҳҳуд ўқиш. Унинг гарчи озини тарк қилса ҳам “Зоҳирур ривоя”га кўра саждаи саҳв вожиб бўлади. Чунки ташаҳҳуднинг барчаси битта, яхлит зикр ҳисобланади. Унинг баъзини тарк қилиш ҳаммасини тарк қилиш ҳукмида бўлади. Биринчи ёки иккинчи қаъдада бу ҳолат содир бўлишининг фарқи йўқ”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimizga obuna boʻling: T.ME/ISLOM_SOHILI https://youtube.com/@GavharTVuz
نمایش همه...

👍 2
05:05
Video unavailableShow in Telegram
#ДОЛЗАРБ ❌ «ҲАЖДАН БОРГАНИНГИЗНИ ДАБДАБА ҚИЛИБ КУТИБ ОЛИШМАСИН! ИСРОФГАРЧИЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ, ГУНОҲ ҚИЛМАНГ!» 😎 ҲОЖИ ОДАМ ЁРДАМГА МУҲТОЖЛАР ҲОМИЙСИ БЎЛИШИ КЕРАК Видеони максимал тарқатинг, одамлар кўрсин, жуда долзарб гапларни гапирибдилар 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFlbEga5bsBVXTXvwQ
نمایش همه...
Buyuk masuliyat+.mp413.92 MB
👍 3
نمایش همه...
FATVO.UZ

ОТНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ МУМКИНМИ? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Отни қурбонлик қилиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, отни қурбонлик қилиш жоиз эмас. Қурбонлик фақат туя, қорамол ва қўй-эчкидан бўлади. Паррандалар ҳам қурбонликка ярамайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 🔗 Улашинг: @diniysavollar

👍 4
СУНЪИЙ ИПАКЛИ КИЙИМ КИЙИШ #ҳалол_ҳаром ❓1294-CАВОЛ: Биламизки, динимизда эркаклар ипак матодан кийим кийиши ман қилинган. Бир шим сотиб олгандим. Шу шимнинг 70 % матоси сунъий ипак деб ёзибди, яъни сунъий ипак экан. Шу шимни кийиш жоизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сунъий ипак ҳақиқий ипакка муқобил равишда ишлаб чиқарилган мато тури холос. Унга ҳақиқий ипакнинг ҳукми берилмайди. Ундан тикилган кийимларни кийиш эркаклар учун жоиздир. Ҳадисларда таъқиқланган ипак ҳақиқий, табиий ипакдир. عَنْ أَبِي مُوسَى الْأَشْعَرِيِّ: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ حُرِّمَ لِبَاسُ الْحَرِيرِ وَالذَّهَبِ عَلَى ذُكُورِ أُمَّتِي وَأُحِلَّ لِإِنَاثِهِمْ Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ипак кийим ва тилла умматимнинг эркакларига ҳаром қилинди, аёлларига ҳалол қилинди», дедилар” (Имом Термизий ривояти). Ипакнинг эркакларга ҳаром қилиниши ҳикмати, бу мато жуда нафис ва мулойим бўлиб, аёллик табиати ҳамда латофатига мос келади. Аксинча эркакларнинг табиатига эса мувофиқ келмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimizga obuna boʻling: T.ME/ISLOM_SOHILI https://youtube.com/@GavharTVuz
نمایش همه...
🌙 ISLOM SOHILI | POSHSHOPIRIM jome masjidi

“Пошшопирим“ масжиди имом-хатиби ҲОШИМЖОН ДОМЛА ЭРГАШЕВ 🔊Аудио мавъизалари ва 🎤Қироатлари. 🎬Ибратли видео ва расмлар 📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📝Ҳикматлар Биз ҳаммасини ибрат учун улашамиз! T.me/İslom_sohili va

https://www.youtube.com/@GavharTV

👍 3
​​ҚУРБОНЛИК ЎРНИГА ҚЎЙНИНГ ПУЛИНИ САДАҚА ҚИЛИШ #қурбонлик ❓1291-CАВОЛ: Қурбонлик қилиш ўрнига қўй ёки сигирнинг пулини садақа қилиб юборса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабига кўра бой (яъни, нисоб миқдорига эга) кишиларнинг қурбонлик қилиши вожибдир. Бунинг устига қурбонлик ибодати қон оқизишга боғлиқ бўлиб, қийматни садақа қилиш билан адо бўлмайди. Бу ҳақда аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: لَوْ تَصَدَّقَ بِعَيْنِ الشَّاةِ أَوْ قِيمَتِهَا فِي الْوَقْتِ لَا يَجْزِيهِ عَنْ الْأُضْحِيَّةَ ؛ لِأَنَّ الْوُجُوبَ تَعَلَّقَ بِالْإِرَاقَةِ وَالْأَصْلُ أَنَّ الْوُجُوبَ إذَا تَعَلَّقَ بِفِعْلٍ مُعَيَّنٍ أَنَّهُ لَا يَقُومُ غَيْرُهُ مَقَامَهُ “Бир киши қурбонлик кунларида қўйнинг ўзини ёки қийматини садақа қилса, қурбонлик ўрнига ўтмайди. Чунки қурбонликнинг вожиблиги қон оқизишга боғлиқдир. Асл қоида шуки, агар вожиблик айни бир ишга боғлиқ бўлса, унинг ўрнига бошқаси ўтмайди” (“Бадоеъус саноеъ” китоби). Қолаверса, ҳадиси шарифда қурбонлик қилишнинг савоби беқиёс экани айтилган. عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا عَمِلَ ابْنُ آدَمَ يَوْمَ النَّحْرِ عَمَلًا أَحَبَّ إلَى اللَّهِ مِنْ هِرَاقَةِ دَمٍ وَإِنَّهُ لَتَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِقُرُونِهَا وَأَظْلَافِهَا وَأَشْعَارِهَا وَأَنَّ الدَّمَ لَيَقَعُ مِنْ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ بِمَكَانٍ قَبْلَ أَنْ يَقَعَ عَلَى الْأَرْضِ فَطِيبُوا بِهَا نَفْسًا» . رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَالتِّرْمِذِيُّ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қурбонлик куни Одам боласи қурбонлик қилишидан кўра бирор бир амал Аллоҳ таолога зиёда маҳбуб эмас. Қурбонликка сўйилган жонивор қиёмат куни ўз шохи, туёғи ва юнглари билан келади. Қурбонлик қони ерга тушишидан аввал Аллоҳ таолонинг ҳузурида хос мақомга эга бўлади. Шунинг учун мамнуният ила қурбонлик қилинглар” дедилар” (Имом Ибн Можа ва Термизий ривояти). Шунинг учун зиммасига қурбонлик вожиб бўлган инсон жонлиқнинг пулини садақа қилиб қўйиш билан зиммасидаги қурбонликни соқит қила олмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimizga obuna boʻling: T.ME/ISLOM_SOHILI https://youtube.com/@GavharTVuz
نمایش همه...

👍 8
ИМОМ САЛОМ БЕРИШНИ БОШЛАГАН ВАҚТДА ИҚТИДО ҚИЛИШ #намоз ❓1292-CАВОЛ: Муқтадий жамоатга келиб, такбир айтиб қулоқ қоқаётганда имом салом берса, жамоатга қўшилган бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар муқтадий такбир айтиб намозга киришганда имом ҳали салом бермаган бўлса, иқтидоси дуруст бўлади. Лекин такбир айтаётганда имом саломни бошлаган бўлса, ҳатто “ассалому”, деган бўлса ҳам, иқтидоси дуруст бўлмайди. Бундай вазиятда муқтадий қулоқ қоқиб, иқтидо қилган ҳолатида намозини давом эттириб кетмайди, балки қайтадан ният қилиб, такбир айтиб намозни бошлайди. Бу борада фиқҳий манбаларимизда қуйидаги иборалар келган: قال في التجنيس: الامام إذا فرغ من صلاته، فلما قال السلام جاء رجل واقتدى به قبل أن يقول عليكم لا يصير داخلا في صلاته، لان هذا سلام “Тажнис”да шундай дейилган: “Имом намозини тугатаётиб “Ассалом”, деб, “алайкум”ни айтишидан олдин бир киши келиб, иқтидо қилса, бу намозга қўшилган ҳисобланмайди. Чунки шу сўзнинг ўзи ҳам салом ҳисобланади” (“Раддул муҳтор” китоби). متي فسد الاقتداء لا یصح شروعه في صلاة نفسه علی المذهب؛ لأنه قصد المشارکة وهي غیر صلاة الانفراد “Мазҳабдаги гапга кўра иқтидо бузилган вақтда шу намозга киришиш дуруст бўлмайди. Чунки бу намозга киришган муқтадий намозда имом билан шерик бўлишни қасд қилган эди ва бу намоз ёлғиз ўқиладиган намоз эмас эди”. (“Ад-дуррул мунтақо” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimizga obuna boʻling: T.ME/ISLOM_SOHILI https://youtube.com/@GavharTVuz
نمایش همه...
🌙 ISLOM SOHILI | POSHSHOPIRIM jome masjidi

“Пошшопирим“ масжиди имом-хатиби ҲОШИМЖОН ДОМЛА ЭРГАШЕВ 🔊Аудио мавъизалари ва 🎤Қироатлари. 🎬Ибратли видео ва расмлар 📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📝Ҳикматлар Биз ҳаммасини ибрат учун улашамиз! T.me/İslom_sohili va

https://www.youtube.com/@GavharTV

👍 4
ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИСАЛОМНИНГ ҚАБРЛАРИНИ ҚАЙТА-ҚАЙТА ЗИЁРАТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ? #Ҳаж_умра ❓1293-CАВОЛ: Яқинда бир танишим умрага борган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш учун кирмоқчи бўлганда бир одам қайта-қайта салом беришга кирилмайди. Бир марта кириб, салом бериб чиқсангиз бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қабримни қайта-қайта зиёрат қилманглар”, деганлар дебди. Шу масалага ойдинлик киритсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу мутлақо хато тушунча. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қабрларини зиёрат қилиш афзал амаллардан ҳисобланади. Чунки бу оддий қабр эмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналари турган қабрдир. Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналари тегиб турган ер барча муборак заминлардан ҳам афзал эканида уламоларнинг ижмоси борлигини айтган. Саволда зикр қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилган: عن أبي هريرة رضي الله عنه قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم لا تجعلوا بيوتَكُم قبورًا، ولا تجعلوا قَبري عيدًا، وصلُّوا عليَّ فإنَّ صلاتَكُم تبلغُني حَيثُ كنتُمْ رواه أبو داود Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйларингизни қабр қилиб қўйманг. Менинг қабримни ийдгоҳ қилиб олманг. Менга саловот айтинг. Чунки сизнинг саловотингиз қаерда бўлсангиз ҳам менга етади”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти). Мана шу ҳадисдаги ийдгоҳ деб таржима қилинган сўз ҳадисда “-عيدийд” лафзида келган. Мана шу сўзни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларини қайта-қайта зиёрат қилиб бўлмайди, деяётганлар такроран, қайта-қайта деб таржима қилишган ва катта хатога йўл қўйишган. Чунки уламолар бу сўзни турли маънода келишини айтиб, ийдгоҳ, яъни байрам қиладиган жой қилиб олманглар, чунки инсон байрамда шоду хуррам бўлиб, ибодатдан ғафлатда бўлади, деб тушунтирганлар. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрлари зиёратида ғофиллик эмас, ўта тавозу ва хушу ила турилади. Юқоридаги шарҳни Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ айта туриб, “Ийд” сўзи такрор қилишдан қайтариш учун эмас, аксинча кўпроқ зиёрат қилишга тарғиб учун айтилган бўлиши ҳам мумкин. Чунки ийд сўзи ҳайит маъносида бўлиб, бир йилда икки марта бўладиган ҳайитга ўхшаб икки мартагина зиёрат қилманглар, деган маънони ҳам эҳтимоли бор деганлар. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби). Қолаверса, кўплаб ҳадиси шарифларда Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрларини зиёрат қилиш фазилатлари айтилган. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қабримни зиёрат қилса, унга шафоатим вожиб бўлади”, дедилар”. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким савоб умидида мени Мадинада зиёрат қилса, у менинг ёнимда бўлади ва қиёмат куни мен унга шафоатчи бўлурман”, дедилар”. Бошқа ривоятда: “Ўлимимдан кейин ким мени зиёрат қилса, худди тириклигимда зиёрат қилгандек бўлади”, дейилган. Учовини Қози Иёз “Шифо”да ривоят қилган. Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан ташқари уч мазҳаб имомлари Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини кўп-кўп зиёрат қилишни тавсия қилганлар. Шуни ҳам айтиш мумкинки, саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида доимо ёнларида бўлганларига қиёсан У зотни беш вақт намоздан кейин ҳам зиёрат қилиш мумкин. (“Иршодус-сорий” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimizga obuna boʻling: T.ME/ISLOM_SOHILI https://youtube.com/@GavharTVuz
نمایش همه...

👍 7
00:24
Video unavailableShow in Telegram
#duo #issiq ☀️ЖАЗИРАМА ИССИҚДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир", деганлар. 🤲 Шунинг учун жазирама иссиқ кунларда кўпроқ "Аллоҳумма, ажирний минан-наар" (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин) деб дуо қилишни унутманг! MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
Jazirama issiqda o'qiladigan duo.mov2.74 MB
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИК ГЎШТИНИ ШЕРИКЛАРГА ТАҚСИМЛАШ 26-МАСАЛА: Бир неча шерик қурбонлик қилганида, унинг гўшти тарозуда тортиб тақсим қилинади. Яъни тахминан бўлиш жоиз бўлмайди. Аммо тахминан тақсим қилинганида, калла поча ва туёқлар ҳам қўшиб тақсимланса, жоиз бўлади (“Хизонатул-муфтий”). Икки киши ўртасидаги туя ёки қорамолни қурбонлик қилинса ва гўштини еттидан бири ёки еттидан иккисини бирига қолганини шеригига тақсимланса ҳам жоиз бўлади. Шунингдек, ҳар икковларига тенг тақсим қилинса ҳам жоиздир (“Хизонатул-муфтий” китоби). Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimizga obuna boʻling: T.ME/ISLOM_SOHILI https://youtube.com/@GavharTVuz
نمایش همه...
👍 7
Photo unavailableShow in Telegram
Ғафлатда қолманг! Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг! Эртага, 15 июнь шанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).
Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): ⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:04 ⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.✔️ Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimizga obuna boʻling: T.ME/ISLOM_SOHILI https://youtube.com/@GavharTVuz
نمایش همه...
👍 3👏 3