2 103
مشترکین
-224 ساعت
+27 روز
-3430 روز
آرشیو پست ها
2 103
Оила аёлнинг қора кўзига ёки қизил лабига қараб қурилмайди, балки унинг гўзал одоб ва ахлоқи устига бино бўлади.
@AbdullohRahim
2 103
Феъл-атвор ўхшашлиги муҳаббатнинг катта қисмини ташкил этади. Ўзаро мувофиқлик ришталарнинг давомли бўлишини таъминлайди.
@AbdullohRahim
2 103
Қарға бир тоғнинг чўққисига чиқса, бургут у ерни тарк этади. Бу бургутнинг ундан қўрққани учун эмас, ўша ерни чўққи деб ҳисобламагани учундир.
@AbdullohRahim
2 103
Кун насиҳати
Молинг билан мақтанма; бир ел олиб кетади.
Уйинг билан мақтанма; бир сел олиб кетади.
Фарзандинг билан мақтанма; бир Қобил олиб кетади.
Жуфтинг билан мақтанма; бошқа бир қўл олиб кетади.
Амалинг билан мақтанма; бир одат олиб кетади.
Ақлинг билан мақтанма; бир иллат олиб кетади.
Кўз тегса, қўлингдан ҳаммаси кетади.
@AbdullohRahim
2 103
Ҳатто чиқиндиларини ташлаши керак бўлган жойга ташламайдиган жамиятдан муносиб одамни муносиб жойга қўйишларини умид қилма.
@AbdullohRahim
2 103
Ҳатто чиқиндиларини ташлаши керак бўлган жойга ташлолмайдиган жамиятдан муносиб одамни муносиб жойга қўйишларини умид қилма.
@AbdullohRahim
2 103
Инсонлар олдидаги қадрингни билмоқчи бўлсанг, уларга ишинг тушганида сенга қандай муомала қилишларига қара.
@AbdullohRahim
2 103
Инсонларнинг энг камбағали — онасидан бошқа уни яхши кўрадигани бўлмаган инсондир.
@AbdullohRahim
2 103
Оилада эр ва хотиннинг ўрни:
• Эр эркак, хотин эркакшода бўлса уларнинг ҳаёти уруш-жанжал билан ўтади.
• Эр хотинчалиш, хотин аёл бўлса, уларнинг ҳаёти масъулиятсизлик билан ўтади.
• Эр хотинчалиш, хотин эркакшода бўлса: эр хотин бўлади, хотин эса эр.
• Эр эркакдек, хотин аёлдек бўлса, уларнинг ҳаёти ҳузур-ҳаловатда, бахт-саодатда ўтади.
@AbdullohRahim
2 103
Уч нарса мусибатларни унуттиради:
Тунларнинг ўтиши, гўзал аёл ва дўстлар суҳбати.
@AbdullohRahim
2 103
Оила қуриш бу — аёл эрида ўз қаҳрамонини топиши, эркак эса аёлида ҳам фарзанди ҳамда онасини топишидир. Бу хислатлар бир оилада бирлашса, шу уйга ҳузур-ҳаловат ёғилади.
@AbdullohRahim
