cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

"ХЎЖАХОНТЎРА" МАСЖИДИ

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
310
مشترکین
-124 ساعت
+57 روز
+1430 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

НИКОҲИНИ ҚАЙТАРДИЛАР! Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг "Саҳиҳ"ида келади: "Хансо бинт Ҳизом Унайс ибн Қатода розияллоҳу анҳунинг хотини эди. Унайс Уҳудда шаҳид бўлди. Хансонинг отаси Музайна қабиласидан бир кишига Хансони никоҳлаб қўйди. Хансога бу киши ёқмади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига шикоят қилиб келди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг никоҳини қайтардилар!". Қизингизни куёв солиҳ инсон бўлсада ёқтирмаганига берманг. Агар берсангиз икки киши ҳақида жиноят қилган бўласиз: Бир аёлни ёқтирмаганига бериб қалбини синдирган бўласиз, бир эркакни уни ёқтирмайдиган аёл билан бир умр яшашга мажбурлаган бўласиз. Қизлар елкамиздаги юк эмаски, уни биринчи келган совчига бериб юбораверсак. Улар омонатдир. Хулқи гўзал йигитлардан совчи келса қизимизга насиҳат қилишимиз мумкин, у йигитнинг яхшилигини айтишимиз мумкин, гўзал хулқ инсоннинг умри охиригача бирга бўлишини тушунтиришимиз мумкин, аммо мажбурлай олмаймиз. Қизларни тириклайин кўмиш деганда фақатгина уларнинг танасини тушунмаслигимиз керак. Қалбни тириклайин кўмиш ҳам бор! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
نمایش همه...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Photo unavailableShow in Telegram
Суратдаги расмда бир хил ёшдаги, яъни, 3 ёшли икки боланинг бош мия тасвири. Бу тасвирдаги кўринишлар таълим-тарбия соҳасидаги вакилларини ҳам ҳайрон қолдирди. Чап тарафдаги каттакон мия, оилада эътибор, меҳр-муҳаббат ичида катта бўлган болага тегишли, ўнг тарафдаги тасвир эса, маънавий озорларга йўлиққан, меҳр-муҳаббатга тўйинмаган бола миясининг тасвири. Афсуски иккаласининг ўртасидаги фарқ ҳажм ва ҳужайралар етишмовчилиги жиҳатидан жуда катта. Айнан меҳр-муҳаббат ва эътибор етишмаслиги оқибатида, мия ҳужайраларини йўқолишига сабаб бўлади, натижада боланинг ақли ривожланмайди. Шунингдек, бу ҳолат турли салбий оқибатларга ҳам олиб келади. Умму Билол T.me/muslimaatuz
نمایش همه...
#Ҳикмат Эҳтимол ишга жойлашишинг кечикаётгандир, эҳтимол уйланишинг кечикаётгандир, эҳтимол беморликдан тузалишинг кечикаётгандир. Лекин бу синовларга сабр қилганинг учун ажр-савобинг асло кечикмайди. “Ҳикмат дурдоналари” Каналга уланиш: @ibratlirivoyatlar
نمایش همه...
Эр тонг саҳарда уйғониб, аёли билан бирга нонушта қилди ва кийимларини кийиб, ишга кетиш учун тайёргарлик кўрди. Кутубхонасига калитларини олиш учун кирган вақт, столларнинг усти ва телевизорнинг экрани жуда ҳам чанг эканини кўрди-да, хотиржамлик билан аёлининг олдига чиқиб, "Суюкли азизам, менга стол устидаги калитларимни олиб келинг" деди. Аёли калитларни олиб келиш учун кутубхонага киргач, чанг бўлиб турган столга эрининг "Азизам, мен сени яхши кўраман" деб чанглар билан ёзилганини кўрди ва хонадан чиқаётиб телевизор экранида ҳам "Ҳаётимнинг мазмуни, мен сени яхши кўраман" деб чанглар билан ёзилганига гувоҳ бўлди. Аёли хонадан чиқиб, эрининг ана шундай ёзув ила қилган ишидан юзларида табассум ила калитларни берди ва уй тозаликларига жуда ҳам кўп эътибор қила бошлади. Аёлни тарбиялаш учун мушт эмас, ақл керак! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...
#ибрат Бир одам донишманднинг олдига борибди. — Менинг оладиган катта маошим йўқ. Севган ишим ҳам йўқ. Ишонган дўстларим ҳам йўқ. Ишга борадиган машинам ҳам, кетворган сўнгги модадаги кийимларим ҳам йўқ, эртанги кунга умидим ҳам йўқ, — деб ўкиниб сўзлай бошлабди. Донишманд унга қараб: — Албатта, албатта, сизда кўп нарса йўқ. Тузалмайдиган касаллик йўқ. Жисмингизда нуқсон йўқ. Уйда қараш керак бўлган беморингиз ҳам йўқ. Мажбур бўлиб ишлайдиган оғир ишингиз йўқ. Бошингиз билан кириб кетган қарзларингиз ҳам йўқ. Ва агар шунақа сизда "йўқ" нарсаларни бир варақ қоғозга ёзсангиз, кайфиятингиз дарров кўтарилади. Бўлмагани учун шукр қиласизда, умид ҳам пайдо бўлади, — деб жавоб берибди. Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
نمایش همه...
– Соқов Аллоҳнинг Китобини тартил билан қироат қилишни умид ва орзу қилади; – Кар эса уни эшитишни орзу қилади; – Кўр эса уни (бир марта бўлса ҳам) кўришни орзу қилади. БИЗЛАРНИ ЭСА ТЕЛЕФОНЛАРИМИЗ ҲАЛОК ҚИЛДИ!!! ©️ Муҳаммад Ротиб Ноблусий ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...
😢 4
Photo unavailableShow in Telegram
Тарбия — она қорнидан бошланади! Ибрат учун яқинларга улашинг! Кўриб тафаккур қилишсин! @Tafakkur3
نمایش همه...
👍 2
01:10
Video unavailableShow in Telegram
#ибрат Чумоли ибрати... Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
نمایش همه...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
#ибрат Туркияда бир бола чизган расм туфайли мактабда қиёмат бўилбди. Мудир боланинг онасини дарҳол мактабга чақирди, полиция ва психологга кўрсатма беришга мажбур бўлибди. Мудир онадан: — Болангиз қанақа расм чизганини биласизми? Бу менинг оилам деяпти, — деди. — Бир боланинг бутун оила аъзоларини бўйнидан осилган ҳолатда тасвирлашини оддий ҳол деб ўйлайсизми? Сизни энди доимий назорат остида тутамиз, — деди онага барчаси. Бир амаллаб уйга етиб олган она бироз тинчланиб, боласидан: — Чизган расмингни менга тушунтириб бер, — деб сўрабди. — Ойи, сизга ёқдими расмим? — Нима эканлигини тушунмадим-ку, болажоним. — Нега ахир? Ҳаммамизни Анталияда сув остида сузаётганимизни чиздим, холос. Узил-кесил қарор беришдан аввал қаршингиздаги инсонни тингланг, тушунишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда баъзан кулгили, баъзан фожиавий, баъзан эса ҳам кулгили, ҳам фожиавий аҳволга тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
نمایش همه...
👍 2