cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

МАЪРУФА СОЛИЕВА | Норасмий|

📚Muxbir: Ma'rufa Soliyevaning ☑️Norasmiy Telegram kanali!

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
770
مشترکین
-324 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
+630 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Мени шунақа Ҳамсуҳбатларим боооор 😂😂😂😂😂😂😂😂😂😂 Улар билан йиғилсанг вақт ўтганини билмайсан. Кайфият доим зўр бўлади. Яна баъзилари боооооооооооор 😂😂😂😂😂😂 Улар билан битта даврада ўтирсанг, дарров Юмалоқча видеога тушасан, ҳамда кимларгадир таништириласан. 😂😂😂😂 Ўша ердаги гапларингни эса, ўзинг уйингга бормай туриб, кўчадан эшитасан 😂😂😂😂😂😂😂😂😂😂😂 Буларни биттаси ўша даврага бормаган бўлса, иккинчи янгиси пайдо бўлади. 😂😂😂😂😂😂😂😂😂 Кейин ўзидан сипони ёқиб, шунақа мулойимлик қилишадики буларни кўрган Илон:- "Мен илонми ёки у"-дея ўзига ўзи савол бериб тилини чайнаб ўлади. 😂😂😂😂😂😂😂😂 Ҳа, айтганча... Қўпоооол ҳазил қиламан, Феълим бироз чапани, Мен айтган одамларни Башараси ғалати 😂😂😂😂😂😂😂😂😂😂
نمایش همه...
👍 6
👍 1
👍 4
Бугун Қўштепа туманида ҳам қўшалоқ байрам нишонланди. 27 июнь Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни ҳамда 30 июнь Ёшлар куни муносабати билан Қўштепа туманидаги Райҳон тантаналар саройида Қўштепа тумани ҳокими Abdullaev Anvar ташаббуси билан байрам тадбири ташкил этилди. Унда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги мактабларнинг Олтин ва Кумуш медальга тамомлаган битирувчи ўқувчиларига Медаллар, туман ҳокимлиги таъсисчилигидаги "Истиқбол йўли" газетаси таҳририяти, Фарғона вилояти телерадиокомпанияси, вилоят АОКА жамоаларига ҳам ҳамкорлик учун ташаккурномалар ва эсдаомк совғалар топширилди. Туманнинг юксалишига ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ҳоким ёрдамчилари ҳам четда қолмади. Уларга ҳам туман ҳокимининг Ташаккурномаси ва эсдалик совғалари берилди. Байрам жуда чиройли ўтди. Ушбу тадбирда иштирок этар эканман ёшларнинг ҳаётга чанқоқлиги ва ўзларини эркин тутишларини кўриб, хурсанд бўлдим. Таклиф эътибор учун катта раҳмат.
نمایش همه...
👍 4
Бугун Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида 27 июнь — "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан вилоятда фаолият кўрсатаётган Оммавий ахборот воситалари ходимлари, ноширлар, матбаачилар, фахрий журналистлар, блогерлар учун Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Байрам тадбири ўтказилди. Матбуот соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари, Фарғона вилоятини ижтимоий-маънавий юксалтириш ишига қўшиб келаётган муносиб ҳиссаси, вилоят ижтимоий ҳаётидаги фаоллиги учун ҳамда 27 июнь – "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан бир гуруҳ матбуот соҳаси вакиллари вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тақдирланганлар орасида Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Устоз Одилжон Жалолов ҳам бор. Улар узоқ йиллардан бери журналистика соҳасида фаолият кўрсатиб, кўплаб ютуқларга эришиб, "Халқ таълими аълочиси" дея эътироф этилган. Устоз байрам муборак бўлсин.
نمایش همه...
👍 8
Ўртоқлар мен яна иш кўрсатдим. 😂😂😂😂😂😂😂😂😂😂 Мана шу мурожаатим Иншоллоҳ Бош прокуратурага 22 июнь куни электрон тарзда юборилди. Қани кўрайликчи бу гал нима бўлар экан?! ~~~~~~ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Фарғона вилояти Фарғона шаҳар Ойбек кўчаси, 18 уй 62 хонадонда яшовчи фуқаро Мухбир Маъруфа Солиевадан АРИЗА (Фарғона вилояти прокурори Б. Исмоилов ва Ўзбекистон тумани прокурори О. Собиров фаолияти устидан ХИЗМАТ ТЕКШИРУВИ ўтказиш юзасидан) Сизга ушбу аризам орқали шуни маълум қиламанки, менга етиб келган мурожаат асосида 2023 йиил 18 август куни Ўзбекистон туманида 20 кунлик келинчак Зулайҳо Тоштемированинг танасида калтакланиш аломатлари мавжуд бўлгани ҳолда вафот этгани ва келинчакни Жонига қасд қилди дея куёв томон оила аъзоларига хабар бергани ҳақида етиб келган маълумот бўйича фейсбук саҳифамда ва телеграм каналим орқали маълумот жойлаганман. Кейинроқ ишнинг енгил елпи ёпиб юборилаётгани ҳолати бўйича оила аъзоларининг эътирози сабаб прокуратура органларига ёзма мурожаат қилганман. Улар менга иш ҳухжатларини туман Прокуратурасидан вилоят прокуратурасига чақириб олингани ҳақида жавоб беришганди. Аммо орадан шунча пайт ўтса ҳам ҳеч бир шахсга чора кўрилмаганлиги ҳолати юзасидан мен 2024 йил 25 май куни Бош прокуратурага 121469-r/24 тартиб рақам билан рўйхатдан ўтган мурожаат юборганман. Аризам Фарғона вилояти прокуратураси орқали Ўзбекистон тумани прокуратурасига юборилибди. Мен айнан Ўзбекистон тумани прокуратураси ходимлари устидан эътироз қилсам нега Бош прокуратура бу ишни ўз назоратига олмай яна ўша туман прокуратурасига юборяпти?! Нима Бош прокуратурани туман прокуратураси ходимларини ишини назорат қилиш, қайта ўрганиш ва ёки уларга чора кўришга ваколати етмайдими?! Мана шу мудҳиш воқеадан сал аввал Фарғона шаҳарда яшовчи 11 ёшли Маржона педофиллар қўлида номуси булғаниб, ваҳшийларча ўлдирилиб кетилган эди. Мазкур воқеадан кейин эса Фарғона вилояти Криминоген ҳудуд деб топилиб, шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Фарғона вилояти прокурори Бахтиёр Исмоиловга Ҳайфсан жазоси берилган эди Балки бу воқеа ҳам ЖИНОЯТ деб топилса Прокурор Б. Исмоиловга чора кўрилиши ҳисобга олиниб, ишни енгил ёпишгандир?! Ваҳоланки, Қонунни назорат қилиш Прокуратура органлари ваколатига кирар экан, нега ваколатли органлар вазифасига совуққонлик билан қарашади?! Буни устига на вилоят прокуратураси ходимлари ва на Ўзбекистон тумани прокурори О. Собиров мен билан бирор марта гаплашмаган ва менда яна қандай далиллар борлиги билан қизиқиб ҳам кўрмаган?! Вилоят прокуратураси ходимларининг шунақа масъулиятсизлиги сабаб бугун Фарғона вилоятида Жиноят сони ортиб бораётгандир?! Юқоридагиларни ҳисобга олиб, Сиздан ишни қайта текшириш ва қўлланган, 103 моддани 106 моддага алмаштириш ва зўравонларга чора кўриш, ишни енгил елпи ёпиб юборган Ииб ҳамда прокуратура ходимларига Қонуний чора кўрилишида ёрдам сўраган ҳолда Фарғона вилояти прокурори Б. Исмоилов ва Ўзбекистон тумани прокурори О. Собиров фаолияти устидан ХИЗМАТ ТЕКШИРУВИ ўтказишингизни сўрайман. Аризамни фақат Бош прокуратура ходимлари ўрганишини ва мен билан суҳбат ўтказиб, иш ҳужжатларини мени иштирокимда кўриб чиқилишини таъминлаб беришингизни сўрайман. Ариза берувчи: Маъруфа СОЛИЕВА
نمایش همه...
👍 15
Дам олиш кунлари Аҳмал ал Фарғоний оромгоҳида бўлдмм. Раҳбари алмашгач, тадбиркорлар боғда тозалаш ишлари бошланганини айтиб, бориб ўз кўзим билан кўришимни илтимос қилишди. Ва дилларида бироз ҳадик борлигини таъкидлашди. Мени ҳам дилимда тахмин бор. -Ташрифга яқин бизни овозимизни ўчириш учун шунақа йўл тутишдими?! Низомида кўрсатилган вазифалар бажарилмаганини, пуллар кирим қилинмаганини таъкидлаб, ариза қилгандик ва аризамиз юзасидан вилоят прокуратурасида бўлгандик. Ниҳоят бир масъулиятсиз раҳбарни ишдан олдиришга эришгандик. Шаҳар Маданият бўлими бошлиғи Бахромжон Набиев 4 июнь куни Аҳмад ал Фарғоний оромгоҳида вақтинча вазифа бажарувчи этиб тайинланди. У келибоқ аввало ишчилар маошини бериш, теварак атрофни тозалаш ва ободонлаштириш ишларига эътибор берибди. Йиғилган пулларни эса ёзиб рўйхат қилибди. Бир кунлик тушум ҳақида маълумот суратда мавжуд. Хуллас, боғда ҳозирча тинчлик. Баҳромжон олиб бораётган хайрли ишларингиз бардавом бўлсин.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
👍 9 1🤔 1
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.