Iffatli ayol
رفتن به کانال در Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
نمایش بیشتر1 918
مشترکین
+324 ساعت
+87 روز
-4630 روز
آرشیو پست ها
1 917
✨✨Х А Й Р Л И Т У Н✨✨
✨🌙Аллоҳни берган куни ҳам ниҳоясига етди.
✨🌙Яхшилик қилиб, улгурмаган бўлсангиз, эртанги кун зое кетмасин! ✨🌙✨
✨🌙Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...✨🌙✨
✨🌙Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин✨🌙
✨🌙Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз!✨🌙
✨🌙Тунингиз осуда ўтсин, яхши дам олинг!✨🌙✨
1 917
Яқинларим ичида қалби уммоним...
Ҳеч кимга ўхшамас энг қадрдоним...Қалби тоза, Дили пок, Ширин забоним
...Сизни доим асрасин, Парвардигорим!!!🤲
1 917
Кечаги режаларинг амалга ошмагани бугун ҳам улар бўлмайди дегани эмас, янги кунни янги режалар билан давом қилмоқчи бўлсанг, кечаги режаларингга қўшимча қўш, тузатишлар кирит, асло воз кечма, давом эт....
Давом этаверки кеча сени кўрганлар, бугун янги имиджда, янги кайфиятда, янги режалар устида кўрсин!
Ҳатто ўзингга қойил қолар даражада ўзгача бўл, сен уддалай олмайдиган марра қолмасин, ахир бу сенсан ва булар сенинг орзу-ниятларинг азизим😇
Хайрли кун орзулилар!🤗
Нур сочишда давом эт...🌞
1 917
«Инсон доим бир қалбга муҳтож...
сени сендан кўпроқ тушундагиган, ўзингдан кўпроқ қайғурадиган, сендан кўпроқ излайдиган, меҳр берадиган...!
Инсон инсонга муҳтож...!
Елкасига бошингни қўйиб дунёни унутадиган, қўлларига қўлингни бериб хотиржамлик туядиган, кўзларига боқиб табассум қиладиган, эслаб завқ оладиган бир инсонга муҳтож...!
Кет, деганда келадиган, жаҳл қилсанг кулдирадиган, кулганингда қайғусини унутадиган, бутун дунёни фақат Сен деб биладиган бир инсонга муҳтож...! »
Муаллифга раҳмат!
https://t.me/iffatli_ayol
1 917
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
32-ҚИСМ
Ўтмиш.
Ўша кун ярим кунлик ишга қабул қилиндим.
— барбир бекор қиляпсан! Пул керак бўлса бериб турардим. - Сафо норози бўлди.
— менга ўғирланган пуллар керак эмас! - худди ўзи каби оҳангда норози боқдим.
— нима фарқи бор? Барбир уни ўзинг..
— илтимос аралашма. Истасанг ёрдам бер! - кесатиб гапирсам-да, охирида кулдим.
— қандай иш экан ўзи? - қошларини чимирди.
Бироздан сўнг.
— кўтар, кўтар. Ўзинг айтдинг-ку, ёрдам бераман деб. - уни орқасига бир икки қўлим билан уриб, юришга ундадим. Каттагина сумка ичида эса питса. Ярим кунлик иш бу курерлик эди.
Биринчи жойга етказилган буюртма яхши эди.
— нега кулишиб гаплашдинг? - деди бериб хуш кайфиятда бериб олдига қайтганимда. У мендан бир неча қадам нарида кузатиб турарди.
— кулмадим-ку. Мижоз бўлса, хурсанд ҳолда бериш керак.
— қара-я?! Иккинчи кулиб гаплашганингни кўрмай. Бўлмаса ишда ишламайсан!
— хўп! - овозимда араз бор эди. Кечгача ёнимда бўлди.
Охирги буюртма бериш учун манзилга келганимизда эса У атрофга синчиклаб қарарди.
— сен бериб чиқақол. - дедим буюртмачи эшигидан бироз силжиб.
— майли - бироз табассум қилди. Чарчаганимни билди.
— ўз оёқлари билан келибдилар-ку! - кимдир шундай деди. Бошимни кўтариб қарасам, Сафога кинояли қараш қилиб, менга бир қаради. Қўлидан буюртмани олиб, пул бериш учун ичкарига кириб кетди.
— ҳаммаси яхшими? - секин паст овозда сўрадим.
— жойида. - гарчи нимадандир норози бўлса-да, менга кулиб жавоб қайтарди.
— бу сенга, - ўша йигит ёвузона табассум қилиб, Сафога яқинлашди.
У ердан чиқиб, хурсанд ҳолда кетардик. Чунки куним яхши ўтган эди-да, энди нариги ишга бормоқчи эдим.
— Сафо, яна..- дедим ёнимга қараб. Лекин У йўқ.
Ортимга қарадим.
— Сафо?! - У бироз эгилиб қорнини ушлаб турарди.
— яхшимисан, нима бўлди? - ёнига яқинлашдим. У негадир қаттиқ тиришарди.
— Сафо? Сафо деяпман?
Шу лаҳзада У қўлини олганда қонни ҳидини ва ўзини кўрдим. У яраланибди. Демак боя ўша ёқимсиз яқинлашганда мен англамаган ҳолда уни пичоқлаган.
Сафо табассум қилиб, ерга тиззалади.
— нима қиляпсиз? Сафо мени қўрқитяпсиз! - дедим. Яраси устига қўлимни қўйиб олдим. Истамасам ҳам аллақачон йиғлашни бошлаб юбордим.
— нега айтмадингиз? Шифохонага борардик!
— мени сизлашни бошлабсан! - яна оғриқни ютиб, кулди. Ярамас.
— ҳозир шу муҳимми?
— муҳим.
Ланати телефонни қидиравериб, хунобим ошди. Тез ёрдамга хабар бериб яна унга қарадим.
— фақат ухлаб қолманг. Бир гап мен...мен ҳам сизни севаман
— биламан - овози жуда паст чикди.
1 917
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
31-ҚИСМ
Ҳозирги кун.
Севда биринчи уйғониб охирги воқеаларни туш эканига ишонмоқчи бўлди. Лекин У бегона хонада, ўша кийимларда эди. Тезда ётган жойидан турди.
Уни хонадаги юмшоқ ўриндиқда Сафо кузатиб турарди.
Севда гарчи кучсиз бўлса-да, охирги воқеалар мийясида сақланиб қолганди. Шу сабаб шаҳд билан бориб, жим ўтирган Сафони юзига тарсаки туширди.
— қотил. Падаркушларни эшитгандим. Лекин сен...билмайман. Ўз фарзандини ўлдирган инсон... йўқ аслида инсон ҳам эмассан. Нима дейиш мумкин?
Сафо қизни ёниб турган ғазабини кўрди, бироқ ўзиники ундан кам эмасди. У кутилмаганда, қизни бўйнидан олди.
— Икки ярадор қуш бирлашса, бутун бўлмайди. Улар фақат бир-бирини яксон қилади. Чунки иккиси ҳам фақат ўзининг ярасини кўради.
Севдани кўзидан томчи ёшлар сизиб чиқиб Сафонинг қўлига тушди.
— улар бир бутун бўлади... - деди Севда зўрға. Сафонинг қўллари секин бўшашди. — фақат бирлашиши мумкин. Буни менга....
— ўғлинг нариги хонада. - Сафо уни гапини тугатишга имкон бермади.
Севда бир зум қотиб турди-ю, Сафонинг нигоҳидан уни рост гапираётганини сезиб, ташқарига ўқдек отилди. У ҳазм қила олмаётганди ҳали ҳам. Ҳозир У ўғлининг тирик ёки ўлик танасини қучади.
Эшикни тезда очди.
— Умар - деди йиғи сабаб овози бўғилиб. Ўғли бир қиз билан турли ўйинчоқлар ўйлаб ўтирарди. Севда уни бағрига олди. Қайта-қайта юз-кўзларидан ўпди.
— кетамиз ўғлим. Кетамиз. - деди У ўғлини қўлидан тутиб.
Ўрнидан туриб, ўғлини қўлидан ушлаб хонадан чиқди. Уйни диққат билан кузатарди. Чиқиш йўлини билмаса ҳам, излаган имкон топар деганларидек, диққат билан разм солиб тўғри йўлдан юра бошлади. Зиналардан тушиб шошилинч қадам босар, худди яна кўриб қолса Сафо нимадир қиладигандек эди.
Лекин Севда бир неча зина босиб, кейин тўхтаб қолди.
— Ризо - деди.
Залда юзи кўкарган, пешонасидан қон сизиб чиққан Севда учун доимо кучли кўринган Ризо ерда ётарди.
— дада?! - Умар Севдадан олдин илдамлаб кетди.
— нима қилди? Яхшимисиз? - Севда тушиб бориб, турғизишга уриниб сўради.
Ризо кулди.
— У тирик экан. Эшитяпсанми? Мен қотил эмасман, сен айтгандек эмас эканман. - Ризо базўр шундай деди.
— унга нима қилдинг? - Севда кўзларидан ўт чақнаб бемалол қадам босиб келаётган Сафога нафрат билан қаради.
— ўзини ҳимоя қилиш керак эди. Ҳаттоки қўлини боғламадим.
1 917
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
30-ҚИСМ
Яна бир уриб, секинлик билан ўрнимдан турдим. Чунки мийям ўз фаолиятини бошлаган, энди атрофга назар солаётган эди.
Қуёш аллақачон чиққан, бироз совуқ бўлса ҳам кўчада одамлар енгил кийими билан кўринарди. Лекин Сафо иккимиз худди атай беркиниб олганга ўхшардик. Биз турган ер, кимнингдир уйини орқа томони бўлиб, дарахтлар ва арча буталар орасида эди.
Кетмоқчи бўлганимда У кутилмаганда қўлимдан тутди.
— мени жуда қўрқитдинг! - деди кўзимга қараб. Ичимни аллақандай ҳислар кемирарди.
— нима қилишни билмай қолдим. Бошқа бундай бўлмасин. Йиғлама, хўпми? - дея қотиб қолган юзимдаги ёшни артди. Қандай бош силкиганимни ҳатто сезмай қолдим. Чунки мен кимгадир керакман. Кимдир мендан хавотир оляпти. Қўрқяпти нимадир бўлишидан.
— менга ёқасан. - деди-ю, бироз эгилиб қараб турган кўзларини бир юмиб очди. Сочларини тўзғитиб, атрофга қаради. Худди айта олмаётгандекми? Ёки бошқа нимадир уни безовта қиларди.
— сени яхши кўраман. Сен...сен ҳам...менга бефарқ эмассан-а? - умидли нигоҳларига боқиб, "ҳа" деб юбормаслик учун зўрға ўзимни тутдим.
Индамай ўгирилдим.
— севасан-а? - гарчи мендан бир неча қадам ортда эсада баланд овозда кулгу аралаш сўради.
— ўзингга мени боғлаб оляпсан-ку - дедим пичирлаб ўзимга. Дарров ортимга қараб қўйдим. Мободо эшитмадимикан деган умидда. Йўқ У эшитар даражада яқин эмасди.
— қаерга кетаётгандинг? - ёнимга келиб сўради.
— ишга.
— кечки сменада ишлардинг-ку! - деди чимирилиб. Чимирилган қошлари бирам ўзига ярашади деб ўйладим ичимда.
— энди кундузи ҳам ишлайман. Сен нега қуёш чиқиши билан мени излаб келдинг?
— сени дарров соғиниб қолдим.
— эй нималар деяпсан? Бўлмағур бўлиб кетяпсан. - юзим қизарса ҳам ўзимни сезмаганликка олдим.
— ҳатто тушимга кириб, чиройингни кўз-кўз қилаётган экансан.
Бирдан тўхтадим.
— нима мен чиройлиманми? Йўқ чиройни нимасини кўз-кўз қиламан?
— оққуш ҳам ўзини ғоз деб ўйларкан.
— Сафо. Ундай деяверма. Ундай қилма менга. Ҳозир аҳволимни кўрдинг-ку. Мен ярадор қушман.
— биласанми ярадор қушлар бирлашса нима бўлади? - Сафо қаршимга чиқиб, савол берди-ю, пешонасини пешонамга қўйди. Икки қўлимни икки қўлида тутиб турарди.
1 917
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
29-ҚИСМ
Зотан улар истаган каби жинсим фарқ қилса-да, ўғил болалар қиладиган ишларни қилай.
Аслида ойимни алдамагандим. Чиндан иш топган эдим-у, розилик билдирмагандим. Чарчаб қоламан деб ўйлабман мен ахмоқ. Қайтага уйдан узоқ бўлсам шунча яхши эмасми?
— Севда, Севда шошма! - ортимдан Сафони овози келгани сабаб, тўхтадим.
Ойим ҳам дадам ҳам Сафо сабаб уришишди.
— кет, кўргим келмаяпти сени! - дедим қўлим билан "тўхта" ишорасини қилиб.
Шундай деб яна юришда давом этдим-у, ортимдан эргашиб келаётган қадамларини сезгач, яна ўгирилдим.
— нега ортимдан соядек эргашяпсан? Сени кўришни истамайман. Мени тинч қўй. Кет дегандан кейин кетади-да.
Сафо гапларига парво қилмай яқинроқ келди. Йиғлаб юборгандим. Дадам туғилганим учун ойимни айблади. Ойим эса қиз бўлиб туғилганимни. Лекин ақлли далда кутгандим. Аламим тошиб биринчи учраган Сафо бўлгани сабаб унга заҳримни сочяпман.
Кутилмаганда У мени қучиб олди. Сочларимни силаб, секин деди:
— ҳаммасини эшитдим. - бундай гап кутмагандим. Баттар хўрлигим келди. Йиғлайвердим. Уни шу икки сўзи мени янада эзганди.
Йиғлашим авж олиб, нафас ололмай қолдим. Ваҳима хуружи бошланди.
— Севда, Севда шошма. Мени эшит. Нафас ол. Эшитяпсанми? Нафас ол. Севда. - У исмимни такрорлаб, юзимни кафти орасига олди. Нима қилишни билмай атрофга аланглади. Буларни англардим. Бироқ ўзимни тўхтатолмасдим.
— Севда - деди бу сафар иложсиз оҳангда. — ҳозир бир иш қиламан.
Шундай деди-ю, бирдан кутилмаган ҳаракат билан, мен унутган ишни қилиб, лабларимизни бирлаштирди. Бу жуда қисқа бўлди. Мен ҳатто англолмадим. Бироқ энди секинлик билан ўзимга келаётганимни сезардим. У секин елкаси аралаш қучди.
Ерга тиззалади. Уни ўша елкасига бош қўйиб, нафас олардим. Лекин сукуциз кўз ёшларим тўхтамасди.
— нега..нега..
— ёрдам беришини билганимда эртароқ бу ишни қилардим. Мени шунчалик севасанми? - деганда шартта унга қараб елкасига яхшилаб мушт туширдим.
— таъсирини қара ҳатто муштлашга тушдинг! - деди.
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
