fa
Feedback
Iffatli ayol

Iffatli ayol

رفتن به کانال در Telegram

ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol

نمایش بیشتر
1 881
مشترکین
-524 ساعت
-297 روز
-6230 روز
آرشیو پست ها
📝КИЗ ФАРЗАНД. Бир куни истирохат боги олдида саккиз-туккиз ёшлардаги бир кизалокни учратиб колдим. У янги йил олди безатилган улкан арчани куриш учун ёлгиз келибди. Арча олдида тушган суратини менга курсатиб, мактангиси келди. Сурат чиройли чикканини айтганимда хурсанд булди. Унга ёкиб колдим чоги, мендан узоклашмай енма ен кета бошлади. Ундан нега богга ёлгиз келганини сурадим. - Аям ишдан кеч келади. Мени олиб келгани вакти булмайди. - деди. -Дугоналарингизчи? - сурадим яна. - Бу ерга якинда кучиб келганмиз. Хали уртокларим йок. - хурсинди кизалок. - Аввалги мактабимда уртокларим куп эди. Мазза килиб уйнардик. Уларни бирам согиндим... Яна дадамни, бувим билан бобомниям согиндим. Анави сой борку, - у менга шахарни кесиб утган канални курсатди - уша сой дадамни уйини енидан окиб утади. Аям айтган. Канийди ёз  булганидаа, шу сойга тушиб окиб дадамни уйига бориб олардим. Уларни куриб кайтардим.    Кизалокнинг гапларидан унинг ота онаси ажрашганини фахмладим. Дадасини каттик согингани куриниб турарди.   Менинг каерда яшашимни эшитиб унинг кузлари чакнаб кетди. - Дадам хам ушатда яшайди. Танийсизми? Отлари Мирзохиджон. - Йук, танимайман, - дедим. - Эссиииз, - хафа булди кизалок. - Агар таниганингизда уларга бир гапимни айтиб куярдингиз. "Дурдона кизингиз сизни роса согинибди. Кечкурун туккиздан кейин телефон килсангиз, Дурдонани узи жавоб бераркан, аяси ухлаб колган буларкан," деб куярдингиз.- Дурдона бироз жим кетди. Кейин бирдан жиддийлашиб деди, - Мен катта булиб ая булганимда учта угил тугаман. Биттаям киз тугмайман. -Нега?- хайрон булдим мен. - Чунки дадалар факат угилларини яхши куришаркан. Агар киз тугсам, бизниям хайдаб юборишади. Кейин мени кизим хам менга ухшаб дадасини согиниб йиглаб юради. Шунинг учун киз тугмайман.   Менинг кузларимга ёш келди. Кизалокка жавобан хеч нарса деелмадим. Уни овутишни истардим лекин негадир уша лахзада тилимга хеч бир суз келмади. Факатгина дилимда у ва онасига бахт тиладим. Вокзалга етиб келгач, кизалок мен билан хайрлашиб, автобусга чикиб кетди.   Бу учрашув, кизчанинг сузлари менинг ёдимга мухрланиб колди. Бир Кун келиб албатта бу вокеани, Дурдонанинг сузларини унинг отаси каби оталарга ибрат булиши учун когозга туширишни ният килгандим.   Киз болани фарзанд урнида курмайдиган эркакларга айтар сузим: Аллохдан куркинг. Ахир аеллар Унинг омонати.  Уларсиз авлод хам, хает хам тухтайди. https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.15 KB

#Соғинч Соғинч қандай бўлишини ўз кўзингиз билан кўрганмисиз? Мен кўрганман. Бувим, дадамнинг оналари, тўқсонинчи йилда, олтмиш ёшда вафот этганлар. Ундан олдинги даврларда тўй-маросимларни видеога олиш унчалик урф бўлмаганди. Масалан, амаким қизларини чиқарганларида видеога олинмаган. Яъни бувим билан боғлиқ бирор видеокадр сақланиб қолинмаган. Адашмасам, орадан 4-5 йил ўтган эди. Видеомагнитафон сотиб олдик. Янги матоҳ, қизиқиш катта, гоҳ кимдирдан, гоҳ прокатдан турли видеокассеталарни олиб келиб кўрамиз. Аппарат эрта-ю кеч тинмайди, бечора. Бир куни қўшнилардан бири чиқиб айтиб қолди – “фалончи қариндошимизникидаги тўйни видеосини кўргандик, у ерда холам ҳам бор эканлар, ўйинга тушган эканлар, кадрда кўриб қолдик” деб. “Холам” деганда бувимни назарда тутаётганди. Оиламиз, айниқса дадам, ўша тўйнинг кассетасини олиб келиб кўришга қизиқиб қолдик. Кассетани олиб келдик. Бегоналарнинг тўйи. Тахминан нечанчи минутларда кадрда бувим чиқишини сўраб олгандик. Ўша вақтга тўғирлаб кутила бошланди. Бирданига кадрда бувим пайдо бўлди. Қўшни аёллар билан ўйинга тушяпти. Хотиржам кутиб ўтирган дадам сакраб ўрниларидан туриб кетди ва экранни қўли билан кўрсатиб, баланд овозда “ана аям, ана аям” дея бошлади. Йўқ, йиғламади, аммо бунақа хаяжонли ҳолатда илгари кўрмагандим дадамни. Кадр ўтиб кетди ҳамки, барибир, дадам узоқ вақт пичирлаб “аям, аям” деб такрорлаб ўтирди... https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.25 KB

...Орқа ўриндиқда бир бирига суяниб ўғли билан қизчаси ухлаб ётарди ... Фазилат эри томонга ялт этиб қарадию қўли билан оғзини ёпиб йиғлаб юборди . --- Ҳой келин , нима гап қизим , Чоп янгангга қарашийлар , - деб икки кичгина ўғлини турғизди қайнонаси . Укалари машинага чопиб келишди . Икки эшигидан икки болани авайлаб кўтариб тушиб сўри томонга олиб келишди . --- Вой мани ўлай  , вой ўлай барака топ болам , - она овози қалтираб гапирганча қизчани қўлига олди . Фазилат эса ҳамон машина эшигига суяниб турар , оёғида мадор  йўқ эди . --  Фазилат , кел бу ёққа , - эрининг чақирганидан ўзига келди у . Билсанг ман шу икки бола учун сенга уйланганман. Бундан кейин болалар шу ерда яшайди .... -- Ўғлим ,  ҳақиқий эркакни ишини қилдинг болам ,- отаси овози товланиб дуога қўл очди . Фазилат қайнонасини қўлидан  ҳамон ширин ухлаётган қизини олар экан эрига секин кўз ташлаб , -- Раҳмат дадаси , - деди . Шундай жаҳлдор одамдан энг катта ҳайитликни Фазилат олган эди ... Юлдуз тўла очиқ осмон остида сўрини тўлдириб ўтирган  бахтли оила арафа кунини ўтказар , ҳайит байрами ҳам бу хонадонга ўзгача шукуҳ билан , қувониб кириб келмоқда эди .... ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ https://t.me/iffatli_ayol

ҲАЙИТЛИК ✍ . ,, Беошён яралган аёл ,, - деган қадимгилардан қолган гап бор . Яъники қиз бола туғулиб , вояга етгунича отасининг уйида яшайди , турмушга чиқиб  эрининг  уйида яшайди  , кейин ўғли вояга етиб , уй жой қилганидан кейин ўғли билан яшайди . Уларга ўзининг ёшлигини , навқиронлигини , гўзаллигини фидо қилсада ўзининг уйи , ошёни бўлмайди . Чунки аёл ожиза ва оқила , Шу сабаб  ёлғиз яшай олмайди . Ёлғиз яшашга кучи ҳам , ақли ҳам , фаросатию , фасоҳати ҳам йўл қўймайди . Мабодо ёлғиз яшаб қолса руҳияти қийналади . Шундай қизлардан бири Фазилат ўз исми ўзи билан ниҳоятда гўзал , истараси иссиқ , муомала ва одобда тенги йўқ фазилатли қиз бўлиб вояга етди . Аммо у марказдан узоқ мана шу  тоғли қишлоқда туғулган эди . Қизларни тезда турмушга узатиб юборишади бу ерда . Ўқиш , ишлаш қизлар учун фақат орзу эди холос . Фазилатнинг ҳам тақдири шу бўлди . Отаси танлаган йигит хонадонига келин бўлиб борди . Беш йилди ширингина бир ўғил , бир қиз кўрди . Аммо тақдири азал турмуш ўртоғи бир кеча уйқуга ётдию эрталаб турмади . Нима бўлди , нима қўйди ҳеч ким билмайди . Фақат билганлари бир тоғасининг ва бир холасининг ўғли худдий шундай тўсатдан уйқуда қазо қилган экан . Эл улус , уруғнинг катталари бош чайқаб бир оз вақт муҳокама қилиб юришдию сабабини топишолмади . Фазилатнинг эрини яна учта уйланмаган укаси бор эди . Бир йил ўтиб ўтмай қайнотаси келинини сеп сидирғасию болалари билан ота уйига олиб келиб қўйди . Ўзи туғулиб ўсган , ўн саккиз йил яшаган уйига бегона бўлган Фазилат икки боласи билан  , бу уйнинг норасмий эгалари , янгалари билан зўрға муроса қилиб икки йил ота эшикда яшади . Бу орада унга жуда кўп совчилар келди . Аммо ҳаммаси боласини ташлаб келсин деярди . Фазилат эса бунга асло рози бўлмасди . Ўғли тўрт , қизи икки ёшга кирганида отаси уни бир ўртоғининг ўғлига беришга рози бўлганини айтди . Йигит уйланиб , уч йил яшаб фарзандли бўлмаган , табиатан қаҳри қаттиқ , жаҳлдор бўлгани учун хотини чидай олмай ажрашиб кетган экан . Отасининг қатъий талаби билан Фазилат шу йигитга турмушга чиқиб кетди . Аммо болалар бувисига қолди . Куёвнинг онаси ўғлининг жаҳлидан қўрқиб кейинчалик секин секин ўргатиб олиб кетамиз дебди . Фазилат йиғлай йиғлай тақдирига бош эгиб кетди . Эри ростдан жаҳлдор экан . Икки укаси  зир титраб турар , ҳатто ота онаси ҳам ортиқча гап гапиришмас экан . Фазилат ҳам келганига бир ҳафта бўлмаси зина четига қолган челакка қоқилган эри томонидан ўша челак учиб келиши билан эрининг захар сўзларидан эшитиб олганди . Бу уйда ҳамма билиб билиб ишини қилар , аканинг буюрган вазифаси ўз вақтида бажарилиши шарт эди . --- Ман бугун Жума номозга шаҳарга тушаман  ,- деди , эрталабки чойдан сўнг . Рўзғорга нима кераклигини айтсангиз , олиб келаман . Сан икковинг келгунимча томорқани ариқларини кавлаб қўй , тушиндингми , -- укаларига дўқ уриб қўйди . --- Ўғлим ,  музтаргина бўлиб  деди онаси . Биласан эртага ҳайит байрами , яхшигина қилиб рўзғорлик олиб келарсан  . Ўғли бош ирғаб чиқиб кетди . Ана мана дегунча кун ботди . Шомдан кейинроқ келди ўғил . Машинани ҳовлига киритиб , қўлига битта сумка билан ота онаси ўтирган сўрига яқинлашди . ---Яхши ўтирипсизларми . Она , ота сизларга ҳайитлик олиб келдим , байрамингиз қутлуғ бўлсин , -  деб икковига ҳам  чиройли қадоқда совға узатди . Бу эса сенларга шумтакалар . Укалари футболкаларини кийиб кўра бошлашди . Бўшаган сумкани четга қўйиб сўрига суянди йигит . Фазилат сумка бўшаганини кўрган ондаёқ чойнакни кўтариб ошхонага кетган эди . Онасининг кўзи жавдиради , чой дамлаб келаётган келини томонга аланглаб , --Келинга ҳайитлик олмадингми болам ,- деди . --- Келинингизни ҳайитлиги машинага бориб олиб келгин , - чойнакни дастурхонга қўйган хотинига юзланди  . Ҳаммалари олд ойналари туширилган машинага қарашди . --- Тезроқ опкел , эриб кетади , - қовоқ уйиб деди эри Фазилатга . Фазилат ҳайрон бўлиб бориб машинанинг орқа эшигини очдию қотиб қолди ... Давоми 👇👇👇

photo content

sticker.webp0.40 KB

Repost from Iffatli ayol
sticker.webp0.40 KB

photo content
+8

sticker.webp0.14 KB

photo content

sticker.webp0.41 KB

photo content
+4

sticker.webp0.30 KB

photo content

sticker.webp0.33 KB

ХАЙРЛИ КУН! БУГУН 7 - ИЮНЬ ЯКШАНБА ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ АЪЛО КАЙФИЯТДА, ЯХШИЛИККА, ҚАЛБИНГИЗ ҚУВОНЧЛАРГА ТУЛИБ УТСИН АЗИЗЛАРИМ!
ХАЙРЛИ КУН! БУГУН 7 - ИЮНЬ ЯКШАНБА ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ АЪЛО КАЙФИЯТДА, ЯХШИЛИККА, ҚАЛБИНГИЗ ҚУВОНЧЛАРГА ТУЛИБ УТСИН АЗИЗЛАРИМ! БИЗ ЖОЙЛАГАН ПОСТЛАР СИЗГА МАНЗУР БУЛАЁТГАН БУЛСА РЕАКЦИЯ БИЛДИРИНГ...👍👍👍 ༺🌸༻🌺༺🌸༻ https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.46 KB

БИЗДАН УЗОКЛАШМАНГ, КАНАЛИМИЗ СИЗЛАР БИЛАН ФАЙЗЛИ ИФФАТЛИЛАРИМ! ༺🌸༻🌺༺🌸༻ https://t.me/iffatli_ayol