Iffatli ayol
رفتن به کانال در Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
نمایش بیشتر1 913
مشترکین
+424 ساعت
+37 روز
-3830 روز
آرشیو پست ها
1 909
Қадрли аёл
Ўзингга боқ, аввал қадринг бил, аёл!
Сўнг ўзгани ўздай қадр қил, аёл!
Ўзи ўзни қадрин билмас дунёда,
Ўзгалардан қадр кутмоқ хомхаёл.
Аввал ўзни нозик хилқат деб англа,
Яратгандан азму диққат деб англа.
Кўрк, гўзаллик, нафосатнинг тимсоли,
Оналикка танланган қад деб англа.
Сўнг ўзгага кўрсат мурувватингни,
Сарфла ўзга қилгандек қувватингни,
Ўздан кечиб қилар бўлсанг жон қурбон,
Синдирарсан қирқ мушфиқ мурватингни.
Ўзингга боқ, ўз қадрингни бил, аёл!-
Кимлар учун ҳануз туҳфатул хаёл.
Қимматини англамаган, билмаган
Жамиятнинг мўъжизаси тул, увол.
Ўзингга боқ, ўз қадрингни бил...
Аёл!
Мақсуда Каримова
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
1 909
Фарзандингизга ва ўзингизга
керакли
САВОЛ - ЖАВОБЛАР:
1) Биринчи Отанг ким ?
1) Хазрати ОДАМ АТО.
2) Биринчи Онанг ким ?
2) Хазрати МОМО ҲАВО.
3) Бошингда нима бор ?
3) ТОЖИ ДАВЛАТ.
4) Пешанангда нима бор ?
4) ТАҚДИР У ҚИСМАТ.
5) Қошингда нима бор ?
5) ҚАЛАМУ ҚУДРАТ.
6) Кўзингда нима бор ?
6) НУРИ МУҲАММАД.
7) Бурнингда нима бор ?
7) БОЙИ МУҲАММАД.
8) Оғзингда нима бор ?
8) КАЛИМАИ ШАҲОДАТ.
9) Қулоғингда нима бор ?
9) АЗОНИ ҚОМАТ.
10) Елкангда нима бор?
10) ФАРИШТАИ МАЛОҲАТ.
11) Қўлингда нима бор?
11) ХАЙРИ ЭҲСОН.
12) Белингда нима бор?
12) КАМАРУ ҲИЗМАТ.
13) Тиззангда нима бор ?
13) ИЗЗАТУ ҲУРМАТ.
14) Оёғингда нима бор?
14) ПОЙИ ТАҲОРАТ.
15) Қaлбингда нима бор ?
15) АЛЛОҲГА МЕҲРУ МУҲАББАТ.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
1 909
🌷Бу гуллар гўзал ва латофатли аёллар учун! 🌸
🤍Ҳаётингиз ҳам шу
гуллар каби чиройли,
қалбингиз эса доимо қувончларга тўла бўлсин.
🤍Сиз бахт ва меҳрга муносиб инсонсиз! 💖
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
1 909
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🩵 Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
💚 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
🩵 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
💚 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!💐ㅤㅤㅤ
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
1 909
Гўзал ёз тонги муборак бўлсин.
🍃
Кулсанг ё йиғласангда ҳаёт давом этаверади. Фойдаси йуқ ташвишларни елкангга ортмагин.
Дунё озорлари чарчатсада ундан махзун бўлмагин. Мумкин Аллоҳ Унга илтижо килишингдаги сасингни эшитмоқ истагандир.
Кулиб қоларман дея саодат онин кутмагин. Балки саодатманд бўлиш учун ҳам кулгин.
Тадбир эгаси Аллоҳ бўла туриб нега ўйга чўмасан?
Аллоҳ ҳузурида ҳамма нарса маълум бўла туриб, нега сени мажхул(номаълум) қийнайди?
Хотиржам бўл, сен Сақловчи Аллоҳ кўз ўнгидасан!
Тилингдан олдин дилинг билан:
"Ишимни Аллоҳга топширдим", дегин
Умримизнинг ҳар лаҳзаси қайтмас нафаслардир... Шундай экан, нафасларимиз истиғфор билан ҳаловат олсин...
استغرالله العظيم الذى لا اله الا هو الحي القيوم و اتوب اليه
Буюк Аллоҳдан истиғфор сўрайманки, Ундан ўзга илоҳ йуқ. У Тирик ва Тадбирлидир ва Унга тавба қиламан.....
🍃
Хайрли тонг қадрлигим..
🌼🌸🌺🌼🌸🌺🌼🌸🌺
1 909
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи.
Тонгингиз хайрли, қалбингиз нурли, руҳингиз оромли бўлсин, азизим...
Аллоҳим!
Бу тонгни биз учун ғамлардан холи, шукрлар билан тўлиб-тошган қилгин.
• Илм билан бизга тўкислик бер,
• Ҳилм (юмшоқлик) билан безат,
• Тақво билан шарафла,
• Офият билан ҳаётимизни гўзал қил.
Яратган мақсадинг билан машғул қил,
Яратган неъматларинг билан овора қилиб қўйма.
Биз Сендан сўрарканмиз — бизга маҳрумлик берма, эй Карим!
Илоҳим,
Сен ҳақингда сўзлаган тилларни,
Сени англатган холатларни,
Сен учун ўтган онларни,
Меҳрингга тўлган қалбларни насиб эт!
• Иймон бердинг — бардавом қил,
• Эҳсон бердинг — мустаҳкам қил.
• Биз ва яқинларимизни жаннатинг ва жамолинг билан шарафла.
Эй Тавбаларни қабул қилувчи Зот,
Биз тавба қилар эканмиз,
Бизни азобингга гирифтор этма.
Амин, ё Робби.
🤍
Тонгдаги ҳар бир нафасингиз барака ва розиликка тўлсин қадрлигим...
🤍🤍🤍🤍🤍🤍🤍🤍
1 909
Баъзида дардлар даво бўлиши мумкин. Сен билмайсан Аллоҳ эса билгувчидир...
Кўзлар ухлади, юлдузлар ботди, сен эса ҳамон тирик ва қойимсан ! Шукр қил дилга яқиним. Ер тескари айланмайди, сувлар ортига оқмайди, шундай экан сен ҳам ўтмишингни ўйлашни бас қил!
Сўзлари асрга, фикрлари эса асрларга татийдиган замондошим, хайрли ва файзли тун тиладим сизга!
https://t.me/iffatli_ayol
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
