fa
Feedback
Iffatli ayol

Iffatli ayol

رفتن به کانال در Telegram

ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol

نمایش بیشتر
1 870
مشترکین
-224 ساعت
-267 روز
-7130 روز
آرشیو پست ها
Nilufar Usmonova - Xatlar yozmayman.mp35.86 MB

2_5321085058038106226.mp38.74 MB

Nilufar_Usmonova_Kel_Ikkimiz_www.Nagap.net.mp35.37 MB

🥀🌺🥀🌺 "Асрайди " 🎤🎼 Нилуфар Усмонова .

___🌸🍃 Нилуфар Усмонова кушикларидан гулдаста, тинглаб дам олинг Азизларим! ༺🌸༻🌺༺🌸༻
___🌸🍃 Нилуфар Усмонова кушикларидан гулдаста, тинглаб дам олинг Азизларим! ༺🌸༻🌺༺🌸༻

sticker.webp0.25 KB

​​Ниҳоят, мен ҳаммасидан хабар топдим. Маълум бўлишича, турмушга мен эмас, опам чиқаётган экан. Катта қиз кичкинасидан олдин турмушга чиқиши керак. Бу бор гап. Бу ерда севги-певгининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Мен тентак эсам, Абдулваҳобни хиёнатда айблаб, ранжиб юрибман. Аслида мен ҳам, у ҳам тақдир ва одат қурбонлари бўлган эканмиз, холос. Менинг опамдан хафа бўлишга ҳақим йўқ эди – унинг ҳеч гапдан хабари йўқ-да. Абдулваҳобдан ҳам ранжишга ҳаққим йўқ. У ота юзига оёқ босолмасди. Унинг учун отанинг норози бўлишидан даҳшатли нарса йўқ. Нима бўлганда ҳам бизнинг бундан буёнги ҳаётимиз дўзахга айланадиган бўлди-да. Тўй куни юрагим зардобга тўлиб кетган бўлса-да, ўлганимнинг кунидан жилмаяр эдим. Келин-куёв ёлғиз қолишганда мен аламимни йиғидан олардим. Ичимдан ўтганини ўзим биламан, рашкдан куйиб-ёнсам ҳам сир бой бермаслигим керак. Мен энди унга қарай олмайман, чунки у энди опамнинг эри. Мен энди ўз туйғуларимни унутиб, шу ҳаётга кўникишим керак. Опам ҳозир фарзанд кутмоқда. Оиладаги тинчликни бузгандан ўлганим афзал. Мен опамни яхши кўраман. Амаким эса ўз бурчимни бажардим деб, хурсанд. Энди улар келинойим билан қандай қилиб набира боқишни ўйлашар эди. Сен мендан энди нима қилмоқчи эканимни сўраяпсан. Ҳеч нима. Абдулваҳоб мени унутишини истайман. Балки у ўзини қўлга олар ва унинг нигоҳидаги мени ёндирувчи ўт сўнар. Бўлмаса, мен ҳам чидолмайман. Шикоят қилгандан нима фойда, дугонажон! Бахтсиз бу дунёда бир мен эмасман-ку! Менга ўхшаб, дардини ичига ютган қизлар қанча! Кунлар қанчалик бир-бирига ўхшаш зерикарли! Кун ботганда ўзингда бир қадар енгиллик сезасан, лекин кейинги тонг кун янада узунроқ келишини башорат қилади. Сен Абдулваҳоб бор гапни отасига гапириб, кураша олмасмиди, деб сўрайсан. Бунинг иложи йўқ. Нега бунга рози бўлдинг, дейсанми? Ўзинг айт-чи, бизга ўхшаш қизлар қачон кўнглидагини айта олган? Менинг бахтсиз тақдирим ҳақидаги гаплар шулар, дугонажон! Сендан илтимос, бу ҳикояни одамларга айтиб бер, токи улар аёлнинг ҳам қалби борлиги, фақат бошқалар тиккан алам ва қайғу либосини киймасдан, у ҳам ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши мумкинлигини билишсин. тамом Ҳадая Султон Ас-Салим.  Араб тилидан Шаҳло Аҳмедова таржимаси https://t.me/iffatli_ayol

Ўша кундан бошлаб уйимиздан хурсандчилик юз ўгирди. Мен опамга ҳамдард бўлиб кўз ёши тўкар эдим. Болалигим ёдгори, жигарим, ҳаётдан тез кетган дўстим Жасимга аза тутар эдим. Мен тақдирнинг кутилмаган зарбаси натижасида сочи оқарган амаким ва келинойимнинг дардига шерик бўлиб, кўз ёши тўкар эдим. Лекин кўнглимнинг туб-тубидан Абдулваҳоб ўлмаганига хурсанд эдим. Ғам-андуҳга кўмилган хонадонда қайғули кунлар бошланди. Амаким ҳеч ёққа чиқмас, кўз ўнгимда сўлиб борар эди. Дўстлари уни бу ташвишлардан чалғитишга уринсалар ҳам фойдаси йўқ эди. Агар биров нохос уни “Абу Жасим” деб чақириб қолса, у мусофир юртида жувонмарг бўлган тўнғич ўғли тирилиб келгандек аланг-жаланг бўларди. Вақт ўтиб борарди, Аллоҳга астойдил сажда қила-қила аламлардан бироз ўзига келиб қолган бўлса-да, амакимнинг юзидаги табассум бир умрга сўнган эди. Одамлар, ҳамма нарса майда-чуйдадан бошланади, дейишади. Лекин биз яқинларимиздан жудо бўлганимизда бунинг акси бўлади. Дастлаб дард бениҳоя оғир бўлиб, жуда секинлик билан унутилади, охири элас-элас хотираларгина қолади. Опамда ҳам шундай бўлди. Дастлаб у анча кун туз тотмади, алаҳсиради, бетоқат бўлди. Лекин вақт ўтиши билан у ўзини тутиб олди. Соғлиғи ҳам тикланди. Уч йил ўтгач, Абдулваҳоб уйга қайтди. У етилиб, ҳақиқий эркак бўлган эди. Айрилиқ, кутиш азоблари тугади. Биз яна нигоҳларимиз тўқнашганда андишадан ҳаяжонланиб, қизара бошладик, қалбларимизда яшириниб ётган сўзларни эшитардик. Абдулваҳоб келгач, уни уйлантириш ҳақида гап қўзғала бошлади. Бу гапларни ҳар эшитганда қотиб қолар эдим ва тезроқ тўй бўлишини ич-ичимдан хоҳлар эдим. Бир куни тушликдан кейин меҳмонхонада ўтирган эдим, амаким билан Абдулваҳоб кириб келишди. Одоб юзасидан мен хонадан чиқдим ва ошхонада уларга чой дамлай бошладим. Эшикка яқинлашганимда, амакимнинг сўзлари қулоғимга чалиниб қолди: – Амакингнинг қизи сенга жуда муносиб, Абдулваҳоб. – Бироқ мен унга акасидайман-ку! Ахир, қандай қилиб эр-хотин бўламиз? Кўз олдим қоронғилашиб кетди! Бу гапларни Абдулваҳоб айтаяптими? Наҳотки, ўйлаган нарсалар фақат орзу бўлиб қолса? Кўзларидаги ҳалиги муҳаббат-чи? Наҳотки, бу ҳам кўзбўямачилик бўлса? Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас! Мен бунга ишонмайман. Йўқ, ишонмайман! У мени севишини унинг қарашларидан, учрашганимизда рўй берадиган сурурли ҳаяжонлардан сезардим-ку! Наҳотки, у шундай осонлик билан мендан воз кечса? Мен бировлар гапини ўғринча эшитишни хуш кўрмас эдим, лекин эшик ортидаги гаплар қулоғимга ўзи баралла эшитилмоқда эди. – Мен сени ўстирдим, маълумотли қилдим, – дерди амаким, – сени йўқотгим келмаяпти. Ҳа, ўғлим, амакингнинг қизи сенга жуда муносиб. – Мени ҳам тушунинг, ота. Аллоҳ шоҳидки, сизни норози қилиш ниятим йўқ. Лекин бу қиз менга сингил қатори бўлиб қолган. – Яна ўша гапми? Мен бу сўзларни эшитишни истамайман. Сен унга уйланасан. – Отажон! Ўтинаман! – Гапим – гап: унга уйлансанг ҳам уйланасан, уйланмасанг ҳам уйланасан! Бу қандай гап? Наҳотки, севгилимни тортиб оладиган бошқаси пайдо бўлган бўлса? Ким у? Туни билан йиғлаб чиқдим, юрагим зим-зиё эди. Эрталаб мен Абдулваҳобнинг кўзларида мени мафтун қилган ҳамон ўша меҳрибонликни кўрдим, лекин энди аввалги хурсандлик ўрнини қандайдир маъюслик эгаллаган. Йўқ, менинг қалбимни алдаш қийин. У фақат мени севади. Лекин нимага у менга уйланишга қарши? Балки биронта башанг аёлнинг макрига илингандир? Майли, менга у бахтли бўлса бўлди. Хоҳлаганига уйлансин. Мен эса Аллоҳдан унинг бахтини сўраб, кўз ёш тўкаман. Ўзингни қурбон қилиш ҳам бир бахт. Мен уни мажбур қилолмайман. Бугун ҳам ўша гапларни эшитдим. Лекин охири Абдулваҳоб рози бўлди. У худди ўлимга кетаётган одамга ўхшарди. Наҳотки мен унга шунчалар жирканч кўринсам? Мен уни севаман, лекин бундай никоҳга рози эмасман. Мен рози бўлолмайман. Унга ортиқча даҳмаза бўлишни истамайман. Энди уйда фақат бўлажак тўй ҳақидагина гаплашишар эди. Мен ва Абдулваҳобдан бошқа ҳамма буни хурсандчилик билан кутмоқда. Мен ўзимни ҳақоратлангандек ҳис қилардим. Абдулваҳоб эса тобора қайғуга чўкиб, сўниб борарди. Унга ачинардим-у, аммо нима қилишни билмасдим.......

Аёл қалби. Мен азобларимни ҳеч кимга билдирмайман. Менинг йиғлашим мумкин эмас, чунки кўз ёшларим менинг қасамимни бузишга мажбур қилиши мумкин. Фақат тунда, ёлғиз қолганимда, ёстиққа юзимни босиб, тўйиб-тўйиб йиғлардим. Одамлар кўзига эса мен ўзимни қувноқ ва хушчақчақ қилиб кўрсатишим керак, юзимдан табассум аримаслиги керак. Умидлардан холи ҳаёт, фақат азоб-уқубатлардан иборат кунлар қанчалик бефайз бўлишини билсанг эди! Сен эса, дугонажон, яна мендан бахтлимисан, деб сўрайсан. Бошимга тушган ғамлардан сенга лоақал биттасини ҳам раво кўрмас эдим. Мен доим қўрқувда яшайман, токи менинг энг яқин кишим – севимли опам мени куйдириб кул қилаётган дўзахий алангани сезмасин. Акс ҳолда бу аланга ҳеч бир гуноҳи бўлмаган опамни ҳам жизғинак қилиши мумкин. Мен унга бахтсизлик келтираман, ўзимни эса бир умр надомат азобига мубтало қиламан. Ҳамдардлик дардни енгиллаштиради. Мен шундан ҳам маҳрумман. Сен менинг тақдиримни билмоқчимисан? Майли, айтсам айта қолай. Бунинг бошланганига анча бўлди. Ёрқин қувноқлик, бахтга умидворлик менга ҳам ҳамроҳ эди. Барчаси кўз ёш ва азоб билан якунланди. Хабаринг бор: мен ва опам ота-она меҳридан эрта жудо бўлган эдик. Эрта етим қолгач, амаким Абу Жасимникида паноҳ топдик. Амаким бизга ота, хотини эса оналик қилди. Улар бизнинг ота-онамиз йўқлигини билдирмасликка ҳарчанд ҳаракат қилишмасин, барибир она меҳрини нима ҳам боса оларди? Мен болалигимдан уятчан ва орзуларга берилган эдим. Опамдан фарқли равишда ўзим ўйлаб топган хаёл ва орзулар оламида кезар эдим. Амаким ва келинойим менга меҳрибон эдилар, лекин мен ўзимни бегона ҳис қилар эдим. Биз улғайиб борардик. Амакимнинг ўғиллари Жасим ва Абдулваҳоб ҳам ўсиб боришар эди. Кичкиналигимизда биз доим бирга ўйнар эдик. Ёшлик палласи етганда дўстлик нозик боғлиқликка айланди. Биз энди опам билан мактабни тугатиб, бошқа ўқишга бормадик, ўша пайтдаги одатга кўра кун бўйи уйда ўтирар эдик. Бир куни мен амаким хотинига мана бундай деётганини эшитиб қолдим: “Хасса, қизларимиз бўй етиб қолишди. Ғанима Жасимга жуда муносиб, Хадича эса Абдулваҳобга мос. Узукка кўз қўйгандай улар”. Ўша кундан бошлаб мен Абдулваҳобга бошқача кўз билан қарайдиган бўлиб қолдим. Кутилмаганда мен унда ўзим орзу қилган йигит тимсолини кўрдим. Назаримда, у менга умр йўлдошим сифатида тақдир ёшлигимда олиб қўйган муҳаббат ва меҳрни қайтариши мумкиндай эди. Нигоҳларимиз тўқнашган пайтларда ҳаяжондан юрагим ҳаприқиб кетар, юзларим анордай қизариб, кўнглим бир дунё қувончга тўлиб, ўз хонамга учиб кирардим. Мен унга ёқишимни ва унинг қалбини забт этганимни ҳис қилардим. Биз ҳеч қачон муҳаббатимизни бир-биримизга ошкор қилмас эдик. Бироқ иккимиз ҳам кўнглимиздан кечаётган туйғуларни сезиб турар, нигоҳларимиз учрашганда вужудимизни кучли ҳаяжон босар эди. Мен келажак ҳақида орзу қилар, хаёлимда шинамгина уй, қувноқ болакайларимиз қий-чувига тўлган уйда яшаётгандай бўлар эдим. Абдулваҳоб ишдан қайтганда, қўлимда гўдак билан уни қучиб олишимни тасаввур қилардим. Мен қувонч билан бахтимни кутар эдим. Лекин доим ҳам бандасининг айтгани бўлавермас экан, денгизчилар тили билан сўзлаганда, кемага керакли шамоллар вақтида керакли томонга эсмас экан. Жасим Лондонга ўқишга кетди. Бир йилдан сўнг унинг кетидан Абдулваҳоб ҳам ўша ёққа йўл олди. Биз опам билан кун санаб, уларнинг қайтишини кутар эдик. Кунлардан бир кун амаким уйга чуқур қайғуга ботиб келди. У ўз одатига хилоф тарзда ҳеч кимга кулиб ҳам қарамади ва тезгина ўз хонасига кириб кетди. Келинойим изидан хонага кирди-ю, унинг йиғлагани қулоғимизга чалинди. Биз ичкарига чопиб кирдик. Келинойим ерда беҳуш ётар эди. Аввалига биз ўзимизни йўқотиб қўйдик, кейин эса уни ўзига келтира бошладик. Ўзига келгач, у бошига уриб: “Оҳ, болажоним!” деб фарёд қила бошлади. Амаким унсизгина йиғлар эди. Жасим ўлган эди. Бутун уй фарёдга тўлди, биз аламдан кийимларимизни йиртар эдик.......

sticker.webp0.25 KB

​​​​Бу орада у официантга буюртма берди.Орадан беш  дақиқа ҳам вақт ўтмай, уларнинг столи чиройли безатилган ҳолатга келди.Йигит  официант   унинг ёнгинасига  келтириб қўйган шампан виносини овозсиз очди-ю, 2 та  қадаҳга қуйди.    -Аёл ҳақида  ҳар қанча гапирса ҳам оз,-деб сўз бошлади у.-У бизнинг онамиз, ёримиз, опамиз, синглимиз. Энг муҳими аёллар бизнинг борлигимиз, ҳаётимиз. Аёллар омон бўлишсин, доим. Қани олинг, Шаҳодатхон байрам муборак бўлсин.    Шаҳодат   вижирлаб турган қадаҳни қўлига олиб, бир ҳўплади-ю, ёнига қўйди.”Раҳмат,саломат бўлинг,”-деди паст овозда.     -Шаҳодатхон,очилиб ўтиринг,-деди Элёр самимий оҳангда.-Ҳа,айтгандай байрамингиз билан.У қўлида қаердандир пайдо бўлиб қолган алланимани Шаҳодатга узатди.Жувон беихтиёр қўлини чўзаркан, Элёр берган нарса оддийгина сувенир эканлигини кўрди.Унда бир-бирига талпиниб турган иккита оққуш  акс эттирилган эди.  Кўзида  марвариддек ёш томчилари балқиб турган  оққушларнинг ўртасига дарахт шохига ўхшайдиган қандайдир тўсиқ қўйилган, шу сабаб улар бир-бирига етолмаётгандек таассурот қолдирарди. Шаҳодат  беихтиёр сувенирга тикилиб қолди.       -Биласизми,-дея гап бошлади йигит.-Мен сизга нима учун бу совғани танладим?Байрамда сизга қимматбаҳо атир,ёки бирор хил тиллавор буюм совға қилишим мумкин эди.Аммо сиз  қимматбаҳо совғамни барибир қабул қилмасдингиз.Шу сабаб оддий бўлса ҳам шуни бергим келди.Бу...иккимизни эслатиб туради,сизга. -Иккимизни?-ҳайрон қолди жувон.-Нимага? -Биз худди мана шу оққушлар сингари бир-биримизга қанча интилсак-да,  ҳеч қачон етолмаймиз.Чунки ҳаётимизда биз воз кеча олмайдиган кўп нарсалар бор,худди мана шу тўсиққа ўхшаб,- деди Элёрбек ғамгин овозда.У боя кулиб гаплашиб ўтиргандаги кайфияти қаергадир йўқолгандай оғир бир сўлиш олди.- Кечиринг, Шаҳодатхон, агар кўнглингизни вайрон қилган бўлсам...Мени тўғри тушунасиз,деб ўйлайман. -Мен ҳам сизга шуни айтмоқчи эдим,аслида.-деди  бирдан жонланиб Шаҳодат.У хижолат бўлганидан    ғалати бўлиб кетаётган бўлса-да,буни ёнидаги шеригига билдиргиси келмади.-Тўғри айтасиз,биз бундай қилишимиз мумкин эмас эди ўзи...Бир-биримизга боғланиб қоляпмиз, бу...нотўғри аслида.    -Раҳмат сизга,- деди Элёр.-Бу муносабатнинг охири яхшиликка олиб келмайди.Мен Сизга жудаям ўрганиб қоляпман...Ҳар доим хаёлимдасиз.   Шаҳодат “Менам” деб юборишига сал  қолди.Аммо бу умидсиз муносабатни тўхтатиш вақти келганлигини ич-ичидан ҳис қилиб турганлиги учун   ортиқча сўз айтиб юборишдан ўзини зўрға тийди.    -Майли, Элёрбек, деди у жойидан қўзғаларкан кўзига тошиб келаётган ёшларини сездирмасликка ҳаракат қилиб.-Байрамни яхши ўтказинглар. Жувон йигит совға қилган сувенирни олиб сумкасига солди-да,эшикка қараб юрди.-Хайр. Совға учун раҳмат...       Йигит унга жавобан ҳеч нарса демади.Унинг нигоҳлари бир нуқтада қотиб қолган,кўзларида алам,изтиробнинг изи бордай  туюлди жувонга.   Шаҳодат кафедан чиқиб,қадамини тезлатди.”Ҳаммаси ўзим ўйлагандай бўлди,биз хатога йўл қўймадик. Ўзингга шукур...” Жувоннинг кўнгли аллақандай  бўшаб қолгандай туюлса-да, одимлари илдам, ўзи ҳам қандайдир   енгил   тортгандай эди... Моҳигул Назарова. https://t.me/iffatli_ayol

Аммо Низомжон ўзгармади.У қишлоқдаги ўзига ўхшаш бекорчи эркаклар билан топишиб,куни билан карта ўйнаш-у, вино ичишдан бўшамай қолди. Шаҳодат уни ўзгартиришга қанчалар  уринмасин,натижа кўринмасди. Охири ҳафсаласи пир бўлган жувон уни ўз ҳолига ташлаб қўйди. У табиатан  лоқайд,камгап йигит бўлиб, уйдаги катта-кичик  муаммоларни хотини  ҳал қилишини, Шаҳодатнинг елиб-югуришини табиий ҳолатдек қабул қиларди.        Бу орада болалари улғайиб, мактабга қатнайдиган бўлиб қолишди. Низомжоннинг асосий иши   уларни назорат қилиш, хотини сафарда бўлган пайтларда ош-овқатини  вақтида беришдан иборат эди.           Шаҳодат мол олиб келиш мақсадида бир ойлар олдин Тошкентга  кетаётганида автобусда Элёрбек билан бирга ўтириб қолган кунни кўнглида қандайдир орзиқиш билан эслайди. Тахминан ўзига тенгдош бўлган бу йигит у мол тарқатадиган дўконлардан бирининг эгаси эди. У бузилиб қолган машинасига қандайдир эҳтиёт қисм сотиб олиш мақсадида автобусга пойтахтга кетаётган экан. Ўша куни улар Тошкентга етиб боргунча  дилдан гаплашиб, ҳазил-ҳузул қилиб кетишди.       Ёш аёл ўша куни кўнглига қандайдир ёруғлик инганини сезди. Элёр худди ўзи неча йиллар орзу қилган, хаёлида суратини чизган йигитнинг ўзгинаси бўлиб кўринди Йўлда автобус тўхтаганда, иккиси бирга овқатланишди. Автобусда асосан тижоратчилар бўлгани  боис уларнинг суҳбатига, ҳатто бирга овқатланишганига ҳам ҳеч ким эътибор бермади. Ёки Шаҳодатга шундай туюлдими? Тошкентга бориб тушгач,иккиси ҳам ўз йўлида кетган бўлса-да, Шаҳодат уни анчагача хаёлидан чиқаролмади. Тушга яқин олган молларини автобусга юклатаркан, негадир Элёрбекни кўргиси келаётганини сезди.         Мана бир ойдан бери улар  қўнғироқлашиб, гаплашиб  туришади. Шаҳодат кўпинча йўлда булгани учунми, у билан бемалол гаплашади. Аммо охирги кунларда у  йигитга жуда ўрганиб қолаётганди. Чунки эрталаб қўл телефонини ёқаркан, Элёрбекдан  смс хабар келишини  интиқиб кутар, куни  шу билан бошланарди. Шаҳодат қандайдир  паришонхотир бўлиб қолган,кўз ўнгидан фақат жилмайиб турган, хушмуомала, ҳазилкаш йигитнинг сиймоси кетмайдиган бўлиб қолганди. Шундагина у тижоратчи ҳамкасбини ёқтириб  қолганини англади...        Энг ёмони Элёрбек ҳам унга бефарқ эмас, кўнглидаги аёлни энди топгандек эди гўё.Онаси  дадасининг касаллиги туфайли уни йигирма ёшидаёқ уйлантириб қўйган эди. Бугун  унинг ҳам оиласи, уч нафар мунчоқдек фарзандлари бор. Охирги пайтларда у ҳам аёлни жуда кўп ўйлар, қўл телефонидан смс хабарлар ёзар,  узоқдан булса ҳам бир марта кўрмаса туролмайдиган даражага келиб  қолаётганди. Шаҳодат нафақат гўзал,балки ўқиган,зиёли аёл бўлгани сабабми, унинг суҳбати йигитнинг кўнглига  ёқарди. Элёр ўйлаб-ўйлаб аниқ қарорга келди. Энди нима қилиб бўлса-да, бу номсиз муносабатга нуқта қўйиши керак. Бунақа кетаверса, ҳар иккисининг ҳам оиласи бузилиб кетиши мумкин.         Кафеда одам жуда сийрак,аниқроғи ёшгина йигитчадан бошқа ҳеч ким йўқ экан. Иккиси стол атрофида бир-бирига рўбару ўтиришаркан,ўз хаёллари билан банд эдилар. Жимликни биринчи бўлиб, Элёр бузди. У  маҳзун хаёлларидан чиқишни мақсад қилгандай қувноқ овозда- “Хўш,нима еймиз Шаҳодатхон?”-деб сўради. Чунки улар ўтирган столга официант яқинлашаётганди.      -Мен ҳеч нарса емайман,-деди Шаҳодат жилмайишга ҳаракат қилиб.-Ўзи умуман... мен сиз билан гаплашиб олмоқчи эдим.       -Албатта гаплашамиз,- деди Элёр ҳам  унга жилмайиб қараркан.-Қаранг,тушлик вақти  ҳам яқинлашди.  Икки  сихдан кабоб айтай,битта шампан виноси билан.Яна салат дегандай. Ахир...эртага байрам-ку.       Жувон  “Шампан виноси керакмас”,деб рад этишга уринса-да Элёр ўз билганидан қолмади.”Ахир 8-март ҳар кун келмайди-ку,сизни табриклагим келди.Илтимос,йўқ деманг.”-деди у қатъий оҳангда. Шаҳодат унинг қарори ўзгармаслигини билиб,охири индамади .”Яхши бўлди,-ўзича ўйлади у.-Ҳозир шу баҳонада унга юрагимдаги барча гапларимни тўкиб соламан,Бундай давом этиши мумкин эмас.Энди менга телефон қилмаслиги лозимлигини тушунтираман”.......

Кўнгилнинг бир кўчаси. Шаҳодат   бозорга кириб бораркан,кўнгли қандайдир хижил тортди. ”Илоҳо, уни кўрмайин-да. Кошки бугун савдога чиқмаган бўлсайди." Аёлнинг ҳозир кўнглига қил ҳам сиғмас,кайфияти қандайдир тушкун эди. Аммо тижорат кайфиятни тушунармиди? Аслида Шаҳодат бугун бозорга ҳам келмоқчи эмасди-ю, ўтган гал келтирган молларининг пулларини териб олмаса бўлмайди-да. Чунки    янги мол келтириш учун пул  керак.        Ёш жувон  ўзи мол тарқатган дўконлардан пулларини йиғиштириб оларкан, бирданига эртага 8-март байрами эканлиги ёдига тушди. ”Эртага байрам бўлса, ҳаммани табриклаб кейин йўлга чиқарман ”-ўзича ўйланди у. Бозор расталари-ю, дўконлар оралаб онаси, янгаси, қайнонаси, сингилларига совғалар танлади. Ҳатто болаларининг ўқитувчиларини ҳам унутмади.”Тавба, бир йил олдин  бировга  совға олишдан олдин қанча ўйланардим. Ўзига шукур, мана бугун кимгадир ҳадя сотиб олиш менга муаммо эмас”. Шу  хаёл бир зумда кайфиятини кўтарди.        Шаҳодат   бозордан чиқиб, катта йўлни кесиб ўтди-ю. орқасидан кимдир изма-из келаётганини  пайқаб орқасига ўгирилди. Ва... Уни кўрди. Рўпарасида у  кўришни истамаган инсон- Элёр дардли нигоҳларини   жувоннинг  чеҳрасига қадаганча   турарди.       -Ҳа,нега мени орқамдан келяпсиз? Тинчликми?-деди Шаҳодат бироз  асабий  товушда. -Узр, Шаҳодатхон. Ассаломуалайкум. Сизни бозордан чиқиб кетаётганингизни кўриб қолдиму,:югурдим ортингиздан. Сизга бир оғиз гапим бор эди ,-деди Элёр қандайдир ҳаяжонли овозда.-Қолаверса, эртага байрам. Мумкин бўлса бир жойда ўтириб, бирпас  суҳбатлашсак.     -Одамлар нима дейди? Бирга ўтириш ноқулай-ку, деди  жувон алланечук тараддудланиб.     -Нима дерди одамлар? Биз тижоратчимиз. Бирга  савдо қиламиз. Тушунишади, деди Элёр ишончсизроқ  оҳангда чайналиб.-Кўп ўтирмаймиз,ярим соатгина  вақтингизни оламан.         Шаҳодат бироз ўйланиб,турди-да,унга эргашди. Йўлнинг нариги бетидаги кафега киргунча, унинг хаёлидан ўзининг ҳаёти ўтди. ”Мен нима қиляпман?Ахир бу ишим нотуғри-ку,-ўзича ўйлади у.-Нима бўлсаям менинг ҳам унинг ҳам  оиламиз бор... Аммо бу ишни ҳозир қилишим керак... Кейин кеч бўлиши мумкин.”         ..У педагогика коллежини тугатиб, институтга ўқишга кирди.2 курсга ўтган вақтида   ота-онасининг қистови билан қариндошига, тўғрироғи аммасининг ўғлига турмушга чиқди. Эри Низомжон  қурилиш коллежини битирган бўлса-да, бирор жойда ёлчитиб ишлолмади. Бу орада ёш оилада бир қиз ва бир ўғил  фарзанд дунёга келди. Низомжон ўртоқларига қўшилиб, Россияга ишга борди-ю, аммо  у ёқдаям иши юришмади.Бу ҳам етмагандай, ичишга,маишатбозликка ўрганди.           Унинг ота-онаси ўғилларини инсофга чақиравериб чарчашди. Бу орада Шаҳодат амаллаб институтни тугатиб олди. Қайнона бўлса,   Низомжоннинг укасига келин қилиш лозимлигини баҳона қилди-ю, уларни қурилиши битмаган ҳовлига чиқариб юборди.        Аммасининг бу иши мактабда бошланғич синфларга дарс берадиган Шаҳодат учун    яхшигина сабоқ бўлди. Ҳал қурилиши битмаган ҳовлисига қараб, Шаҳодат аниқ қарорга келди. У тижорат қилади.Жувон эри  Низомжон билан жиддий гаплашиб олди-да, уйдаги молларни сотишга кўндирди. Жувоннинг  ҳомиладорлик таътили пулларига сотиб олинган сигир бузоғи билан сотиладиган бўлди.        Шаҳодат молларнинг пулини олиб,бозорга чиқиб кетди аввал бозорни яхшилаб ўрганиб, қандай мол кетишини чамалади.  Аввал бир-иккита тижоратчи аёлларга қўшилиб, қўшни вилоят бозорларидан болалар  кийим-кечаги, атир-упа келтириб, савдогарларга топшириб юрди. Бошида иши унча юришмаган бўлса-да,кейин бирданига омади келди. Тижоратда таниш-билишлар орттирди. Ҳалол ишлашга ҳаракат қилди. Бунинг натижасида савдо ишлари яхшиланиб,  телевизору, видеоплейерлар ҳам олиб келадиган бўлди. Топган фойдаси кўпайиб,қурилиши чала бўлган ҳовлини таъмирлаб, чиройли қилиб қўйди. Шаҳодат мактабдаги ишини ҳам ташлаб қўймади. Камроқ соатда бўлса ҳам ишлаб юраверди.......

sticker.webp0.19 KB

тегишли........ ​​эди. Ойижон-ей, энди юзимга ҳам сен ўғрисан дейишсинми?  Пичинг-кесатиқларчи? Қайнэгачим тап тормай “Уйда келиндан бошқа бегона бўлмаса, ўз жойида турган пулни ​​ким оларкан?” деганини ўз қулоғим билан эшитдимку! Ўша зорманда пулни қайнонам “Гап”ига берадиган экан. Ойи, менрича ҳеч қандай пул йўқолмаган,бу қайнонамнинг навбатдаги ҳийласи.- Она- боланинг суҳбати шу жойга келганпида Зуҳра томоқ қириб, ўз уйига кириб кетди.Уйлик кийимларини кийиб, қайнэгачиси билан салом-алик қилиб чиқдию, қайнонасидан кечки овқатга тараддуд кўриш учун рухсат сўради. Қайнагачингизнинг бироз тоби йўқроқ, қон босими кўтарилибди. Суюқроқ бирор нима қилинг. Опангизнинг чой-пойидан хабардор бўлиб туринг. Қайнонасидан зарур “топшириқ”ларни олган Зуҳра, лимонли кўк чой дамлаб қайнэгачисига олиб кирди. Чойни қайтариб, қуйиб бердию, ташқарига чиқаётиб кўзи жойнамоз устида йиғлаб илтижо қилаётган қайнонасига тушди. Қизингизнинг бахтини сўраб илтижо қиляпсизми, ойижон? Она учун фарзандининг тинчлиги бахти қанчалик муҳим эканлигини ҳис қилдингизми? Ҳар гал бир ишимдан камчилик топиб, мени ёмонлаш учун ота-онамни чақиртирганингизда улар ҳам худди сизнинг ҳозирги ҳолатингиздай нотинч бўладилар. Улар ҳам менинг оиламга хотиржамлик, бахт, сизга инсоф сўраб жойнамоз устида Аллоҳга ёлворадилар. Дилозордан ҳамма безор, ойижон. Бугун эрталаб арзимаган нарсага дилимни оғритдингиз, нафақат бугун, ҳар доим, ҳар куни бир баҳона билан кўнглимга озор берасиз. Ойижон, сиз эримнинг онаси, невараларимнинг бувисисиз. Сизга ёмонлик тиламайман. Лекин мен ҳам Худонинг бандасиман, менга берган озорингизни У кўриб турибди, ойижон. Менга ҳар кўзингиз тушиб, нимадир қилиб узиб олгингиз келса, кўз олдингизга икки қизингиз, уларнинг қайноналари олдида менга ўхшаб, “урушмасмикан?”, “жеркимасмикан?” дея музтар тикилишини ўйланг. Мен хонадонингизга бахтли бўлиш, сизга, қайнотамга сидқидилдан хизмат қилиш, ўғлингизга икки дунёда вафодор ёр бўлиш учун келганман, ойижон...” Зуҳра ўзини ўнгладию, хаёлга ботиб қолганини билиб, тез ташқарига йўналди. Зуҳрахон...- Қайнонасининг овози негадир йиғламсирагандай туюлди. Зуҳра “чиндан ҳам қайнонамнинг овозими ё менга шундай туюлдими” деган хаёл билан секин ортига ўгирилди. Қайнонаси ёш тўла кўзлари билан унга термулиб турарди:- Болам, ҳалиги, менга ёқадиган пишириғингиз борку, творогми нима қўшардингиз, шундан тайёрласангиз, дегандим... Қўлингиз жуда ҳам ширин-да, зора, опангизнинг кайфияти кўтарилса. Майлими, қизим?.. Хўп бўлади, ойижон. Албатта тайёрлаб бераман.- Зуҳра қаршисидаги қайнонасини танимай ер остидан унга секин термулди. Қайнонаси юзига томган ёшларини бармоғи билан сидириб, қизи ўтирган хона томон йўналди. – Мен ошхонада бўламан, ойижон...- Қайнонаси кўзларидаги ёшни кўрсатмаслик учун, синиққина жилмайиб қўйди. Бу жилмайиш қора булутларни ҳайдаган қуёшдек, ўртадаги хираликни тўзғитиб юборди... https://t.me/iffatli_ayol

Маҳаллада мени “кўчамизни супурувчи келин” дейишади, Сардора,- кўз ёшларини аранг тўхтатган Зуҳра ҳиққиллаганча гап бошлади. Байрам, ҳайит, туғилган кунларда хориждан буюртма асосида совғалар келтиртириб, қайнона-қайнотамни кўнглини олишга уринаман. Ўша уйда сочим супурги, қўлим косов, буни ҳеч ким билмаса ҳам сен биласан, Сардоражон, сен биласан-ку, лекин игнадай қадр-қийматим йўқ. Мен қаерда хато қиляпман, дугонажон, айт, айт бундай яшашдан чрачадим ахир! Чарчадим дейишга аёл кишининг ҳаққи йўқ, Зуҳра Сардора креслога ўзини ташлаб, дугонасига тикилди. Аёл киши курашиш учун яралган, дугонажон, курашиш учун. Фарзандларинг, оиланг, бахтинг учун курашиб яшайверасан. Бошқа нима ҳам қилардик? Сени қайнонанг ҳақида-ку, тўғриси, ундайларни аёл тугул одам дейишга ҳам тилим бормайди! Отам оиламда тинчлик бўлсин, ишга қачон келиб, қачон қайтишим билан бировнинг иши бўлмасин, деб менга шу корхонани очиб бердилар. Бунга ҳам озмунча пул сарфланмади. Хабаринг бор, ҳалигача дадамнинг сояларида ишлаяпман. Эрим-чи?! Институтни битириб юрганди, бозорга чиқсамми, кира қилсамми деб, отам унга ҳам хусусий дўкон очиб бердилар. Ишлаяпти, даромад қиляпти. Яна уялмай қайнотам билан эрим отамни чақиртириб, ота-бола мени роса ёмонлашди. Айбинг нима экан? Битта қайнонани эплаб кўнглини тополмаётган эканман. Сенинг қайнонангда ҳам кўнгил бор эканми?! Шуни айтадиган одам йўқ-да. Зуҳра уҳ тортиб, дераза оша ташқарига кўз ташлаганча гапида давом этди: Мен ўзимга нима дейишса, ҳарқанча зулм қилишса чидайман, лекин ота-онамни чақиртириб суд қилишга нима ҳақи бор уларнинг? Отам шу хонадоннинг моддий таъминотчиси, ўзим хизматкори бўлсам,яна нима керак уларга? Ота-онамни айби нима? Қиз дунёга келтириб, тарбиялагани, ўқитиб, касбли-корли қилиб,тайёр хизматкор қилиб уларга берганими? Шунинг учун бечоралар ҳақорат эшитиб бошини эгиб ўтириши керакми? Билмайман, Сардора,билмайман. балки ўзим ёмондирман, деб ҳам ўйлаб қоламан,баъзида. Ахир Аллоҳ ҳам бандасига кўтарганича синов берадику. Бир нима дейишга ожизман, дугонажон. Қайнонанг келин бўлиб ўзи бахтли бўлмаган, айтардингу, қайнонамнинг қайнонаси золим бўлган, деб. Ўзи бахт кўрмаган одам бошқаларни бахтли бўлишини истамайди. Жуда сабрли, узоқни кўзлайдиган аёлсан. Сен мен билган аёллар ичида энг оқила, оилапарвар, фидоий аёлсан. Мен сенинг ўрнингда бўлганимда, аллақачон эрим билан ҳисоб-китобимни тўғрилаб, ажрашиб кетардим. Сенинг шароитингдаги аёл икки болани этагининг чанги билан шаҳзодалардай боқиб, катта қилади. Дугонаси чиқиб кетгач Зуҳра стол устида айқаш-уйқаш бўлиб ётган қоғозларга кўз югуртирган бўлди. Қаерда? Хотиржамлик, яхши кайфият бўлмаса иш иш бўлардими? Қўли ишга бормади. Билагига сумкасини илиб чиқди-да, ишчиларга банкка боришни баҳона қилиб ишхонадан чиқиб кетди. Яна ўша уйга бораманми? Бошқа қаерга ҳам борардим? Ҳар куни тонг саҳарда маҳалланинг ярмини супуриб кирарди. Бугун кичкинаси бироз шамоллаб қолганига,шундоқ дарвозахона олди билан тўрт-беш қадам нарини супурдию,боласига боғча пайтигача илиқ сутга асал қўшиб бериш учун ичкарига шошилди. Ортидан пойлаб юрган қайнонаси, уйга кириши билан шанғиллаб ортидан кирди Уят-эй, келинпошша, ахлатга қоришиб ўтиришдан уялинг! Кўчамизни қаранг, хазон босиб кетибди. Кўрганлар нима дейди? Ҳе, ўша сизга тарбия берган ота-онангизга. Шоша-пиша икки супурги ўйнатиб, дарров ишга бориш учун пардоз-андозга кирдингизми? Ҳах, ўғлима, ўғлим, пешонаси шўр бўлмаса,сизга уйлантираманми?! мияси ғовлаб кетди. Қайнонасининг овозини эшитмас, лабларининг дам очилиб, дам ёпилаётганидан қарғаб-сўкиниб жанжал қилаётганини биларди, холос. Болаларини бири мактабга, бирини боғчага ташлаб уйга қайтди-да, эрталаб чала қолган жойдан бошлаб етмиш метрлар жойни супуриб чиқди. Сўнг ўғлини мактабдан олиб қайтиб, ишга борганди. Ишида ҳам ҳеч нарсага қўли бормай, тағин уйига қайтди. Ойи, энди у уйга қайтиб бормайман! Ажрашаман, эр ҳам, оила ҳам керак эмас менга! Зуҳра дарвозадан ичкарига қадам босган эди, қайнэгачисининг йиғламсираган товуши қулоғига чалинди.Бироз сабр қил-чи, ҳали қайнонанг сен ўрисан деб юзингга тикка айтмабди-ку...- Бу мажҳул оҳангдаги товуш қайнонасига

КЕЛИНГА ОТГАН ТОШИМ ҚИЗИМГА ҚАЙТДИ! Тўхта! Уйинг орқада қолди. Бу ер ишхона. Ишхонага хуш кайфият билан киришинг керак. Кишининг кайфияти бошқаларга юқадиган бўлади. Ҳозир сени синиқ кўрган жамоадошларда ҳам совуқ тушкунлик пайдо бўлади. Муаммоларингни орқага ташлаб, ишхонага табассум билан кир. Шунга мажбурсан!” Қулоқлари остида жаранглаган сўзлар ўнг елкасидаги раҳмон фариштасининг ундовидай эшитилўди. Секингина ўнг томонига қайрилиб қараб қўйди. Сўнг хотиржам руҳга кириб, табассум билан эшик тутичига қўл юборди. Ассалому алайкум, яхши ишлаяпсизларми? Ҳамма иш билан машғул экан, бирдан сергак тортиб, салом-алик қилишди. Узр, шунақа бўлиб қолди. Йўқлигимни сездирмай, ҳаммангиз ўз ишингиз билан бандсизлар. Сизларга халал бермай майли, ишларингга барака берсин.- Зуҳра ёрдамчи қизга юзланди: Дилрабохон,мени ҳеч ким сўрамадими? Йўқ, Зуҳра Дониёровна, ҳеч ким сўрамади. Кечаги топшириқларингизни бажариб, столингиз устига қўйганман. Раҳмат, синглим. Агар, иложи бўлса хонамга икки чашка шакарсиз қаҳва олиб кирсангиз. – Ёрдамчи қиз “хўп бўлади”, деб қаҳва қайнатиш учун чиқиб кетди. Шунда унинг кўзи илкис дугонаси Сардорага тушди: Сардорахон, ишингиз шошилинч бўлмаса, менинг хонамга кирасизми? Муҳим иш бор эди, маслаҳатлашишимиз керак. Яхши Сардора ўзига маъноли термулиб турган дугонасининг табассуми ортидаги изтиробни илғаб олишга уринди. Ёрдамчи қиз қаҳваларни қўйиб кетгач, Сардора Зуҳрага қаттиқ тикилди: Яна қайнонангми, Зуҳра? Ҳм Зуҳра ҳарчанд йиғламасликка уринмасин, кўзларидан тирқирраб ёш чиқиб кетди. Сардора дугонасининг ўпкаси тўлиб турганини сезиб, эшикни ичкаридан қулфлаб келди-да, Зуҳрага саволчан тикилди: Хўш,яна нима ёмонлик қилибсан қайнонангга? Билмайман, билмайман дугонажон. Нима қилишга бошим қотган. Кошкийди, менинг муаммойимни ўзим билан ҳал қилиб қўя қолсалар, кошкийди ота-онамни безовта қилмасалар... Ўзимга нима қилсалар, нима десалар чидайман, лекин ота-онамга. Зуҳра ҳўнграб йиғлаб юборди. Дониёр ака билан Зебо келинойи шу Фотима-Зуҳраларидан бошқа фарзанд кўришмади. Гарчи эгизак бўлса-да, Фотма-Зуҳраларининг феъли бошқача чиқди.Фотима ўзини хафа қилдирмайдиган, саркаш, тутган жойидан кесадиган, анча-мунча одамни гап билан ер тишлатадиган қиз. Зуҳра эса опасининг тамоман акси- жуда мулойим, гапирганда ҳам минг андишаю тавозеъ билан сўзларни аранг талаффуз қилади. Мутлақо алоқаси бўлмаган жойда ҳам айбдор бўлиб қолаверади. Балки шунинг учунми, Дониёр ака ҳам, Зебо келинойи ҳам Зуҳрага бошқача қарашади. Ҳатто Фотима ҳам гоҳ-гоҳида ота-онасига “Шу Зуҳрангиздан ҳеч тинчмасман-да! Бунча мулойим бўлмаса? Бу феъли билан фақат ўзига жабр қилади-да” деб ёзғириб қўяди. Тақдирнинг ишлари ҳам ғалати-да, унинг синоатларини ечишга одамзоднинг тафаккури ожизлик қилади. Фотима тушган хонадон аъзолари ҳам, эри ҳам жуда ювош, ўнг юзига урса, чапини ҳам тутиб берадиган кишилар бўлса, Зуҳранинг қайинбўйинлари текканга тегиб тегмаган кесак отадиган, уруш-жанжалсиз ўтган кунни кун демайдиган одамлар бўлиб чиқди. Иқтисод бўйича магистратура таҳсилини хорижда ўқиб қайтганидан сўнг, Дониёр ака совчилар орасидан танлаб-танлаб, шу хонадонга Зуҳрасини ишонганди. Аслида, бу тақдирнинг танловику-я,лекин бўлажак қудаларнинг тўйдан олдинги ваъдаларию, ҳамду санолари Дониёр акани ҳам, Зебо келинойини ҳам эсанкиратиб қўйганди. Ҳатто содда Зебо келинойи эрига: Қизимнинг мулойим феълидан айланай, шундоқ одамлардан сўраб келишди-я, дадаси. Зап ажойиб одамларга ўхшашади. Худо хоҳласа, Зуҳрагинам пайғамбарнинг қизларидан қадр-қийматли, арзанда келин бўлади. Ота ҳам тилига чиқариб бир сўз демаган бўлса-да, дилида айни фикрлар кечаётгани аниқ эди. Аммо Одам оласи ичида бўларкан, ваъдалар билан ота-онанинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирган қайнонанинг башараси тўйдан кейинги биринчи кунлардаёқ очила бошлади. Мана энди саккиз йилдан бери на қиз узатган ота-она хотиржам, на Зуҳранинг тинчидан тиним бор......

photo content

sticker.webp0.52 KB

photo content
+5