Iffatli ayol
رفتن به کانال در Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
نمایش بیشتر1 892
مشترکین
-124 ساعت
-187 روز
-5130 روز
آرشیو پست ها
1 893
YILLAR
Муаллиф: Sevara
Суман ўзи кетди. Туни билан хаёлимда айлангани етмагандек тушларимда ҳам безовта қиляпти. Тонг саҳар ўша Суманни кулгуси, кейин эса йиғиси остидаги тушдан уйғониб кетдим. Ювиниб чиқиб, ошхонага тушдим. Ҳали вақтли эди, уни устига ўзим яшасам дея хизматчи аёлга "ҳафтада бир келинг" дегандим.
Хаёл билан бўлиб, Суманни бу ерда эмаслигини ҳам унутибман бир лаҳза. Қўлимда ҳозир иккита финжон турганида уни кетгани ёдимга тушиб хўрсиндим. Ўзим ўтириб нонушта қилишимга тўғри келди. Ҳозир ҳам тухумга қараб бир воқеа ёдимга тушди.
2014-йил. Тошкент
Ойим уйда йўқ эканликлари сабаб, амакимникига ўтишга тўғри келди. Одатда кўчадан нимадир сотиб олардим. Бироқ, бугун Суман бор экан-ку бироз шу қизни асабини бузай деб кирдим. Тушдан кейин тайёрлов курсига боришим керак эди.
Суман жаҳл қилиб, чимирилса хурсанд бўламан. Билмайман нега? Шу сабаб доим уни асабини бузиш учун сабаб топаман.
— уйда ойим бор. Лекин тоблари йўқ - деди У келганим сабабига ишора қилиб.
— мени ойим йўқ афсуски. Қорним оч. Нимадир борми? - ундан рухсат кутмай, ошхонага ўтиб, музлатгичга назар солдим.
— мен ҳеч нима қилишни билмайман. Овқат буюртма қила қолинг. Ойимни қорни тўқ, парҳезда. Мен эса парҳездаги суюқ таомлардан тўймадим.
— қиз бола турганда мен буюртма қилайми? - дея ошхона стулига жойлашдим.
— яхши унда ўзим қилайми? Фақат унча...
— йўқ албатта. Сен овқат қил.
— қилишни билмайман.
— ҳеч бўлмаса тухум қовур. Мен жазодаман. Бўлмаса сени меҳмон қилардим.
— қандай қиламан?
— яхши, қара. Тухумни оласан - дедим унга кўрсатиб. — товани ёқиб, бироз ёғ қуйиб, тухумни чақиб соласан
— қўлим куйиб қолади. Билсангиз ўзингиз қилинг. - барбир қайсарлик қилди.
— шу ёшида ҳам ҳеч нарсани билмайди.
Менга норози бир қараб, тухумларни олди. Товани қўйиб, ёғ қуйди.
— тезроқ қутулай сиздан - деди кесатиб
— орада туз солишни унутма.
— ўзим биламан.
— билмасдинг-ку
— эееей - деди чимирилиб.
— Суман-манман. - дедим.
— сиз айниган мийя.
— тезроқ бўл, қорним очди.
У тухумни чақишда оқириб юборди. Мароқ билан кузатардим. Кулганча ҳаттоки.
— вссс, айй..- дерди орада ёлғондан. Тухумни ағдаролмаганда тескари қараб кулиб олдим.
Амал-тақал қилиб, зўрға иккита тухумни қовуриб, стол устига мен томонга сурди.
Тухум қорайган, ҳатто кўринишидан мазаси маълум эди.
Телефонимга хабар келгач эса ўрнимдан турдим.
— кечирасан! Мени тушликка ўртоқларим чақиришяпти.
Уни жаҳли чиққанини билсам ҳам, телефонга жавоб бериб уйдан чиқиб кетдим.
— айниган мийя - деб қолганди ортимдан.
Кейин уни хурсанд қилиб, жаҳлидан тушириш учун питса буюртма қилгандим.
2021-йил. АҚШ
Ўша иш учун ҳам қасд олиб, тухум қовуришни ўрганганди. Шундан сўнг, ҳар тонгда нонушта учун атайлабдан масхара қилиб, уйимизга қовурилган тухум олиб чиқарди. Ҳаттоки ейишим учун пешонамда турарди. Ўша ҳол бир ҳафта давом этганди.
Токи мен ўзим унга тухум қовуриб бермагунимча.
— бошқа ундай қилма! Ойимни олдида мен изза қилишни ҳам бас қил. - шундай деганча олдига тухумни суриб, соусдан кулгич ҳам чизгандим.
Ўша воқеаларни эслаб, беихтиёр юзимга табассум югурди.
Фақат уни бу ерда кўрганимда аллақачон катта бўлганини болаликдаги кичик қиз эмаслигини тушунгандим.
1 893
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
7-ҚИСМ
Фақат кутилмаган иш эртасига содир бўлиб, тонгда ойим уйга кириб келдилар.
— бу қандай бўлди? - деб сўраганимда ойим:
— билмайман - дедилар елка қисиб. — Акбар амакинг аризасини қайтариб олибди. Лекин энди ишламасам керак. - хафа бўлдилар. Ойимни қучоқлаш, далда бериш менга бегона эди. Меҳримни кўпроқ ҳаракатим билан исботлардим. Улар кўпроқ Нора билан қучоқлашадилар.
Секин ишга отландим. Кафеда идиш ювувчи бўлиб ишлардим. Анча нуфузли кафе бўлгани сабаб ойлик маоши яхшигина эди. Уч кун "касал" эдим дея алдаган бўлсам ҳам тушунишди. Бу ерда ишлаганимга кўп бўлмади, бор йўғи икки ой.
— жуда кўп қоляпсан - деди шу ердаги таниш қиз — Муслима.
— кўп эмас, бошлиқ рухсат беради-ку! Тушунадиган инсонни садақаси кетсанг арзийди. - бепарво дедим.
— Севда ёрдам бериб юбор, мижозлар кўпайиб кетди. Фақат ташқаридагиларга қарайсан! - деди ишчилардан бири.
— лекин мен..
— ҳаммаси ҳам ишда. Тезроқ бўл.
Хизмат кўрсатиш давомида бирдан Сафога кўзим тушди.
Ундан қасос олиш керак эди, биринчидан ойим уни деб бир сутка қолишларига тўғри келди. Иккинчидан эса мени ўпганди. Ўша кун лабларимни қайта-қайта ювганим сабаб, ишиб кетганди ҳатто. Энди кўрасан дедим ичимда. Мени кўрмагани янада қувонарли эди.
Беш дақиқадан сўнг.
Кафеда шовқин кўтарилди.
— ҳозир қўлимда эди. Айтиб қўяй, кафедан ҳеч ким чиқиб кетмасин. Балки ўғри мижозлар ичидадир. - аёл ваҳима қилишни бошлади.
— тинчланинг бошқаларга ҳам зарар беришингиз мумкин.
— мен ўғрини кўрдим. - дедим ўртага чиқиб. Секин кепкасини кийиб эшикка йўналган Сафога ишора қилдим. Ҳамма унга қараганда, мен қисқача, фақат У кўра оладиган даражада тез табассум қилиб қўйдим.
— айбсиз айбдор бўлиш мана бунақа бўлибди.
Чиндан ҳам уни чўнтагидан узук чиққан ва буни мен у кўрмаганидан фойдаланиб орқасида ўтирган хонимчани тушиб колган узугини "жойлаштириб" қўйгандим.
Reaksiyalarni 3 qator qvorila yaxshilar 😁❤️
1 893
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
6-ҚИСМ
Атрофда ҳуштак овозлари, фонарлар ёруғлиги ёнига итлар ириллаши ҳам қўшилди. Қўрқувдан кўзларим катталашди. Итлардан қўрқаман. Бир сафар ўн ёшлигимда дайди қутурган ит ортимдан қувган, мен ҳам қочаман деб тошга қоқилгандим. Тишлаб олганда эса қўшнимиз келиб, итни қувганди. Ўшанда бир ҳафта ўзимга келолмагандим. Шу сабаб итларни кўргач, ваҳима хуружим тутиб қолади. Оғзимни ёпган бўлса ҳам, "ит" дейишдан тўхтамадим.
— жим - деди баттар. — итлардан қўрқасанми? - бош силкидим.
— бу ерда кимдир бор?! Қаранглар. - деган овоз кела бошлади.
— жин урсин. - деди Сафо. Кейин ёнимизда турган қурилиш материаллари орасига олиб кирди.
Итни ўзи ўша баланд тахталар орасидан кўринганда, қўрқувдан қичқирмоқчи бўлдим. Бироқ, нафасим қайтиб ичимга тушиб кетди, ҳатто нафас ололмадим.
— бу нима қилганинг?! - дедим лабимни ўпгани сабаб артиб ташлаб. Жирканчли туюларди менга бу ишлар. Уятли ҳол эди мен учун.
— улар кетишди. - Сафо мутлоқ бепарво атрофга қараб, қўлимдан тутиб олиб чиқди.
— ҳозир нима қилдинг сен?! - дедим баланд овозда.
— ана ит келяпти - деди-ю, мени яна югуришга мажбур қилди.
— келмаяптими? - дедим ортимга қараб.
Сафо кулди.
— алдадингми? - жаҳлим чиққани сабаб, қайта қайта лабимни қўлим билан артардим.
— менга ҳужжатни бер кетай - дедим қўл чўзиб. Бошқа илож йўқ эди чунки.
— лекин ҳужжат йўқ. - бепарво деди.
— лекин ёрдам бераман дегандинг! - яна жаҳл қилишга тушдим.
— тўғри ёрдам бераман дегандим?! Лекин қуруқ қўл билан бўлмайди. Эвазига...- У бошқача кулиб, яқин кела бошлади. Нимани назарда тутганини тушуниб, юзига тарсаки туширдим.
— ҳақиқий ифлос экансан! - хўрлигим келиб, йиғлаганча кетиб қолдим.
Нега ҳам ўша куни ўша уйда тунадим?!
Нафсинг қурисин сен қизни. Бойларга ҳавас қилиш бунақа оқибатларга олиб келади деб ҳеч ўйламагандим. Бор йўғи ҳавас қилгандим холос-ку.
Уйга борсам синглим кутиб ўтирган экан. У билан орамиз икки ёш фарқ қилади. Мен ўн саккиз ёшли қиз бўлсам, У ўсмир ўн олти ёшли қўлида нори бор қиз эди. Нори борлиги сабаб исмини ҳам Нора қўйганмиз. Тўғрироғи ойим шундай қўйганлар.
1 893
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
5-ҚИСМ
— аблахлик қанақа бўлишини билмайсан! - деганда индамай юз бурдим. Аслида мулойим бўлишим кераклиги ёдимга тушиб, бош силкидим. Бу "келишамиз" дегани эди.
— ойим сени деб қамоқда. Ёрдам бер. Уй эгалари ўғри кирганига ишонмаяпти. - бош эгдим. — мени шундай қилган деб ўйлашади. Ўша сен олган..
- гапим охиригача боришга улгурмади. Сабаби кимдир ўн метр наридан ҳуштак чалди.
— хитлар сезиб қолди. Келишяпти - деди қичқириб. Шу ерда турганларнинг ҳаммаси ҳар ёққа тарқала бошлади. У ҳам менга бир қараб, қўлимдан ушлаб ўзи билан югуришга мажбур қилди.
Биз кўча ва муюлишлар оралаб ўтдик. Исми Сафо эканини бири шундай деб чақириб бошқа томонга қочганда билдим.
У мени бир девор ортидаги кичик тирқишга олиб кириб, оғзимга қўлини қўйди.
— жим! - деди У қулоқ тутиб. Мен эса бундай яқинлик сабаб, ноқулай бўлиб қимирлашда давом этардим.
— агар онанг чиқиши керак бўлса жим тур! Ёрдам бераман! - деди шундагина кўндим.
1 893
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
4-ҚИСМ
Шаҳарни бир кўчаси бор эди. Одамлар уни "ўғри кўча" дейишарди. Балки илтимос қилсам, менга ўша ҳужжатни берар дея, тун тушиши билан кўзга ташланмайдиган спорт услубида кийиндим. Кўрган одам ўғил бола деб ўйласин дедим. Кундузи борганим билан натижасиз қайтишим мумкин эди, шу сабаб кечаси боришга қарор қилгандим.
Бир неча киши, жуфт-жуфт бўлиб туришар, пичирлашар, сигарет тутатиб, зимдан менга қарашарди.
Шунда кимдир қўлимдан тутди. Қўрқиб кетдим.
— янгимисан? - деди. Бош силкидим.
— менга мана буни эгаси керак. - дедим овозимни бироз дағаллаштириб. Қўлимда ўша кун бир кичик, белги туширилган медал топиб олгандим.
— кимсан?! - синчиков нигоҳини қаратди.
— шунчаки керак. - такрорладим. Атрофдагилар бежо қарашни бошлашди.
— нима? - деди бошқаси ёнига келиб. Унга ҳам медални кўрсатди.
— кимсан сени?! - бири кутилмаганда мен кутган капишонни ечиб юборди. Сочларим ёйилиб қиз бола эканимни билдириб қўйди. Қўрқа бошладим. Улар мени ўраб олишди. Кўзлари яхши порламас, қўлини ёлғондан яқинлаштиришга урингандек мени мазахларди.
— тегманглар унга. - деди кимдир. Ким эканлигига яхшилаб қарадим
— сен?! - дедим нафрат аралаш юриб бориб.
У кинояли жилмайди. Ниқобини ўзиёқ ўша кимса эканини билдирганди. Ўша кун уни тўғримдаги ойнадан кўргандим.
— мен?! - деди масхара қилиб кулганча. Атрофга бир қарадим-у, У томон юриб бордим.
— аблах экансан! - тарсаки туширмоқчи бўлган қўлимни ушлаб қолди. Нариги қўлим билан ниқобини ечдим. Илк кўрган нарсам уни кўзлари, чимирилган қошлари тагида турган ўзгача қарашлари эди.
1 893
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
3-ҚИСМ
Кейин янада мени юрагимни сиққан лаҳзалар содир бўлди.
— қизимни кечиринг! - ойим Акбар акани олдида боши эгик ҳолда турарди.
— ойи, нега ишонмайсиз?! Чиндан ўғри бор эди. Камераларни текширишсин унда. - дедим хўрлигим келиб. Чунки мен қилган айб иш бор эди, фақат уларни уйида тунашга урингандим холос. Аммо ҳеч ким ишонмаяпти.
— камералар ишламаяпти. - Акбар ака ўткир нигоҳини қаратди. — аммо уйдан тилла буюмлар йўқолмаган. Фақат бир нарса, ҳужжатлар йўқ. Агар сен олган бўлсанг, пул учун қайтариб бер.
— лекин мен олмадим. Мен шунчаки... Уйингиздан қолдим холос. - имконсизлик ва пулсизликнинг ҳоли шу экан.
Акбар амаки барбир ишонмади.
Натижада эса ойим ишдан ҳайдалди.
— мени кечиринг - деди Акбар амаки, ожиз оҳангда. — лекин шундай қилмасак бўлмайди. У ҳужжатларни қизингиз топиб бермаса, сизни қўйиб юборишмайди.
Натижада бир шўхлигим ортидан ойимни айбсиз бўлсалар ҳам қамоққа олиб кетишди. Бу мумкин эмасди.
— рост айтяпман, рост. Амаки нима десангиз қиламан, лекин бундай қилманг. Дадам ойимни сўрайдилар, нима дейман?
— буни эртароқ ўйлаш керак эди. - деди ёнидан аёли. Жим бўлдим. Эшик юзимга ёпилди.
Энди нима қилишни билмасдим. Ойимни кечирим сўраши, айбсизлигим...ҳаммаси бир бўлиб келди.
Балки ўша ўғрини топишим керакдир. Анча ўйланиб, маҳкама олдида ўтирдим. Акбар амакидан қаттиқ хафа бўлдим. Ойимни неча йиллик меҳнатларини қадрланмаса? Ойим мени деб шундай аҳволга тушди. Ўзим қутқараман дедим-у, уйга йўл олдим.
Дадамни кўриб, нима дейиш ҳақида ўйлай бошладим.
— дада ойим бугун ишда қоладиган бўлдилар. - дедим ичкарига кириб боришим билан.
— мен нима қилай?! Кўпроқ пул топса ўзимизга яхши! - дедилар. Чуқур хўрсиндим.
Эрка қиз эмасдим. Бироқ исталмаган бир қиз эдим. Оилада учинчи қиз. Мендан кейин ҳам синглим бор эди. Дадам ўғил истаган, аммо золим тақдир бизга ўғил ука бермади. Иккита опам, турмушга чиқиб кетишган. Дадам фақатгина катта опамга бошқача қарарди. Иккинчисига ҳам унчалик ёмон эмас. Аммо биз иккимиз, синглим билан ўғил бўлишимиз керак эди наздида. Ойимни бу учун кўп ситам ютганларини биламан. Шу сабаб бошқача яхши кўраман.
Дадам ўзи билан оввора бўлиб, олдига бир шиша қўйди-да, телевизор томоша қила бошлади. У ичса урмасди, дилозор гаплардан гапириб бўлгач, ухлаб қоларди. Фақат ойим бўлса иккиси узоқ жанжаллашарди. Агар ойим пул берса, ҳаммаси тинч.
1 893
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
2-ҚИСМ
Ўтмиш.
Мен оддий қиз эдим, бир кун эса ҳаётим остин-устун бўлиб У кириб келди. Ўғри.
Қалбим ўғриси.
Ҳаёт ўғриси.
Ўғри — Сафо.
Уни биринчи учратган оним, бу менинг кичик хатойим билан бўлган воқеа эди.
Ўзимиз ишлайдиган хонадонга тунаш учун кирдим. Сабаби кундузи улар кетишган, мен эса анчадан буён уларни танноз қизи бўлган Зулайҳони асабини бериш учун нарсаларини ишлатишни режа қилгандим. Ювиниб чиқиб, уйда бемалол юрардим."Бир кун шундай уйим бўлади. Ўшанда Зулайҳо ҳам, бошқаси ҳам ҳавас қилади. Онамни эса ҳеч ким ҳақорат қилолмайди. Дадамни ўшанда тузалиб кетган бўлади" дердим.
Аммо жим-жит уйда нимадир хатодек туюлиб, кенг ётоқдан турдим.
Қандайдир соя сузиб юргандек кўринди. Юрагимни ваҳима оралаб, "ким бор?" - дедим. Лекин ҳеч ким жавоб бермади. Арвоҳ бўлса-я? - деб ўйладим ҳатто. Бундан баттат қўрқувга тушардим.
Шу онда ортимдан кимдир ўтгандек бўлди. Ичимда қўрқувни ушлаб туролмай қичқирдим.
Бирдан кимдир оғзим аралаш ёпиб мени жим қилди. Ўша кимса ўзига қаратиб, деворга тираб турарди. Ниқоби бор эди.
Чиқиб кетишга уриндим, бироқ қўли билан "жим" дея ишора қилди.
Шу онда чироқлар ёнди. Энди уй эгаларининг овози чиқарди. Мен баттар типирчиладим. Улар мени кўриб қолишлари мумкин?! Бугун қайтмасликлари керак эди. Лекин афсуски...
— ҳозир қўйиб юбораман ва бақирмайсан. Бўлмаса - деди У қорнимга пичоғини тираб.
"Хўп" дегандек бош силкидим.
У секинлик билан юриб, дераза олдига келди. Мени оғзимни бош силкиб бўшатди. Мен шу онда қичқириб, хонада турган сигнализацияни босдим.
— ярамас қиз, ҳали учрашамиз! - У мендан узоқлашиб деразадан сакраб тушди
— бу ерда ким бор? Нималар бўляпти? - хонага Акбар ака ва унинг рафиқаси ортидан эса қизлари Зулайҳо етиб келди.
— ўғри, ўғри келди - дедим бироз титраб. Аммо улар менга ишонишмагани устимдаги, ювиниш халатидан маълум эди.
1 893
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️ Sevara
1-ҚИСМ
Сени бири севса, сен ҳам севсанг.. Якун қандай бўлади? Шунчакисига айрилиш имконсиз. Бизники оддий айрилиш эмасди. Ҳаммаси бошқача бўлди.
Ҳатто ҳозир ҳам айрилмаганимиздан хурсандман.
Чунки уни дақиқалар олдин тўрт йил ишонган бир ҳақиқатини "ўлган" деб билардим.
— тириксиз?! Ва ниҳоят?! Билгандим. - дедим кўзимдан ёш оқиб. Қўлларим боғланган, сочларим эса ҳозиргина олинган қоп сабаб тўзғиб турарди. Қаршимда стулга ўтирган У туриб, секинлик билан ёнимга келди. Қўлидаги қуроли билан, кўзларим ва киприкларимга илинган сочларимни нари олди.
— сени қаттиқ севгандим. Лекин сен акам билан... - У кўзларини қаттиқ юмди. — дарров фарзандли бўлишга ҳам улгурибсиз.
— йўқ, йўқ. Ундай эмас. У сизни..сизни.. - аммо гапларим тугамади. Сабаби ўша заҳоти хонага ўғлимни етаклаб киришди.
— ойи - деди У қичқириб. Менга етишга уринмасдан уни қўриқчилардан бири ушлади.
Қуролини ўйнатиб турганини кўриб, кўзларим косасидан чиқиб кетай деди.
— нима қилмоқчисан? Ундай қилма. - У ҳар бир қадами билан ўғлимга яқинлашиб бораверарди. Мен эса ёлворардим.
— У сени ўғлинг. - қичқирдим.
Йўқ аксинча, У кулди.
— тирик қолиш учун шундай деяпсанми?
— йўқ, рост айтяпман. Рост. Илтимос ишон....ишонинг.
— АЛДАЯПСАН. - У бирдан баланд овозда гапириб, қуролидан ўқ узди. Ўқ шундоқ қулоғим ёнидан учиб ўтиб, юрагим титраб кетди. Ўғлим йиғлашга тушди.
— алдамаганингда, ҳозир бирга бўлардик! - кўзларида изтироб кўрдим.
— афсуски хиёнат қилдингиз. Сен ва акам. Икки яқиним. Хиёнат эса ҳеч қачон жавобсиз қолмаган. - У гапириш баробарида қуролидаги ўқларни битталаб чиқарди. Ва охирида биттасини қолдирди.
— биласанми нима? Учта имконият бор. Бири сенга, бири эса... - дея ўйлаб ўтирмай, қуролини босди. Кўзларимни қаттиқ юмдим. Қўрқув сабаб юзимдан тер оқарди.
— энди навбатдагиси - деди гапириш баробарида.
— ундай қилма! Ундай қилма илтимос. Нима десанг розиман. Ҳаммасини қиламан. Илтимос. Илтимос. Ўғлимизни ўлдирма. У бизники. Бизники. - ёлворишларимга умуман парво қилмай, ўқдонни яна айлантириб, босди. Қичқириб кўзларимни юмдим. Худогашукрки, бу сафар ҳам тегмади. Йиғлаб юбордим.
Ўқдонни қайта айлантирди. Бу сўнггиси эди. Агар ҳозир тегса...майли..фақат ўғлим хавфсиз бўлса бас.
Кўзларимни қаттиқ юмдим. Қурол менга қаратилган эди. Бироқ ўқ отилди, атроф жим-жит бўлиб қолгани сабаб кўзларимни очдим. Ўқ овозини эшитдим, аммо менга тегмади. Сабаби У қуролни ўғлимизга қаратиб турганди. Ўғлимиз — Умар ерда ётарди.
— ЙЎҚ - бу қичқириқ бутун бинони ларзага солди.
1 893
ЎПИБ ҚЎЙИНГ АЁЛИНГИЗНИ
Ёмонликдан чиққанда саси,
Жанжал бузса ҳаёлингизни.
Ёзилмаган бахт формуласи,
Ўпиб қўйинг аёлингизни.
Ҳафа бўлманг ёмон сўзидан,
Сизга меҳри тошар кўзидан.
Эркалатиб икки юзидан,
Ўпиб қўйинг аёлингизни.
Уй жойим деб жонини ёқар,
Тинмас яна фарзандлар боқар.
Меҳр кутиб гоҳ ёши оқар,
Ўпиб қўйинг аёлингизни.
Ҳар зомонда гулим жоним деб,
Севганим сан ҳар бир оним деб.
Эркалатиб султонхоним деб,
Ўпиб қўйинг аёлингизни.
Бир ширин сўз ҳафтага етар,
Бир ой бахтли, илтифот этар.
Ишларингиз юришиб кетар.
Ўпиб қўйинг аёлингизни.
Кўчаларда кетсангиз қолиб,
Кутар муштоқ кўзлари толиб.
Ҳар келганда кўнглини олиб,
Ўпиб қўйинг аёлингизни.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
1 893
ҚАЙНОНАМ ОНАМ
Бизни ўйлар ягонам,
Аритган кўп ғамхонам.
Оқибатли бир донам,
Ҳаммадан зўр қайнонам.
Бошим силаб болам дер,
Қирқ майизни бўлиб ер.
Фарзандим дер, қаддинг кер,
Дейди менинг қайнонам.
✍️Солиҳабегим
Дилафрўз Шаҳрихоний
Бу гуллар сизга кайнонажонлар
Қадрдонларга меҳр улашувчи каналдасиз!
Сиз ҳам қадрдонларизга юбориб қўйинг!!!.
1 893
📹 Она сизни оғир кунларингизда ёнингизда бўлган ягона инсондир... 😢
➥Линкни босиб 👇👇
1 893
🌹 🍃 🌹 🍃 🌹 🍃 🌹
Бизга умр бердинг,
саломат қилиб
Олган нафасимиз
ниҳоя қилиб.
Ўзингга шукрлар
айтамиз Аллоҳ
Бугунги кун учун
Алҳамдулиллоҳ
Кунингиз файзли
мазмунли утсин🤗🥰
🌹 🍃 🌹 🍃 🌹 🍃 🌹
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
1 893
Мен сизларга дунёда барча яхшиликларни тиладим орзу ниятларингиз амалга ошсин яқинларим❤️
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
