Iffatli ayol
رفتن به کانال در Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
نمایش بیشتر1 904
مشترکین
-524 ساعت
-97 روز
-4730 روز
آرشیو پست ها
1 905
• Ҳазрати Марям - турмуш ўртоғи йўқ эди.
• Ҳазрати Оиша - фарзанди йўқ эди.
• Ҳазрати Хадича - турмуш ўртоғини қирқ ёшида топди.
• Ҳазрати Фотима- моддий қийинчиликлар кўрди.
• Ҳазрати Осиё - Фиръавн каби энг оғир турмуш ўртоғи билан синалди.
• Уларнинг ҳеч бирининг ёли "мукаммал" эмас эди Ҳеч бирининг ҳаёти "тўлиқ" эмас эди.
• Аммо уларнинг барчаси иймони ва сабри билан энг улуг" аёллар каторида эсланади.
• Демак, кеч қолиш, ёлғиз бўлиш, моддий қийинчилик кўриш ёки нотўғри инсонлар орасида қолиш бу сенинг қадрсиз эканингни англатмайди.
Ҳар кимнинг вақти бошқача.
Ҳар кимнинг синови бошқача.
Тўғри инсон, тўғри вақт ва тўғри эшик - баъзан сабр ортида яширинган бўлади. Сен "камчилик" деб ўйлаган жой - балки сени юксалтирадиган жойдир.
•┈┈┈┈┈•ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈•
📖
1 905
Сизни кўриб боғланиб қолдим,
Сизсизликка чидашим душвор.
Гўзал хаёл ичра йўқолдим,
Сиздан кетмоқ, мен учун душвор,
Согинаман отганида тонг...
Согинаман ботганда қуёш.
🖊 РАЪНО
💞💞💞💞💞💞💞💞
1 905
Қуйидаги уч нарсага қатъий ишон:
- Сенга Роббингдан ўзга меҳрибонроқ Зот йўқ;
- Сенинг ташвишларингни Роббингдан Ўзга хал қиладиган Зот йўқ;
- Сенга келган зарарни Роббингдан Ўзга даф қиладиган Зот йўқ!
• Шундай экан:
- Ҳар қандай вазиятда Роббингдан ёрдам талаб қил!
- Ҳар қандай ҳолатда Роббинга илтижо эт!
- Ҳар қандай холатда ҳам Роббингга суян!
• Шунда ўйлаганингдан ҳам ортиғига эришасан.
1 905
Кўзларинг порлаб турибдия, лабларинг соҳилида табассум тўлқинлари, юзингдан нур сочилиб қўешга йўлдош — қани айтчи, сенга бундай кайфиятни бераётган нима?
хайрли кун қуёшлар!😊
1 905
🎁Меҳр бу ҳаётда
💐инсон учун энг
💐яхши совға яқинингизга 💐меҳр беришдан
🎁тўхтаманг.. 🔔🔔
🎁🎁🎁🎁💐💐🎁💐💐
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
1 905
Юрак тўла дардларим,
Кетгазганингга шукур.
Кеча ўтиб, бугунга,
Етказганингга шукур!
Ризқим сочиб йўлимга,
Томчи томган кўлимга,
"Ол қулим", деб қўлимга,
Тутқазганингга шукур!
Синов келса наридан,
Ёлғизликнинг наридан,
Сабр ила баридан,
Ўтказганингга шукур!
Омадим кетса ҳар гал,
Тиз чўкмадим ҳеч маҳал,
Орзуларим тус-тугал,
Битказганингга шукур!
Янги аср, замонни,
Ҳар турфа хил томонни,
Бир яхши, бир ёмонни,
Кўрсатганингга шукур!
Дилда жой йўқ тугунга,
Армон деган тутунга,
Ўлдирмай шу бугунга,
Етказганингга шукур!
1 905
Assalomu alaykum Rahmatullohu va Barakatuh hayrli kun bu postlar judayam yaxshi berilib borayapti yangi hikoya ham yaxshi Hoji onajonga kattakon rahmat sizlarga boshqosh boʻlib turibdilar Ollohim umrlarini uzoq qilsinlar va Nurmuhammad qisqa video quyganlar muziqasi yoʻq va hullas hammasi zoʻr shogirdlaringizga rahmat chiroyli gullar bilan koʻngillarni yayratadi sogʻ omon boʻlinglar ilohim Iffatli ayol adminlari sizlarni Ollohim oʻz panohida asrâsin hammasi uchun rahmat
1 905
Мендан олисда дуоларимда бўлган мен учун қадрли инсоним бор. Шу инсонимни ўзинг асра Роббим!!! 🤲🏻
1 905
Ассалому алайкум Раҳматуллоҳ ва баракатуҳ хайрли кун Устоз Хожи Онам Шаҳло опа Барча Биз учун қадрли БЎЛГАН муҳлисларимиз ҳаммангиз яхшимисизлар ? Кунилар яхши ўтябдими ? Бошланган кунингиз хайрли барокатли яхши кайфиятда ўтсин 🤲! Азизлар Қадрдонлар Аллоҳим СИЗНИ Яқинларизни паноҳида асрасин🤲! 🍃🌺
Азизлар Ман Интернетдан чиқябман Яхши қолинглар Насиб бўлса яхши кунларда кўришайлик Аллоҳим паноҳида бўлинг Қадрдонлар
1 905
Комил уйига махзун қайтди.
Кетса кетар, хотин зотига қурт тушибдими, ўзим сани қўша-қўша бола туғиб берадиганига уйлантириб қўяман, — деди онаси.
Шомда она-бола ва чақалоқ Жиззахдаги холасиникига кириб боришди. Хола деганлари аслида она томондан узоқроқ қариндош эди.
— Вой, қадамларингга ҳасанот, — хурсанд бўлди уй эгаси, — қаердан қуёш чиқди? Бу набирангми? Исми нима?
Она ҳайрон қизига қаради.
Нафиса озгина каловланиб:
— Ҳаёт... Исми Ҳаёт, — деди.
— Ўзим ўргилай, Ҳаётжон, катта йигит бўлгин.
Холанинг икки ўғил ва икки қизи бўлиб, кичик ўғли ва келини билан яшар, қизлари турмуш қуриб кетган, катта ўғли эса алоҳида ҳовли олиб чиқиб кетганди. Хола жиянининг кўзидаги маъюсликни сезган бўлса-да, майли, бир куни ўзи очилиб қолар деб индамади.
Улар уч-тўрт кун меҳмон бўлганларидан кейин воқеани аста мезбонга тушунтиришди. да
— Ҳа, бечора қиз, анча қийналибди. Шу ерда яшайверинглар, жойимиз катта, ҳовлининг этагидаги мана бу уй бўш ётувди. Сизлар келиб тўлдирдинглар. Адашмасам, қизим, ҳамширалик дипломинг бор. Қишлоққа эса ҳамшира керак. Эртага ўзим сени қишлоғимиздаги “медпункт”га жойлаштириб келаман.
Тез орада Нафиса ишга кирди. Онаси эса боланинг атрофида парвона эди. Ҳаётбек ҳам тетапоя қилиб, ширин тиллари билан ая, буви сўзларини гапира бошлади. Нафиса ҳар гал ўғли уни ая деганида лўппи юзларидан ўпиб-ўпиб, бағрига босарди. Дарвоқе, гўдакни қандай топгани, фарзандликка олмоқчи эканини айтиб, идораларга учрашгач, ниҳоят, у боланинг қонуний жиҳатдан ҳам онасига айланди.
Комил эса Нафиса кетгандан кейин анча одамови бўлиб юрди. Онасининг қистови билан у яна уйланди. Кунлар, ойлар ўтса ҳамки, унинг кўнгли хотининга илимади. Ўзини таҳқирлангандек сезган аёл кўч-кўронини йиғиштириб кетиб қолди. Комил хотинининг йўқлигини пайқамади ҳам.
Соч-соқоли ўсиб, худди мажнун қиёфасига кириб қолган йигит аламини ичкиликдан олди.
— Болам бунақада ўзингни хароб қиласан-ку, — деди онаизор ўғлининг рангпар юзига қараб.
— Нима қил дейсиз, ойи, нима қилай?! Гулдек хотиним бор эди. Чиқиштирмадингиз! Сабр қилсак, фарзанд берар, дедим, кўнмадингиз, фарзанд асраб олайлик ҳам дедим, яна кўнмадингиз. Бечорани жувонмарг қилдингиз...
— Бўлди, ўғлим, энди тушундим. Сенинг бахтинг Нафиса экан… Қанийди вақтни орқага қайтара олсам...
— Ойижон, кеч, жуда кеч. Мен сой бўйида унинг рўмолини топганимда бир умрга йўқотдим деб ўйлагандим. Бахтимга тирик экан. Лекин… шунча вақтдан бери хабар олмадим, ахтариб бормадим…
— Ўғлим, ҳалиям кўнглинг бор экан, юр, бирга борамиз. Кечирим сўрайман ундан.
- Йўқ, ойижон, уни ўзим олиб келаман. Эшитишмча, қайта турмуш қурмабди, асраб олган фарзанди билан яшаркан…
Комил Жиззах тамон йўл олди. Улар яшайдиган қишлоққа етиб, эндигина одамлардан суриштираётганда, сим тортилган ҳовлида кирларни чаяётган Нафисани, атрофида чуғурлаб нимадир деяётган икки-уч ёшлардаги болакайни кўрди. Комил ҳовлига қадам қўйди. Нафиса унга қарадию қотиб қолди. Бола ҳам зийраккина экан. Ойисининг ва нотаниш кишининг кўзларидаги маъноларни уққандек, ширин тиллари билан:
Дадам келдими? — деб сўради.
Ойисидан жавоб бўлмагач, Комилга қараб юрди.
— Сиз кимсиз?
Комил болани кўтариб олди. Нафиса ҳам эри томон аста юрди.
Орадан бир йил ўтиб, уларнинг хонадонида чақалоқ йиғлади. Комилнинг иккинчи хотини қайта турмуш қуриб, бошқа оиладан бахтини топди. Комил ва Нафисанинг эса пешонасига кўша қариш ёзилган эканми, улар барибир битта оила бўлдилар, бахт юз ўгирмади.
Тамом.
༺🌺༻🌸༺🌺༻
ДУСТЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ...📚
1 905
✒️Биз барибир бахтли бўламиз!
Ярим тун. Нафиса эрига ёзган хатини ёстиғи устига қўйди-ю, ҳеч ким сезиб қолмасин деб оёқяланг чиқиб кетди. У ҳаммасидан тўйган эди. Ваҳоланки, кечаги кунгача у «биз барибир бахтли бўламиз», дерди. Энди эса биргина чора — ҳаёт билан видолашиш деб ўйлмоқда эди. Шунда эри бошқа турмуш қуради, эҳтимол, фарзандли ҳам бўлар…
Қамишзордан ўтиб, сой томон юра бошлади. Юраги борган сари қаттиқ дукилларди.
— Гуноҳимни ўзинг кечир!..
У шундай деб сой четига яқинлашганда, чақалоқ овозидан жимиб қолди, «менга эшитилаяптими ёки...»
Овоз келган томон шошилди. Қўлларини қамишлар тилиб ташласа-да, буни сезмасди. Ниҳоят бола ётган ерга келди-ю, чақалоқни кўтариб олди.
— Бечора болагина-я, сени ким бу ерга ташлаб кетди?! Кимга ортиқча бўлиб қолдинг? Бугун ҳаётимдан умидимни узгандим, мени ҳаётга қайтардинг…
Йўргакни очиб кўрди, ўғил бола экан. Болани қучганча қишлоқдаги онасининг уйига борди. Ўғиллари шаҳарда ишлаб қолиб, каттагина ҳовлида ёлғиз яшайдиган она, қизини бу аҳволда кўриб ҳайратланди.
— Қизим, тинчликми? Қўлингдаги бола кимники?
Нафиса ҳеч бир сўз айтолмай йиғлаб юборди.
Майли, қизим, мавриди келса ўзинг тушунтирарсан. Ҳозир болага қарайлик. Кечқурун сут соғиб қўювдим…
Она шўрлик, сутни қайнаган сув билан аралаштириб қайната бошлади. Сўнг бир амаллаб сутни қошиқчада чақалоққа бериб, қорнини тўйдиришди. Гўдак ниҳоят ухлаб қолди.
— Болам, юрагимни сиқмай тўғрисини айт, болани қаердан олдинг?
Ойижон гулдек боласини биров қамишзорга ташлаб кетган экан. Энди у менинг болам.
— Қамишзорда нима қилиб юргандинг?
Нафиса қайнонасининг маломатларию эрининг олдида виждони қийналаётганини, ҳаётдан тўйганини — ҳаммасини сўзлаб берди. Она ҳам йиғлади. Сал бўлмаса, қизи жонига қасд қилиши мумкин экан-а! Эҳ, Яратганнинг мўъжизасини! Бечора қизи етти йилдан буён тирноққа зор эди. Қаратмаган дўхтири, табиби қолмади. Қайнонаси эса ҳар гапининг бирида ўғлини онаси ўпмаган қизга уйлантиришини таъкидлашдан тоймайди. Куёви барака топсин, шунча йил хотинига сабр, бардош тилаб, ўзи ҳам сабр қилиб кутаётганди
Навбатдаги қайнонасининг дашноми Нафисага оғир ботди.
— Сен ўғлимни иссиқ-совуқ қилиб олгансан. Бўлмаса, туғмас хотинни етти йилдан бери ушлаб турадими! Сен туфайли бечора болам зурриёдсиз ўтиб кетяпти. Ҳаҳ, шунча жавобини бер, бу туғмас хотинингни десам, кўнмайди. Жодуинг кучли экан.
Бу гаплар Нафисанинг жон-жонидан ўтиб кетди. Ахир эри унга севиб уйланган, жавобимни беринг деса, сендан бошқаси керакмас, дейди. Яхшиси, ҳаётидан бутунлай кетаман. Шундагина эри балки тақдирга тан бериб, бошқасига уйланар. Хат ёзди “Комил ака, мени қидирманг. Сиз бу хатни ўқиётганингизда бу оламда бўлмайман. Ўлигимни сойдан топишади, мендан рози бўлинг. Қанча тиламайлик, биз бахтли бўладиганга ўхшамадик, Комил ака… Онангиз топган қизга уйланинг. Худо насиб қилиб, фарзандлар атрофингизда чуғурлашиб юради ҳали…”
Комил хатни бир нафасда ўқиди.
— Йўқ, йўқ, бўлиши мумкин эмас! Нафис… Нафиса, нима қилиб қўйдинг?!
У сой тамон югуриб кетди. Қамишга илиниб қолган хотинининг рўмолини олиб, юзига босиб йиғлади. Нафиса уни ташлаб кетиши мукин эмас. Комил анча вақт шу ерда ўтирди. Мактаб даврида Нафисанинг қандай чиройли қиз бўлганини, битирув оқшоми унга биринчи маротаба севги изҳор қилганини эслади.
— Ойи, куёвингиз қидириб келмасидан аввал кетайлик.
— Ахир қаерга ҳам борамиз, болам?
— Жиззахдаги холамникига кетамиз. Ҳовлилари жуда ҳам катта, бизга ҳам жой топилади. Мен ишга кираман. Кейин уй олиб, алоҳида чиқамиз.
Комил Нафисаларникига келганда, улар алақачон йўлга чиқишганди. Эшик тақиллатганини кўрган қўшни аёл чиқиб келди.
— Нафисахон онаси билан Жиззахга кетди. Сизга хат ҳам қолдириб кетувди, ҳозир.
Ҳайрият, тирик экан, енгил тин олди Комил. Хатни шошиб ўқиди-ю, ҳафсаласи пир бўлди.
“Комил ака, — деб ёзилганди хатда, — мен ҳаётингиздан бутунлай кетмоқчи эдим, лекин бахтли тасодиф ҳаётга қайтарди. Энди излаб овора бўлманг. Онангизнинг ҳам айтганларини қилинг. Бахтли бўлинг”.
1 905
тушунмадинг! Ўзинг-ку, ҳароми бўлиб туғилгансан, шунинг учун, сени ўзингга ўхшаган енгилтак, фоҳиша онанг ташлаб кетган. Аммо сен, онангдан ҳам баттар тубансан! Биласанми, нега? Онанг сен ҳаромзодани ҳеч кимга мажбурлаб тиқиштирмаган, етимхонага ташлаган-кетган, сен бўлса ўзинг сингари ҳаром болангни менинг бўйнимга илмоқчисан! Мени аҳмоқ деб ўйлаб, алдамоқчи бўлдингми? Дунёга келтирмоқчи бўлган боланг ҳам, агар дунёга келган тақдирда ҳам, худди ўзингга ўхшаган бўларди! Ҳе, онангни...
Эшитаётган гапларидан юраги ларзага келиб, чидай олмасдан йиғлаётган Раъно овоз чиқариб, ўз-ўзига гапира бошлади:
− Э, Художон! Тезроқ жонимни олиб қўя қолсанг-чи! Бундан кўра ўлганим минг марта яхши эди!
— Ҳа, тўғри айтдинг. Ўлганинг яхши. Сен ҳам қутуласан, мен ҳам қутуламан.
Шавкат кутилмаганда Раънони қутуриб дарёга итариб юборди.Сиртидан сокиндек кўринадиган, аммо шиддат билан оқаётган дарё гирдоби қурбонини шу лаҳзанинг ўзидаёқ ютиб юборди...
Орадан бир ой ўтар-ўтмас Шавкатни уйлантиришди. Тўй куни бўкиб ичиб олган Шавкат, чимилдиққа кирганда... келиннинг ўрнига... Раънонинг ўтирганини кўриб, эсхонаси чиқиб кетаёзди!
У кўзига сиймоси қайта-қайта кўз олдида пайдо бўлаётган Раънони бошқа кўрмаслик, виждон азобидан халос бўлиш, ўйламаслик, бўлиб ўтган воқеаларни унутиш учун фақат ароқ ичиш билангина кифояланиб қолмасдан, танишларидан сўраб-суриштириб, наша топтирди ва нашавандликка ҳам муккасидан кетди. Шавкат ҳаловатини тамоман йўқотганди. Наздида, Раънонинг безовта руҳи уни тинимсиз таъқиб қилаётганди. Кўзини юмди, дегунча, қизнинг ўлим олдидан ёлвориб тикилганларии хотирасида намоён бўлаверарди. У ичиб, чекиб олгандагина, сал бўлса-да, бу оғир виждон азобидан қутулгандек бўлар, лекин энди унга турли шарпалар кўрина бошларди. Раънони кўргандан кўра, шу мавҳум, қўрқинчли шарпаларни кўришга ҳам рози эди...
Шундай кунларнинг бирида, маст ҳолатда шаҳар марказида юрганида уни милиция ходимлари тўхтатишди. Шахсини аниқлаш учун шу яқин атрофда жойлашган жамоат хавфсизлигини қўриқлаш бўлимига олиб боришди. Текширув пайти Шавкатнинг чўнтагидан гиёҳванд модда солинган қутича чиқди...
Дарёда шахси номаълум, аёл жинсига мансуб шишиб кетган жасад чўмилаётган болалар томонидан кўриб қолиниб, милицияга хабар берилган ва мурда ҳалига қадар ўликхонада эди. Ўша болалар бундан тўрт-беш ҳафта бурун дарё бўйига келган машинани ҳам эслаб қолишган экан. Хуллас, тезкор тергов-суриштирув тадбирлари асосида аёлнинг шахси, унинг иккиқат бўлганлиги аниқланди. Терговчилар бир тарбияланувчилари йўқолиб қолганлиги ҳақида ариза берилган болалар уйида ҳам бўлишди. Раҳбар билан, Холис опа билан суҳбатлашишди. Айниқса Холис опанинг кўрсатмалари кўп сирларга ойдинлик киритди. Раънонинг йўқолиб қолганидан ваҳимага тушиб юрган Шоҳида ҳам йиғлай-йиғлай бор гапни айтиб берди. Рад этиб бўлмайдиган далиллар келтирилгач, Шавкат айбини бўйнига олишдан ва ўз айбига иқрорлик аризасини ёзиб беришдан бошқа иложи йўқлигини тушунди...
Асаблари чидай олмаган Шавкат тўсатдан бақира бошлади:
− Мен ўлдирдим! Мен ўлдирдим Раънони! Мен!...
9.
Музаффар МУҲАММАДНАЗАР.
༺🌺༻🌸༺🌺༻
ДУСТЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ...📚
1 905
Шавкат Раънонинг озиб-тўзиб кетганини кўриб турарди. Тавба, қуппа-қуруқ тарашанинг нақ ўзи бўлиб қолибди-ку. Бу алвастининг нимасини ёқтириб қолдийкан ўшанда? Қаердан ҳам шунга илакишиб, бошига ғалва орттириб олди-я?! Энди дарҳол чорасини кўриб, масалани узил-кесил ҳал қилмаса, оқибати ёмон бўладиганга ўхшаб қолди.
Хайр-маъзурни ҳам насия қилиб, индамайгина ортига бурилиб кетаётган Раънони кўргач, Шавкат хаёлларини йиғиштириб олиб, жон ҳолатда унинг қўлларига ёпишди.
— Кетма, ўтинаман, Раъно, сенга икки оғизгина гапим бор, холос.
— Бўлди, бундан буён ўзингизни ҳам, мени ҳам қийнаманг, илтимос, мени тинч қўйинг! Ўз ҳолимга қўйинг! Сизни кўришни ҳам истамайман!
— Туғилажак боламиз ҳаққи-ҳурмати... қайт!
Бу гапни эшитган Раъно ялт этиб, унга ўгирилди.
− Гапларингизни шу ерда айтаверинг, қулоғим сизда.
— Сени ота-онам билан таништирмоқчиман. Келинингизни олиб келаман, деб келдим бу ерга. Раъно, мен сени севаман, ишон! Сени бу ердан уйимизга олиб кетаман... иккаламизнинг уйимизга. Биргаликда туғилажак фарзандимизни ўстириб, тарбиялаймиз! Мени ота-онам бошқага уйлантиришмоқчи бўлишганди. Уйдагилар билан жанжаллашиб, бошқа вилоятга, аммамникига кетиб қолгандим. Шунинг учун олдингга кела олмадим. Кечир мени! Истасанг, қаршингда тиз чўкиб, кечирим сўрайман!
Ортиқча сўзларга ҳожат йўқ эди. Раънонинг содда юраги йигитнинг ёлворишлари қаршисида ожиз қолди. Раъно ҳатто Шавкат ҳақида беҳуда хаёлларга борганидан хижолат чекиб, ўз-ўзидан уялиб кетди. Ахир, Шавкат фақат уни дея, бошқага уйланишни истамай, уйидан кетиб қолгани учун кела олмаган экан. Раъно эса, ундан шубҳаланиб, турли хаёлларга бориб ўтирибди.
− Бўлди, Шавкат ака, ишондим. Кетдик. Фақат рухсат олиб чиқай.
— Рухсат олиб нима қиласан, ҳали ота-онам совчиликка келишганда, ўзлари билиб олишади. Энди бундан буён рухсат сўраб ўтиришингнинг ҳам мутлақо кераги бўлмайди.
Шавкат машинада келган экан. Улар машинага ўтиришиб, йўлга тушишди. Шавкат машинани шаҳар четига, дарё бўйига қараб ҳайдади.
— Қаёққа кетаяпмиз? Нега овлоқ жойга қараб ҳайдаяпсиз?
— Хавотирланма, уйдагиларнинг олдига боришдан аввал, дарё лабида сен билан бир сайр қилгим келди. Майлими? Табиат қўйнида, ташвишларни бир зумга унутиб, манзараларнинг гўзаллигидан баҳра олсак, кайфиятимиз чоғ бўлиб, уйга борамиз. Ҳозирги ҳолатингда жуда ғамгинсан... Мана, етибам келдик, туш машинадан. Бирпас дарё соҳилида биргаликда айланамиз.
Улар шиддат билан оқаётган дарё лабида бирга айланиша бошлашди. Дарё бўйидаги тик нишаблик ёнига келганлари маҳал Шавкат тўхтади.
Раъно қаттиқ ҳаяжондан қаерда юрганини ҳам унчалик англай олмасди! Наҳотки... бутун орзулари рўёбга чиқса?! Қанчалар қўрққанди-я! Шавкат уни ташлаб кетди, деган фикрлардан тамоман ақлдан озай деяёзганди! Бугун эса ундан бахтли одам бормикан?!
— Шундай қилиб, мулла сендан менга ўзингни тан маҳрамликка топширишга рози ёки розимаслигингни сўрайди. Кел, мен мулла бўлиб, сенга савол бераман. Сен жавоб берасан. Келишдикми?
Раъно уялинқираб, бош ирғади.— Хў-ў-ўш, Раънохон... Ие, отангнинг исмини билмайман-ку. Отангнинг исми нима?
— Хуршид.
— Отангни кўрганмисан ўзи?
— Йўқ, бу исмни етимхонадагиларнинг ўзлари қўйишган...
— Давом этамиз... Раънохон Хуршид қизи, сиз ўз инон-ихтиёрингиз ила ўзингизни Шавкат Аббос ўғлига тан маҳрамликка бағишлайсизми?
Орага сукунат чўкди.
— Мен жавоб кутаяпман.
— Ҳали уч марта бўлмади-ку.
Тўсатдан Шавкат тутақиб кетди.
— Ҳали сен, отаси, онаси кимлигини билмайдиган ҳароми, нимангга ишониб менга тегаман, деб ўйлаяпсан-у, нимангга ноз қилиб, уч марта савол сўрайди, деяяпсан?
Раънога бундай кутилмаган ҳақорат тарсаки каби тушгани камдек қилгандек, Шавкат унинг юзига чинакамига икки-уч бор шапалоқ тортиб юборди! Кутилмаган ҳолатдан Раъно ўзини тамомила йўқотиб қўйиб, гангиб қолди!
— Ҳали сен мени судга бериб, алимент ундирмоқчимисан? Ўйнашларингдан орттирган боланг учун мен алимент тўлайманми ҳали? Сен оила шаъни нималигини биласанми? Оиланг бўлмагандан кейин оиланинг қадри, шаънини қаерданам тушунардинг?! Сен бузуқи, оиламиз шаънига доғ туширмоқчимисан ҳали? Чучварани хом санабсан! Мени ўз ҳолимга қўйганингда бунақа бўлмасди! Буни
8.
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
