Iffatli ayol
رفتن به کانال در Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
نمایش بیشتر1 920
مشترکین
-124 ساعت
+57 روز
-5330 روز
آرشیو پست ها
1 920
Сўраганимдан ҳам ортиғини берган Яратганимга беадад шукр 🤍
Ҳар бир неъмат ортида меҳр бор,
ҳар бир кечиккан жавоб ортида ҳикмат бор.
Бугун англадим: мен сўраганимча эмас,
менга энг яхшиси берилар экан.
Алҳамдулиллаҳ — боримга, йўғимга,
кечикканимга ва етишганимга.
Чунки ҳар бири мени янада кучли, янада онгли қилди.
Шукр қилишни билган қалбга
янада кўпроқ неъматлар ёғилади.
https://t.me/iffatli_ayol
1 920
❤️Қадрингизни сақлаш учун:
Ўзингизни ҳурмат қилинг Ўзини ҳурмат қилмаган одамни бошқалар ҳам ҳурмат қилмайди. Бу кибр эмас — ички таянч.
❤️Виждонингизга қарши борманг. Баъзан пул, манфаат ёки қўрқув инсонни ўз ҳақиқатидан узоқлаштиради. Ҳар сафар виждонни сотиш — қадрни арзонлаштиради.
❤️Чегара қўйишни ўрганинг. Ҳаммага ёқиш учун яшаган инсон охири ўзини йўқотади. “Йўқ” дей олиш ҳам қадрнинг бир қисми.
❤️Ўзингизни пул ёки мақом билан ўлчаманг. Агар инсон ўзини фақат бойлиги билан баҳоласа, бойлик кетганда у ўзини ҳам йўқотади.
❤️Ички ривожланишни тўхтатманг. Илм, фикр, руҳий ўсиш, тажриба — инсоннинг ички устунини мустаҳкамлайди.
❤️Қийин пайтда ҳам ўзлигингизни сақланг. Осон пайтда ҳамма яхши кўринади. Инсоннинг ҳақиқий қадри — синов пайтида билинади.
Қисқача айтганда:
Қадр-қиммат — одамлар сизни қандай кўриши эмас. Сиз ўзингиз билан ёлғиз қолганда ўзингизга қандай қарашингиздир.
https://t.me/iffatli_ayol
1 920
Ишонч шишага ўхшайди. Сингач, асло аввалги ҳолига қайтмайди, гарчи уни таъмирлашга уринсанг ҳам...
https://t.me/iffatli_ayol
1 920
⚠️ Стресс юракка қандай таъсир қилади?
1. ❤️ Юрак уришини тезлаштиради
Стресс вақтида организм адреналин ишлаб чиқаради ва юрак тезроқ ура бошлайди.
2. 🩸 Қон босимини ошириши мумкин
Доимий асабийлик қон томирларининг таранглашишига олиб келади.
3. 😮💨 Нафас қисиши ва кўкракда ноқулайлик чақириши мумкин
Айрим инсонларда стресс юрак соҳасида оғриқ ёки босим ҳиссини пайдо қилади.
4. 🌙 Уйқу бузилиши орқали юракка юклама беради
Кам уйқу ва чарчоқ юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатади.
5. 🍔 Нотўғри одатларни кучайтириши мумкин
Стресс вақтида кўп овқат ейиш, чекиш ёки кам ҳаракат қилиш юрак учун хавфни оширади.
✅ Сайр қилиш, етарли ухлаш, жисмоний фаоллик ва дам олиш стрессни камайтиришга ёрдам беради.
⚠️ Агар юрак соҳасида кучли оғриқ, нафас қисиши ёки бош айланиши кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш муҳим.
https://t.me/iffatli_ayol
1 920
🩷Ҳаёт қисқа...
💫Уни ўзингизни оқлаш, бошқалардан айб қидириш билан эмас — меҳр, шукрона ва қувонч билан яшаш керак.
✅Сизни севганлар — сизда доимо яхшиликни кўради.
‼️Сизни ёмон кўрадиганларни — ҳеч қачон рози қилолмайсиз!
https://t.me/iffatli_ayol
1 920
Сен, бу кунлар ўтмайди, дема,
Умр – мангу: кетмайди, дема,
Паризодим, бу дунё – сайёд.
Қисмат бизга етмайди, дема,
Ҳижрон вайрон этмайди, дема -
Сен кетган кун тугайди ҳаёт.
Лабларингда сассиз айтар дод
Эс-ҳушидан айри табассум...
Қара, қандай чиройли бу кун -
Туманлару булутдан озод!
Худди сўнгги нафасдай айтгу
- Кетма! Кетсанг, тугайди ҳаёт!
Усмон Азим
https://t.me/iffatli_ayol
1 920
Ҳар қандай кун, бир яхши ният билан гўзаллашади...
Бугунимиз эса муҳаббат билан, гўзал гуллар билан чиройли бўлади!💐
Шунчаки режанинг борлиги, режани йўққа чиқаришдир...
Яшашдан завқланиш, ҳар лаҳзанинг мўъжиза эканлигини билишнинг ўзи етарли азизим!😇
Тонглар хайрли... ❤️
Кунингиз яхши ниятли...😍
Бугунингиз тотли, кунларда ҳам маза бор 😉
Кўнглингиз нурли...🌞
Юзингиз табассумли😊
Нигоҳингиз муҳаббатли 🤗бўлаверсин!
https://t.me/iffatli_ayol
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
