Iffatli ayol
رفتن به کانال در Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
نمایش بیشتر1 921
مشترکین
+624 ساعت
+27 روز
-5530 روز
آرشیو پست ها
1 921
БИЛИБ ҚЎЙ❗️
Узоқлашсанг кулгуларим узоқлашар,
Юрагимда соғинч деган бир дард яшар.
Мени қанча аламларга бошласанг ҳам,
Камаймайди. Ва тобора меҳрим ошар.
Ёмғир теккан сочларингга теголмайман,
Бу қалбимни ақлимга ҳеч эголмайман.
Жим кетмоқдан борми менга ўзга чора,
Соғиндим деб дунёларга жар солмайман.
Биттагина шу дилимни минг бор тилдинг,
Оллоҳ билди. Мен билдиму ўзинг билдинг.
Эгиб олдинг. Ақлу ҳушим ўзимдамас,
Билолмадим бу сеҳрми? Нима қилдинг?!
Нозик эди то сенгача кўнгил таъби,
Исминг тинмай такрорлайди ошиқ лаби.
Балки сенинг гулзорингда гуллар кўпдир,
Аммо сени севолмайди менинг каби❗️
✍ НИЛУФАР ТEМУР қизи
❀Каналга Обуна Бўлинг✫☟︎
1 921
ЮРАГИМ ...
Ўша нигоҳингни ҳамон эслайман,
Кўзларинг қаьрига шўнғир юрагим,
Васлингни интизор мудом қўмсайман,
Аммо энди кимга бордир керагим.
🍂
Сени кўп эслайман хар дам ёдимда,
Уша райҳонинг хам ўша пайҳонинг,
Қалбим чил чил синган хув ўша кунлар,
Юрагимга теккан азоб пайконинг...
🍂
Хотира инсонга берилган неьмат,
Ундан кечиб бўлмас кеча олмайман,
Ўз руҳим ичра мен қочганим билан,
Мени топиб олар кета олмайман..
🍂
Қанчайин олислаб кетаман сендан,
Шунчалар яқинсан менга юрагим
Фақат бир илтимос ўзингни асра,
Ахир бу жисмимга жонсан керагим..
🍂
Ардоғим халоват бергувчи само,
Гох уммон гохида сарсадсиз дунё,
Сен борсан тирикман яшаяпман мен,
Юрагим биз бормиз фонийми рўё...
✍Нигорабегим🥀
Суратга қараб....🍂🍂🍂🍂🍂
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга Ҳам Улашинг✨
1 921
Сен келдинг
Осуда кунларим топдилар барҳам,
Ҳаловатларимга ясадинг якун.
Боғимни тарк этди қумри қушлар ҳам,
Мен яшай бошладим борлигинг учун!
Сен келдинг
Ё хушми, нохушми эди бу ташриф.
Аллоҳ изн берди!
Биз этдик қарор!
Ишқнинг китобига бўлдинг муаллиф,
Муҳаббат куйига бўлдинг бастакор!
Сен келдинг
Ўт пуркаб борарди сен босган қадам
Жумла-жаҳонимни буркаб оловга
Юзингга тўкилган кипригингни ҳам
Бергим келмас эди бировга
Сен келдинг
Нигоҳинг қонимга қоришиб кетди
Жонимга жойланиб кетди нигоҳинг
Сўнг меҳринг қанчалар интизор этди
Менга жазо бўлди сенинг гуноҳинг
Сен келдинг
Вулқонлар кўз очди жисму-танимда
Мен сени минг йиллар ахтардим дединг
Мен сени миллион йил ахтарганимда
Қай дилнинг муҳташам макони эдинг
Сен келдинг
Сен келдинг, ооо бу келишнинг
Кейин кетишлари қарорми, қасдми
Қумдан ҳашаматли сарой қуришнинг
Вайрона бўлишнинг фурсати басми
Малика Тавфиқ
1 921
❓Қайси чой фойдалироқ: қора ёки кўкми?
🥃 Кўк чойнинг фойдали хусусиятлари:
✅ юрак қон томир касалликлари хавфини камайтиради;
✅ саратон касаллигининг олдини олади;
✅ моддалар алмашинувини яхшилайди;
✅ ҳужайра қаришини секинлаштиради.
🥃 Қора чойнинг фойдали хусусиятлари:
✅ холестерин миқдорини пасайтиради;
✅ ичаклардаги ёғлар ва глюкоза сўрилишини камайтиради;
✅ жигарни ёғли гепатоздан сақлайди;
✅ ўпкани тамаки тутунидан сақлайди;
✅ чойнинг фойдали хусусиятлари йўқолмаслиги учун янги ва илиқроқ ҳолатда ичган маъқул!
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
1 921
Майиз...
•Гипертензия
•Аритмиялар
•Жигар ва ўт пуфаги касалликларида...
✅ РЕЦЕПТ; 100 г майизни бир стакан сувга солиб, 10 дақиқа давомида паст оловда қайнатиб олинг. Ва қайнатмани кун давомида истеъмол қилинг
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
1 921
ГАЙМОРИТДА АСАЛ ТОМИЗИНГ
✅ Пиёлага 1 чойқошиқ асал, кейин шунча миқдорда истеъмол содаси ва шунча миқдорда
✅ кунгабоқар ёғини солиб, яхшилаб аралаштиринг. Ўнг томонга ёнбошлаб ётган ҳолда қоришмага ботирилган пахтали тампонни буруннинг чап кавагига 15 дақиқа суриб қўйинг. Сўнг томонларни ўзгартиринг.
✅ Муолажа мутлақо оғриқсиз бўлиб, уни 3-4 марта қўлласангиз, сизни ушбу дарддан фориғ қилади
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
1 921
ВИТАМИН МИНЕРАЛЛАР ЕТИШМАСЛИГИНИНГ АСОРАТЛАРИ
🗯 ЖИЗЗАКИЛИК -> йод, магний;
🗯 АЛКОГОЛИЗМ -> цинк;
🗯 АЛЛЕРГИЯ -> йод, кальций;
🗯 АНЕМИЯ -> темир, кальций, цинк, магний, мис;
🗯 АПАТИЯ -> йод, кальций, цинк.
🗯 АРТРИТ -> кальций, цинк.
🗯 АТЕРОСКЛЕРОЗ -> йод, кальций, кремний, магний, цинк
🗯 БЕПУШТЛИК -> йод , кальций, цинк;
🗯 УЙҚУСИЗЛИК -> йод, кальций, калий, магний;
🗯 БРОНХИТ -> йод, кальций;
🗯 СОЧ ТЎКИЛИШИ -> йод, кальций, кремний, магний, мис, цинк;
🗯 ГЕММОРОЙ -> магний;
🗯 ГЕПАТИТ -> кальций;
🗯 ГИПЕРТОНИЯ -> йод, кальций, магний;
🗯 ГИПОТОНИЯ -> йод, калий, кальций, магний
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
1 921
❗️ Рационда доимо бўлиши керак бўлган 5 маҳсулот
🍯 Асал. Иммунитетни мустаҳкамлайди, энг яхши энергия манбаи ҳисобланади. Шакар ўрнини босувчи маҳсулот.
🍌 Банан. Ўзида кўп миқдорда калий тутади, мушаклар тонусини оширади.
🌱 Исмалоқ. Витаминлар (А, С, К), темир ва антиоксидантлар сақлайди. Мушаклар массасини оширади.
🧉 Зайтун ёғи. Кўп миқдорда Е витамини тутади (А ва К витамини сўрилишида иштирок этади). Холестерин миқдорини нормаллаштиради.
🌽 Жўхори ёрмаси. Ошқозон-ичак тизими касалликларида фойдали. Кам миқдордаги калория сақлайди.
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
1 921
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
38-ҚИСМ
Севда уйдан чиқиб кетиб, очиқ қўл терисига қаради. У бижирлаган ҳолда турарди. Айтганидек ишига борди. Сафо неча бора қўнғироқ қилса ҳам жавоб бермади. Хабарларни ўқиб ҳам ёзмади. Ҳатто хафа эканлигини билдириб уни қора рўйхатга солиб қўйди-да тозалашда давом этди.
— шу ергача келишга мажбур қилдинг-а? - Севда айни ишларини тугатар чоғ ортидан келган овоз сабаб чўчиб кетди.
Бир қаради-ю ортига, пешонасидаги терни артганча яна ишига тушди.
— мен ишлаяпман. Бегоналар кириши мумкин эмас. Севда бепарволик режимини ёқиб, телефонидан мусиқа қўйди-да, қулоқчин улаб уларни тақиб олди. Лекин ичидан яраси ҳали битмасдан бу ерга келгани учун жаҳли чиқар ҳам суюнарди. Сафо кутилмаган ҳаракат билан, қизни белидан ушлаб ўзига қаратди. Севда билан кўзлари тўқнашди. У қизнинг қулоғидаги қулоқчинлардан бирини олиб, ўзиникига қўйди. Икки қўлини қизни белига қўйиб, рақс туша бошлади.
Севда ундан бундай ҳаракатни шубҳасиз кутмаганди. Бироқ ҳозирги лаҳзалар уни яна ҳаяжонлантирган ва ҳатто аразини унутган эди. У секин қўлларини йигитнинг елкасига қўйди. Жуда яқин турганликлари боис нафас олиш учун ёнга ўгирилди.
Сафо ундан кўз узмай турарди.
Мусиқа тугагач, доимий қиладиган одатини қилиб, қизни юзига тушиб улгурмаган сочини қулоғи ортига олиб қўйди.
Севда чуқур нафас олиб ўзи биринчи сукутни бузди.
— нега бу аҳволда келдингиз? Ҳали яра битмаган-ку!
— қайсар севгилим аразлаган! - Сафо жавоб берди. Айни шу лаҳзада Севда уни ўзидан итариб узоқлашди.
— мени...мени...
— хавотир олма. Бундай ниятим бўлмаган десам алдаган бўламан. Аммо ҳеч қачон мажбурламайман. Ҳаммасини ўз вақти бор. Турмуш қурамиз ҳали..
— Сафо қачон ўғриликни ташламоқчисиз?
1 921
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
37-ҚИСМ
Севда Сафо учун қувват бўлсин деб ош қилди. Кейин бўлса, ёнига ўзи билган энг осон кексни тайёрлаб, енгил салат тайёрлади.
Орада Сафони уйга олиб кириб, ўзини кузатаётганига парво қилмай, йиғиб чиқди. Ҳатто унинг кирларини ювиб дорга илди. Кичик ҳовлига назар солиб, ошни димлагач, супуриб ҳам чиқди.
— сиз ошни еяверинг - деди У Сафони олдига овқатни сузиб кетишга чоғланаркан.
Сафо қизни қўлидан ушлади.
— нима? - Севда ҳайрон ҳолда Сафога қаради.
— бирга овқатланамиз!
— бироз ишларим бор. Шуларни қилиб кейин ишга кетаман. - балки уйда Сафони яқини бўлмагани сабаб у ўзини бемалол тутарди.
— овқатланамиз! - Сафо унга бироз жиддий қаради. Севда эса табассум қилиб унинг қаршисига жойлашди.
Улар овқатланишарди. Лекин Сафо оч бўлса ҳам қизнинг ҳар бир ҳаракатини кузатарди. У бу уйга келгандан буён худди Сафодан узоқлашгандек. Фақат уй жиҳозлари бўйича савол берди-ю, бошқа ҳеч нарса демади.
— мендан қўрқяпсанми? - Сафо жиддий қаради.
Севда унга бир қараб кўзини олиб қочди.
— бу уйда... иккимиз ёлғизмиз барбир...
Сафо ўйноқи табассумини қилди.
— ҳа ёлғизмиз. Уни устига ўзинги келдинг. Ўз оёғинг билан...- Сафо атайлаб паст овозда гапирди-да, стол устида турган қизни қўлидан тезда ушлади.
Севдани кўзлари катталашиб ҳайрат ҳам қўрқув билан қаради.
— Сафо - деди У қўлини ололмагач. Аммо йигитни кўзларидаги учқунни кўриб, баттар юрагини ҳовучлади. Бўш қўли билан эса уни юзига қандай тарсаки туширганини, уйдан тезликда чиқиб кетганини, ортидан "ҳазиллашдим" дея баралла кулган Сафони овозини эшитиб қолаверди.
Уни юрагида ғазаб, жаҳл, қўрқув барқ урарди. Бироқ шу ҳислар ичида аввал ҳеч туймаган ҳаяжон ҳам бор
1 921
ҚЎНҒИРОҚ...
Муҳим иш юзасидан уч кунга сафарга чиқишимга тўғри келди.
Уйланганимга уч йил бўлибдики, аёлим ва ўғлимдан узоқда бўлишга ўрганмаган, улардан ҳеч ҳам айрилмагандим.
Улар ҳам шундай.
Шунинг учун чет элга етиб боришим билан уйга қўнғироқ қилдим. Лекин қўнғироғимга кимса жавоб бермади. Уч кун ичида телефоним қўлимдан тушмади. Ҳар ўн беш - йигирма дақиқада қўнғироқ қилавердим. Жавоб бўлмасди. Ақлдан оза ёздим. Акам, опамга боғланиб уйимдагилардан хабар олишларини илтимос қилдим.
Улар ҳаммаси жойида эканлигини билдиришди. Ишонмадим.
Нима учун жавоб беришмайди унда? Қайнонам билан боғландим. Хотиржам бўлишимни тайинлади. Аёлимга қўнғироғини кутаётганимни айтиб қўйишини билдирди.
Лекин аёлим қўнғироқ қилмади.
Бу уч кун худди уч ойдек ўтди, гўё.
Гоҳи ғазабим келар, гоҳи унинг бу ишини тушнишга ақлим етмай қоларди. Хаёлимга хар хил бўлмағур фикрлар келди. Кунлар ўтиб, шаҳримга қайтдим. Ватанимга учоқ қўниши билан уйим томон шошилдим.
Хавотирим кучлилигидан бир қўлим билан қўнғироқни босар, бири билан эшикни қатиқ - қатиқ қоқардим.
Аёлим эшикни очди. Ҳайратим ошди.
У пардоз - андозини қилиб, ораста либосларда, ҳар доимгидек хотиржам, чиройли кутиб олди. Орқасидан ўғлим чиқиб, қучоғимга олишимни кутиб сакрарди!
Мен эса, қотиб қолган, унинг бу ишининг сабабини билмас эдим.
Бу қилиғидан ғазаб туяр, тинч эканликларидан хурсанд, айни жаҳл ва ҳайрат орасида эдим.
Ундан:
- Нимага бундай қилдинг? Мен сафаримни охиригача кутмай қайтмоқчи бўлдим. Ҳар хил хаёлга бордим ахир?! Нима қилиқ бу? - дедим.
У:
- Онангизга қўнғироқ қилдингизми? - деди. Гапига тушунмадим.
- Гапингга тушунмадим. Йўқ, йўқ, йўқ, мен сени онанг билан боғландим.
Сизлар ҳақингизда хабар олиш учун, - дедим.
У: - Шу уч кун ичида қалбингиздан нималар ўтганини ўзингиз билдингиз. Мана шу ҳислар, онангизда ҳам бор.
Сиз уларга кунлаб қўнғироқ қилмайсиз. Овозларини эшитмайсиз. Улар сизни соғиниб, қидириб қолсаларгина боғланасиз. Уларни ҳам соғинч эзади. Узоқ йўқламай қолсангиз, улар ҳам хал хир хаёлга борадилар.
Сизга нечa марта танбеҳ бердим! Фойдаси бўлмади.
Охири бу сафарингиз менга қўл келди. Мени тўғри тушунинг, азизим, - деди.
Ақли мендан кўп аёлимдан хижолат бўлиб бошимни эгдим.
У менга улкан, унутилмас сабоқ берганди.
У машина калитини қўлимга бериб, қулоғимга:
- Жаннатингиз сизни кутмоқдалар! - деб пичирлади.
Мен меҳрибон онажоним томон қанот қоқдим.
Доно аёлимдан жуда миннатдор бўлдим.
Сўнгги пушаймон билан қолишимдан олдин кўзларимни очиб қўйди.
Шундай закий, доно аёлим борлигига шукур!
Уни тарбиялаган онасига минг ташаккур!
Шундай келинни танлаган онамга чексиз раҳмат!
Ғафлатдан уйғотган, Ўз раҳматини ёғдирган Рaббимга шукур!,
1 921
💞 Бугун ҳам кулгу, қувонч ва табассум сизга ҳамроҳ бўлсин!
🫰🫰🫰🫰🫰🫰❤️
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
1 921
💥🏖 Бугун 17-июнь — халқаро сайр қилиш мароқли вақт ўтказиш куни
Оила, севги ва садоқат ҳаётдаги энг муҳим ва қимматли нарсалардир. Оилангизни қадрланг ва уларга ғамхўрлик қилинг.
Бугун бутун оилани кечки овқатга йиғиш, сайр қилиш ёки тоғларга чиқиш учун ажойиб имконият.
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
