fa
Feedback
Iffatli ayol

Iffatli ayol

رفتن به کانال در Telegram

ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol

نمایش بیشتر
1 867
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-237 روز
-6530 روز
آرشیو پست ها
🌹🌹Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху🌹🌹 🍃🌺Бугун 11 - Октябрь "Сахийлар_уз" гурухининг иш фаолиятига 5 йил булди. Шу муносабат билан "Сахийлар_уз" гурухининг ташкилотчиси Фирдавс ва гурух фаолларини, шу қаторда гурух аъзолари ва саховатпеша инсонларимзни чин дилдан муборакбот этамиз. Барчангизни танларингиз соғ, умрлари узоқ, бошларингиз омон булсин. Ишларингизда омад ва улкан ютуқлар, зафарлар тилаб қоламиз! Сафимиз кенгайсин, ким Жаннат истаса "Сахийлар" карвонига қушилсин. Аллох барча беморларнинг дардига шифои комил ато этсин. Хайрли, савобли ишларингиз узоқ йиллар бардавом булсин! Ушбу кунни тарих зарварақларига мухрлашда уз хиссаларини қушган ЗИЁДА АБИДОВА ва гурух админларига уз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Барчамиздан Аллох рози булсин🤲 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿 https://t.me/Saxiylar_uz

Repost from АZAN UZZ
#ТИНГЛАНГ 🌹🌹Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху🌹🌹 🍃🌺Бугун 11 - Октябрь "Сахийлар_уз" гурухининг иш фаолиятига 5 йил булди. Шу муносабат билан "Сахийлар_уз" гурухининг ташкилотчиси Фирдавс ва гурух фаолларини, шу қаторда гурух аъзолари ва саховатпеша инсонларимзни чин дилдан муборакбот этамиз. Барчангизни танларингиз соғ, умрлари узоқ, бошларингиз омон булсин. Ишларингизда омад ва улкан ютуқлар, зафарлар тилаб қоламиз! Сафимиз кенгайсин, ким Жаннат истаса "Сахийлар" карвонига қушилсин. Аллох барча беморларнинг дардига шифои комил ато этсин. Хайрли, савобли ишларингиз узоқ йиллар бардавом булсин! Ушбу кунни тарих зарварақларига мухрлашда уз хиссаларини қушган ЗИЁДА АБИДОВА ва гурух админларига уз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Барчамиздан Аллох рози булсин🤲 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿 https://t.me/Saxiylar_uz

sticker.webp0.43 KB

Ривоят Бани Исроилда бир фосиқ ва обид (ибодатгўй) ўтган эди. Обид ибодати билан шуҳрат қозонганди. Ҳалиги фосиқ бу обиднинг
Ривоят Бани Исроилда бир фосиқ ва обид (ибодатгўй) ўтган эди. Обид ибодати билан шуҳрат қозонганди. Ҳалиги фосиқ бу обиднинг ёнидан ўтиб кетаётиб, “Бориб шу обиднинг ёнида озгина ўтирай, зора Аллоҳ унинг ҳурматига мени ҳам мағфиратига олса”, деб ўйлади ва бориб обиднинг ёнига ўтирди. Обид эса устида булут соя қилиб юргани учун кибрланиб, “Манави фосиқ менинг ёнимга келиб ўтиришга қандай журъат қилди? Тенг тенги билан-ку ахир”, деб ундан юзини ўгирди. Бундан дили ранжиган фосиқ ноилож ўрнидан туриб кетди. Аммо обиднинг устига соя қилиб турган булут ҳам фосиқ билан бирга сузиб кетди. Аллоҳ ўша замоннинг пайғамбарига, “Инсонларга ниятларига қараб муомала қиламан. Фосиқнинг гуноҳларини унинг ўша яхши нияти сабабли кечирдим. Обиднинг бутун ибодатларини эса, кибру ҳавоси сабабидан йўқ қилдим” деб ваҳий туширган экан.

Ko’p bora amin bo’lgan narsam, agar Alloh o’zini tanitmaganida men allaqachon bu hayotga taslim bo’lgan bo’lardim. •┈•┈•┈•┈•❁
Ko’p bora amin bo’lgan narsam, agar Alloh o’zini tanitmaganida men allaqachon bu hayotga taslim bo’lgan bo’lardim. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📲 Яқинларингизга ҳам улашинг... 💌 ➥Линкни босиб каналига обуна бўлинг!!👇👇

🌤 Бугун 1-июнь Ёзнинг биринчи куни... Иш-иш деб ойларнинг ҳам фарқига бормай қолганларга ёз келганини эслатиб қўямиз 😃 🏖️

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни! Кулсанг, дунё кулар—кўнгиллар тўлар, Мунчоқ кўзларингга пайваста бу жон! Кулгу тошиб турсин кулгичларингдан, Сен бахту иқболим, азиз болажон!

Атрофингиздаги гўзаллик🍃 аслида кўнглингизнинг аксидир... Кўнглингизда🌸 мехр-мухаббат бўлса атроф-олам гўзал кўринади...🍃
Атрофингиздаги гўзаллик🍃 аслида кўнглингизнинг аксидир... Кўнглингизда🌸 мехр-мухаббат бўлса атроф-олам гўзал кўринади...🍃 КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ ЎТСИН  АЗИЗЛАРИМ 🌹 ❀Каналга Обуна Бўлинг✫☟︎ @Iffatli_ayol

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бугун 1 июнь гўзал, қуёшли ва нурафшон ёз фаслининг илк куни Нафақат янги кун,
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бугун 1 июнь гўзал, қуёшли ва нурафшон ёз фаслининг илк куни Нафақат янги кун, балки баракали янги ой ҳаммамизга муборак бўлсин. Бутун борлиқни ўз тафти билан иситаётган ушбу гўзал фасл қалбингизга ҳам худди шу қуёшдек илиқлик, меҳр ва илоҳий хотиржамлик олиб кирсин. Кунларингиз нурли, ризқингиз тўкин, хонадонингиз эса тинч бўлсин. Бошланган янги ой ҳаётимизга фақат гўзал ўзгаришлар, хайрли хушхабарлар ва жойнамоз устида йиғлаб сўраган энг ширин дуоларимизнинг ижобатини олиб келсин. 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

sticker.webp0.18 KB

🍃ЭҲТИМОЛ БУ НАЖОТДУР...🍃 🌿Жазирама иссиқ. Кўчада юриб бўлмайдиган даражада қуёш нурини аямай сочмоқда. Сен эса машинангда кетаяпсан. Кўчада бир одамни терга ботиб йўлда кетаётганини кўрдинг. Ҳаттоки кийимлари тер сувидан ювилиб ҳўл бўлиб ҳам кетган. Сен ундан ирганма, балки машинангни эшигини у инсон учун очиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... 🌱Табиий ҳолки ишлашинг керак. Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсамни келтирмадингми" деб сўраб қолдилар. Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт. Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур... 🍀Отанг сенга мурожаат қилиб: "ўғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... 🍃Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... 🌿Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... 🌱Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... 🍃Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... 🍀Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур... 🌱Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... ☘️Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... 🍃Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... 🌿Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134-оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... 🌱Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... ☘️Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар: «Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди. Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт. Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.» 🌱Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг.  Эҳтимол бу сизнинг нажотингиздур... ✨Бугунги ҳикмат✨ Сени ҳурмат қилиб, яхши кўрган инсонга ёмонлик қила кўрма. Сенга муҳтож бўлиб турган шахсга "мен машғулман" деб айтма. Сенга ишонган шахсни алдама. Сени доим эслаб турадиган шахсни сен унутма. Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулсий фойдали ёзмаларидан... Умму Мустафо таржимаси

sticker.webp0.25 KB

инг бирида Одил хизмат сафари юзасидан икки уч хафтага бошқа вилоятга кетадиган бўлиб қолди. - Сиз бемалол бориб келаверинг дадаси, биз ўзимиз бемалол ўтираверамиз, биздан хечам хавотир олманг, қолаверса ўғлимиз Сардоржон ҳам катта йигит бўлиб қолди, бемалол онасини қўриқлай олади, - деб уни кузатиб қўйди Малика ўз ўғлини назарда тутиб. Одил унинг гапига аҳамият ҳам бермади. "Ишқилиб тинч ўтирса бўлди" деб қўйди дилида. Хизмат сафарига бир хафта бўлганида, ховлисига қўшни бўлган синфдоши Ботир қўнғироқ қилди. - Ало Одил яҳшимисан? - Ҳа яҳшиман раҳмат Ботир, ўзинг яҳшимисан? - Ҳа мен яҳшиман. - Тинчликмиди ўртоқ? - Тинчлик бўлса сени безовта қилармидим, уйингга икки кундан бери бегона эркак келяпти. Кимлигини таний олмадим. Бу ерликка ўхшамайди. Қўни қўшнилар эркаги йўқ уйда бу бегона эркак нима қиляпти экан? -деб хайрон бўлишяпти. Ўзинг бир Маликахондан сўраб қўясанми? Ўртоғининг бу гапларини эшитиб, муздек тер босиб кетди Одилнинг. Бир муддат қотиб қолди. - Ҳа раҳмат ўртоқ айтганинг учун, мен албатта қўнғироқ қилиб биламан, сен хавотир олма, - деганча гўшакни қўйди. Дўстини хавотирини енгишга енгди-ю, ўзининг кўнгли бузилди. Хар хил хаёлларга борди. Эртасига қўли ишга бормади. Ишини йиғиштириб, уйига жўнади. Қишлоғи жойлашган туман марказига етиб келиб, чойхонада ўтиргунча кеч тушишини пойлади. Кеч кирди, атрофни қоронғулик қоплади. Кеча ойдин ҳам эмасди ҳамма ёқ қоп қоронғу. Ховлисига яқин келаркан, дарвозахонада турган машинани кўриб ичи узилди. Нафрати қўзиди Одилнинг. Ошхонага билинтирмай кириб пичоқ олди қўлига. Секин асталик билан, ётоқхона томон юради. Ойна орқали ичкарига мўралади. Не кўз билан кўрсинки, ўз ўрнида бегона эркак, Малика билан бирга ётар эди. Тўғри уйга бостириб кирдида чироқни ёқди. - Ифлос, харомхўр!- деди ғазаб билан Одил. - Вой, Одил ака, хозир тушинтириб бераман, - ёлвора бошлади Малика. - Нимани тушунтирасан? Фохишалигингними инсофсиз. Бориб хар иккисини ҳам кўксига пичоқни суқиб олгиси келди-ю шайтонга хай берди. Ўзини босишга харакат қилсада, қўллари тинмай титрар эди. - Йўқол фохиша, кўзимга кўринма, сени жавобингни бердим. - Нима??? Қошларини чимирди Малика, - ўзинг йўқол эшитдингми? Бу уй меники, эсингдан чиқдими ўғлимни номига ўтқизиб берганинг. Одил Маликанинг гапидан бутунлай хушини йўқотди. Бутун танаси бўшашиб кетди. Қўлидаги пичоқ ҳам ерга тушиб кетди. - Ахир ҳаммасини сен учун қилган эдимку, нега буларни билмадинг нонкўр! Яна ғазаб отига минди Одил. - Нима мен нонкўрманми? Ўзинг эмасми нонкўр, оқила аёлинг туриб менга суйкалдинг, уни ҳам бошига етдинг. Нима мени севади деб ўйлаганмидинг, мен а, сени-я, ха ха ха, сен қирчиллама йигитмидинг сени севиб қолгани, ҳаммаси манашу уйинг учун эди, молу давлатинг учун эди.... Одил Маликанинг кейинги сўзларини ҳам эшитмади, сабри етмади. Ортига бурилиб чиқиб кетди. Тўғри молхона томон борди. Қўлига арқон олди. У элликка кирганда уйсиз, аёлсиз, фарзандларсиз қолди. Ҳаммасига ўзи сабабчи эди. Малика тўғри айтди. Ҳа у оқила аёлини хўрлади, унинг қадрига етмади, нафси ақлидан устун келди. Хирс уни бўйнига сиртмоқ солишига мажбур қилди. Бу дунёнинг унгача заррача қизиғи қолмаган эди. Ҳамма ундан юз ўгириб бўлган эди. - Фарида қаердасан жоним, мени кечир, болаларим сизлар ҳам мени кечиринглар, Фарида қаердасан? Оз қолди. Хозир сени олдингга бораман. Майит Одилнинг ота уйидан чиқарилди. Жанозага ўғли етиб келди ва дадасини охирги манзилга ўзи қўйди. МАНА АЗИЗЛАРИМ НАФС,ХИРС ДЕБ КУЗИ КУР БУЛГАН ЭРКАК УЗ ОИЛАСИНИ БОЛАЛАРИНИ ПАРОКАНДА КИЛДИ. ВАФОЛИ АЁЛИНИ КАДРИГА ЕТМАДИ. ФАРЗАНДЛАРИНИ ХОР КИЛИБ ОХИРИ УЗ ЖОНИГА КАСД КИЛДИ ОР НОМУСГА ЧИДОЛМИ. КИЛМИШ КИДИРМИШ ДЕБ ШУНИ АЙТИШСА КЕРЕДА. АЁЛМИ У ЭРКЕМИ У ХАММАНИ ИНСОФ ИЙМОНИНИ БЕРСИН!!!

н! Шундай дейсизку...., - Малика гапини тугатмасидан, Одил яна Маликанинг қаршисига тиз чўкди ва қўлларини яна ушлади, юзига босди. Илтимос Маликам, менга турмушга чиқинг, нима истасангиз мухайё қиламан, хохласангиз ойни олиб бераман. Нималар деяпсиз а Одил ака? Қўйинг бундай гапларни, майли сизга турмушга чиқишга розиман, фақат битта шартим бор, - дедида қўлларини Одилнинг қўллари орасидан тортиб олиб, ўрнидан турди. - Айтинг гулим қандай шарт? - Ўғлимни ўз ўғлингиздек кўрасиз, фарзандларингиз бизни камситишига йўл қўймайсиз, қонуний никохдан ўтамиз. Ҳа яна бир гап, ўзаро ишонч учун уйингизни ўғлимни номига хатлаб берасиз. Мухаббат Одилнинг кўзларини кўр қилиб бўлган эди. Хеч нима кўринмай турганди кўзига, ўз фарзанди зурриёти, ўғли борлигини унга ҳам асли уй кераклигини хис қилиб турган бўлсада, азалий орзуси ушалай деб турганда ховлини хисобга олиш кўнглига ҳам сиғмади. - Бўпти мен розиман Маликам, сизни ҳамма айтганларингизга розиман, хўш энди менга турмушга чиқасизми? Ҳа. Кичик даврада Одил билан Маликанинг никох тўйлари бўлиб ўтди. Одамлар бир икки ой гапиришди. Парво ҳам қилмади улар. Бир вақтлар машинани орқа ўриндиғида кетадиган Фариданинг ўрнида, энди Малика ястаниб олиб ишга кетар эди. Одил ўзини жуда бахтли хис қилар эди. Қўни қўшнилари, айрим таниш билишлари эса ундан юз ўгирган эди. Унга нисбатан нафрат кўзи билан боқар эди. Кун ўтди. Ой ўтди. Йил ўтди. Кунлар ўтгани сайин Малика борган сари ўзгариб борди. Ўн гулидан бир гули очилмасдан эрдан қолган Малика элликка кирган чол билан яшашни ўзига эп кўрмай қолди. Одил ака кечга дугоналарим билан зиёфатимиз бор эди, шунга салгина кечроқ қоламан. Болаларга кечки овқат нима бўлади? Ана қизингизга айтинг, у ҳам эплай оладику, билмаса каттасини чақиринг, нима фақат мен учун керак эмассизку! Эй нималар деяпсан Малика? Хўш бормайми ўша зиёфатга? - жахл қилди Малика Одилга жавобан. Майли борақол ўша зиёфатингга. Малика борган сари ўзгариб борди, ўзига оро берадиган бўлиб қолди. Одилнинг фарзандларини қул қилиб ишлатди. Катта қиз ота уйига умуман келмай қўйди. Иккинчи қизини ҳам бўйи етиб қолди. Унга келган совчиларга рад жавоби берилди. Сабаби, қизига сеп сидирға қилиш ўрнига Маликани кийинтирар, базму жамшидларга юборар эди. Авваллари ўзи хохлаб пул сарфласа, энди Маликадан қўрққанидан пул сарфлар эди. Шунда ёдига тушди Фарида. Дадаси камроқ харж қилинг, қизимизни бўйи етиб қолди, унга сеп сидирға қилишимиз керак, бир пасда иккинчи қизингизни ҳам бўйи етиб қолади. Раҳматли аёлини ушбу сўзларини эслаб куйинди, "эссизгина аёлима, хечам ўзини ўйламас эди-я, болаларим дерди у, ўзига қарамай ҳам қўйганди бечора, мен уни гап сўзларини ортиқча хархашага чиқарибман а, мен нонкўр уни бесўнақай аёлга чиқарибман а" деб, кўп сиқилди. Маликадан яшириб бироз пул йиғди ва опаси билан маслхатлашиб иккинчи қизининг сеп сидирғасини олди. Сепини йиққунча она сути оғзига келди. Хар гал опаси билан сеп йиғиш учун бозорга чиққанида, унинг қанчалик машаққат эканлиги хис қилди. Оёқлари толиқиб чарчаб уйга келиб ўтирганида, яна Фарида ёдига тушди. У ҳам доим "чарчадим" дерди, "у ер бу ерим оғрияпти" дерди. Мана бугун Одил ҳам ўша оғриқларни хис қилиб ўтирибди. Унга осон эмаслигини пайқаб турибди. "Бечора аёлим а" деб аёлига куйинишидан бошқа чораси ҳам қолмаган эди. Эплаб сиқтаб бир хонадонга иккинчи қизини ҳам узатди. Бир куни ўғли Маликанинг ўғлини урганини куриб қолди. Хар қанча эхтиётлаб, Маликадан ўғлининг қилган ишини яширишга харакат қилмасин Малика барибир сезиб қолди. Одилни ўғлини урдиришга ундади. Илож қолмади Одилда, кенжа ўғлини, зурриётини икки юзига тарсаки туширди. Ўғли дадасига хеч нима демади, индамай кўчага отилиб чиқиб кетди. Эртасига дадасига хат қолдириб кетди.Дадажон мендан хавотир олманг, дўстимнинг акаси Мурод билан Россияга ишлагани кетяпман, бу хонадонда бошқа яшай олмайман, ишлаб пул топиб, ўзимга бошқа уй сотиб олмагунимча қайтмайман". Одил хатни ўқиб хўнграб йиғлади. Малика эса ўзи билан ўзи овора эди. Одилга умуман эътибор ҳам қилмас эди. Онда сонда уйга келмай қўядиган одат ҳам чиқарди. Одилга "дугонамникида эдим" деб ортиқча хисобот бериб ўтирмас эди. Кунларн

КИЛМИШ КИДИРМИШ... ОЛЛОХ ХЕЧ БИР ИШНИ ЖАВОБСИЗ КОЛДИРМАГАЙ... Одил шифохонага бош шифокор бўлди-ю ўзгарди. Қўлида ишлайдиган ҳамширасини ёқтириб қолди. Малика биргина ўғли билан ёлғиз ўзи яшар эди. Турмуш ўртоғи бевақт оламдан кўз юмган эди. Одилга бу жуда қўл келди. Тез-тез хонасига чақиртириб, унга енгил топшириқлар юклай бошлади. Имкон борича ўзининг хонасидаги хужжатни тўғрилаш ишларини буюрди. Иш давомида унинг кўнглини олишга харакат қилди. Хотини эса кўнглига жуда хунук кўриниб кетди. Қани Маликани кўнглини забт эта олсам хаёл қила бошлади Одил, Маликани аёли ўрнига қўя бошлади. Уч нафар фарзанднинг отаси бўлган Одил қирқ бешдан ўтиб элликка яқин келганида айниди қолди. Хотинни иккита қилмоқчи ҳам бўлди, лекин аёлининг акаларидан қўрқди, чунки унинг бош шифокор бўлишига айнан аёлининг акалари сабабчи бўлган эди. Кўп вақт ўтмай, Маликанинг кўнглини забт эта олди. Малика, сиз меникисиз, сизсиз менга хаёт қоронғу. Одил ака ундай деманг, ахир сизни оилангиз борку! Э ўша оиласини ҳам, зерикдим ўша хотиннинг машмаларидан, уйга боришим билан бош оғриқ бошланади. Ахир мен ҳам яхши яшашга хаққим борку! Тўғри айтасиз, лекин Фарида опа эшитиб қолгудек бўлса, иккимизга ҳам яхши бўлмайди. Билса билсин, тўйдим ундай хаетдан, ўзи билиб қолмасидан аввалроқ ўзим айтмоқчи бўлиб турибман. Уларнинг сухбати тугаб улгурмасидан, эшик очилиб аёли Фарида кўринди. - Дадаси, бу нима қилганингиз? Ахир сизга нима ёмонлик қилган эдим. Фарида... Фарида..., -Фарида эрининг чақириғига ҳам қулоқ тутмади, эшикни ёпиб ортига бурилиб кетди. Вой энди нима бўлади Одил ака? - деди Малика устига чойшабни тортиб. Хеч нима қилмайди, сен куйинма Маликам, яхши бўлди қайтанга билгани, энди болалари учун сабр қилади ёки бўлмаса ана катта кўча, мақтанчоқ акалари боқиб олаверади. Фарида эриниг хиёнатини кўтара олмади. Дунёларга сиғмай кетди бечора. Бутун борлиғича севар эди уни. Эрининг унга қилган инсофсизлигига чидай олмади. Оғир касал бўлиб ётиб қолди. Одил эса бирорта шифокорга тузукроқ кўрсатмади ҳам... Акалари келиб шифокорга олиб кетмоқчи бўлганида, Фарида эрининг қилмишини уларга айтмади ҳам. - Нима мен ўз хотинимни ўзим кўрсата олмайманми? Ўзим ҳам шифокорман ахир, сингилларингни бўлгани шу, тез орада соғайиб кетади, -деб Одил Фариданинг акаларини кузатиб қўйди хар гал. Дард ўз сўзини айтди, бора-бора оғирлашиб бораётган касаллик уни ажал домига олиб борди. Касалхонада жон берди. Катта қизи яҳши хонадонга келин бўлиб улгурган эди, лекин уйда қолган бир қиз бир ўғли етим қолди. Одил эса, хотинининг ўлимидан атиги бир икки ойгина куйинди холос. Фариданинг ўлимига ҳам бир икки ой бўлиб улгурмасидан, уйланиш харакатига тушди Одил. - Кирсам майлими? - юз кўзларига атир упа суртган алламбало кийим кийиб олган Малика хонага кирди. - Ие келинг Маликахон. Бугун жа очилиб кетибсизми? - хушомадни жойига қўйди Одил, - бу ерга ўтиринг деганча стол атрофидаги стуллардан бирини қўллари билан тўғрилаб жой кўрсатди. - Ассалому алайкум Одил ака, яҳшимисиз, - мулойимгина қилиб саломлашди Малика ва Одил кўрсатган стулга ўтирди. Иккиси ҳам хаяжонда, Маликанинг тепасида турганча унинг чиройли юзларига термулганча бир вақт жим бўлиб қолди. - Чақиртирган экансиз, - жимликни бузди Малика. - Ха, ха, чақирган эдим, - дедида яна бир муддат хеч нима демай, Маликанинг тўғрисига ўтиб, чўкка тушиб ўтирди ва унинг қўлларини ушлаганча, унинг юзларига тик боқиб, - Малика сизни яхши кўраман, сизга уйланмоқчиман, менга тегишга розимисиз? Кутилмаган таклифдан, хайрон қотди Малика, икки юзи қизарди Маликанинг. - Одддил ака, ахир... - Нима ахир?- ўрнидан туриб кетди Одил. Хона бўйлаб у ёқдан бу ёққа юра бошлади. - Келинойимни жанозаларига ҳам хали икки ой ҳам бўлиб улгурмадику! - Нима қилибди бўлмаган бўлса, нима мен сўққабош бўлиб юраверишим керакми, айтинг! Ўлган ўлдида, яна қанча аза тутишим керак? - Ҳа энди, хеч бўлмаса йил ошиларигача сабр қилсакмикин... - Йўқ мен сабр қилмайман, сизсиз бир кун ҳам яшай олмайман, нега тушунмайсиз Маликам? - Тушунаман Одил ака, фақат мен... Одамлар нима дейишаркан? - Э тупурдим ўша одамларнинг гап сўзларига, мен ҳам одамман, мен ҳам яҳши яшашга хақлима

sticker.webp0.25 KB

​​-ю, Умида бу йигит билан яшаб кета олармикан деган ўйи хам бор эди.     Шунинг учун зиёфат ошларининг  овозасини етти махаллага етадиган қилиб берди, сеп-сидирғадан куёвнинг уйи бели букилар даражада  қилиб ошириб-тоширди, тўйдан уч кун ўтибоқ куёвига қиммат хориж машинасини тортиқ қилди.    Лекин шу куёвнинг чироғи сал очилмайроқ турибди-да.      Ойниса опа чалларида пишиллаб юриб бориб, қудасини билагига қўш узуклар тақиб қўйди, келган аёлларни бошдан-оёқ сарполарга кўмди. Чунки у ич-ичидан  "Жоним борича Умидани қўллайман, дўст-душманимни олдида яшаб берса бўлди" деб ўйларди.     Санжар эрталаб иномарка машинасида махалладан энди чиққанди, акаси Сардорнинг ким биландир гаплашиб турганини кўрди. Тўхтаймикан деганди, акаси қўли билан "кетавер" деган ишорани қилди. Шу бўйи кечкурун уйга қайтса, акаси оёғини қайилтириб келган, янги келинчак эрини атрофида парвона бўлиб юрибди. Сал олдин бирга дўхтирга чикиб, эндирокда келишган экан. Шу сабабдан овқатни онаси тайёрлабди. Шундагина Санжарнинг хаёли ўз хотинининг қўлидан ҳали бирор марта овқат емаганига кетди. " Ўзи у умрида овқат қилганмикин" деган уйда ичкарига кирганди қараса, Умида ўз-ўзини ҳар доимгидек телефонида суратга олиб ўтирибди.   - Овқатланмайсизми?, қорин нима дияпти?  деб аста сўради куёв. - Тайёр бўптими? саволга-савол билан жавоб қайтарди  келинчак. Санжар индамай чиқиб кетди. Тўғри хотинининг қизлик уйига қараб машинасини хайдади.      Ойниса опанинг ўзи қовоғи сал учиб турганди, бежизга эмас экан.    Остонада, уй хизматчиси Иранинг ортида, барвастагина бўлиб янги куёв  турарди. Юраги оркага тортиб кетди. - Вой, Санжаржон болам, ўғлим... келинг тўрга ўтинг, чиқинг болам...      Санжар бу сўзларни эшитиб, озгина кўнгли юмшагандай бўлди. Минг истиҳола билан қайнонасига юрагини очди. Ойниса узок пайт тирноқларини, узукларини бесаранжом ўйнаб туриб эшитди. Кейин Санжарни ҳайрон қолдириб йиғлаб юборди. -Мани шу иктагина болам хаётимни мазмуни, энди сиз ҳам боламсиз!.     Тўғри... Умида сиздай, мандай эмас, отасининг таъсири...    У ёшболага ўхшайди, лекин энди у сиз билан бахтли яшайди. Ман сизлар бахтли яшашларингиз учун ҳамма нарсани қиламан...   Фақат сизлар ажраб кетишларингиз манга керакмас... энди буни Умида кўтаролмайди!!!      Кейин Ойнисаопа "ман ҳозир" деди-ю, ичкари уйга кириб кетди, аввал сейф калитларини шиқирлагани эшитилди кейин, "ғийқ" этган овоз...      Ойниса опа ичкаридан кўзларида кўзойнаги билан бир қанча папкаларни кўтариб чикди. "Дуп" этиб, ойнаванд столга қўйди. Тушунмай турган куёвига секин изох берди: - Мана ўғлим, сизга атаганларим... Тўйдан кейиноқ  ўзи сизга бераман деб уйга олиб келиб қоғозларни тартиблаб олиб қўйгандим... Бу ерда ҳорижий фирманинг барча хужжатлари, бемалол жой-жойига қўйиб кредитлар олишингиз, конвертациялар қилишингиз мумкин. Мана буниси учта хусусий фирманинг хужжатлари! Тоза фирмалар... Ўзим шакллантирганман.Эртага банкларга ва натариусга айтиб қўяман, йўл-йўриқлар билан таништиришади...     Кейин жим бўлиб бир муддатдан сўнг яна қўшиб қўйди: -факат... сизлар тинч бўлинглар болам...    ***     Санжар уйга келганда, ошхонада келинойиси бир нарса пишираётган, акаси хам ўша ерда экани уларнинг кулгусидан сезилиб турарди. Бир қанча муддатдан кейин акаси хотинига суялиб ошхонадан чиқди. - Ўзингизни қийнамай ётсангиз бўлмайдими? ака... оёқ тузукми ўзи??? - Ҳааа  Санжар келдингми?       Санжарнинг шу тобда уларга хаваси келиб кетди. Дераза токчасида эса қалин муқовали қайнонаси берган хужжатлар кўзига алланечук мунғайиб кўринаркан, Санжар чуқур хўрсиниб қўйди. Тамом.             Ummu Zaynab Ummu.

БАХТ ЎЗИ НИМА?        Бошидаёк Санжарнинг режалари тайёр эди. Акасига тузукрок қиз топилса, тўйни ўтказиб, кейин хорижга ўқишга кетмоқчийди.     Бирдан ҳаммаси бошқа томонга ўзгариб кетди.        Навбатдаги хонадонга совчиликка борган онаси ва аммаси Санжарга телефон қилиб "тез етиб кел" деб қолишди.     Улар айтган манзилга- ҳашаматли дарвоза ёнига келиб тўхташи билан эса, дарров уни ичкарига олиб кириб кетишди. Уй ичи ташқаридан ўн баробар ортиқроқ ҳашаматли экан. Санжар сир бой бермай деди-ю...      Уй бекаси тўлагина аёл пишиллаб, Санжарнинг олдига ноз неъматлардан қўяр экан, зимдан қараб-қараб олди. Санжар хеч нарсани тушунмай ўтирган бир пайтда эшикдан чой кўтариб- барваста, чиройи хам ўртача, истарали қиз ийманиб кириб келди. Чойни катталар қолиб, Санжарга узатаркан, рўпарасида ўтирган аммаси йигитни имлаб "Қани чойни ўрнингдан туриб ол-чи!" деб қолди. "Нега энди?" деб турган Санжар ахийри чойни тик туриб қабул килди.      Уйга қайтишгач, то онаси Санжарни ёнига чақириб ҳаммасини тушунтиргунча, йигит вақеаларни ўзича тахлил қилиб кўрди. Билишича, акасига қидирилган қиз салгина барвастарок бўлса-да, лекин  оиласи- онасига жуда маъқул тушган, шунинг учун қизни- акасидан анча бўйдорроқ Санжарга тўғирлаб қўя қолишган.      Санжар ҳар қанча қатъий рад этмасин, она йиғлаб бўлсада, боласининг розилигини олди. - Фақат шартим бор! -Айт! Ўша шарт партингни! Фақат мана шу қизни олсанг бўлди, ман розиман. Онаниям розичилигини ўйла мундоқ, косанг оқаради! -Акамдан олдин уйланмайман... Кейин... бу учрашганим хисобмас, қизни яқиндан билишим керак. -Хўп, кўнглинг хотиржам бўлсин Санжар... худо хоҳласа  аканггаям тез орада қиз топамиз.     Онаизор қиз қидириб бой хонадонларга қатнай бошлади. Лекин бир  ўқитувчиликка ўқиётган, ҳам чевар, гулдай ҳунари бор деб мақталаётган оддий, ўртахол оилани қизини кўрди-ю, бошка қиз қидиргиси келмай қолди. -Энди ўғилларим, бир-бирларингга пар бўсин деб ўзига тўқ иккита оиладан қиз оламан деган эдим... Гап пешонада экан-да... Биттангга эпли, биттангга сепли, мартабаси улуғ одамларни қизи тўғри келиб турибди.  Манга худо бахтларингни қўш қўллаб берса бўлди...     Санжар тўйгача келин билан уч-тўрт марта учрашиб кўрди, хар сафар бир сариқ сочли қизнинг биқинида келин бўлмиш чиқиб келар, Санжарнинг саволларига қисқа жавоблар берар, Санжар сал узоқлашиши билан ўша сариқ сочли қиз билан пичир-пичир қилгани- қилган эди.    Санжар келин бўлмишни уятчан, камгап деб ўйлади. Ўқишига суриштириб борди, билса-ки,  қиз  умуман дарсга келмас, лекин казо-казо қариндошлари сабаб ўқишдан хайдалмас хам экан.        Шу билан кетма-кет тўйлар ўтиб, Санжар куёвга айланди. Келин сеп ёйган уйга кираркан, нарсаларнинг кўплиги ва дабдабасидан кўзига уйнинг қовурғалари қайишаётгандай кўриниб кетти.      Илк кундаёқ, келинчакнинг гап сўзларидан, ўзини тутишидан  ёш боланинг дунё қараши сезила бошлади. Умида анча вақтини соатлаб суратга тушиб ўтказар, кейин суратларни қариндош дугоналарига жўнатиб, улар билан мухокама қила бошларди. Кариндош дугоналарининг бирон фикри ёқмаса, ёстикка  бошини ўраб йиғлар, Санжар бу кап-катта одамнинг ёш қизчаларникига ўхшаш қилиқларини баъзида тушунмас,  баъзида эътибор ҳам қилмай қўя қоларди. Бир оқшом уйга кирса, ҳамма ёқ юракча суратларига тўлган, ойналарга лаб бўёкда лаблар ва юракчаларнинг расми чизиб чиқилган эди.    - Ха тинчликми???   -  Бугун-чи тўйимизга ўн етти кун бўлди!        Кейинчалик бундай ғалати изоҳли жавоблар кўпайгач,  Санжар хотини у билан хазиллашмаётганини, унинг бори- шу эканлигини тушунди.      Умида Ойниса опанинг икки фарзандидан бири- ягона кизи эди. Отасининг маишатпараст, нашавандлиги таъсири унда кўпроқ сезилар, Умида ёш қизчалардек фикрлаб, фойда зарарни яхши тушунмасди.    Онасининг қимматбахо тақинчокларини дугоналарига арзимас нарсалар учун бериб юборар, буларнинг баъзида миси чиқса-баъзида чиқмай колаверар, она ё сезар, ё сезмас эди. Лекин барибир фарзанд ширинлик қилиб "бунда нима гунох" деса, баъзида Умидани қаттиқ уришиб берарди. Ойнисаопа  Санжарни кўрди-ю " киройи куёвинг бўлса, шундай бўлса-да" деб юборди. Онанинг хавас уз йўлига