fa
Feedback
Iffatli ayol

Iffatli ayol

رفتن به کانال در Telegram

ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol

نمایش بیشتر
1 919
مشترکین
-324 ساعت
-107 روز
-5230 روز
آرشیو پست ها
ГАЙМОРИТДА АСАЛ ТОМИЗИНГ ✅ Пиёлага 1 чойқошиқ асал, кейин шунча миқдорда истеъмол содаси ва шунча миқдорда ✅ кунгабоқар ёғини
ГАЙМОРИТДА АСАЛ ТОМИЗИНГ ✅ Пиёлага 1 чойқошиқ асал, кейин шунча миқдорда истеъмол содаси ва шунча миқдорда ✅ кунгабоқар ёғини солиб, яхшилаб аралаштиринг. Ўнг томонга ёнбошлаб ётган ҳолда қоришмага ботирилган пахтали тампонни буруннинг чап кавагига 15 дақиқа суриб қўйинг. Сўнг томонларни ўзгартиринг. ✅ Муолажа мутлақо оғриқсиз бўлиб, уни 3-4 марта қўлласангиз, сизни ушбу дарддан фориғ қилади ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

ВИТАМИН МИНЕРАЛЛАР ЕТИШМАСЛИГИНИНГ АСОРАТЛАРИ 🗯 ЖИЗЗАКИЛИК -> йод, магний; 🗯 АЛКОГОЛИЗМ -> цинк; 🗯 АЛЛЕРГИЯ -> йод, кальций; 🗯 АНЕМИЯ -> темир, кальций, цинк, магний, мис; 🗯 АПАТИЯ -> йод, кальций, цинк. 🗯 АРТРИТ -> кальций, цинк. 🗯 АТЕРОСКЛЕРОЗ -> йод, кальций, кремний, магний, цинк 🗯 БЕПУШТЛИК -> йод , кальций, цинк; 🗯 УЙҚУСИЗЛИК -> йод, кальций, калий, магний; 🗯 БРОНХИТ -> йод, кальций; 🗯 СОЧ ТЎКИЛИШИ -> йод, кальций, кремний, магний, мис, цинк; 🗯 ГЕММОРОЙ -> магний; 🗯 ГЕПАТИТ -> кальций; 🗯 ГИПЕРТОНИЯ ->  йод, кальций, магний; 🗯 ГИПОТОНИЯ -> йод, калий, кальций, магний ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

❗️ Рационда доимо бўлиши керак бўлган 5 маҳсулот 🍯 Асал. Иммунитетни мустаҳкамлайди, энг яхши энергия манбаи ҳисобланади. Ша
❗️ Рационда доимо бўлиши керак бўлган 5 маҳсулот 🍯 Асал. Иммунитетни мустаҳкамлайди, энг яхши энергия манбаи ҳисобланади. Шакар ўрнини босувчи маҳсулот. 🍌 Банан. Ўзида кўп миқдорда калий тутади, мушаклар тонусини оширади. 🌱 Исмалоқ. Витаминлар (А, С, К), темир ва антиоксидантлар сақлайди. Мушаклар массасини оширади. 🧉 Зайтун ёғи. Кўп миқдорда Е витамини тутади (А ва К витамини сўрилишида иштирок этади). Холестерин миқдорини нормаллаштиради. 🌽 Жўхори ёрмаси. Ошқозон-ичак тизими касалликларида фойдали. Кам миқдордаги калория сақлайди. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

САЛОМАТЛИК РУКНИ ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @Iffatli_ayol
САЛОМАТЛИК РУКНИ ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @Iffatli_ayol

👤SOYA Муаллиф: 👱‍♀️Sevara 38-ҚИСМ Севда уйдан чиқиб кетиб, очиқ қўл терисига қаради. У бижирлаган ҳолда турарди. Айтганидек ишига борди. Сафо неча бора қўнғироқ қилса ҳам жавоб бермади. Хабарларни ўқиб ҳам ёзмади. Ҳатто хафа эканлигини билдириб уни қора рўйхатга солиб қўйди-да тозалашда давом этди. — шу ергача келишга мажбур қилдинг-а? - Севда айни ишларини тугатар чоғ ортидан келган овоз сабаб чўчиб кетди. Бир қаради-ю ортига, пешонасидаги терни артганча яна ишига тушди. — мен ишлаяпман. Бегоналар кириши мумкин эмас. Севда бепарволик режимини ёқиб, телефонидан мусиқа қўйди-да, қулоқчин улаб уларни тақиб олди. Лекин ичидан яраси ҳали битмасдан бу ерга келгани учун жаҳли чиқар ҳам суюнарди. Сафо кутилмаган ҳаракат билан, қизни белидан ушлаб ўзига қаратди. Севда билан кўзлари тўқнашди. У қизнинг қулоғидаги қулоқчинлардан бирини олиб, ўзиникига қўйди. Икки қўлини қизни белига қўйиб, рақс туша бошлади. Севда ундан бундай ҳаракатни шубҳасиз кутмаганди. Бироқ ҳозирги лаҳзалар уни яна ҳаяжонлантирган ва ҳатто аразини унутган эди. У секин қўлларини йигитнинг елкасига қўйди. Жуда яқин турганликлари боис нафас олиш учун ёнга ўгирилди. Сафо ундан кўз узмай турарди. Мусиқа тугагач, доимий қиладиган одатини қилиб, қизни юзига тушиб улгурмаган сочини қулоғи ортига олиб қўйди. Севда чуқур нафас олиб ўзи биринчи сукутни бузди. — нега бу аҳволда келдингиз? Ҳали яра битмаган-ку! — қайсар севгилим аразлаган! - Сафо жавоб берди. Айни шу лаҳзада Севда уни ўзидан итариб узоқлашди. — мени...мени... — хавотир олма. Бундай ниятим бўлмаган десам алдаган бўламан. Аммо ҳеч қачон мажбурламайман. Ҳаммасини ўз вақти бор. Турмуш қурамиз ҳали.. — Сафо қачон ўғриликни ташламоқчисиз?

👤SOYA Муаллиф: 👱‍♀️Sevara 37-ҚИСМ Севда Сафо учун қувват бўлсин деб ош қилди. Кейин бўлса, ёнига ўзи билган энг осон кексни тайёрлаб, енгил салат тайёрлади. Орада Сафони уйга олиб кириб, ўзини кузатаётганига парво қилмай, йиғиб чиқди. Ҳатто унинг кирларини ювиб дорга илди. Кичик ҳовлига назар солиб, ошни димлагач, супуриб ҳам чиқди. — сиз ошни еяверинг - деди У Сафони олдига овқатни сузиб кетишга чоғланаркан. Сафо қизни қўлидан ушлади. — нима? - Севда ҳайрон ҳолда Сафога қаради. — бирга овқатланамиз! — бироз ишларим бор. Шуларни қилиб кейин ишга кетаман. - балки уйда Сафони яқини бўлмагани сабаб у ўзини бемалол тутарди. — овқатланамиз! - Сафо унга бироз жиддий қаради. Севда эса табассум қилиб унинг қаршисига жойлашди. Улар овқатланишарди. Лекин Сафо оч бўлса ҳам қизнинг ҳар бир ҳаракатини кузатарди. У бу уйга келгандан буён худди Сафодан узоқлашгандек. Фақат уй жиҳозлари бўйича савол берди-ю, бошқа ҳеч нарса демади. — мендан қўрқяпсанми? - Сафо жиддий қаради. Севда унга бир қараб кўзини олиб қочди. — бу уйда... иккимиз ёлғизмиз барбир... Сафо ўйноқи табассумини қилди. — ҳа ёлғизмиз. Уни устига ўзинги келдинг. Ўз оёғинг билан...- Сафо атайлаб паст овозда гапирди-да, стол устида турган қизни қўлидан тезда ушлади. Севдани кўзлари катталашиб ҳайрат ҳам қўрқув билан қаради. — Сафо - деди У қўлини ололмагач. Аммо йигитни кўзларидаги учқунни кўриб, баттар юрагини ҳовучлади. Бўш қўли билан эса уни юзига қандай тарсаки туширганини, уйдан тезликда чиқиб кетганини, ортидан "ҳазиллашдим" дея баралла кулган Сафони овозини эшитиб қолаверди. Уни юрагида ғазаб, жаҳл, қўрқув барқ урарди. Бироқ шу ҳислар ичида аввал ҳеч туймаган ҳаяжон ҳам бор

ҚЎНҒИРОҚ... Муҳим иш юзасидан уч кунга сафарга чиқишимга тўғри келди. Уйланганимга уч йил бўлибдики, аёлим ва ўғлимдан узоқда бўлишга ўрганмаган, улардан ҳеч ҳам айрилмагандим. Улар ҳам шундай. Шунинг учун чет элга етиб боришим билан уйга қўнғироқ қилдим. Лекин қўнғироғимга кимса жавоб бермади. Уч кун ичида телефоним қўлимдан тушмади. Ҳар ўн беш - йигирма дақиқада қўнғироқ қилавердим. Жавоб бўлмасди. Ақлдан оза ёздим. Акам, опамга боғланиб уйимдагилардан хабар олишларини илтимос қилдим.  Улар ҳаммаси жойида эканлигини билдиришди. Ишонмадим. Нима учун жавоб беришмайди унда? Қайнонам билан боғландим. Хотиржам бўлишимни тайинлади. Аёлимга қўнғироғини кутаётганимни айтиб қўйишини билдирди. Лекин аёлим қўнғироқ қилмади. Бу уч кун худди уч ойдек ўтди, гўё. Гоҳи ғазабим келар, гоҳи унинг бу ишини тушнишга ақлим етмай қоларди. Хаёлимга хар хил бўлмағур фикрлар келди. Кунлар ўтиб, шаҳримга қайтдим. Ватанимга учоқ қўниши билан уйим томон шошилдим. Хавотирим кучлилигидан бир қўлим билан қўнғироқни босар, бири билан эшикни қатиқ - қатиқ қоқардим. Аёлим эшикни очди. Ҳайратим ошди. У пардоз - андозини қилиб, ораста либосларда, ҳар доимгидек хотиржам, чиройли кутиб олди. Орқасидан ўғлим чиқиб, қучоғимга олишимни кутиб сакрарди! Мен эса, қотиб қолган, унинг бу ишининг сабабини билмас эдим. Бу қилиғидан ғазаб туяр, тинч эканликларидан хурсанд, айни жаҳл ва ҳайрат орасида эдим. Ундан: - Нимага бундай қилдинг? Мен сафаримни охиригача кутмай қайтмоқчи бўлдим. Ҳар хил хаёлга бордим ахир?! Нима қилиқ бу? - дедим. У: - Онангизга қўнғироқ қилдингизми? - деди. Гапига тушунмадим. - Гапингга тушунмадим. Йўқ, йўқ, йўқ, мен сени онанг билан боғландим. Сизлар ҳақингизда хабар олиш учун, - дедим.  У:  - Шу уч кун ичида қалбингиздан нималар ўтганини ўзингиз билдингиз. Мана шу ҳислар, онангизда ҳам бор. Сиз уларга кунлаб қўнғироқ қилмайсиз. Овозларини эшитмайсиз. Улар сизни соғиниб, қидириб қолсаларгина боғланасиз. Уларни ҳам соғинч эзади. Узоқ йўқламай қолсангиз, улар ҳам хал хир хаёлга борадилар. Сизга нечa марта танбеҳ бердим! Фойдаси бўлмади. Охири бу сафарингиз менга қўл келди. Мени тўғри тушунинг, азизим, - деди. Ақли мендан кўп аёлимдан хижолат бўлиб бошимни эгдим. У менга улкан, унутилмас сабоқ берганди. У машина калитини қўлимга бериб, қулоғимга: - Жаннатингиз сизни кутмоқдалар! - деб пичирлади. Мен меҳрибон онажоним томон қанот қоқдим. Доно аёлимдан жуда миннатдор бўлдим. Сўнгги пушаймон билан қолишимдан олдин кўзларимни очиб қўйди. Шундай закий, доно аёлим борлигига шукур! Уни тарбиялаган онасига минг ташаккур! Шундай келинни танлаган онамга чексиз раҳмат! Ғафлатдан уйғотган, Ўз раҳматини ёғдирган Рaббимга шукур!,

sticker.webp0.44 KB

💞 Бугун ҳам кулгу, қувонч ва табассум сизга ҳамроҳ бўлсин! 🫰🫰🫰🫰🫰🫰❤️ Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇

💥🏖 Бугун 17-июнь — халқаро сайр қилиш мароқли вақт ўтказиш куни Оила, севги ва садоқат ҳаётдаги энг муҳим ва қимматли нарсалардир. Оилангизни қадрланг ва уларга ғамхўрлик қилинг. Бугун бутун оилани кечки овқатга йиғиш, сайр қилиш ёки тоғларга чиқиш учун ажойиб имконият.

Чиройли ният ила бошланган кунингиз Сиз учун ЭНГ БАХТЛИЙ ДАҚИҚАЛАРНИ ФАЙЗЛИ ОНЛАРНИ хадя ЭТСИН! 🕊Азизларим ♥️ Ҳайрли  kун Сизга Яхшилар❗️

sticker.webp0.34 KB

Абедд килайотган дустлар га йокимли иштаха келилар билла билла Абедд киламиз 👌👌👌👌
Абедд килайотган дустлар га йокимли иштаха келилар билла билла Абедд киламиз 👌👌👌👌

sticker.webp0.37 KB

🩵Сиз Мени ягонам ❤️ 🩵Фарзанди учун борини берган Отам -она 🩵Аллоҳ сизга Жаннатидан энг гўзал жой берсин! 🤲 Яқинларга Улаш
🩵Сиз Мени ягонам ❤️ 🩵Фарзанди учун борини берган Отам -она 🩵Аллоҳ сизга Жаннатидан энг гўзал жой берсин! 🤲 Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇

ҚУМСАЙМАН. Томларидан чакка ўтиб турса ҳам, Бекатларда улов кутиб турса ҳам, «Бой бўлай», деб қилмас эди ҳеч ким ғам, Шу даврни жуда-жуда қумсайман. Нуронийга тўларди уй тўй қилсанг, Ҳашар билан битарди эди уй қурсанг, Тиззанггача етар эди қор кечсанг, Шу даврни жуда-жуда қумсайман. Тўртта фасл ўз ўрнида бўларди, Сойда сувлар ўзанига тўларди, Пахса девор ёмғирлардан қуларди, Шу даврни жуда-жуда қумсайман. Оёқ тиқиб ўтирардик танчада, Совуқ шамол гул соларди дарчада, Хотиржамлик бўлар эди барчада, Шу даврни жуда-жуда қумсайман. Қўни-қўшни оқибатли бўларди, Бир-бирига саҳоватли бўларди, Катталари салобатли бўларди, Шу даврни жуда-жуда қумсайман. Ўйнар эди кўча тўла болалар, Онадайин меҳрлиди ҳолалар, Гўдакларга айтиларди аллалар, Шу даврни жуда-жуда қумсайман. Улов бўлмай яёв уйга кетардик, Ярим тунда уйга бориб етардик, Ажиб тарих зарҳал билан битарлик, Шу даврни жуда-жуда қумсайман. ✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.

*** Алпиниб-талпиниб қошинга келдим, Ҳаёллар эгаси қошинг қароси. Ё ўлган эдимми, Қайта тирилдим. Оғриб кетганидан кўнгил яроси. Нигоҳинг, айт ахир, ўқми, қуролми, Вужудим таслимми, асирми айтгин. Зиндонинг ишқми ё, ёки фироқми, Енгилдим, бир нигоҳ ташлаган пайтинг. Шафқат эт! Кишанлар юракка ботди, Занжирлар зилидан босолмам қадам. Сенга ўз кўзларим сиримни сотди, Ўрнимга сўзлади сўзларимни ҳам! Яна нигоҳингда яшайин бир оз, Сўнгра жаллодларинг менга қурсин дор, Сенсиз яшагандан, яшамаслик соз, Қўлингда ўлмоқдан ўзга бахт бекор! Малика Тавфиқ 16 июнь 2019 йил

Men seni hech kimga bermay sevaman..😘 Dostlarga ulashing🙌👻   🍃🌼 🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼

Zo'rdan- zo'r chiqadi..😊 Dostlarga ulashing🙌👻   🍃🌼 🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼