fa
Feedback
EFFECT.UZ | Расмий канал

EFFECT.UZ | Расмий канал

رفتن به کانال در Telegram

🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали Батафсил: @effectuz_live Сайт: www.effect.uz Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat Почта: www.effect.uz@gmail.com Алоқа учун: +998909053332 +998971663232 +998979663232

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام EFFECT.UZ | Расмий канал

کانال EFFECT.UZ | Расмий канал (@effectuz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 17 095 مشترک است و جایگاه 12 738 را در دسته اخبار و رسانه‌ها و رتبه 4 631 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 17 095 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 03 اکتبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -255 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر 1 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید شده (به صورت رسمی توسط تلگرام)
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 16.22% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 14.37% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 2 773 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 2 457 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 28 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали Батафсил: @effectuz_live Сайт: www.effect.uz Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat Почта: www.effect.uz@gmail.com Алоқа учун: +998909053332 +998971663232 +998979663232”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 04 اکتبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانه‌ها تبدیل کرده‌اند.

17 095
مشترکین
+124 ساعت
+997 روز
-25530 روز
آرشیو پست ها
Тошкентда бугун тунда кучли ёмғир ёғиши мумкин Халқаро об-ҳаво прогноз моделларига кўра, бугун тунда Тошкент шаҳрида қисқа ва
Тошкентда бугун тунда кучли ёмғир ёғиши мумкин Халқаро об-ҳаво прогноз моделларига кўра, бугун тунда Тошкент шаҳрида қисқа вақт ичида кучли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Прогноз харитасида ёғингарчилик эҳтимоли юқори бўлган ҳудудлар яшил ва сариқ рангларда акс эттирилган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Ўзбекистондан жанубий осиёга янги темирйўл йўли очилади Ўзбекистон, Қозоғистон ва Бирлашган Араб Амирликлари Қозоғистон–Ўзбек
Ўзбекистондан жанубий осиёга янги темирйўл йўли очилади Ўзбекистон, Қозоғистон ва Бирлашган Араб Амирликлари Қозоғистон–Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон йўналиши бўйлаб янги темирйўл лойиҳасини ишлаб чиқади. Бу борада томонлар CASA (Марказий Осиё – Жанубий Осиё) лойиҳаси доирасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзолади. Лойиҳа Марказий ва Жанубий Осиёни темирйўл орқали боғлаш, шунингдек, Покистоннинг денгиз портларига чиқиш имкониятини яратишни назарда тутади. Лойиҳа доирасида техник ва иқтисодий тадқиқотлар ўтказилади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Кўмир қачон сотувга чиқади? Расмий жавоб берилди Кўмир омборларга етказиб берилгач, аҳоли учун сотув mycoal.uz электрон платформаси орқали йўлга қўйилади. Сотув бошланадиган сана, омбор манзили ҳамда мавжуд кўмир миқдори ҳудудлар кесимида платформада очиқ эълон қилиб борилади. Яъни аҳоли кўмирни қаердан ва қачон харид қилиш мумкинлигини mycoal.uz орқали олдиндан билиб олади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Сирдарёда 3 та автомобиль тўқнашиб, йўлда тирбандлик юзага келди Бугун, 1 октябрь куни соат 07:45 атрофида Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 924–925-километрларида таъмирланаётган йўл қисмида учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса сабаб қисқа муддатли тирбандлик юзага келган. Дастлабки маълумотларга кўра, тан жароҳати олганлар йўқ. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Қамчиқда туман ва ёмғир: ҳайдовчиларга огоҳлантириш «Қамчиқ» довонида майда ёмғир ёғиши давом этмоқда. Айрим ҳудудларда туман тушгани сабабли йўлнинг кўриниш масофаси қисқарган. Ҳаракат хавфсизлиги ЙПХ ходимлари томонидан назоратга олинган. Ҳайдовчилардан тезликни меъёрдан оширмаслик, оралиқ масофани сақлаш ҳамда об-ҳаво ва йўл шароитини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиш сўралмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Президент: Устозни эъзозлаш — миллат келажагини эъзозлашдир «Ўқитувчининг қадри улуғланган юртда илмга интилиш, қонунга ҳурмат, меҳнатга муносабат ва Ватанга садоқат ҳамиша юксак бўлади. Чунки устозни эъзозлаш — бутун бир миллат келажагини эъзозлаш демакдир», — деди Президент Шавкат Мирзиёев. Президент таъкидлаганидек, устозга бўлган ҳурмат жамиятнинг илм-фан, меҳнат ва маънавий қадриятларга муносабатида муҳим ўрин тутади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 84 миллиард доллардан ошди 2026 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 84 миллиард доллардан ошди 2026 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 84,1 миллиард долларга етди. Йил бошидан буён кўрсаткич 1,9 миллиард долларга ошган. Шундан: — 🏛️ 41,7 млрд доллар — давлат ташқи қарзи; — 🏢 42,4 млрд доллар — давлат кафолатисиз корпоратив қарзлар. Марказий банк маълумотида қайд этилишича, Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистоннинг қарз юкини паст даражада баҳолайди. Ташқи қарзнинг салмоқли қисми имтиёзли шартларда жалб қилинган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Пенальтиларда омад Япония томонида: Ўзбекистон U-23 финалга чиқа олмади Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалида Японияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди. Сардорбек Баҳромов 8-дақиқада Ўзбекистонни олдинга олиб чиққан бўлса, японлар 88-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Пенальтилар сериясида эса Япония 9:8 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 3 октябрь куни Хитойга қарши бронза медали учун майдонга тушади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Қашқадарёда тунги ёнғин: икки ошхонага зарар етди Бугун, 1 октябрь куни соат 03:17 да Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Амир Темур кўчасида жойлашган ёнма-ён қурилган икки умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар хизмати томонидан ёнғин соат 04:25 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида биринчи ошхонанинг 40 квадрат метр, иккинчисининг эса 38 квадрат метр майдони зарарланган. Ёнғин сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Мадамин Сафаров МТРК раиси ўринбосари лавозимидан кетди Мадамин Сафаров Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосар
Мадамин Сафаров МТРК раиси ўринбосари лавозимидан кетди Мадамин Сафаров Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди. Айрим манбаларда Сафаровнинг Администрация тизимига ўтиши мумкинлиги айтилмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Ҳурматли ва қадрли устозлар, муаллимлар! Сизни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан EFFECT.UZ ижодий жам
Ҳурматли ва қадрли устозлар, муаллимлар! Сизни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан EFFECT.UZ ижодий жамоаси номидан чин қалбимиздан муборакбод этамиз. Ҳаёт йўлимизни ёритиб, билим ва маърифат зиёсини улашган машаққатли ҳамда шарафли меҳнатингиз чексиз ҳурмат ва эътирофга лойиқдир. Жамият тараққиёти, ёш авлоднинг комил инсон бўлиб вояга етишида қўшаётган ҳиссангиз беқиёс. Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз. Доимо шогирдларингизнинг ютуқларидан қувониб юриш насиб этсин. Байрамингиз муборак бўлсин! Сизга ҳурмат ва эҳтиром ила, EFFECT.UZ жамоаси Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Орол денгизининг Ўзбекистондаги қисми: энди 7 та ҳавза ташкил этилади Ўзбекистон ҳудудида Орол денгизини аввалги ҳолатигача т
Орол денгизининг Ўзбекистондаги қисми: энди 7 та ҳавза ташкил этилади Ўзбекистон ҳудудида Орол денгизини аввалги ҳолатигача тўлиқ тиклаш имкони мавжуд эмас. Шу сабабли денгиз қолдиқларидан 7 та алоҳида ҳавза ташкил этиш стратегияси танланган. Айтилишича, Оролнинг Ўзбекистон ҳудудидаги қисмини сақлаб қолишда ҳудуд рельефи ва мавжуд гидрологик шароитлар инобатга олинган. Қозоғистон эса Шимолий Оролни сақлаб қолиш учун бошқача ёндашувни танлаган. Мамлакат Сирдарё оқимини ушлаб қолиш ва сув ресурсларини тўплаш орқали Шимолий Орол ҳавзасини сақлашни кўзламоқда. Қозоғистон ҳудудининг табиий рельефи бу усулни қўллаш имконини беради. Бироқ Бурхонжоновга кўра, ушбу ёндашув Оролнинг Ўзбекистон ҳудудидаги қисми учун самарали эмас. Шу боис бу ерда денгиз қолдиқларини 7 та ҳавзага ажратишга асосланган стратегик ёндашув танланган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Тиббиёт университетида 5 мингдан зиёд ёш талаба ҳаётида янги босқич бошланди Тошкент давлат тиббиёт университетида «Талабаликка бағишлов — 2026» ва «1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни»га бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда 5 мингдан зиёд биринчи босқич талабаси талаба қасамёдини қабул қилди. Шунингдек, 150 нафар фахрий профессор-ўқитувчи пул мукофоти билан тақдирланди. Университетнинг 17 нафар ходими «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишонига сазовор бўлди. Тантана концерт дастури билан давом этди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Талаба ҳам ўқийди, ҳам ишлайди: кадр тайёрлашнинг янги тизими жорий этилади Келгуси йилдан корхоналар ўз эҳтиёжига мос номзодни танлаб, уни олийгоҳга ўқишга буюртма қилади. Номзод тестсиз, суҳбат асосида қабул қилиниб, ўқиш билан бир вақтда корхонада ишлайди. Янги тизимда: 🔹 талаба маошининг 50 фоизи давлат томонидан қопланади; 🔹 корхонадаги устозга олийгоҳ томонидан қўшимча ҳақ тўланади; 🔹 зарур ҳолларда талаба ижара харажатининг 100 фоизи компенсация қилинади; 🔹 ўқиш ва ишда юқори натижа кўрсатганлар 2-курсдан давлат гранти асосида таҳсил олади. Президент таъкидлаганидек, олийгоҳни битирган ёш албатта ишли бўлиши керак. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Устозга эҳтиром — келажакка эҳтиром! Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филиали жамоаси барча устоз ва мураббийларни 1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан самимий муборакбод этади!
Инсон ҳаётида устознинг ўрни беқиёс. Устоз — билим берувчи, йўл кўрсатувчи, тажрибаси ва ибрати билан келажак авлодни камолга етказувчи улуғ сиймодир. Айниқса, тиббиёт соҳасида ҳар бир малакали мутахассиснинг ортида ўз билим ва тажрибасини сидқидилдан улашган устозларнинг улкани меҳнати мужассам. Азиз устоз ва мураббийлар! Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий фаровонлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкани муваффақиятлар тилаймиз. Шогирдларингизнинг ютуқлари, халқимизнинг ҳурмат ва эътирофи доимо Сизга ҳамроҳ бўлсин! Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устоз ва мураббийлар!"
дейилади хабарда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Ўқитувчи ва мураббийларга юксак эҳтиром Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан анъанавий учрашув ўтказиб, таълим соҳаси фидойиларига давлат мукофотларини топширди. Учрашувда устозларнинг жамият ва ёш авлод тарбиясидаги муҳим ўрни алоҳида таъкидланди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Болалар ҳимояси бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди. Лойиҳа билан 5 та кодекс ва 7 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Ҳужжат болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш, зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда масъул ташкилотлар жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Ишли оналарга боғча пули қопланади, тарбиячилар 3 йил ўқийди Келгуси йил 1 январдан 2–3 ёшли фарзандини оилавий боғчага берган ишли оналарнинг бадал пули бюджет ҳисобидан қоплаб берилади. Шунингдек, келгуси ўқув йилидан боғча тарбиячиларининг педагогика олийгоҳларида ўқиш муддати 4 йилдан 3 йилга қисқартирилади. Боғчада камида 5 йил ишлаган тарбиячи ёрдамчилари ҳам ушбу имкониятдан фойдаланиши мумкин. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Ўқитувчиларга тўланган мукофот пулидан нега солиқ ушланди? 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан берилган
Ўқитувчиларга тўланган мукофот пулидан нега солиқ ушланди? 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан берилган мукофот пулларидан даромад солиғи ушлангани ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига кўра, Директор жамғармаси ҳисобидан тўланадиган, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача бўлган мукофот рағбатлантириш тўлови ҳисобланади. Шу боис ушбу маблағ ходимнинг жами даромади таркибига киритилиб, ундан даромад солиғи ундирилади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Ўқитувчилар учун бир ойлик мажбурий курслар бекор қилинади Энди педагоглар малака ошириш учун пойтахт ёки вилоят марказига бориб, бир ойлик мажбурий курсда ўқимайди. Янги тартибга кўра, тоифа синови натижасига қараб, ўқитувчиларга 18 соатдан 72 соатгача мустақил касбий ривожланиш учун ваучер берилади. Харажатлар давлат томонидан қопланади. Президент Шавкат Мирзиёев бу ўзгаришлар ўқитувчилар учун манфаатли бўлишини таъкидлади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram