fa
Feedback
Hayot karvoni

Hayot karvoni

رفتن به کانال در Telegram

“…У ҳар биримиздан узоқда эмас. Биз Унда яшаймиз, Унда ҳаракат қиламиз ва Унда мавжудмиз…” (Ҳаворийлар 17:27-28)

نمایش بیشتر
513
مشترکین
-124 ساعت
-17 روز
-330 روز
آرشیو پست ها
Ҳамма нарсани синаб кўрган эмас, балки кўп нарсадан воз кеча олган инсон кучлидир. Дунё чегара билмайдиган одамларга қойил қо
Ҳамма нарсани синаб кўрган эмас, балки кўп нарсадан воз кеча олган инсон кучлидир. Дунё чегара билмайдиган одамларга қойил қолади, лекин Худо буюклик йўлида «йўқ» дея оладиганларни қадрлайди. Масиҳга эришиш учун кўп нарсани қолдиришга тўғри келади. Худо йўлида гуноҳ, васваса ва дунёвий лаззатлардан ҳар бир воз кечиш йўқотишни эмас, балки абадий бойликка эга бўлишни англатади. Ҳар қандай воз кечиш ҳам йўқотиш эмас. Баъзан воз кечиш — ғалабадир.

☀️ Одамлар кўпинча ўтмишга қараб баҳо беришади. Худо эса келажакка қарайди.

Римликларга мактуб_71.mp328.38 MB

☀️ Қўрқув ва шубҳа занжирларини узишнинг ягона йўли — Худо сизни ҳар қандай ҳолатда ҳам яхши кўришини қалбдан билишдир.

Яҳудо Ишқариётнинг ўрнига ўн икки ҳаворий қаторига ким қабул қилинган?
Anonymous voting

☀️ Ишончингиз комил бўлсин: агар сиз Худо билан юрсангиз, Унга боқсангиз ва Ундан ёрдам кутсангиз, У сизни ҳеч қачон ноумид қўймайди!

Римликларга мактуб_70.mp35.30 MB

☀️ Одамлар бизга тош отган жойда, Худода — марҳамат бор. Одамлар ёмон сўз айтган жойда, Худода — кечирим, неъмат ва муҳаббат бор.

“Мени бутун қалбингиз билан изласангизлар, топасизлар.” (Еремиё 29:13)

☀️ Қалб ҳолатини Худодан яшириб бўлмайди.

Ҳаворий Павлус нечта китоб ёзган?
Anonymous voting

☀️ Худо бугун сизга марҳамат билан назар солди. Худо сизнинг иқрорларингизни эшитди, кутишларингизни кўрди ва сиз учун барака тайёрлади. Бу кун ўзига хос кун бўлиши мумкин, чунки Худо ўз вақтида келади ва умидингиз узилган жойларда эшикларни очади. Худони марҳамати, узоқ сабр-тоқати ва севгиси учун улуғланг. Худо меҳрибондир. Қутқариш ҳамда баракалаш учун Унинг қўли қисқариб қолмаган.

photo content

☀️ Қушларга боқинг ва хотиржам бўлинг — Худо уларнинг ҳар бири ҳақида ғамхўрлик қилади. Сиз ҳақингизда эса албатта ундан ҳам кўпроқ ғамхўрлик қилади!

Менинг ўтмишим, бугуним ва бутун келажагим — Сенинг қўлингда. Бу сўзлар — Худога бўлган чуқур эътиқод, ишонч ва тўлиқ умиднин
Менинг ўтмишим, бугуним ва бутун келажагим — Сенинг қўлингда. Бу сўзлар — Худога бўлган чуқур эътиқод, ишонч ва тўлиқ умиднинг ифодасидир. Бу гўё фарзанднинг Отасига бўлган беғубор ишончи кабидир. Бола эртанги кун ҳақида қайғурмай, ота-онасининг бағрида ухлаб қолганидек, масиҳий ҳам Худонинг севгисига ва хайрли иродасига тўлиқ суянади.

☀️ Тоза қалб — Худони аниқ кўришингиз учун кўзларингизни очади. Чанг-тўзон ортидан қувманг — қалбингиз ҳақида қайғуринг!

Римликларга мактуб 69.mp35.30 MB

☀️ Ишончсиз ҳаракат — шунчаки орзу. Ишончсиз ҳаракат — шунчаки иш. Аммо ишончингиз ҳаракатга келганда бу — содир бўлаётган мўъжизадир!

Тўфондан кейин қарға Нуҳга нима олиб келган?
Anonymous voting

☀️ Худо йўлида буюк ишлар ҳақида орзу қилиш осон. Аммо майда-чуйда нарсаларда — сўзларда, ваъдаларда, одамларга бўлган муносабатда ва кундалик масъулиятда содиқ қолиш анча қийин.