cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Guljamol Asqarova

Менга меҳр кўргаз меҳрибонлик қил...

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
2 470
مشترکین
-124 ساعت
+127 روز
+18230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

👍 4🙏 1
Президент тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича қарорни имзолади. У қуйидагиларни назарда тутади: 🔹 Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга «оила — маҳалла — туман ва ҳудуд» тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади. 🔹 Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органларининг 102 рақамига келиб тушган мурожаатлар асосида рўйхатга олинади. 🔹 Барча ҳудудлардаги шошилинч қабул бўлимларида 24/7 ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади. 🔹Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларида вақтинчалик бошпана (шелтер)лар фаолияти йўлга қўйилади. 🔹Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг реестри юритилади.
نمایش همه...
👍 5😢 1
Гулжамол Асқарова шеъри Онам руҳини шод қилган Мафтунамдан (Омонкелдиева) Худо рози бўлсин!😔😔 @Guljamol_Asqarova
نمایش همه...
😢 11👍 7 3🙏 1
Repost from Guljamol Asqarova
11 май... Онам Рисолат ая оламдан ўтган кун😔😔😔😔😔😔😔😔
نمایش همه...
😢 44👍 3🙏 2
👍 29 14🔥 4👏 4😁 1
Харобазор чизгилари Биз Севилиш истаги хароб қилар бизни, Қўлларимизни қаритар Севгилимиз қўлларининг тафти соғинчи... Кўзларимиз равшанини хиралаштирирар, Дийдорсизлик фожеаси, Оққушлар каби яшолмаслигимиз ўлдирар бизни. Нилуфаргуллар янглиғ ботқоғу сувни бирдек севишимиз ҳайратли, сирли... Йўллар каби дайдимиз, қизиқ, Сарҳадсиз сарҳадлар каби бебошмиз, ажаб. Биз биз эмасмиз, аслида, икки мендан иборат алоҳидалармиз, э воҳ... Гулзорга айлантирилган қабрдекман... Моҳиятсизлик моҳиятим бўлди менинг. Биз биз эмасмиз аслида... Локация Бир мурувватсиз қалбинг бор Сенинг, Ва ҳимматсиз бир юрагинг бор. Шафқатга ҳам қодир эмассан, ажабо... Дунём зулматлигини, фақат сен бу зулматни ёрита олишингни биласан. Лек, бир шам, бир ёруғ дарича бўлишга ҳам ўзингни кўндиролмайсан. Бир ҳимматсиз одамсан, нетай! Буғзимдан, кўзимдан тошиб боряпти соғинчим, Юзтубан йиқиляпман тинмай,  Чунки, қайғум занжирига ўралган оёқларим. Оёғимдан тўкилаётган қон томчилари бўйлаб кел, Манзилим локацияси шу, азизим. Кел!!! SOS Тамаки тутунларила димиққан хонага ўхшар ҳаётим... У қутқарувчи эмас, биласанку. Нима ҳам дердим... Деразаларимни Ўзинг очиб юбор, Худойим! 09.08.2024 йил
نمایش همه...
😢 16👍 13🔥 3🙏 1
23👍 8
👍 19 5👏 5
shakhida-singer-bir-kecha-qolgin-cover-mp3.mp3
نمایش همه...
🥰 7 3😱 2
Баҳорий ҳол Мени гуллар рақси ҳайрон қолдирди, Ва дилларнинг баҳси ҳайрон қолдирди, Пешонамнинг нақши ҳайрон қолдирди, Ҳайронадан салом сизга, дўстларим. Азалимда балки обод келганман, Нега унда бўғзимда дод келганман? Барим тутманг, борим барбод келганман, Вайронадан салом сизга, дўстларим. "Бу йўлларда шундоқ номард борилди"*, Таомларим синиқларла қорилди, Булбул янглиғ сайраб бўғзим ёрилди, Сайронадан салом сизга, дўстларим. Март, апрелни ўтдим, майга кеб қолдим, Саидадек* зор, "ҳай-ҳай"га кеб қолдим, Ишқу Худо излаб... қайга кеб қолдим... Майхонадан салом сизга, дўстларим. 07.05.2024 йил * Ҳалима Худойбердиева сатри. *Саида Зуннунованинг "Ҳай-ҳай" ғазали назарда тутилган. @Guljamol_Asqarova
نمایش همه...
24👍 19🥰 4