cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

BookBlogUz

Aloqa uchun - @B_feedback_bot

نمایش بیشتر
أوزبكستان60 771زبان مشخص نشده استدسته بندی مشخص نشده است
پست‌های تبلیغاتی
189
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Mana shu kanalda faoliyatni davom ettiraman. https://t.me/bibliofilin
نمایش همه...
BIBLIOFILIN

Kitoblar haqida

КАНАЛ ФАОЛИЯТИ ЯКУНЛАНДИ...
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
"Бўлажак турмуш ўртоғимни парфюмерия (бўянадиган ва ҳоказолар) олиб келишдан озод қиламан, менга шуларни (суръатдагиларни) олиб келишнинг ўзи кифоя!" шундай деб ёзилган экан😅
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўнта аёлни севган эркакнинг ҳаёти бўш, бир аёлни севган эркакнинг ҳаёти эса тўла бўлади. Доктор Мустафо Маҳмуд
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Бу дунёнинг баъзи лаззатларидан воз кечмагунингизча, биринчи бўлиб, ўз ошқозонингиздан кўра китобларга кўпроқ пул сарфламас экансиз, сизга завқ бағишлайдиган шахсий кутубхонага эга бўлолмайсиз. Биз шайхлардан ўрганганганимиз ва ҳақиқатда бошимиздан кечирганимиз шуки, китобга қанча пул сарфласангиз ҳам, Аллоҳ унинг ўрнига ундан яхшироқ нарсани беради. Ҳамза Мустафо
نمایش همه...
Кеча китоб дўконига қилган саёҳатим менда бахт барибир пулнинг кўплигида деган фикрни уйғотди.)))
نمایش همه...
Бирор кимса сизни суғормасдан аввал гулланг, ўзингиз учун булоқ, сув ва суғорувчи бўлинг. Айман Ёғий
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳаёт охирги саҳифаси ўқиб ёпиладиган китоб эмас. Ҳаёт китоби ҳеч қачон тугамайди. Ундаги охирги саҳифа ҳар доим янги ҳикоянинг биринчи саҳифаси бўлади. Корнелия Функе, Гилермо дел Торо, "Фаун лабиринти"
نمایش همه...
ҲОТИРЖАМЛИК ВА ВАЗМИНЛИК ҲАҚИДА Машҳур юнон файласуфи ва моҳир ҳикоячиси Эзоп ўзининг "Афсоналар" китобида шамол ва уйқу қайси бири кучлироқ эканлиги ҳақида баҳслашгани ҳаиқда ёзади! Кейин мана шу тиланчи боланинг қўлидаги нонни ким олиб қўйса, ўша ғолиб деб келишиб олишади! Шамол биринчи бўлиб ҳаракат қилади, у телбаларча ва такаббурлик билан эсади, болани кўтариб, нонни ташлаб юбориши учун уни эрга улоқтиради, лекин бола шунчалик оч эдики, нонни кўкрагига босиб маҳкам қучоқлаб олади, ҳатто суякларини синиши унга нонни ташлашдан кўра осонроқдек туюлади. Кўп умидсиз уринишлардан сўнг, шамол тўхташга қарор қилади, ҳаракатлари фойдасиз эканлигини тушунади! Шу пайт кучини синаб кўриш навбати уйқуга келди, у жимгина болага яқинлашиб, бошини меҳр билан силай бошлади ва бор-йўғи бир дақиқадан сўнг чуқур бола уйқуга кетди, қўлидан нон сирғалиб тушиб кетди! Кейин уйқу нонни олиб, баланд кўтарди ва шамолга айтди: "Қайси биримиз кучлироқ эканмиз?!" Шамол мағлубиятини тан олиб, орқасига ўгирилди ва йўлида давом этди! Ҳаётнинг кўп муаммолари мушакларни эмас, балки ақлни талаб қилади, агар сиз бўрон кемани вайрон қилишини, лекин арқоннинг тугунини еча олмаслигини англасангиз, кўп нарсани ўрганибсиз! Хотиржамлик ва мувозанат муаммоларни энг кам зарар билан ҳал қилади. Зўравонликка келсак, агар у муаммони ҳал қилса, низолашган томонларидан бирини синдириб ташлайди, одамларни ислоҳ қилиш ўрнига доимо ғолиблик мавқеини кўзлаган одам охир-оқибат ёлғиз яшайди ва ёлғиз ўлади! Осойишталик ва мувозанат муаммони ҳал қилмаса, ҳеч бўлмаганда унинг оғирлашувига олиб келмайди, зўравонликка келсак, агар у ҳал қилса, фикрни бузади, агар уни ҳал қилмаса, уни янада оғирлаштиради! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизнинг уйларида эдилар, хотинларидан бири овқат пишириб, Расулуллоҳни таомлантирмоқчи бўлиб, хизматкори орқали унга таом юборди. Хизматкор эшикни тақиллатди, Оиша розияллоҳу анҳо эшикни очиш учун ўрниларидан тургач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча саҳобалари билан бирга эдилар, бу манзарани кўриб, Оиша онамиз рашкдан ўзини тутолмай қолди. Кейин, у хизматкорнинг қўлига урди ва ликопча тушиб, синиб кетди! Эр учун қандай ноқулай вазият...лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам идишнинг бўлакларини йиғишни бошладилар, сўнг унга ерга тўкилган таомни қўйдилар ва саҳобаларига айтдилар: "Онангиз рашк қилди, онангиз рашк қилди!". Шунда муаммо гўзал тарзда ҳал бўлди! Хотиржамлик ва вазминлик ғолибликнинг сири, шунинг учун хотиржам бўлинг Адҳам Шарқовий
نمایش همه...
Ўз халқини осган, қийноққа солган "кучлилар" ҳам ўзларини ислоҳотчи деб ўйлашган! Доктор Мустафо Маҳмуд
نمایش همه...
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.