cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

ΞM๖ۣۜU๖ۣۜi๖ۣۜZ๖ۣۜZ๖ۣۜAΞ

❤️ 𝑄𝑎𝑙𝑏𝑖𝑚𝑖𝑧𝑑𝑎𝑛 𝑐ℎ𝑖𝑞𝑞𝑎𝑛 𝑠𝑜'𝑧𝑙𝑎𝑟, 𝑞𝑎𝑙𝑏𝑖𝑛𝑔𝑖𝑧𝑔𝑎 𝑦𝑒𝑡𝑖𝑏 𝑏𝑜𝑟𝑎𝑑𝑖... 𝐼𝑠𝑙𝑜𝑚𝑖𝑦 𝑓𝑜𝑡𝑜 𝑠𝑡𝑎𝑡𝑢𝑠𝑙𝑎𝑟 𝑉𝑖𝑑𝑒𝑜𝑟𝑜𝑙𝑖𝑘𝑙𝑎𝑟 𝐺𝑜'𝑧𝑎𝑙 𝑛𝑎𝑠ℎ𝑖𝑑𝑎𝑙𝑎𝑟 𝑂𝑦𝑎𝑡 𝑣𝑎 ℎ𝑎𝑑𝑖𝑠𝑙𝑎𝑟

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 019
مشترکین
+224 ساعت
-47 روز
-4630 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

00:44
Video unavailableShow in Telegram
Ayoldur u....... 🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿
نمایش همه...
4
Photo unavailableShow in Telegram
🌹 Бир одамни қалбига 4 аёл жойлашади: 1. Онаси 2. Аёли 3. Опаси ёки синглиси 4. Қизи 1-ни рози қилиш Аллоҳни розилигига олиб боради... 2-си билан яхши яшаш расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам васиятлари. 3-сига яхшилик қилиш баракани калити ҳисобланади. 4-сини тарбия қилиш жаннатни эшигини очади.
نمایش همه...
🥰 1
— Сен йигирма етти ёшимда дунёга келгансан. Кеч қўлга олганим учун жуда авайлардим. Кичкинагина, кўзларинг кўм-кўк, худди жонли қўғирчоққа ўхшардинг. “Авайлаган кўзга чўп тушар”, дегани рост экан. Чилланг чиқмай туриб касал бўлиб қолдинг. Шифохонада олиб ётдим. Юзингдан кўз узмас, нафас олишингга қулоқ тутиб ётардим. Аҳволинг оғирлашиб, бирдан сени жонлантириш бўлимига олиб кетишди. Жонимни олиб кетгандек ҳолсизланиб қолдим. Пича вақт ўтиб менга тасалли беришди: “Сабрли бўлинг, қўлимиздан келганини қилдик. Худонинг иши. Чақалоқни уйга олиб кетишингиз мумкин...” Davomj bor
نمایش همه...
Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 9-қисм “Момомнинг мен билан гаплашгиси ҳам келмади. Хафа бўлдими? Мен ҳеч нарса демадим-ку!” Қиз момонинг одатига зид қилиғидан ҳайрон эди. Сигирига озроқ барг қоқиб бериб, секин уйига йўл олди. — Сиз кимсиз, ўзи? Менинг оилам билан ишингиз бўлмасин! Бировларинг ишига бурнингизни суқманг! — отаси кимгадир ўдағайларди. Сигирни боғлаб бўлиб, кўча томонга қаради. Райҳон момо? У отасига нималарнидир уқтирмоқда. Мулойим ва оҳиста гапираётгани учун овози Мунисага эшитилмади. — Менга ақл ўргатгунча, ўзингизни билинг, хола! Яхши бўлсангиз, қизингиз сиздан юз ўгирармиди? Ҳаммага ўрнак бўлсангиз, қизингизни бировга бериб юборармидингиз? Отасининг гапидан Райҳон момонинг авзойи ўзгарди. Муниса анча узоқда турган бўлса-да, унинг ожиз ва гуноҳкорона нигоҳларини кўрди. Ким билсин, балки лаблари ҳам титраб отасининг гапларига жавоб бера олмагандир? Бўлмаса, лом-мим дея олмай кетмаган бўлармиди? Муниса отасининг Райҳон момога деганларидан ҳайратга тушди. “Наҳот, фариштасифат момосининг қизи ундан юз ўгирган? Момо қизини бировга берган бўлиши мумкинми? Наҳот, онаси Райҳон момонинг қизи бўлса? Йўқ, унда узоқдаги бувиси ким?” Қизча яна жавобсиз саволлар гирдобида қолди. Уни кўриши билан отаси важоҳат билан бақирди: — Ўлдираман, сени! Ҳали мени кўчага ёмонлаб чиқадиган бўлдингми? Мунисанинг қаерларгадир қочиб кетгиси келди. Аммо қаёққа боради? Отасининг жаҳли чиққанидан бир қадам ташлашга ҳам жони қолмайди-ку! Овозини эшитса юрагига титроқ киради. Ҳозир ҳам шундай бўлди. У жимгина бошини эгганича тураверди. Ҳар тугул, отаси унинг ёнига келмади. Сўкинганича уйга кириб кетди. — Вой ўлмасам, сенга нима бўлди? — онасининг унга кўзи тушиши билан савол берди-ю, тилини тишлади. Сўнг эрига юзланди: — Болани ҳам шунақа урадими? Қиз болани отаси урса бахтсиз бўлади, дейишади. Юзини қаранг, қанақа аҳволга тушибди. — Қиз болани ўз отаси урса бахтсиз бўлади! Унинг отаси кимлигини эсингдан чиқариб қўйдингми? Эсингга солиб қўяйми? Атай асабимга тегадиган гапларни гапирасан, а? — Қаранг юзига! — зарда билан бақирди онаси. — Унга буям кам! Ҳали Райҳон холани етаклаб келгани учун ҳақини олгани йўқ! Ўлдираман, уни қараб тур! — Аввал мени ўлдиринг! — Тилинг қачон тийилади сенинг? — Сизда раҳим-шафқат деган нарса йўқ! — Овозингни ўчирасанми, йўқми? — отаси онасининг юзига қулочкашлаб туширди. — Ойи, гапирманг! — ялинди Муниса. Бир зумда қиёмат-тўполон бошланди. Яна ҳар доимги манзара, онаси инқиллаганча полда чўзилиб қолди, укалари йиғлаб қўшниникига югурди. — Ойи, жойингизга ётинг, — Муниса унсиз эзилиб кўз ёш тўкаётган онасининг ўрнидан туришига кўмаклашди. “Ҳар доим мен туфайли ойим калтак ейди. Уйдаги жанжалларга мен сабабчиман. Агар мен бўлмаганимда улар уришмасди. Укаларим ҳам зир титраб турмаган бўларди. Бу уйда мен ортиқчаман. Мен буларнинг фарзанди ҳам эмасман. Балки мени топиб олишгандир? Мен бир ташландиқ боламан. Шунинг учун ёмон кўришади. Яхшиси, бу уйда бўлмаганим маъқул. Шунда ойим ҳам калтаклардан қутулади”. Муниса ўзича шундай хулосага келди. Сўнг дорилар турадиган қутини кавлай бошлади. Бир неча ҳапдори қоғозлари бор экан. Аммо ҳаммасида битта-иккитагина дори бор. Муниса уларнинг барчасини кафтига чиқариб олди. Сўнг бир пиёла сувга қўшиб ичди-да, онаси ётган уйга кирди. — Ойи, мени кечиринг, мени деб калтак ейсиз... — у йиғламади. Йиғисини ичига ютиб, онасининг ёнига чўкди. Сўнг секингина чўзилиб, қучоқлади. “Бўлди, ойижон, ҳаммасидан қутуласиз. Энди сизни хўрликларга дучор қиладиган Муниса бўлмайди. Қизингиз тонгда йўқ бўлади. Аслида мен сизнинг қизингизманми? Мен кимман ўзи? Ўлишимдан олдин ота-онам кимлигини билсам эди...” — Ойи, мен қанақа туғилганман? Туғилишимда ҳам сизни қийнаганманми? Онаси унга ялт этиб қаради. Муниса бекор сўрадиммикан, дегандек каловланиб қолди. Аммо онаси бажонидил унга сўзлай бошлади:
نمایش همه...
👍 2
— Қани, бунинг қоғозлари? — орқасидан таҳдидли овоз эшитилди. Муниса секин ўрнидан туриб дадасига ўгирилди. — Нега индамайсан, қани? — Мен... — унинг гапи оғзидан чиқишга улгурмади. Бурни аралаш келиб тушган мушт кўзларидан ўт чақнатди. Учиб ерга тушди. Оёғидан сал нарида турган челакнинг йиқилгани, сувнинг тўкилгани эшитилди. “Полни қайтадан артишим керак, бўлмаса ҳозир шунинг учун ҳам уради”, — Муниса жон ҳолатда латтага интилди. Аммо кўз олди қоронғилашиб ётиб қолди. Аввалига юзи тегиб турган муздек сувни, кейин димоғида қон ҳидини туйди. Боши, бурни оғрир, нафас олишга қийналарди. Дадаси ҳам, Камол ҳам йўқ. Демак, озгина хушсиз ётибди. Челакдан ағдарилган сув кийимларини ҳам хўллаганди. Бурнидан роса қон оқибди. Унинг хўрлиги келди. “Йиғламайсан!” ўзига-ўзи деди у. “Йиғинг яна калтак олиб келади, йиғлама!” Полни артиб, юзини ювди. Бурнидаги оғриқдан яхшилаб юва олмади ҳам. Сўнг кийимларини алмаштирди. Уйдан чиқаётиб, айвон эшиги ёнига осилган кўзгуга кўзи тушиб, қўрқиб кетди. Иккала кўзининг атрофи ҳам қорамтир кўк тус олган, бурнининг атрофи шишганди. Шундагина у битта бурни орқали нафас олаётганини сезди. Икки укаси ҳовлида. Тракторини билан андармон дадасининг атрофида куймаланарди. У зиппилаганча тутзор томон кетди. Унинг сигири ёнида Райҳон момо уч дона қўйини ўтлатиб ўтирган экан. Айтишича, момо қўйларни оёғининг чигилини ёзиш ва эрмак учун олиб чиқади. “Қўзичоқлигида пенсиясига олдирганман, ўзим сут бериб катта қилдим. Энди ўзим бўш вақтларимда ўтлатиб тураман. Неварамнинг тўйида сўямиз”, дейди ҳар гапида. Илгари Муниса момони ўзи учун келади деб ўйларди. Аслида қўйлари баҳона унга ҳам меҳрибонлик қилса керак. Ҳозир ҳам уни кўриб йиғлаб юборай деди: — Дадангми? Нега мунча уради? Боланинг ҳам уволи бор-ку! Муниса ерга қаради. Момо эса негадир сўзсиз ортига бурилди. Қўйларини олдига солиб, уйи томон кетди. Давоми бор
نمایش همه...
👍 1
Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 8-қисм — Нега онангиз ундай қилади? Сизнинг зуғумларингиз етмагандек, онангиз ҳам қарғагани-қарғаган. Болада нима гуноҳ? — онасининг зорланган овозини отасининг ҳақоратлари босиб кетди. — “Болада нима гуноҳ?!” Менинг болаларимда нима гуноҳ бор эди? Яна болани гапирасан! Муниса секин эшикдан мўралади. Отаси онасини тепиб юборди. — Болаларингизнинг кетишида менинг айбим борми? Бирор нима дедимми? Ҳаммасини онангиз қилди... — Ўч, дедим сенга! — бор овози билан бақирди отаси. — Яна онамни қўшасанми? Оғзидан кўпик сачраб бақираётган отаси энди умуман аяб ўтирмади. — Ким айбдор бўлмаса? — ичига тушган зарбдан бир хинқиллаб олган онаси гапдан қолай демасди. “Гапирманг, гапирманг ойи”, Муниса унсиз, ичида нола қила бошлади. “Жим туринг, бир пас жим туринг! Дадам жаҳлидан тушади...” Аммо онасининг жағи-жағига тегмайди: — Сизга бирор нима ёқмаса ҳам мен айбдор? Онангизга ёқмаса ҳам — мен! Қолган гаплар тепки ва отасининг сўкинишлари билан қоришиб кетди. Қўрқиб кетган қизалоқ уйга отилиб кирганини ўзи ҳам билмай қолди. Бора солиб отасининг оёқларига ёпишди: — Дада, бўлди урманг, ойим энди гапирмайди. Ҳеч нарса демайди! Ойи, гапирманг, илтимос, гапирманг. Жаҳлдан бурун катаклари катта-катта бўлиб кетган, кўзлари қизарган, ҳарсиллаб нафас олаётган ота қизига аввалига еб қўйгудек бўлиб қаради. Сўнг ўлжасини кўрган калхат каби унга ташланди. Муниса отаси унинг ёқасидан даст кўтарганини, ўткир нигоҳини бир зум кўзларига тикканини билади. Қанча ётганини билмайди, ўзига келганида боши ғувиллар, қулоқлари битиб қолгандек эди. Боши эшикка тегиб турар, кўнгли айнирди. Остонада бир аҳволда ётган экан. Уй тўрида эса онаси. — Ойи, — деди қўрқа-писа. Сўнг эмаклаганча онасининг ёнига борди. “Ўлиб қолмадимикан? Дадам ёмон урди, ўлдириб қўймадимикан?” У жим қотганча, онасининг кўксига кўз тикди. Бир маромда кўтарилиб тушаётганин сезиб енгил нафас олди... * * * 1991 йилнинг ёзи. Келишмовчиликлар, дод-вою йиғи-сиғилар яна икки йилни ортда қолдирибди. Бу вақт Мунисага дадасининг жаҳли чиққанида индамай туришни, кўз ёшларини ичга ютишни, онаси калтак еётганида қулоқларини беркитганча Худога илтижо қилишни ўргатди. Билгани шу бўлдики, жанжалнинг асл сабабчиси ўзи. Агар ота-онаси бошқа нарсанинг устида айтишиб қолса ҳам, охири Мунисага бориб тақаларди. Арзимас гап-сўз бир зумда бақир-чақирга айланиб кетар, унга ҳам бир-икки мушт тушиб қоларди. Биргина нажоткори Райҳон момо. Тўғри, у бирор марта ёнини олмаган ёки дадаси калтаклаётганда қутқармаган. Лекин ҳеч қачон уни хафа қилмайди. Доим ширин гапиради. Баъзида Муниса ундан ўзига ким бўлишини сўрамоқчи бўлади. Бироқ ийманади. “Қишлоқдошингман-ку, нега сўраяпсан?” дейишидан қўрқади. Чунки Муниса момонинг ўзига фақагина қишлоқдош бўлишини истамайди. У кишининг гапига қараганда ер юзидаги барча одам зоти бир-бирига қариндош эмиш. Шунинг учун ширин гапириш, меҳрибон бўлиш керак экан. — Одам одамга ғанимат, — дейди доим момо ҳўрсиниб. — Мана бир йил олдин қишлоқда Ойсулув киштачи, Машраб ошпаз, Каромат опа, Мамат магазинчи бор эди. Қани энди? Э-э, шуларни ўйласа ҳам одамнинг бошқаларга қаттиқ гапиргиси келмайди. Бунақа пайтда Мунисанинг “нега менинг дадам буни билмайди”, дегиси келади. Аммо момони хафа қилгиси келмайди. “Агар менинг қийналиб яшаётганимни билса, йиғлаши, қийналиши мумкин”, деб ўйлайди қизалоқ. — Опа, менинг сақич қоғозларимни беринг, — беш ёшли укаси Камол унинг хаёлларини тарқатиб юборди. — Менда қоғозларинг нима қилади? Кўряпсан-ку, пол артяпман. Қўлимда пол латта бор. — Йў-ў-ўқ, сиз олгансиз, яшириб қўйгансиз, — ғингший бошлади Камол. — Мен сақич қоғозни нима қиламан? — ишида давом этди Муниса. Шу пайт ташқаридан оёқ товуши эшитилди. — Дада, опам сақич қоғозларимни олиб қўйди. Қизнинг юраги орқага тортди. Ортига ўгирилишга ҳам қўрқиб қимир этмай тураверди. 𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
نمایش همه...
00:01
Video unavailableShow in Telegram
2
00:15
Video unavailableShow in Telegram
🥰 2
— Опа-а! — бақириб йиғлашга тушди Камол. Жавлон ҳам чинқириб юборди. Муниса икки укасини олиб, оёқ кийимини ҳам киймай, ташқарига отилди. Совуқ ҳаво ва майдалаб ёғаётган ёмғир уч гўдакни ҳам жунжиктирди. Жавлон совуқданми, қўрқувданми Мунисанинг бўйнига чирмашди. Камол эса опасидан олдин Каромат опаники сари одимларди. Муниса онасидан хавотирда: “Ойим индамаса бўларкан. Майли, шу кўйлакни киймаса киймас. Менинг ёнимни олди. Энди шу учун калтак еяпти. Аммо... У киши “етим” деди. Дадамга “қизларингиз” деди. Қанақа қизлар?” Пайдо бўлган яна бир жавобсиз савол унинг хаёлини олиб қочди. — Муниса кирмайсанми? — Каромат опанинг овозидан ўзига келган Муниса кўрдики, Камол аллақачон уларнинг айвонига кириб олибди. — Жавлонни ҳам ушлаб туринг... — ерга қаради у. — Муниса яна қувғиндамисан? — ичкари уй эшигидан мўралаб жилмайди Икром. Муниса қизариб ортига чопди. Давоми бор
نمایش همه...
😢 2
Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 7-қисм — Буни холам бериб юборган. Холам олиб берган... — йиғлашга тушди шўрлик қизалоқ. — Ҳа-а, мен ёш боламан, а? Шу гапга ишонаман, а? Бекорнинг бештасини айтибсан! Буни ўз неварам кияди! Бувиси кўйлакни ечиб, Мунисани яланғоч ҳолда дарвозадан ташқарига итарди. Мактабга кетаётган ўғилу қизлар қўллари билан кўкси ва юзини беркитганча йиғлаётган қизалоққа ҳайрон қарашарди. Муниса эса уятдан, хўрликдан, янги, чиройли кўйлагидан ажраганидан юм-юм йиғларди. “Нега бувиси бунақа қилди? Ундан бошқа қандай невараси борки, кўйлакни кийдиради? Ахир шу ерда яшайдиган амакисининг иккита ўғли бор. Аммасининг эса қизлари катта. Бу кўйлак сиғмайди. Нима қиларди, Муниса ҳам бир марта чиройли кўйлак кийса?” У қаерга боришини ҳам билмасди. Мактабга бу ҳолда бора олмайди, уйига ҳам қандай боради? Буни ўйлаб баттар йиғлади. Шу пайт елкасига кимдир кийим ташлади. Онаси келдими? Муниса бармоқларини юзидан олиб, қаради. Икром ака — Каромат опанинг катта ўғли. — Икром ака, бувим кўйлагимни олиб қўйди... — ҳиққилади у. Икромнинг қовоғи осилди. Дарвозадан мўралаб, аланглади: — Бувинг кўринмайди. Бор, уйларингга. Бошқа кийимингни кийиб мактабга бор. — Костюмингиз-чи? — эгнига ишора қилди Муниса. — Ойимга бериб қўй. Мен кетдим... — қизчадан тўрт ёш катта йигитча бир муддат унга тикилиб турди-да, мактаб сари одимлади. “Каромат опа яхши”, ўзича йўлда ўйлаб келди Муниса. “Болалари ҳам яхши. Бешта ўғли борлиги учун Каромат опа Мунисани жуда яхши кўради. “Сен қизим бўлиб қўяқол”, деб ҳазиллашади баъзан. Муниса ҳам ичида унга қиз бўлишни жуда-жуда истайди. Лекин доим юз-кўзи кўкариб юрадиган онасидан ҳам воз кечолмайди. “Сендай қизим бўлса эди”, орзу қилади Каромат опа. “Сиздай онам бўлса эди...” Аммо бу сўзларни Муниса айта олмайди. Суймаса, эркаламаса ҳам ўз онасини яхши кўради. Отасини ҳам... Барибир Каромат опа яхши аёл, эри бирон марта уни уришмаган, урмаган. Эри ҳам яхши”. Муниса уйга келганидан сўнг кўйлагини эслади. “Кўйлагим... Ойимга айтаман, бувимга тушунтириб қайтариб олади. Олармикан? Сўрай олармикан? Бувим берармикан?” Қизалоқнинг боши ғовлаб кетгандек бўлди. “Бу кунлар ҳам ўтар-кетар”, деб қўйди ичида. Аммо ўйламай деса-да, ёқалари оппоқ кўйлак эсига тушса, ичидан нимадир узилгандек бўлаверди. Мактабдан қайтаётганида бувисиникига қовоғини осиб кирди. Балки аразлагини билса, бувиси кўйлагини қайтарар? — Безраймай ўл! — бувиси шундай дея унинг қўлига Жавлонни тутқазди. — Буви, кўйлагим... — Минғирлама менга, — тўнғиллади буви. Онасининг эса буни эшитиб роса жаҳли чиқди. Кечки овқат пайтида отасига гапирди: — Онангиз Мунисанинг кўйлагини олиб қизларингизга бериб юборибди. Уни опам берганди. Ўзим олиб беролмаганим етмагандек, холаси берганни ҳам кийиш насиб қилмайдими? Айтинг, беришсин кўйлакни? — Онамни айблама! Қизинг бир оғиз айтса, олмасди. — Ечиб олиб, яланғоч кўчага чиқариб қўйибди. Отаси хонтахтага ғазаб билан мушт туширди: — Ўв, кўккўз! У уйдан бу уйга гап ташиб, онам билан ойингни уриштиряпсанми, ҳали! Муниса чўчиб тушиш билан бирга гап ўзига қаратилганини сезиб, юраги ортга тортди. — У ҳеч нима демади. Кўчада қанча одам бор. Кўрганлар гапирди. Етимни хўрлаш шунчалик бўладими? Инсоф ҳам керак. — Сен кўчадагиларнинг гапи билан менга онамни ёмонлаяпсанми? — Қизларингизга ўзингиз олиб беринг кўйлак. Онаси жавоб ўрнига отасидан тарсаки олди. — Нега урасиз? Шунча ғамим камми, менга? Бунақа хўрликда яшаб зарурми, менга? — Тилинг чиқиб қолибдими? Суғуриб олмай яна! — ўрнидан қўзғалди отаси. — Агар мен қизларимга кўйлак олиб берсам, ёнимда олиб ўтирсам, сен бу ерда яшамасдинг! Сени деб, манов етимни деб болаларим бировларнинг қўлида! Менда йўқми, ғам?  Онаси ҳар доимгидек ўзини тортмади, қочмади ҳам. Тик боқиб деди: — Мен бировларга беринг, дедимми? Шунда ҳам мени айбланг, энди. — Овозингни ўчирасанми, йўқми? — отаси важоҳат билан онасига ташланди.
نمایش همه...