cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

ONAMNI_SOG'INDIM

Bu kunlar oldida ojizman ,ojiz... Ichimda dardim ko'p, ocholmam og'iz. O'zimla bir o'zim qolganda yolg'iz, Musofir yurtlarda yig'ladim ONA. Asliddin$$$$Hasan Kanalimiz ochilgan sana: 12-iyul 2019-yil..

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
2 412
مشترکین
+724 ساعت
+97 روز
+7330 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Отам эккан олмалар Ҳовлимиз этагида бир туп олма дарахти бўларди. Отам эккан. Олма дарахти ҳаддан ташқари кўп мева тугиб, ярим кўк, ярим қизил бўлиб пишар, жуда сувли, ширин олма бўларди. Жуда пишиб етилгани атлас нусхага ўхшаб кетарди. Ҳар йили отам бозор ҳалтани тўлдириб, бизнинг насибамизни бериб юборар эди. Отам вафотига ҳам уч тўрт йил бўлди. Отамни соғиниб гоҳо олма тўла ҳалта сумкаларни ҳам соғиниб қоламан. Тошкент бозорларида ундай олмани учратмадим. Гоҳо кўнглим ўша олмаларни тусаб қолади. Бозорлардан тополмайман. Отанг йўқ, олма ҳам йўқ дейман ўзимга ўзим. Менимча отам уни пайванд қилиб ўстиришган бўлса керак. Бўлмаса бозорларда албатта бўлар эди. Уч тўрт кундан бери отам эккан олмаларни эслаб, бир оз кўз ёши ҳам тўкиб олдим. Тонг саҳар эшигимиз қўнғироғи жиринглаб қолди. Ҳамқишлоқ, узоқроқ қариндошимиз қўлида елим халта тўла олма билан эшик қоқиб турарди. - Бозорга юк олиб келганмиз, рахматли отангиз тушимга кириб, қизимга олма олиб боргин деб турибдилар. Бу олма кўчатини бир вақтлар бизнинг ҳовлимизга экиб бергандилар. Меҳмон иши зарурлигини айтиб хайрлашди. Олмалар, мен соғинган, худди ўзи, бир биридан чиройли кулгучларга тўла, хушбўй олмалар эди. Уларни оғзимга солар эканман соғинчимни ҳовури бир оз босилгандан бўлди. Оталар вафот этса ҳам фарзандини унутмас экан. 😢😢😢😢😢 #Fayzullox
نمایش همه...
2
Онамни... Бугун онам кўзи ёшланди. Юрагимни азобга қўйиб. Белбоғ бўлиб армон боғланди. Кўрмасайдим кўзларим ўйиб. Нима қилдим онам учун мен. Бугун бир кун қололмадимку. Шу оқарган сочларин ўриб. Дийдорига тўйолмадимку. Болам дедим соғиндим дедим. Қўлларидан ишин олмадим. Юзи куйиб ёпган нонларин. Хатто саватига солмадим. Ойижоним сўкадилар деб. Соғинганиз кўриб қолмадим. Бегим ишдан келсалар мен йўқ. Излайди деб хабар олмадим. Мен ношудман қандай фарзандман. Сизни эмас ёримни дедим. Бахт бермаган гумрохни деб мен. Бутун умр жонимни бердим. Ойдан тушган фаришта онам. Кечирганлар қилсамда гунох. Оналарни шундай яратган. Минг шукурки раббим бор ОЛЛОХ. Малак. Сиймо✍
نمایش همه...
1
Она. Онажон бугун мана Эрка қизингиз она. Гўдаккинам қошида Бўлаяпман парвона. Тилимда фақат бир сўз Ехх Она Она Она. Айни дам борингизга Айтмоқчиман Шукрона. Тишим оғриб бир вақтлар Вох дебман оғриқ дебман. Тўрт фарзандни туғиб ҳам Тик юрсайиз соғлик дебман. Сочларингиз оқини Сабабини сўрмабман. Ёки ношудлигимдан Буни ўйлаб кўрмабман. Икки ўғил икки қиз- Кўнглингизни олдикми. Ўзимиздан ортиб ё- Кўнглизга қўл солдикми? Атлас у, адрасларга Бурканмабсиз ўйласам. Дилингиз оғриганми.? Билиб билмай сўйласам. Онажон сизда ёшлик Орзу ҳавас бўлганми Ёки уларнинг ўрни Бизлар билан тўлганми? Кўзингиздаги меҳр Билдирмабди ғамларни. Бу нозик жусса яна Ютган не аламларни. Онажон қошингизда Тугаб битмас фарзим бор. Сочингиз оқларида Бир умрлик ҚАРЗим бор.   ✍Ҳумора.
نمایش همه...
Туғилдим, кўзлари очиқ кўр экан, Врачлар онамга шундайин деган. “Вақт ўтсин, йўли бор, топилар даво, Ўғлингиз кўради, мададкор Худо!” Авайлаб ўстирди бечора онам, Эртадан кечгача бўлиб парвонам. Йиллар аста секин ўтиб борарди, Онамнинг қалбида шамлар ёнарди. Ёшим ўн иккига киргунга қадар, Олам қизиқтирди мени нақадар. Ҳамма нарсаларни ушлаб кўрардим, Мева ҳидларини ёддан билардим. Тинмай маблағ тўплаб келдим падарим, Дердилар бўлмасин ҳеч кўнгли ярим. Онам эринмасди тушунтиришга, Айтган ишларимни туриб қилишга. Ниҳоят ўша кун келди бир пастда Врачга юзландик умидла аста Кўзимни текширди кўз шифокори, Бир гапи юракка бўлолди дори. “Ўғлингиз кўради, аммо, лек, бироқ, Унга донор керак кутмайсиз узоқ. Кўз гавҳарини шундоқ олиб қўямиз, Сўнгра кўзарига солиб қўямиз.” Дадам врач билан маслаҳатлашди, Бизга билдирмасдан секин гаплашди Рўйхатда турганлар жуда кўп экан, Ҳали бери бизга навбат йўқ экан. Лекин ота-онам шошарди тинмай, Гавҳар қидирарди улар эринмай. Дусти ёронлардан, қариндошлардан, Падарим бечора сўрабди ёрдам. Ким ҳам берар эди, кўзларин ўйиб, Ҳўп дермиди жонини хатарга қўйиб. Бир куни хушҳабар келтирди онам, Донор топилганмиш, қувондим бирам. Ўша кун докторга отландик дарров, Бошида турарди яна бир синов. Қандайдур хонага жойлашиб ётдим, Укол қилишганда бир тошдек қотдим. Хиёл қулоғимга эшитилди овоз, Онамнинг ноласига ўхшарди бироз. Тўрт соат деганда ўзимга келдим, Кўзимда боғич бор, пайпаслаб билдим. Ўн беш кун деганда ҳамшира келиб, Боғични олдилар мендан ишқилиб, Минг титроқ хадикдан очдим кўзимни. Энг бахтли инсон деб билдим ўзимни. Оҳиста қўлимга қарадим шошиб, “Кўряпман” деёлдим кўз ёшим тошиб. Секин осмонларга, хонамга, ерга, Қарадим астойдил ботганча терга. Ростдан гўзал экан дунё дегани, Бу хақда волидам сўзлаб берганди. Югуриб онамни олдига кирдим, Шодлигимни кулиб унга илиндим. Кирсам онажоним ётардилар жим, Кўзларида мато ёнарди ичим. Менимча ёнида дадам турарди, Кўзларида ёшу, хиёл куларди. “Онажон” дегандим сесканиб онам Дедилар: “Келақол, ёнимга болам” Кўзинг кўряптими ростини гапир, Бу кунни ўн тўрт йил кутганман ахир. Ношудман, нокасман, онам бечора, Ўз кўзин берибди, тополмай чора. Хаққим йўқ онажон бундай қилишга, Сизнинг ўрнингизга кўзли бўлишга. Секин юзларимдан силаб волидам, Кўзимдан ўпарди қувониб бирам. Кечиргин онажон, сизни кўр қилдим, Донор эканлигингиз яқинда билдим. Жон болам, айбдор сен эмас, менман, Шунчаки қарздор эдимда сендан. Соғлом туққанимда бахтли бўлардинг, Туғилган заҳотинг дунё кўрардинг. Шунга сиқилмаям, ўйланма болам, Вазифасин адо этди де онам Мендан бахтли она топилмас ҳозир, Фарзанд учун она ҳар нега қодир. Кўзларим гавхари онамдан мерос, Шунга кўзларимни қиламан эъзоз. Оналар ҳар ерда болам дер экан, Фарзандлар лек билмай, умрин ер экан. Muallifga Raxmat
نمایش همه...
1
Photo unavailableShow in Telegram
🔥#премьера🔥 СОҒИНДИМ ОНА. Соғинаман ойга қарасам, Эзиламан қанча ўйласам. Сўзларингиз гадоси ўзим, Кўзларингиз соғиндим, онам. Ўтар кунлар бир бирин қувиб, Жолаларим юзимни ювиб, Кетаяпман дунёдан совуб, Юзларингиз соғиндим, она. Сизсиз она қийин бўларкан, Соғинч дилни абгор этаркан, Суръатингиз кўриб турсамда, Сўзларингиз соғиндим, она. Кун ортидан келаверар тун,  Қалбда кезар аламли учқун, Нетай Она айниқса бугун, Кўзларингиз соғиндим, она. Она сизсиз бўлолмасман бой, Осмонимда порламайди ой, Сизла умрим очар ҳушчирой, Юзларингиз соғиндим, она. Бу айрилиқ азоби кетиб, Аллоҳимга оҳларим етиб, Келсангиз гар, олсайдим кутиб, Сўзларингиз соғиндим, она. Изларингиз соғиндим, она! ✍✍ Фазлиддин Қорахонов.
نمایش همه...
3
ЎЗИМГА БАХТ ТИЛАДИМ АВВАЛ. Минбарларга кўтарилдим кўп, Кўп ажойиб шеьрлар ўқидим. Бахт тиладим инсониятга Омад тилаб ўтди ҳар куним. 🍃🌸🍃🌸🍃 Ўзим қолиб ўзгалар ҳаққин, Талаб қилдим, курашдим минг бор. Шеьрлар ёздим аёлнинг бахтин, Мадҳлар этиб келганда баҳор. 🍃🌸🍃🌸🍃 Осмон гўзал, ой ёруғ дедим, Дунёни ҳам курдим мукаммал. Бахт ҳақида байтлар ўқидим, Бахт нелигин билмайин азал. 🍃🌸🍃🌸🍃 Пешонамга сиғмаган бахтни Қоғозларга тўкиб қўйдим мен. Сатрларга сиғдириб аста, Ҳаёлимда ўпиб қўйдим мен. 🍃🌸🍃🌸🍃 Бугун яна шеьр ўқиш керак, Юрак яна ёлғон сўзлайди. Омад тилаб инсониятга, Ўзи эса бахтни қўмсайди. 🍃🌸🍃🌸🍃 Узр менинг азиз мухлисим, Ҳаёт асли сиз билан гўзал. Минбарларга чиқишдан олдин, Ўзимга бахт тиладим аввал.
نمایش همه...
.... ~ Ким ночору ким бемор, .................. ~ Даво истар дарди бор, .... ~ Хаёт шундай дилозор, .................. ~ Номарди бор марди бор. .... ~ Ким чиройли яралган, .................... ~ Аммо кўзларида нам, .... ~ Бу беш кунлик дунёнинг, .................... ~ Доим нимасидир кам. .... ~ Кимдир кўрган хиёнат, ..................... ~ Ўзи севган ёридан, .... ~ Шу инсонга ишониб, ..................... ~ Кечган эди боридан. .... ~ Кимлар бола чақам деб, .................... ~ Ёт элларда сарсондир, .... ~ Шу жужуқлар бўлмаса, ................... ~ Хаёт қадри арзондир. .... ~ Кимлар яшар отасиз, ................... ~ Кимлар эса хор қилар, .... ~ Отанг борми шукр қил, ................... ~ Улар йўқдан бор қилар. .... ~ Кимлар она пойига, ................... ~ Гул тўшайди хар онда, .... ~ Кимлар онасиз қолиб, .................. ~ Йиғлаб юрар армонда. .... ~ Кимлар ўзин дунёнинг, ....................... ~ Устунидай тутади, .... ~ Бу кибрли кимсаларни, .................... ~ Бир куни ер ютади. .... ~ Кимлар буюк Аллоҳдан, ................... ~ Фарзанд тилаб ўтади, .... ~ Кимлар етимхонага, ................... ~ Мангу ташлаб кетади. .... ~ Ким ўғри зўравон, .................. ~ Бечорани талайди, .... ~ Ўшалар жаханнамнинг, ..................... ~ Оловини ялайди ... .... ~ Кимлар умид қилади, ................. ~ Аллоҳданмас рўёдан, .... ~ Бир дунё гунох билан, .................. ~ Ўтиб кетар дунёдан.. .... ~ Ким турмушдан ажраган, ....................... ~ Ўхшамаган хаёти, .... ~ Етти осмонга етар, .................... ~ Ёлғизларнинг фарёди. .... ~ Кимдир эрта сахарда, ........................ ~ Ўқир ибодат намоз, .... ~ Инсонга энг ярашгани, ...................... ~ Аслида шу жойнамоз. .... ~ Юз йил азоб бўлса хам, .................. ~ Нолимоқлик шарт эмас, .... ~ Барибир бари ўткинчи, ................... ~ Демак дунё дард эмас. .... ~ Аллоҳим деб етказинг, ................... ~ Осмонга овозасин, .... ~ Шунда оча оласиз, ................ ~Жаннатнинг дарвозасин.!
نمایش همه...
2
🍃🍃🌺🍀🌺🍀🌺🍀🌺🍀🌺🍀🌺🍀🌺🍃🍃 АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ ХАЙРЛИ ОКШОМ АЗИЗЛАР АЛЛОХГА ШУКРОНАЛАР АЙТИБ ЯНА БИР КУНИМИЗНИ ЯКУНЛАЯПМИЗ АЛЛОХ НИЯТИМИЗГА ЯРАША ХАР БИРИМИЗГА УЗИНИНГ МАРХАМАТИНИ АТО ЭТАДИ КУНИНГИЗ ФАЙЗЛИ УТСИН ЯШАЁТГАН УМРИМИЗНИНГ ХАР БИР ЛАХЗАСИ ГАНИМАТ ЧУНКИ БИР СОНИЯДА НИМА БУЛИШИНИ БИЛМАЙМИЗ ШУНДАЙ ЭКАН АЛЛОХНИ УНИТМАЙ ДОИМО УНИНГ КОНУН КОИДАЛАРИНИ ТАЛАБЛАРИНИ ЁДДА САКЛАЙЛИК 🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃 Дунёга берилиб курдингиз каср, Майли яшангиз яна бир аср. Абадий эмасдир курилган каср. Улимни эслаб турайлик ахир. Дунё сиз учун балким гузалдир. Молингиз купайиб хаёт асалдир. Эслатай сизларга Жаннат афзалдир. Улимни эслаб турайлик ахир. Нафсни тиёлмай дунё деб юрсак. Шайтони айблаб гунохлар килсак. Аллохдан куркмай йулидан чиксак. Улимни эслаб турайлик ахир. Одамлар бор экан улимдан кочар. Нафсига берилиб дунё деб кетар. Барибир унгахам улим етар. Улимни эслаб турайлик ахир. Мен карши эмасман бой булишга. Аллох берган ризкни олишга. Богланинг дунёда халол топишга. Улимни эслаб турайлик ахир. Улимни унутар дунёси борлар. Хаётим бир умир абади дерлар. Харомдан топиб куркмасдан ерлар. Улимни эслаб турайлик ахир. Хар бир нафс улимни тортар. Муминлар дунёдан кийналмай кетар. Нафсини тийганлар абади ютар. Улимни эслаб турайлик ахир. Улимни эслаган Аллохдан куркар. Улими келгунча ибодат килар. Аллохни рахмати уларга булар. Улимни эслаб турайлик ахир!!! 🍃🌺🌺🍃Жасмина🍃🌺🌺 🌺ШИРИН НАФАС🌺
نمایش همه...
#Жума_муборак 🌙🌹✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Жума айёми муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ ✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин 🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
نمایش همه...
1
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.