Mitti Farishta 🖇 || blogi
رفتن به کانال در Telegram
🇰🇷Koreya hayoti 🕊Islomiy statuslar 📖Ma‘noli satrlar 🖇Psixologiya 🔗Mulohaza Hammasi o‘tib ketadi... Yaxshi kunlar hali oldinda... Adminka: Risliqoy💍 @Umr_Falsafasi @Risliqoy99
نمایش بیشتر553
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-67 روز
-2630 روز
آرشیو پست ها
Қаро тундек гўё кундизим,
Қуриб борар аста илдизим.
Ўзинг айтгин зухро юлдузим
Сенга етмоқ шунча
мушкулми?
Қисматми бу ё олий битик,
Юрагимни айладим тилик.
Тирикману лек сенсиз ўлик
Сенга етмоқ шунга мушкулми?
Адоғи йўғ хижронлар ғолиб
Йўлингда кўз нигорон толиб.
Ўтайабман ичимга солиб,
Сенга етмоқ шунча мушкулми?
Изинг излаб бўлганим сарсон
Сенга булар бўларми аён.
Мана умрим тофмоқда паён,
Сенга етмоқ шунча мушкулми?!
Аброр Хушбахт
Бир куни эр аёлига бир қизни севиб қолганини айтибди.
Шунда аёли:
-Майли мен розиман, ўзим совчиликка бораман, ва уни розилигини оламан, дебди.
Эри бу гапларни эшитиб хайрон бўлиб қолибди.
Кейин тўй бўлибди.
Тўй куни ҳам ҳалиги аёл чиройли кийиниб, кулиб, ҳизматларни қилиб юрибди.
Эри шу куни ҳар ярим соатда хотинидан:
-Куйяпсан-а, рашк қиляпсан-а?– деб, сўраб турибди.
Аёли унга:
- Йўғ-е, нега куяман, сиз баҳтли бўлсангиз бўлди, деб жавоб қайтараверибди.
Хуллас тўй тугабди эр аёлини ёнига келиб яна сўрабди:
-Куйдинг-а? деб.
Яна аёли:
-Йўқ деб, жавоб берибди.
Шунда эри:
-Мен сени пойафзалингга мих қоқиб қўйгандим, лекин сен шунчалик куйиб ўртандингки, шунчалик рашк қилдингки, ҳаттоки эрталабдан кечгача иккала оёғингга санчилган миҳни билмадинг, дебди.
Аёл шу заҳоти оёқларига қарабди, уни иккала оёқлари ҳам қип-қизил қонга бўялиб қолганди….
Аёлга БАХТ беринг,
САОДАТ беринг,
Деманг юрибди-ку кулиб жилмайиб.
Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин...
Дунёни олиши мумкин жилмайиб...
• Эр аёлининг ғашига тегмоқчи бўлиб:
- Нима учун Аллоҳ таоло аёлларни гўзал қилиб яратган?! - дея сўради.
- Чунки сиз эркаклар уни севишинглар учун!- жавоб берди аёли.
• Эр яна қитмирлик қилиб:
- Нима учун Аллоҳ таоло аёлнинг ақлини ноқис қилиб яратган?!- деди.
• Аёл эса пинагини бузмай:
- Чунки у сиз эркакларни севиши учун!- дея жавоб қайтарди...
• Маҳбубийдан сўрадилар:
- Аёлни таърифлаб беринг!
• Маҳбубий жавоб берди:
- Аёлнинг табиатан қалби софдир. Ақли эса ноқис яратилган бўлса-да, даҳодир.
Агар у қалби билан севиб муомала қилса мартабангни осмонларга юксалтиради.
Аммо сендан нафратланиб, сенга қарши ақли билан муомала қилса эртанги тонгни кўрмаслигинг мумкин!
• Шундай экан аёлнинг қалбидан жой ол, ўсасан!...
• Ақлини ноқис, деб ўйнашма, ўласан!!!
Хотини қиладиган ҳаражатидан кўп топишни эплайдиган эркак омадли ҳисобланади. Омадли аёл деганда эса, эрни шундай қилиб тарбиялай олган аёлга айтилади.
Айман Ёғий
Айбимни кўрсатган, лекин у билан юзимга урмаганга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!
Мухтарама аёл!
Шаклдош, дилдош,
Айтинг, нима қилсам йиғламайсиз Сиз?
Истанг, пойингизга чўксинми Қуёш?
Ёки оёғингиз ўпсинми ялпиз?
Айтинг, нима қилай,
Сиз йиғламанг деб,
Бир йилда тўрт бора Баҳор келсинми?
Ёки Кумуш биби захар ўрнига,
Пашмагу, ҳолваю, асал есинми?
Айтинг, нималардан бахтли эрурсиз,
Тонгача осуда топурсиз ором.
Тоғлар эгилсинми сизга ғурурсиз,
Қишда ҳам бир гуллаб берсинми бодом?
Айтинг, кўз ёшингиз сабаби недир,
Нега юрагингиз ўртанди бунча.
Яна бир уммонни яратар тақдир,
Ҳали Фарғонада тонг отгунича!
Айтинг, юлдузларни маржондек тизиб,
Билак, бўйнингизга тақиб қўяйми.
Ўша осмондаги Ҳилолни узиб,
Сизга чироқ қилиб ёқиб қўяйми?
Йиғлашга яралган аёл эҳтимол,
Ахир қорлар тинди, ёмғирлар тинди.
Бунча чиройлисиз, йиғлаган аёл,
Мен ҳам қўшилишиб йиғлайми энди?!
Малика Салимова
Инсон ўзи қандай бўлса, шундай бўлишни рад этадиган ягона мавжудотдир...
Англияда ўқиётган Ўзбекистонлик талабанинг таълим тизимимиз ҳақидаги фикрлари:
Мақтанчоқликни тўхтатайлик
Лондон ҳақида қисқача:
Бу ерда тили бурро, тадбир уюштириб "Фаол" бўлганлар бир тийин экан.
Мен ҳиндлар ва хитой, корейс ва япон талабаларини кўриб мактабда олган билимларига тан беряпман.
Хуллас, мен шунчаки бўм-бўш мия билан магистратурага келиб қолибман. Масалан, гуруҳдагиларнинг ҳаммаси математикани сув қилиб ичган. Бу сизу биз ўйлаган даражада эмас, яхши билади дегани ҳам эмас. Булар "чачворади". Шунақанги тенгламаларни улар мактабларидан ўрганиб келишганки, мен уларга ҳалиям ета олмаяпман.
Компютерни, офис дастурларини, ҳар хил дастурлашни ўзимча яхши биламан десам, бу ерда Бутун гуруҳ, ҳа ишонинг ҳар бири мендан яхши билади.
Дунёқараш жиҳатдан ҳам биз Марказий Осиё талабалари оқсоқ эканмиз. Улар шунақанги дунё таниган брендларни эгаларидан тортиб, улар нима ишлаб чиқарадию, қайси маҳсулоти яхши эканини билишади. Мен бўлса ҳалиям кофе турларининг фарқига бормайман.
Сиз ўзингизни Ўзбекистонда туриб "Келажак бизники, шу туришимда Ўзбекистонни дунёга танитаман" деманг. Мен шунақа ўйлаб хато қилганимни билдим. Биз ростдан юртимизни юқорига олиб чиқмоқчи бўлсак, ростдан ўқишимиз керак.
Лондонга келиб билдим: Биз орқада эканмиз, кўп соҳада. Давлат сиёсати ёки Иқтисодий нуқтаи назардан эмас, оддий мактабдаги асосий фанлар кўникмаларидан уларни амалиётга татбиқигача.
Бизнинг яна энг катта айбимиз бу номзодларга катта рағбатлар беришимиз. Мисол учун: Бизнинг Навоий, Беруний ва Зулфия номидаги стипендия ва мукофотларни олаётган болалар келиб Нью Йорк, Лондон, Токио ёки шунга ўхшаган шаҳарлардаги бизнес марказлардан юқори лавозим тугул қабулхонага хам ишга кира олмайди. Нега?
Чунки у ерда биздаги "фаол талаба"дан олдин ҳинд ёки хитойлик ишга топшириб бўлган. Ундан устун бўлиш учун "Компаниям фахрим" деган ролик тайёрлаб келсангиз ўтмайди.
Бу ерда, яъни Лондонда яхши офис ишига киришингиз, осмонўпар бинода ишлашингиз учун ростакам юзма юз интервью бўлади. Улар сиздан ютуқларингизни умуман сўрамайди. Улар сиздан "Илм" сўрайди. Улар учун сизнинг 2 та мақола орқали ҳар кимга бериладиган Қозоғистоннинг хусусий кўкрак нишонлари бир тийин. Улар илм сўрайди.
Хулоса: Бу фикрлар хеч кимга қаратилмаган, лекин кўзимизни очишимиз керак. Дунё миқёсида бизнинг талабалар анча ортда. Сиздан илтимос "Мен энг фаол, энг зўр талабаман" деманг. Бугун сизу биз тенги одамлар сизнинг ва бизнинг келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда...
Ўқинг, биродар...
Аҳмаджон Ўринов
Лондон мэри — МУСУЛМОН
Бирмингем мэри — МУСУЛМОН
Лидс мэри — МУСУЛМОН
Блэкберн мери — МУСУЛМОН
Шеффилд мери — МУСУЛМОН
Оксфорд мэри — МУСУЛМОН
Лутон мэри — МУСУЛМОН
Олдхэм мэри — МУСУЛМОН
Рочдейл мэри — МУСУЛМОН
Ҳозирда барча Британия мактабларида ФАҚАТ ҲАЛОЛ ГЎШТ маҳсулотларини тортишмоқда!
Бунга 66 миллион аҳолидан бор- йўғи 4 миллион мусулмон эришди!!
Бу — кўзларимиз очилиши учундир.
Ҳамза Якасай исломга доир мавзуда баъзи ғарб файласуфларидан иқтибослар келтиради:
1. Лев Толстой (1828-1910)
"Ислом келажакда дунёни бошқаради, чунки унда илм ва донолик уйғунлиги мавжуд".
2. Герберт Уэллс (1846-1946)
"Ислом яна кучга киргунга қадар, қанчадан-қанча авлодлар ваҳшийликлардан азият чекадилар. Уларнинг ҳаётлари қисқаради? Шунда ислом бутун дунё эътиборини тортади. Ўша кундан бошлаб тинчлик ҳукмронлиги бошланади. Ана шу куни олам яшнайди".
3. Альберт Эйнштейн (1879-1955)
"Шуни тушуниб етдимки, мусулмонлар яҳудийлар қила олмаган ишларга ўзларининг ақл-идроклари ва шуурлари билан эришганлар. Исломдаги бу куч дунёга тотувлик олиб кела олади".
4. Хьюстон Смит (1919)
"Бизнинг дунёмиздаги энг афзал бўлган дин — исломдир. Агар биз исломга қалбимиз ва онгимизни бағишласак, ўзимиз учун яхши бўлади".
5. Михаил Нострадамус (1503-1566)
"Ислом Европада ҳукмрон динга, Европанинг машҳур шаҳри эса, Ислом давлатининг пойтахтига айланади".
6. Бертран Рассел (1872-1970)
"Мен ислом билан танишдим. Билдимки, бу бутун дунё ва инсониятнинг дини бўлмоғи лозим. Ислом бутун Европа бўйлаб ёйилади. Европада буюк ислом мутафаккирлари пайдо бўлади. Ислом олам учун ҳақиқий стимулга айланади".
7. Йеста Лобон (1841-1931)
"Ислом фақатгина тотувлик ва муросага келиш ҳақида қайғуради. Насронийларга динларини ислоҳот қилишларини таклиф қилинг".
8. Бернард Шоу (1856-1950)
Кун келиб, бутун дунё исломни қабул қилади. Агар исломнинг ҳақиқий номини қабул қилмаса ҳам, уни метафора номи остида қабул қилиши тайин.
Ғарб кун келиб исломни қабул қилгач, ислом тотувликда яшашни ўрганганларнинг динига айланади".
9. Иоганн Гейт (1749-1832)
"Барчамиз эртами ёки кеч исломни қабул қилишимиз зарур. Фақат шу дин ҳақиқийдир. Агар мени мусулмон дейишса, ўзимни ёмон ҳис қилмайман, уни тўғри қабул қиламан".
Алҳамдулиллаҳ!
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
NilufarIbrohimova
Бир куни жаннатда, Кавсар бўйида,
Учрашсак... Орзулар рост бўлса ногоҳ.
Бир ҳовуч сув олиб кафтларингизда,
Менга тутсангиз—а, Ё, Расулуллоҳ.
Дунёнинг ҳотамтой буюк шоҳлари,
Энг ғариб мискинга қилгандек икром,
Сизга фидо бўлсин кўзим гавҳари,
Сиз алик олсангиз мен берсам салом.
Жаннат боғларида боладек кулсам,
Йиғласам боладек бахтдан энтикиб.
Қаерда қолдингиз, кўринмайсиз, деб
Кириб келсангиз—а эшигим қоқиб.
Деворим туташса деворингизга,
Энг яқин қўшним, деб чунон севинсам.
Сиз маъсуд кезсангиз жаннат боғларин,
Мен ҳар бир изингиз кўзимга сурсам.
Беҳиштни нур дерлар, доим мунаввар,
Дерларки, ой, қуёш бўлмайди, илло,
Сиз бирор ҳалқада кўринсангиз гар,
Кўзимни бир лаҳза олмасам асло.
Жаннатда, шаксизки, турфа неъмат кўп,
Шунда ҳам сарасин топсам ахтариб.
Ҳар куни сиз учун бирор идишда
Қаймоқми, асалми борсам кўтариб.
Қанийди, эшикка қўйилган қулдек,
Жилмасам бир қадам остонангиздан.
Икки соҳилларни тутган кўприкдек
Йўл тушса уйимга кошонангиздан.
Қанийди, қанийди жаннат боғида,
Учратсам... Орзулар рост бўлса ногоҳ.
Аллоҳим, лутф этиб мендек ғарибни
Сиз—ла қўшни этса, Ё, Расулуллоҳ...
Соллолоҳу ъалайҳи васаллам.
Аллоҳимма солли васаллим ъалаа саййидина муҳаммад.
