fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

Mitti Farishta 🖇 || blogi

Mitti Farishta 🖇 || blogi

رفتن به کانال در Telegram

🇰🇷Koreya hayoti 🕊Islomiy statuslar 📖Ma‘noli satrlar 🖇Psixologiya 🔗Mulohaza Hammasi o‘tib ketadi... Yaxshi kunlar hali oldinda... Adminka: Risliqoy💍 @Umr_Falsafasi @Risliqoy99

نمایش بیشتر
542
مشترکین
-224 ساعت
-147 روز
-3330 روز
آرشیو پست ها
Дунё ўзи бори муаммо, Ғамлар бизга мудом ҳамхона. Нима бўлса бўлсину, аммо, Оғриб мени қўрқитманг она. Гоҳи бойман, гоҳи бўш ҳамён, Гоҳи шодман, гоҳида гирён, Лек бўғзимга келиб қолар жон, Оғриб мени қўрқитманг она. Хавотирда яшамоқ қийин, Безовтаман кун ўтган сайин, Дунёлари менга бир тийин, Оғриб мени қўрқитманг она. Яхши ўғил бўлмадимми ё, Кўзлар эмас, қалб йиғлар гўё, Биттагина, ёлғиз илтижо, Оғриб мени қўрқитманг она. Қадрингизни билмадим гоҳо, Жонингизни асрасин Худо, Дардларингиз топсину шифо, Оғриб мени қўрқитманг она. Малика Салимова

Мен шундай кетайки, босган изимдан, Оҳлар униб чиқсин, аламлар унсин. Ортимдан термулган нигоҳларинга, Соғинчлар ўргимчак инини қурсин. Мен шундай кетайки, тоғдек ғуруринг, Саҳрои Кабрга қумдек қўшилсин, Менсиз кунларингда киприкларинга, Пушаймон ёшлари тошдек осилсин. Мен шундай кетайки жонинг чарҳ уриб, Танангдан бир сокин маскан изласин, Сенку кулиб юриб баҳтиёрман де, Кўксингда муштдек гўшт тинмай бўзласин. Мен шундай кетайки, қилган гуноҳинг, Ҳар тун тушларинга кириб қийнасин. Бир лаҳза ҳаловот топган заҳотинг, Уволим чақалоқ бўлиб йиғласин. Мен шундай кетайки, кейин афсуслар, Изингдан эргашиб қуваверсинлар, Юрсанг ҳам, турсанг ҳам кўзинг олдида, Менинг қарашларим тураверсинлар. Мен шундай кетайки... Малика Салимова

Совуқ, ғамгин, қоронғу хона, Охаклари кетган қорайиб Оқшом чўкиб келган ҳамона, Юрак каби кетар торайиб. Эгасини бойишин кутм
Совуқ, ғамгин, қоронғу хона, Охаклари кетган қорайиб Оқшом чўкиб келган ҳамона, Юрак каби кетар торайиб. Эгасини бойишин кутмай, Қулайман дер гувала девор. Уни тутиб турган нуратмай, Чимилдиққа қоқилган мих бор. Катта рўзғор, кунда, кун ора, Аёл нонга қоради хамир. Тирноқларин теги қоп-қора, Чигит чувиб ўтирар кампир. Катта-кичик, ҳаммани қўшиб, Бир хонага қамаб қўяр қиш. Баҳоргача адирни ошиб, Ота ўтин ташир, бояқиш. Қор ёғади сутдек кўпириб, Ўкиради куюккан сигир. Аёл шўрлик саҳарда туриб, Нон ёпмоғи керак бир тандир! Ухламади бу тун боласи, Онаизор бағри минг тешик. Оғриб кетди бўм-бўш сийнаси, Ботиб кетди бағрига бешик. Умидларни.... Сиртда қолдириб, Қиш ўчоғи юракдан ҳам тор. Эр-хотиннинг уйни тўўўўлдириб, Ухлаб ётган орзулари бор... Малика Салимова

Эрларни эҳтиёт қилинг аёллар... ✍ Малика Тавфиқ 🎤 Юлдуз Усмонова

Va nihoyat avvalgi sochlar:) Qora sochni ham yaxshi ko'raman lekin rangli sochlarni yana ham))
Va nihoyat avvalgi sochlar:) Qora sochni ham yaxshi ko'raman lekin rangli sochlarni yana ham))

ХАНГОМА Аэропортнинг кутиш залида ўтиргандим. Одам унчалик кўпмас. Бир болакай, чамаси 5 ёшлар атрофида, тинимсиз шўхлик қилар, югурар, бақирар эди. Онасига эса фарқи йўқ. Танбеҳ беришса "Жим ўтир!" деб қўядида телефонига шўнғийди яна. Бироз вақтдан сўнг жинқарча энди хаддан ошди. Рўпарамга келиб юзимга тупурди?!🥴 Аввалига онасини огоҳлантирдим. Ишиям бўлмади, энсасини қотириб қўйди холос. Иккинчи марта тупургач қараб турдимда мен ҳам занғарнинг юзига боплаб туфладим!!!😅 Бола буни кутмагани табиий, дод солиб йиғлаб онасига чақди: — А-аа-аа, ойижон, анави амаки менга туфлади — Хонимча менга эси оғиб қолгандек қараб сайрай кетди: — Эсингиз жойидами, нима ҳаққингиз бор? Ёш болаку бу! — Оғзидан кўпик чиққудек бўлиб чинқирарди. — Афтидан бу болангизга ва сизга ёқмади. Демак ёқимсиз ҳолат, шундайми? Дарвоқе, у менга икки марта туфлади, демак қарзим бор. — кўзимни лўқ қилиб дедим. Аёл бутунлай томи кетиб қолди. Жаврай бошлади. Мен индамай қулоқчинимни ёқиб мусиқани баланд қилиб олдим. Шумтака эса энди жимгина онасининг олдида ўтирар, умуман шўхлик қилмасди. P. S. Қўшиқ эшитиш давомида бекор педагоглик касбини эгалламаган эканман, деб ўйладим😃😃😃 Шунчаки бўлган воқеани Рухсора Маҳмуджон қизи таржима қилди, бизнинг болажонларимиз бунақа беадаб эмас, биламан☺️

photo content
+9

Hayul uchun shirinlik Nam salfetka bonus qilib qo'shib qo‘yibdi) Oxirgi marta 2oy oldin sotib olgandim:)
Hayul uchun shirinlik Nam salfetka bonus qilib qo'shib qo‘yibdi) Oxirgi marta 2oy oldin sotib olgandim:)

Doimo yopishtiradigan taglik ishlatardim. Kiydiradigan taglikni boshida turmush o'rtog'im adashib olgani va sovg'aga kelganin
Doimo yopishtiradigan taglik ishlatardim. Kiydiradigan taglikni boshida turmush o'rtog'im adashib olgani va sovg'aga kelganini ishlatib, ishlatmayman degandim. Oxirgi paytlar taglik almashtiryotganda jim yotmasdan qiynayverganiga kiydiradigan zakaz qilgandim. Bu 2ta turini 1ta qilib ishlab chiqarilgani ekan. Ham yopishtirib ishlatsa bo'ladi ekan ham kiydirsa.

"Феминизм" деб Япон аёллари ҳам бундан бир неча йиллар олдин бонг уришганди. Натижада ҳозирги Япон аёлларининг 60% дан кўпроғи оиласиз. Эркаклари хотинсиз. Аёлларни ҳам эркаклардек қабул қилиш бошланган. Аёллар ва эркаклар ишлайдиган жойда аёллар ҳам эркаклардек бир хил ишлашади. Оғир юкларни кўтарса ҳам бирор эркак қўлидан олай демайди. Қилсин ўзи дейди. Ман бориб қўлидан олсам, ёрдам берсам ҳаяжонланиб қолишарди. "Йўғ-е, ростданми? Раҳмат, раҳмат, Ясашиине" ("меҳрибон экансиз") деб ўзини қўярга жой топа олмай қолишарди. • Поездларда ҳам, метроларда ҳам мана бу бечора аёл киши, мен эса эркакман-ку. Жой берай деган тушунча йўқ. • Феминизм олиб келган балоларнинг натижасида 3 тадан битта Япон аёли хорижлик билан турмуш қуришга мажбур. Япон эркакларининг аксарияти оила қуришдан қочишади. Оила қурса ҳам оиладаги ҳамма юкни тенг иккига бўлишади. Харажатлар ҳам, уй ишлари ҳам, қўйинки ҳамма нарсада. Натижада тенг иккига бўлинган юк аёл кишига оғирлик қилади ва энг яхши ечим деб оила қурмай қўя қолади. • Япон қизларининг иккитадан биттаси жуфтини топа олмаётганликдан нолишади. Баъзилари оила қургим келади, фарзанд кўргим келади. Аммо, жуфтини топиш муаммолигидан, топса ҳам ҳаражатни, бошқа юкларни елкасига ташламайдиган жуфт топиш қийинлигидан нолишади. Япон эркаклари илтифотли, меҳрибон эмас деб нолишади. Афсуски, уйланганман бўлмаса ўзим сизларни бахтли-тахтли қилиб қўярдим дейман ҳазиллашиб) • Буларнинг барчаси остида феминизм намоёндаларининг ҳатти-ҳаракатлари турибди. Японларнинг ёши катта, қариялари билан гаплашсангиз бизнинг даврда оила ва фарзанд жуда муҳим эди, ҳозир ёшлар айниб кетди. Бизнинг пайтда эркаклар пул топишарди аёллар кажи ( уй ишлари) қилишарди аёлларга осон эди. Ҳозир қийин бўлиб кетди дейишади. Оила институти яхшигина шикаст еган. Йилдан-йилга туғилиш камайиб, қариялар сони ошиб бораябди. Балким, шунинг учун ҳам Японларнинг ИСЛОМ динига қизиқиши сезиларли даражада ортиб бораётгандир. • Ўзимиздаги айримларни ҳозирги гаплари, пропагандаларига жаа берилиб кетманглар. : ) Аёлларнинг ҳуқуқлари, уларга нисбатан адолат, жабр зулм кўрмасликлари учун қонунлар яратилишини 100% қўллаб-қувватлайман. Хотин қизларнинг ўқиши, илм олиши, шахс бўлиб шаклланиши тарафдориман. "Хизматкор" ва "фарзанд туғиб берувчи аппарат" бўлиб қолмаслиги тарафдориман. Фақатгина аёл аёл ўрнида, эркак эркак ўрнида қолиши керак. Тенгликни эмас, адолатни йўлга қўя олсак нур устига аъло нур бўлар эди. Bahodir Iskandarov

- Ака яхшимисиз ? Дадангизлар вафот этибдилар, Аллоҳ раҳматига олган бўлсин, оилангизга гўзал сабр берсин ! - Раҳмат сизга, Аллоҳ ажрингизни берсин ! - Таъзияга бормоқчи эдик, шунга локацияни ташлаб қўйсангиз дегандик. - Келиб кетишингиз 600 километр масофа экан, ўртача 8000 дан бензин ишлатасиз, бу дегани 480 минг сўм, тўғрими? - Қизиқмисиз ака, савоб олдида бу ҳеч нарса эмаску? - Мен сизга бошқа бир локация айтаман, шунда сиз икки томонлама фойда кўрасиз, мен ҳам фойда кўраман, марҳум дадамларга ҳам фойда бўлади. - Хўш? - Муҳтож етим боқаётган оилани яқин атрофингиздан қидириб топинг ва шу бензинга сарфлайдиган маблағни ўзини ёки рўзғорлик харид қилиб зиёрат қилиб қўйинг. Шунда вақтдан ютасиз, маслаҳат берганим учун менга ҳам иншааллох ажр бўлади, шу эҳсонга дадамнинг вафотлари сабаб бўлгани учун иншааллох савоби дадамга хам боради. Асосийси ўша мухтож оила вакиллари сиз сабаб Роббимизга хамдлар айтадилар, қалблари хурсанд бўлади. Қайсики мусулмон бир мухтожнинг қалбини хурсанд қилса иншааллох Роббимизнинг мукофотини олади. Муҳаммад Икром