Mitti Farishta 🖇 || blogi
رفتن به کانال در Telegram
🇰🇷Koreya hayoti 🕊Islomiy statuslar 📖Ma‘noli satrlar 🖇Psixologiya 🔗Mulohaza Hammasi o‘tib ketadi... Yaxshi kunlar hali oldinda... Adminka: Risliqoy💍 @Umr_Falsafasi @Risliqoy99
نمایش بیشتر561
مشترکین
-124 ساعت
-77 روز
-1230 روز
آرشیو پست ها
Бир аёл ҳикоя қилади:
Намоз ўқиётган эдим, ёнимда чақлоғим дод солар, ойилаб чақирар эди. Намоз ўқиётганим боис жавоб бера олмас эдим. Ундан атига икки ёш катта акаси ёнига келди-да, “Икки суҳбат қураётганни суҳбатини бўлишлик айиб ҳисобланади..., Ойимиз Аллоҳ билан гаплашяптилар” деди!
Этларим жунжука бошлади. Мен унинг ҳузурида бўлган Зотни буюклиги олдида хорлик, ожизлик боса бошлади. Ҳар такбир айтганимда, ёш гўдагим айтган бу ибора қулоқларимни, фикр-у ҳаёлимни ва қалбимни чертий бошлаган эди.
Ҳулмга ҳам етмаган гўдаклар тилига ҳикматлар солиб қўйган Аллоҳ (барча ноқисликлардан) покдир.
Интернетдан
ОТА ВА ЎҒИЛ
Кеча оқшом дадамни,
Эслаб роса йиғладим.
Соғиндимми, хижронми?
Рости буни билмадим.
Ўғлим кўриб ҳолимни,
Деди: дада не бўлди?
Дедим: болам дилимни,
Соғинч косаси тўлди.
Ўғлим деди: дадажон,
Бир тепалаб қўяйми?
Иссиқ чой дамладим, ё,
Бир пиёла қуяйми?
Ортингизга пар ёстиқ,
Қўйиб қўйдим суянинг.
Ўрнингиздан турсангиз,
Елкам тутай тиянинг.
Тоғорага сув қуйиб,
Оёғингиз ювайми?
Ё битта қуръон ўқиб,
Ғамларингиз қувайми?
Елпиғичда елпийми?
Рохат олар жонингиз.
Шайман хизматингизда,
Ҳар лаҳза, ҳар онингиз.
Дадажон айтинг фақат,
Нечун кўзингизда ёш?
Гўё булут ортида,
Қолиб кетгандай қуёш.
Болажоним меҳридан,
Баттар тўлиб йиғладим.
Майли болам эшит деб,
Аста бошин силадим.
Болам бобожонингни,
Эслаб йиғладим бехос.
Парво қилма бу йиғи,
Фарзанд соғинчига хос.
Сенгa ҳавас қиламан,
Дада десанг ярашар.
Дуо қилсам хаққинга,
Кўкда малак талашар.
Бобонг хизматларида,
Мен ҳам сендек турганман.
Дуоларин меваси,
Сендек ўғил кўрганман.
Дадам дуо қилгандай,
Дуо қилай хаққинга.
Доим соғ бўл, омон бўл,
Жон фидо бўл халқинга
✍️ АБДУССАЛОМ АНДИЖОНИЙ
Juftingiz ko'p inson ichidan sizni tanlagan uchun sizni yaxshi ko'radi ❤️
