cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

TOMCHI

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

نمایش بیشتر
Advertising posts
12 502مشترکین
-8924 ساعت
-4167 روز
-1 88330 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Amudaryo havzasidagi Zeyd suv ombori qanday maqsad uchun ishlaydi?Anonymous voting
  • energetika ob’ektlarini suv bilan ta’minlash uchun
  • kommunal xo‘jalik ob’ektlarini ichimlik suv bilan ta’minlash uchun
  • kanalda oqadigan suvni tiniq bo‘lishi uchun
  • sug‘oriladigan maydonlarni suv ta’minotini yaxshilash uchun
0 votes
Серёғин баҳорда ғалла парваришида долзарб агротехника тадбирлари(3) Ғалланинг ривожланиши тезлашгани муносабати билан фунгицид ҳамда суспензияни биргаликда қўллаш тавсия этилади. Энг катта зарар келтирувчи бир йиллик бошоқдошлар оиласига мансуб (ёввойи сули, райгрес, тулки дум) бегона ўтларга қарши ҳаво ҳарорати +17+200С бўлганда, ғаллазорлар АГРО-ПИК 8% эм.к. 0,3-0,4 л/га, ЭНТОПИК СУПЕР к.э. 0,15 л/га, OXIAL PRO 10% EC 1,0 л/га, PROPIC 24% EC 0,15 л/га каби гербицидлар билан 200-300 литр ишчи эритма ҳисобида ишлов бериш керак. Ғаллазорларда энг кўп тарқаладиган бир ва кўп йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши ҳаво ҳарорати +17+200С бўлганда, далаларга бундай бегона ўтларга қарши АЗАНСТАР 75 в.д.г. 20 гр/га ФИНИТО 750 в.д.г. 20 гр/га, Евростар 75% в.д.г. 20 гр/га, Зарстар в.д.г. 20 гр/га, Тристар в.д.г. 20 гр/га, Энтостар в.д.г. 20 гр/га ҳамда кўп йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши Винстар Плюс 75% в.р.г. 30 гр/га, Энтостар плюс в.д.г. 30 гр/га, Зарстар плюс в.д.г. 30 гр/ га. Простар 75% в.д.г. 30 гр/га препаратлар билан 200-300 литр ишчи эритма ҳисобида ишлов бериш тавсия этилади. Далага бегона ўтлар ва хашаротларга бирга гербицид билан инсектицидни қўшиб уйғунлашган ҳолда берилиши тавсия этилади. Имконият борича жамғарилган маҳаллий ўғитларни кейинги сувлар билан шарбат усулида суғорилиши сарғайган, нимжон майсаларнинг ўсишини тезлаштиради. Март ойидаги ёғингарчилик 200-250 мм бўлиши тупроқнинг дала нам сиғимининг 50-60 см гача пастга тушишини таъминлади. Бу апрель, май ойларида бўладиган иссиқда ҳам ғалла бошоқларининг тўлиқ шаклланиши ва донининг оғирлигини таъминлайди ҳамда бошоқларнинг тўлиқ бўлишига сабаб бўлади. Натижада, ғалладан 80-100 центнер ҳосил олишга эришилади. ✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
نمایش همه...
👍 3
Боғларда апрель ойида бажариладиган агротехник тадбирлар (2) Оладиган ҳосилимизни сифатли қилиб етиштириш мақсадида дарахтлардаги ҳосил бўлган меваларининг маълум бир қисмини камайтириш мақсадида уларда тоқалаш усули қўлланилади. Тоқалаш усули қуйидагича бажарилади: агарда мева бандида 4-5 та мева ҳосил бўлган бўлса, улар ичидан нимжон, ривожланиш даврида бир-бирига халақит берадиган мевалари (довуччалари) олиб ташланади. Бунда мевалар бир-бирига тегиб турмаслиги керак. Агарда мева бандида 4-5 та мева бўлса, улардан 2 та мевани қолдириб, 2-3 таси олиб ташланади. Ушбу усулни уруғли мевалиларда (олма, нок, беҳи) ўтказиш зарур. Бу тадбирнинг ўтказишдан мақсад агар гулдан сўнг чангланган меваларни қолдирсак, мева дарахтларида ҳаддан ташқари кўп мева бўлиб, дарахт уларнинг яхши ривожланиб, сифатли мева бўлиши учун етарли миқдорда озуқа моддаларни етказиб бера олмайди. Боғларда тоқалаш усули тўғри ташкил қилиниб, ўз вақтида бажарилса, дарахтлардаги мевалар яхши ривожланиб, бир хил шаклда сифатли маҳсулот олишга эришилади. ✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
نمایش همه...
👍 4
Bilasizmi? Amudaryo havzasidagi Zeyd suv omborining umumiy hajmi qancha?Anonymous voting
  • 1,5 km3
  • 1,8 km3
  • 2,0 km3
  • 2,2 km3
0 votes
👍 10
Серёғин баҳорда ғалла парваришида долзарб агротехника тадбирлари(2) Бошоқли дон экинларининг ҳолатидан ва ҳосил бериш потенциал имкониятидан фойдаланиб, учинчи ўғитлашда 300-350 кг дан азотли, 50 кг дан калийли ва имконият даражасида фосфорли ўғитлар билан қўл ва механизмлар ёрдамида тезда озиқлантириш лозим. Кунлар исиб, далага техника кириш имконияти бўлиши билан ғалла майдонларига занг касалликлари тушиши ва тушмаслигидан қатий назар, 1-ишловни 5 апрелгача Давлат кимё комиссияси томонидан рухсат этилган қуйидаги кимёвий воситалар билан ишлов бериш даркор. Цериакс плюс 14.4% к.э. 1,0 л/га, Tитул Про 40% эм.к. 0,25 л/га, Альто Супер 33% эм.к. 0,3 л/га, Azote 320 SC 0,75-1,0 л/га, R-ULTRA Super 33% к.э 0,3 л/га, Титул Дуо к.э.к. 0,2 л/га, Топ-Кроп 40% к.э.к. 0,25- 0,3 л/га, Титул Микс 40% к.э.к. 0,2 л/га, Диканазол 40% к.э. 0,2 л/га препаратлар билан 200-300 литр ишчи эритма ҳисобида ўтказиш керак. Фунгицид ишлатишда тўлиқ системали таъсир этувчи фунгицидлардан фойдаланиш керак. ✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
نمایش همه...
👍 4🔥 2
Боғларда апрель ойида бажариладиган агротехник тадбирлар (1) Март ойида боғларини қисқа муддатли совуқлардан сақлаш мақсадида боғбонлар гўнг, хашак ва ҳазон аралашмасини тутатиб қўйишади. Шу билан бирга боғ қатор ораларида суғориш ариқларини олиб, совуқ келиш олдидан ариқлардан оз миқдорда жилдиратиб сув оқизиб қўядилар. Бунда ҳаво ҳарорати 2-3°С кўтарилиб, баҳорги қисқа муддатли совуқлардан дарахтларнинг гул куртакларини сақлаб қолишга мувоффиқ бўлади. Тезда ҳосилли боғларимизда гуллаб бўлган дарахтларда ҳосил бўлган мева довуччаларини аниқлаб чиқиб, мавжуд меваларни сақлаб қолиш ҳамда сифатини ошириш мақсадида тезлик билан боғларга минерал ўғитлар солиб, озиқлантириш зарур. Бунда минерал ўғитлардан соф ҳолда азотли ўғитлардан 100-120 кг., фосфорли ўғитлардан 70-90 кг. калий ўғитидан 45 кг. ҳисобида тупроққа чуқур солиб кетидан суғориш керак. Давоми эртага 🔜 ✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
نمایش همه...
👍 5🔥 2
Bilasizmi? Amudaryo havzasidagi Zeyd suv ombori qaysi davlat hududida joylashgan?Anonymous voting
  • Tojikiston
  • O‘zbekiston
  • Turkmaniston
  • Qozog‘iston
0 votes
👍 10🔥 6
Чигит экиш сеялкаларининг созлик шартларини биласизми? – чигит солинадиган банкаларда тешикларнинг бўлмаслиги (чигит илиниб қолмайди, ерга тўкилмайди); – банка тубига жойлашган чигит тўзитгич ва узатмалар тишларининг бутунлиги (банкага солинган чигитлар бир-бирига ёпишиб қолмайди, деталлар яхши айланади); – чигит сарфи меъёрини ростлайдиган заслонка дарчаларининг енгил очилиб-ёпилиши (дарчалар енгил созланади); – уруғ ўтказгичларда ёриқлар ва тешиклар йўқ (чигит тўкилиб кетмайди); – сошникнинг тагидаги пичоғи ўткир, жағлари керилган, полозининг олд томони ёй шаклида кўтарилган бўлиши (чигит тушадиган ариқчалар белгиланган ўлчамларда очилади, полоз олдида тупроқ тўпланиб қолмайди); – сошник орқасида жойлашган зичлагич ғилдиракча, загортачлар ва прикатканинг ўз ўқлари атрофида эркин айланиши, юзаларининг текис бўлиши (эгатлар сифатли чиқади, уруғ устидаги тупроқ яхши зичланади); – сошник секциясидаги пружиналарнинг созлиги ва тўғри ўрнатилганлиги (пружиналарда зарур таранглик ва унинг миқдорини тўғри танлаш имкониятлари бўлади); – сеялкадаги барча ростлаш механизмларининг (чигит сарфи меъёри, экиш чуқурлиги, пружиналарнинг таранглиги) созлиги (чигит фермер, агроном томонидан белгиланган миқдорда ва чуқурликда экилади); – “Кейс-1200” сингари пневматик сеялкаларда уяга тушадиган чигит сони, чигитнинг кўмилиш чуқурлиги, уялар орасидаги масофа, уяларнинг тупроқ билан зичланиш даражаси талаблар даражасида ростланади. ✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
نمایش همه...
👍 6🔥 2
Серёғин баҳорда ғалла парваришида долзарб агротехника тадбирлари (1) Биринчидан, ғалла майдонларига шу кунгача берилган минерал озуқа моддаларни таъсир қилувчи консентрациясини бир оз паслатади ва тупроқ чуқур қатламларига ўтказди. Натижада, ғаллага берилган минерал озуқа моддалар ўсимлик тўлиқ ўзлаштириши камаяди. Иккинчидан, ёғингарчилик ғалла майдонларида ниҳолларнинг ўсиш ва ривожланишини тезлаштирди. Натижада, ўсимликнинг туплаш ва найчалаш фазаси бир мунча тезлашди. Ғалланинг ҳозиргача берилган ўғитга нисбатан яна 150 кг қўшимча азотли ўғит беришни талаб қилади. Учинчидан, бу йилги ёғингарчилик шароитда ўсиш ривожланиши тезлашиши натижасида ғалла экилган майдонларнинг микрофлораси ўзгаради. Натижада, сариқ занг ва бошқа замбуруғли касалликлар тушишини тезлаштиради. Тўртинчидан, узлуксиз ёққан ёмғир ғалла майдонларида бегона ўт кўпайишига олиб келади. Натижада, ғаллага берилган минерал озуқа моддаларни бегона ўтлар ўзига олиб, ғаллага зарур бўлган минерал озуқа моддалар етишмай қолади. Бешинчидан, серёғингарчиликда ҳашаротларнинг ғумбак ва тухумлари нобуд бўлмасдан тез ривожланади. Оқибатда, ғалла майдонларида муддатидан илгари зарарли хасва, пявица, ғалла арракаши, ғалла трипси каби ҳашаротлар ривожланиши кузатилади. ✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
نمایش همه...
👍 6🔥 3
Bilasizmi? Amudaryo havzasidagi Rog‘un suv omborining foydali hajmi qancha?Anonymous voting
  • 8,6 km3
  • 8,5 km3
  • 8,4 km3
  • 8,3 km3
0 votes
👍 10🔥 4