cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

ALRISALAH | ibratli kanal

«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙 📌 BIZNING KANALIMIZDA: 🎞 IBRATLI VIDEOLAR 🎥 TA'SIRLI MARUZALAR 💽 AJOYIB NASHIDALAR 📝 HIKMATLI MAQOLALAR

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 967
مشترکین
-224 ساعت
-17 روز
-4930 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
120. Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни қўлимни тутиб: "Эй Муоз, мен сени Аллоҳ йўлида яхши кўраман", дедилар. "Ота-онам сизга фидо бўлсин, Аллоҳга қасамки, мен ҳам сизни яхши кўраман", дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Муоз, барча намозларнинг ортида "Аллоҳумма аъинний аъла зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатик" ("Аллоҳим) Сени зикр қилишимда, Сенга шукрона келтиришимда ва Сенга чиройли ибодат қилишимда менга ёрдам бергин!"), дейишни тарк этма!" дедилар". Муоз намоздан сўнг бу дуони айтмоқни Сунобиҳийга, у Абу Абдураҳмонга, у эса Уқба ибн Муслимга васият қилди". Муснади Кеший китобидан. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
1625Loading...
02
ҲАЗРАТИ ХАДИЧА БИНТИ ХУВАЙЛИД Бутун оламларнинг Рабби бўлган Аллоҳ бандалари ичра Ўзига энг суюклиси бўлган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дунё ва охиратда энг хайрли бўлган неъматларни насиб этган. Улардан бири – у зотнинг аҳли байтларидир. Аҳли байт ҳақида сўз кетаркан, кўз олдимизга биринчилардан бўлиб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илк аёли ҳазрати Хадича бинти Хувайлид келади. Қуръони каримда бундай Марҳамат қилинади: «Сизни камбағал ҳолда топиб, (Хадичага уйланишингиз туфайли) бой қилиб қўймадими?!» (Зуҳо сураси, 8-оят). У ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ менга Хадичадан кўра хайрлисини бермади. Одамлар куфр келтирганларида у менга ишонди. Одамлар мени ёлғончига чиқарган дамларда у мени тасдиқлади. Одамлар мени маҳрум қилганларида у менга бор давлатини фидо қилиб, дастак берди. Аллоҳ мени унинг севгиси билан ризқлантирди» (Имом Термизий ривояти). Дарҳақиқат, ҳазрати Хадича инсониятга ҳаёт сабоғини беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғамини арита олган бу аёлдан ўрганиладиган жуда кўп жиҳатлар бор. Жаброил алайҳиссаломдан ваҳийни қабул қилиб олган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аршдан келган илоҳий Каломни унга айтиб бераркан, унинг тутган тутуми улуғвор эди. Оламлар сарварини қучиб, қўриб, ўраб, тасалли ва мужда берадиган сўзларни айта олди. У зотга борини, ҳаётини бағишлади. Оқибатда У Аллоҳ ва фаришталарининг саломига, жаннатда эса алоҳида кўшкка сазовор бўлди: «Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга деди: – Ё Расулуллоҳ, анави узоқдан кўринган Хадича. Сизнинг олдингизга келаётир. Ёнидаги халтачасида егулик бор... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у томонга муҳаббат билан боқдилар. Жаброил алайҳиссалом сўзида давом этди: – Хадича ёнингизга келганида Раббингиздан ва мендан унга салом айтинг! Унга жаннатда инжудан қилинган бетакрор саройнинг муждасини беринг. У сарой ичида на шовқин, на иш ва на ҳаракат бордир» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). «Бир куни Оиша розияллоҳу анҳо: – Ё Расулуллоҳ, Хадичани нега бу қадар яхши кўрасиз, нега жуда кўп эслайсиз? – деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Ҳаётимда Хадичадек бошқа бири бўлиши мушкул. Унинг қалбида ҳеч кимда бўлмаган бир фазилат мужассам эди. У кўнгилдаги маҳзунликни бир пасда аритиш хусусиятига эга эди, – деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий ривояти). Ана шундай бетакрор, тенгсиз аёл эди севимли Хадича онамиз!.. “Мўъжаз ҳикоялар” китобидан. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
1492Loading...
03
👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
1381Loading...
04
#muftiy_minbari 🌙 СЎНГГИ НАФАСИНГИЗДА ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ ДЕЯ ОЛСАНГИЗ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
1442Loading...
05
Ҳасан Басрий ҳамсуҳбатларидан бирини дафн қилиб бўлгач, қабрнинг бир четида турдилар-да, ёнларида турган бир кишига ўгирилиб: «Айтгин-чи, агар мана шу одам дунёга қайтадан келса, нима қилган бўлар эди?», дедилар. У: «Истиғфор айтиб, намоз ўқиб, яхшиликларни кўпайтирар эди», деди. Шунда Ҳасан Басрий: «У фурсатни бой берибди, энди сен бой бериб қўймагин-а?» дедилар! "Бугун қолган умримнинг биринчи куни .." 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2305Loading...
06
ҲИЖРИЙ 1446-ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН! Муҳаррам ойи ва Ашуро фазилатлари «Муҳаррам» сўзи луғатда «ҳурматланган», «ҳаром қилинган», «улуғланган» деган маъноларни англатади.  Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми? Бу ой «Аллоҳнинг ойи» деб номланади. Бундан ортиқ улуғлаш бўлиши мумкинми?  Муҳаррам ойи Рамазон ойидан кейинги мартабада туради. Бу ойда энг улуғ кунлардан бири – Ашуро куни бор.   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойи (рўзаси)дир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Рамазон рўзасидан кейинги энг афзал рўза Муҳаррам ойи рўзаси эканлиги. 2. Муҳаррам ойи Шаҳруллоҳ – Аллоҳнинг ойи деб номланиши. 3. Фарз намозидан кейинги энг афзал намоз тунги намоз эканлиги. 4. Муҳаррам ойида кўпроқ рўза тутишга ҳаракат қилмоғимиз лозимлиги. 5. Кечаси таҳажжуд намозлари ўқишга одатланишимиз кераклиги. Ашуро куни  «Ашуро» сўзи луғатда «ўнинчи кун» деган маънони билдиради. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро номи билан машҳур бўлган.  Ҳакам ибн Аъраж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Замзам олдида ридоси устида ёнбошлаб ётган Ибн Аббоснинг ҳузурига бориб: «Менга Ашуро рўзаси ҳақида хабар бер», дедим. «Қачон Муҳаррамнинг ҳилолини кўрсанг, санаб бор. Тўққизинчи куни рўза тутган ҳолда тонг оттир», деди у. Мен: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг рўзасини шундай қилиб тутар эдиларми?» дедим. «Ҳа», деди у». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Ашуро кунининг рўзаси ўзидан олдинги йилнинг каффороти бўлса», деб Аллоҳдан умид қиламан», дедилар».  Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади», дедилар».  Тобароний ва Байҳақий ривоят қилганлар. Шарҳ: Ушбу ривоятдаги «кенглик яратиш»дан мақсад ейиш-ичиш, хурсандчилик маъносидаги бемалолликдир.  👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2195Loading...
07
ТАСБЕҲ КИНДИКДАН ЮҚОРИДА БЎЛИШИ КЕРАКМИ? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Тасбеҳ айтаётганда қўлдаги тасбеҳ киндикдан юқорида бўлиши керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тасбеҳ муқаддас нарса эмас, балки зикр ва саловатларни санаш учун ишлатиладиган буюм. Уни қаерда туришининг аҳамияти йўқ. Инсон тасбеҳни ўзига қулай бўлган жойга қўйиши мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2113Loading...
08
ОПА-УКАНИНГ НЕВАРАЛАРИ БИР-БИРИГА МАҲРАММИ? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Опа-укаларнинг неваралари бир-бирига маҳрам бўладиларми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазкур набиралар агар эмикдош бўлмаган бўлсалар, бир-бирларига номаҳрам бўладилар. Нафақат набиралар балки опа-укаларнинг фарзандлари бир-бирларига агар эмикдош бўлмасалар, номаҳрам бўладилар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
1943Loading...
09
⁠#ДУО Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса, Исмоил зурриётидан тўрт кишини озод қилгандек бўлади», дедилар». (Маъноси: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир»). Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2074Loading...
10
#Диний_савол_жавоб Электрон пул билан муомала қилиб фойда олиш ҳалолми? Muhammad Ayyub domla HOMIDOV 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
1952Loading...
11
САОДАТ КАЛИТИ «Саодат калити ҳушёрлик ва фаҳму фаросатдадир. Бадбахтлик манбаси кибр ва ғафлатдадир. Банда учун Аллоҳ таолонинг неъматлари ичида иймон ва маърифатдан улуғи йўқдир. Унга эришиш учун бағрикенглик ва қалб кўзи ўткирлигидан бошқа васила йўқдир. Куфр ва маъсиятдан каттароқ бало ва офат йўқдир. Мазкур икки нарсага чақиришда қалб кўрлиги ва жаҳолат зулматидан бошқа нарса йўқдир. Зийрак кишилар Аллоҳ таоло уларни ҳидоятини ирода қилган ва қалбларини Исломга кенг қилиб қўйганлардир. Мутакаббирлар Аллоҳ таоло уларни залолатини ирода қилган ва қалбларини худди осмонга чиқаётгандаги каби тор ва танг қилиб қўйганлардир. Мутакаббир ўз ҳидоятига кафил бўлиши учун қалб кўзи очилмаган кишидир». Имом Ғаззолий 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2222Loading...
12
#эслатма 📌Фарзи кифоя – жамоатдан бир неча киши бажарса қолганларнинг зиммасидан соқит бўладиган, агар ҳеч ким бажармаса, ҳамма гуноҳкор бўладиган фарзлардир. Мисол: вафот этган кишини ювиш; кафанлаш; жаноза намозини ўқиш; Қуръонни тўлиқ ёд олиш; шаръий илмларни чуқур ўрганиш; саломга алик олиш кабилар. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2161Loading...
13
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи 8-дарс. Таяммумга рухсат берувчи омиллар Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази етакчи мутахассиси 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2221Loading...
14
СОЯСИДА ҲАМ ТУРМАЙМАН Язид ибн Ҳорун айтади: «Абу Ҳанифадан тақводорроқ одамни кўрмадим. Бир куни қарасам, у бир кишининг эшиги олдида қуёшда ўтирган экан. «Эй Абу Ҳанифа, сояга ўтсангиз-чи!» десам, «Бу ҳовлининг эгасида бир неча дирҳам пулим бор. Шунинг учун уйининг соясида ўтиргим келмади», деди. Мендан қарз одамнинг девори тагида, соясида турсам, қарзимдан фойдаланиш бўлиб қолмасин деб шундай қилган эканлар. Бундан ортиқ тақво бўладими? ("Солиҳлар гулшани") 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2423Loading...
15
МУҲАРРАМ ОЙИ ҲАҚИДА Луғатда «муҳаррам» сўзи, ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуғланган маъноларини англатади. Дарҳақиқат, Муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми? Бу ойни Аллоҳнинг ойи, деб номланади, бундан ортиқ улуғлаш бўлиши мумкинми? Аллоҳ таоло «Тавба» сурасида: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг», деган (36-оят). Ушбу ояти карима ойларнинг ҳисоби, табиий равишда, Аллоҳ осмонлару ерни яратган пайтдаёқ, уларнинг ҳаракатига боғлиқ қилиниб ўн икки этиб белгиланганлигини баён қилмоқда. Бу доимий равишда бир хил турадиган собит ҳисобдир. Унга инсоннинг ҳеч дахли йўқ. Инсон фақат Аллоҳ яратган нарсаларга қараб, Аллоҳ берган ақл билан ойларни санайди, холос. «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган». Ўн битта ҳам, ўн учта ҳам қилиб бўлмайди. Янги ой чиққан куни янги ой бошланади. У йигирма тўққиз ёки ўттиз кун бўлади. Кейин яна янгиси чиқади. Олдиндан белгилаб қўйилган ҳисоб билан, ой тўлин бўлганда ҳам, янги ой бошланди, дейилмайди. Бундай де-йишлик хато ҳисобланади. Чунки Аллоҳнинг ишига бандаси аралаша олмайди. «Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир». Яъни, ўн икки ойдан тўрттасида уруш қилиш Аллоҳ томонидан ҳаром қилингандир. Бу Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойлари бўлиб, мазкур ойларда уруш бошлаш ҳаромдир. «Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг». Юқорида зикр қилинган ҳукм тўғри дин ҳукмидир. Ислом ҳукмидир. Бу ҳукмга хилофан ҳаром ойларда уруш қилиб, ўзингизга зулм қилманг. Муҳаррам ойи Рамазон ойидан кейинги мартабада туради. Бу ойда энг улуғ кунлардан бири – Ошуро куни бор. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза, Аллоҳнинг Муҳаррам ойи рўзасидир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар. Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам келиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Рамазондан кейин қайси ой рўзасини тутмоғимни амр қиласиз?», деб сўради. «Агар Рамазондан кейин рўза тутувчи бўлсанг, Муҳаррамни тут. Чунки, у Аллоҳнинг ойидир. Унда Аллоҳ бир қавмнинг тавбасини қабул қилгандир ва бош-қа қавмларнинг тавбасини қабул қиладир», - дедилар». Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
84512Loading...
16
#Kisva #Muharram #Yangi_yil ▪️1 muharram kechasi Kaʼba yopinchigʻi Kisva yangisiga almashtirildi. ▫️Kaʼba gʻisht va toshlardan barpo qilingan, balanligi 13 metrli, Alloh taolo Ibrohim va oʻgʻli Ismoil alayhissalomga Makkada qurishni buyurgan bino. ▫️Uning yopinchigʻi turli davrlarda, qizil, oq, yashil, oq-qora yoʻl-yoʻl ranglarda boʻlgan. ▫️Abbosiylar davridan hozirgacha kisva qora rangda. ▫️Bugungi kisvada tilla suvi yuritilgan iplar bilan Qurʼon oyatlari yozilgan. ▫️Kisva almashtirilgach, uning boʻlaklari muzeylarga, turli davlatlarga, eʼtiborli shaxslarga hadya qilinadi. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
1 61078Loading...
17
Media files
2849Loading...
18
АШУРО КУНИ РЎЗАСИ #Эълон Абу Қатода разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "صِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ" (رَوَاهُ الْاَمَامُ التِّرْمِذِيُّ). яъни: “Ашуро куни рўзаси (сабабли) Аллоҳ ўтган йилги гуноҳларни кечиришини умид қиламан” (Имом Термизий ривояти). Бундай улкан имконият Аллоҳ таолонинг биз – бандаларига қилган фазл ва марҳаматидир. Муҳаррамнинг 10-кунги рўзасига 9-кунни ҳам қўшиб тутиш суннат амалдир. Чунки Ибн Аббос разияллоҳу анҳунинг ривоятида: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутдилар ва у куннинг рўзасини тутишга амр қилдилар. Одамлар: “Эй Аллоҳниниг Расули, бу кунни яҳудий ва насоролар улуғлайдилар”, – дейишди. Шунда У Зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Келаси йил иншааллоҳ, тўққизинчи кунни ҳам рўзасини тутамиз”, - дедилар. Келаси йил бўлмасдан туриб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар”, – дейилган (Имом Муслим ва Имом Абу Довуд ривояти). Демак, Ашуро кунининг фазилатларига эга бўлиш учун қуйидаги кунларда рўза тутиш мақсадга мувофиқ: 9-муҳаррам = 15 июль, Душанба куни; 10-муҳаррам (Ашуро куни) = 16 июль Сешанба куни. Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. @ALRISALAH_UZ
56525Loading...
19
РАМАЗОНДА ДАХШАТЛИ ҚИЧҚИРИҚ БЎЛАДИМИ? #ҳадис ❓389-CАВОЛ: Шу кунларда ижтимоий тармоқда диний мазмундаги овозли ва видео хабарлар тарқалди. Унда, Рамазон ойи жума куни бошланса, 15-кунида даҳшатли қичқириқ келиши, катта талофат ва ўлимларга сабаб бўлиши, фақат баъзи дуоларни айтганлар омон қолиши айтилган. Буни ҳадис деб айтилгани кўпчиликни иккилантириб қўйди. Шу масалага ойдинлик киритсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ижтимоий тармоқда кенг тарқатилан ушбу ривоят тўқима ва ёлғон “ҳадис” ҳисобланади. Ушбу тўқима ривоят матни: Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “...Рамазоннинг ўртасида, Жума кунини тунида қаттиқ овоз гумбирлаш бўлади. У гумбирлаш шунчалик қаттиқ бўладики ухлаётганни уйғотиб, тик турганни ўткизади. Асир хотинларни уйларидан чиқарур. Жума кечасида бўлур, ўша санада кўп зилзилалар бўлур. Ўша жума куни бомдод намозини адо қилсанглар уйга киринглар ва эшикларни қулфланглар. Деразаларингизни ёпинглар, ўзларингизни эса ўранглар, қулоқларингизни тўсинглар. Қачон қичқириқни ҳис этсанглар Аллоҳ таолога саждага йиқилинглар, ва "Субҳанал қуддус", "Субҳанал қуддус" "Роббунал қуддус" денглар. Кимики буларни қилса нажот топур, ким агар шуни қилмаса ҳалок бўлади”, дедилар. (Нуайм ибн Ҳаммод "Фитналар" асарида ривоят қилган) Мазкур ривоятни муҳаддис уламолар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан тўқилганини таъкидлашган. Жумладан, бу ҳақда муҳаддис олим Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ “Мавзуъот (тўқима ҳадислар)” номли китобларида: “Бу ривоят тўқима, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам номидан сўзланган ёлғондир”, – дейдилар. Имом Ал-Уқайлий ва Имом Заҳабий раҳимаҳумаллоҳ: “Бу гапнинг асли йўқ, тўқима”, – деганлар. Аллома Ибн Қаййим “Бу ривоятлар ишончсиз” эканини айтиб ўтган. Ушбу уламолар мазкур тўқима ривоятнинг санадида Пайғамбар алайҳиссаломга ҳадис тўқиш билан танилган ровийлар борлигини таъкидлаб, ундан огоҳлантиришган. Бунинг устига, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг даврларидан бери ўтган 1400 йилдан ортиқ муддатда Рамазоннинг жума куни бошланиши ва 15- куни ҳам жумага тўғри келиши жуда кўп кузатилган, лекин воқеъликда юқорида айтилган гаплар, даҳшатлар юзага келмаган. Шунинг учун ҳам тарқалаётган бундай сўзлар ёлғондир. Ёлғон сўзлаш ёки ёлғон гувоҳлик бериш динимизда катта гуноҳлардан ҳисобланади. Хусусан, Аллоҳ ва Унинг Расулига ёлғон тўқиш улкан фалокатдир. Бу ҳақида эса Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди қилган: وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرَى عَلَى اللّهِ كَذِبًا أُوْلَئِكَ يُعْرَضُونَ عَلَى رَبِّهِمْ وَيَقُولُ الأَشْهَادُ هَؤُلاء الَّذِينَ كَذَبُواْ عَلَى رَبِّهِمْ أَلاَ لَعْنَةُ اللّهِ عَلَى الظَّالِمِينَ۝ яъни: “Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан кўра золимроқ ким бор? Ана ўшалар Роббларига рўбарў қилинурлар ва гувоҳлар айтурлар: «Манавилар Роббларига нисбатан ёлғон гапирганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг лаънати золимларгадир” (Ҳуд сураси 18-оят). Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам у зотнинг номидан ёлғон гапириш оқибатларидан огоҳ этадилар ва шундай дейдилар: “Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан ўз ўрнини тайёрлайверсин” (Имом Бухорий ва Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган). Одамлардан эшитган нарсасини суриштирмай гапиравериш гуноҳ эканига Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қуйидаги сўзлари яққол далил ҳисобланади: كَفَى بِالْمَرْءِ إِثْمًا أَنْ يُحَدِّثَ بِكُلِّ مَا سَمِعَ (رَوَاهُ الامَامُ مُسْلِمٌ وَالامَامُ أَبُو دَاوُدَ عن أبي هريرة رضي الله عنه) яъни: “Ҳар бир эшитган гапини гапиравериш, кишининг гуноҳкор бўлиши учун етарлидир!” (Имом Муслим ва Имом Абу Довуд ривоятлари). Хулоса шуки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаган гапни у зотдан, деб нақл қилиш, уни ҳақиқатини билмай кўр-кўрона тарқатиш инсонни дўзах томонга етакловчи амалдир. Бундай йўл тутишдан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш керак. Тавфиқ Аллоҳдандир. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
1701Loading...
20
ОЯТАЛ КУРСИНИ ЎҚИБ САВОБИНИ МАРҲУМЛАРГА БАҒИШЛАСА БЎЛАДИМИ? #ибодат ❓390-CАВОЛ: Намоздан кейин Оятал Курсини ўқиб савобини марҳумларга бағишласа бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоздан кейин оятал курсийни ўқиб марҳумларга савобини бағишлаш жоиз. Чунки Оятал курсий ҳам Қуръон каримнинг бир ояти ҳисобланади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: " لِكُلِّ شَيْءٍ سَنَامٌ، وَإِنَّ سَنَامَ الْقُرْآنِ سُورَةُ الْبَقَرَةِ، وَفِيهَا آيَةٌ هِيَ سَيِّدَةُ آيِ الْقُرْآنِ، هِيَ آيَةُ الكُرسِيِّ(رواه الإمام الترمذي عن أبي هريرة رضي الله عنه) яъни: “Ҳар бир нарсанинг ўркачи бор, албатта Қуръоннинг ўркачи Бақара сурасидир. Бақара сурасида бир оят бор, у Қуръон оятларининг энг улуғидир. У оятал курсийдир” (Имом Термизий ривоятлари). У зот алайҳиссалом яна шундай деганлар: مَنْ قَرَأَ حَرْفًا مِنْ كِتَابِ اللَّهِ فَلَهُ بِهِ حَسَنَةٌ، وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، لَا أَقُولُ : الم حَرْفٌ، وَلَكِنْ أَلِفٌ حَرْفٌ، وَلَامٌ حَرْفٌ، وَمِيمٌ حَرْفٌ " (رواه الإمام الترمذي عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه) яъни: “Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга битта яхшилик, бир яхшилик ўн баробар мисличадир. Мен алиф лам мим бир ҳарф демайман, балки алиф бир ҳарф, лам бир ҳарф, мим бир ҳарф дейман” (Имом Термизий ривоятлари). Тавфиқ Аллоҳдан. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
1542Loading...
21
АЁЛ КИШИНИ ЭРКАК ШИФОКОР ДАВОЛАШИ МУМКИНМИ? #ҳалол_ҳаром ❓391-CАВОЛ: Биз Россияга ўзимизнинг малакали шифокорларнинг тавсияси билан туғуруқхонага жарроҳлик амалиётини ўташ учун келдик. Бизнинг ҳолатимизда ушбу масканда жарроҳлик амалиётини ушбу маскан бош шифокори шахсан жарроҳликни ўзи қилар экан. Лекин у эркак киши. Пойтахтимиздаги шифокорлар фақатгина шу киши жарроҳлик амалиётини қила олишини таъкидлашган эди. Жарроҳликни амалга оширмаса ҳомиладан айрилиб қолиш эхтимоли юқори ёки ҳомила ногирон ҳолатда дунёга келиши мумкин экан. Аллох янада билгувчи. Мана шу ҳолатда эркак шифокор аёл кишини даволаши мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шаританинг умумий қоидаси шуки, мусулмон киши ўз аҳли аёлини номаҳрамлар назаридан сақлаши лозим. Шунинг учун ҳам аёллар фақатгина аёл шифокорларга кўринишлари керак. Фақатгина зарурат ҳолатлардагина ушбу қоидада истисно бор. Зарурат деганда бир жонга ўлим хавф солиб турган ҳолат назарда тутилади. Шунда ҳам ушбу истисно зарурат миқдорида бўлиши таъкидланади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ وَاسْمَعُوا وَأَطِيعُوا وَأَنْفِقُوا خَيْرًا لِأَنْفُسِكُمْ وَمَنْ يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ яъни: “Бас, тоқатингиз етганича Аллоҳга тақвода бўлингиз, қулоқ тутингиз ва итоат этингиз ҳамда эҳсон қилингиз, (мана шу) ўзларингиз учун яхшироқдир...” (Тағобун сураси, 16-оят). Исломда инсон ҳаёти қадрланади. Шу сабабдан ноилож қолганда ёки ўлим хав солганда ҳаром қилинган нарсаларни истеъмолига ҳам, зарурат миқдорича, рухсат берилган. Агар аёлингизни ҳолати ҳақиқатда ҳам сиз айтгандек танг аҳволда бўлиб, она ёки боланинг ҳаёти хавф остида бўлса ва жарроҳлик амалиётини бажарадиган аёл шифокор топилмаса ёхуд бўлсада, унинг етарли малакаси, тажрибаси бўлмаса ўша эркак шифокорга муолажани амалга ошириширилиши мумкин. Зеро, фиқҳий қоидалардан бирида: الضرورات تبيح المحظورات яъни: “Заруратлар ман қилинган ишларни мубоҳга айлантиради” дейилган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
1942Loading...
22
#Ҳадис_211 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мардикорнинг (иш) ҳаққини унинг териси қуримасидан олдин беринглар» ✍Ибн Можа ривояти 👇👇 @ALRISALAH_UZ
1574Loading...
23
🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙✨ 2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади. 🌙Муҳаррам ойи қандай ой?   Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга. ❓Ашуро қандай кун?   Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти). 🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.   Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар. ❓Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти). 🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. 🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин. ✍️ Даврон НУРМУҲАММАД Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
33414Loading...
24
Янги йилингиз муборак бўлсин! Милодий 2024 йил 07 Июл куни Муҳаррам ойининг биринчи санаси бўлиб, ҳижрий ҳисобдаги янги - 1446 йил бошланади. • Муҳаррам ойи луғатда «ҳурматланувчи», «улуғланувчи» деган маъноларни англатади. • Бу ой уруш ҳаром қилинган муқаддас ойдир, ўнинчи куни – Ашуро куни ҳисобланади. • “Аллоҳнинг ойи” деб номланадиган Муҳаррам, Рамазондан кейинги энг барокатли ва фазилатли ойдир. • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муҳаррам ойида тутилган рўзани Рамазондан кейинги энг афзал рўза эканини таъкидлаганлар. • Бу ойда энг улуғ кунлардан бири – Ашуро куни бор. Аллоҳ таоло ҳижрий янги йилни ва Муҳаррам ойини барчамизга муборак қилсин! 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
25214Loading...
25
1 Muharram 1446-yil hijriy 2024 yil 7-Iyul Yakshanba☘️ milodiy #KUN_OYATI “Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз”. (Бақара сураси, 183-оят). 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
39012Loading...
26
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтдилар: "Иблис олдингда, нафс ўнг томонингда, ҳавойи нафс чап томонингда, дунё ортингда, аъзолар атрофингда, Жаббор сифатли Зот Аллоҳ устингда (қудрати билан, маконда эмас) туради. Бас, Аллох лаънатлаган Иблис динни тарк қилишга чақиради, нафс гуноҳ қилишга чақиради, ҳавойи нафс шаҳватга чақиради, дунё охират ўрнига ўзини танлашга чақиради, аъзолар гуноҳларга чақиради, Жаббор сифатли Зот – Аллоҳ жаннатга ва мағфиратга чақиради. Аллоҳ таоло: «Аллоҳ жаннатга ва мағфиратга чақиради», деб айтади. Ким Иблисга итоат қилса, ундан дин кетади, ким нафсга итоат қилса, ундан руҳоният кетади, ким ҳавойи нафсга итоат қилса, ундан ақл кетади, ким дунёга итоат қилса, ундан охират кетади, ким аъзоларга итоат қилса, ундан жаннат кетади, ким Аллоҳ таолога итоат қилса, ундан ёмонликлар кетади ва барча яхшиликларга эришади”. 📚«Мунаббиҳот» 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2663Loading...
27
▶️  Биласизми 🌙  МУҲАРРАМ ОЙИ ҲАҚИДА ✅ Йилнинг биринчи ойи Муҳаррам ойи бўлишлиги биз мўмин мусулмонлар учун энг катта хурсандчилик байрамлардан биридир, чунки Муҳаррам номини таржима  қиладиган бўлсак-улуғланган, ҳурмат қилинган ва уруш-жанжал қилиш ҳаром бўлган ой маъноларини билдиради. Демак, биз учун тинчлик ойи келди, яъни янги йилимиз тинчлик ойи билан бошланмоқда, уруш ҳаром қилинган ой билан бошланмоқда. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
5148Loading...
28
ҚАБРДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР ВА ЁҚИМЛИ ҲИД Бир куни Исо алайҳиссалом кетиб турсалар, бир қабрга назарлари тушади. Қабрдан эса кўзни қамаштирувчи нур ва ёқимли ҳид таралиб турган эди. Исо алайҳиссалом буни шундай тарк этишни хоҳламасдан, Аллоҳ таолога қабр эгасини тирилтириб, у билан гаплашишини истаб муножот қилади. Аллоҳ таоло пайғамбарининг бу муножотини қабул қилади. Шу онда қабр икки тарафга очилибди, қараса ичида бир инсон, олдида Жаннатнинг дастурхони очилган, Жаннат меваларидан еб ўтирибди экан. Исо алайҳиссалом таралиб турган муборак ҳидни айнан шу неъматлардан келиб турганини билиб, қабр соҳибига қараб: – Сен ким бўласан? - деб сўрабди. – Эй Руҳуллоҳ, Сизни яҳудий тоифаси ўлдирмоқчи бўлганларида, Сизга қочинг деб хабар берган киши бўламан, – дебди. - Яхши, бу неъматларга қайси амалларинг туфайли ноил бўлдинг? – деб яна сўрабди Исо алайҳиссалом. – Бу неъматлар менинг амалим билан берилмаяпти. Дунёда яшаётган менинг бир неварам бор. У ҳар доим менинг руҳимга садақа ва хайрликлар бериб туради. Булар ўша садақаларнинг савобидир. Бу неъмат ва нур ўшалардан. Булар менинг Аллоҳ йўлида яшаётган солиҳ неварамнинг мен учун юбораётган ҳадяларидир, – дейди. Исо алайҳиссалом кабрдаги одамга қараб туриб: - Бизга фарзанднинг фойдаларидан хабар бергин, - деб сўрайди. - Эй Руҳуллоҳ, Сиз дунёда нубувват билан билинасиз. Биз эса қабрда дунёда қолдирган солиҳ фарзанд, набираси билан фахрланган, деб таниламиз. Хусусан, жума кечаси бўлганда Аллоҳ таоло солиҳ фарзандимизнинг садақалари, дуолари ва истиғфорлари туфайли бизларга малоикалари орқали нурдан бўлган лаганларда неъматлар эҳсон қилинади. Келган бу неъматлар сабабидан байрам қиламиз. Ҳар кимга фарзандининг юборган садақаси, яхшиликлари миқдорича эҳсонда бўлинади. Ўғли йўқ, неваралари бўлмаган маййитлар, ёки фарзандлари ва қариндошлари бўлса ҳам улардан хайр ва ҳасанотлар олмайдиган маййитлар "Менинг ўғлим йўқ. Менда набираларим йўқ. Шунинг учун мени яхшиликлар билан ёдга олмаяптилар" дейди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Ота-онасининг қабрини, жума кунлари зиёрат қилганнинг гуноҳлари афв этилиб, ҳақларини адо қилган бўлади." (Термизий) «Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2559Loading...
29
#Расулуллоҳ_мўъжизалари 145-мўъжиза Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам тупуклари билан ярадорнинг тузалиши Ҳабиб ибн Абдураҳмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ҳубайб Бадр куни бобомни урди. Унинг бир чаккаси осилиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ўша жойига туфладилар. У тузалиб, аввалги асл ҳолатига қайтди”. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2291Loading...
30
👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2352Loading...
31
🌙 УЛАР УЧУН АЛЛОҲГА ЖАВОБ БЕРАМИЗ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2743Loading...
32
#Taqdir @ulimni_eslang 🫀
38411Loading...
33
Media files
2764Loading...
34
Jannat haqida Abdulloh domla.. @ulimni_eslang 🫀
36614Loading...
35
بسم الله الرحمن الرحيم🫀 Аллоҳга қочинг..! Булутлар бошингиз узра елсалар, Мусибатлар тўхтамай сизга келсалар, Каслар дилингизга озор берсалар, Намозга шошилинг,Аллоҳга қочинг. Ишингиз юришмай танг қолса рўзғор, Бир танга,бир нонга бўлсангизда зор, Бандадан сўраманг,битта чора бор, Намозга шошилинг,Аллоҳга қочинг. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Омонмисиз- яхшилар?! Тинчлик-омонликда, соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин. Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин! Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, тавбаларимизни қабул қилсин. Кун Ўзининг ризолиги ила адоғига етсин. @Ulimni_eslang 🫀
2759Loading...
36
Росулуллоҳ ﷺ ни дафн қилиб бўлиб, қўлларимизни қоққанимиздан кейин қалбларимиз ҳувиллаб қолди...😢 ©️Анас ибн Молик родияллоҳу анҳу @ulimni_eslang
2093Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
120. Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни қўлимни тутиб: "Эй Муоз, мен сени Аллоҳ йўлида яхши кўраман", дедилар. "Ота-онам сизга фидо бўлсин, Аллоҳга қасамки, мен ҳам сизни яхши кўраман", дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Муоз, барча намозларнинг ортида "Аллоҳумма аъинний аъла зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатик" ("Аллоҳим) Сени зикр қилишимда, Сенга шукрона келтиришимда ва Сенга чиройли ибодат қилишимда менга ёрдам бергин!"), дейишни тарк этма!" дедилар". Муоз намоздан сўнг бу дуони айтмоқни Сунобиҳийга, у Абу Абдураҳмонга, у эса Уқба ибн Муслимга васият қилди". Муснади Кеший китобидан. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
نمایش همه...
ҲАЗРАТИ ХАДИЧА БИНТИ ХУВАЙЛИД Бутун оламларнинг Рабби бўлган Аллоҳ бандалари ичра Ўзига энг суюклиси бўлган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дунё ва охиратда энг хайрли бўлган неъматларни насиб этган. Улардан бири – у зотнинг аҳли байтларидир. Аҳли байт ҳақида сўз кетаркан, кўз олдимизга биринчилардан бўлиб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илк аёли ҳазрати Хадича бинти Хувайлид келади. Қуръони каримда бундай Марҳамат қилинади: «Сизни камбағал ҳолда топиб, (Хадичага уйланишингиз туфайли) бой қилиб қўймадими?!» (Зуҳо сураси, 8-оят). У ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ менга Хадичадан кўра хайрлисини бермади. Одамлар куфр келтирганларида у менга ишонди. Одамлар мени ёлғончига чиқарган дамларда у мени тасдиқлади. Одамлар мени маҳрум қилганларида у менга бор давлатини фидо қилиб, дастак берди. Аллоҳ мени унинг севгиси билан ризқлантирди» (Имом Термизий ривояти). Дарҳақиқат, ҳазрати Хадича инсониятга ҳаёт сабоғини беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғамини арита олган бу аёлдан ўрганиладиган жуда кўп жиҳатлар бор. Жаброил алайҳиссаломдан ваҳийни қабул қилиб олган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аршдан келган илоҳий Каломни унга айтиб бераркан, унинг тутган тутуми улуғвор эди. Оламлар сарварини қучиб, қўриб, ўраб, тасалли ва мужда берадиган сўзларни айта олди. У зотга борини, ҳаётини бағишлади. Оқибатда У Аллоҳ ва фаришталарининг саломига, жаннатда эса алоҳида кўшкка сазовор бўлди: «Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга деди: – Ё Расулуллоҳ, анави узоқдан кўринган Хадича. Сизнинг олдингизга келаётир. Ёнидаги халтачасида егулик бор... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у томонга муҳаббат билан боқдилар. Жаброил алайҳиссалом сўзида давом этди: – Хадича ёнингизга келганида Раббингиздан ва мендан унга салом айтинг! Унга жаннатда инжудан қилинган бетакрор саройнинг муждасини беринг. У сарой ичида на шовқин, на иш ва на ҳаракат бордир» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). «Бир куни Оиша розияллоҳу анҳо: – Ё Расулуллоҳ, Хадичани нега бу қадар яхши кўрасиз, нега жуда кўп эслайсиз? – деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Ҳаётимда Хадичадек бошқа бири бўлиши мушкул. Унинг қалбида ҳеч кимда бўлмаган бир фазилат мужассам эди. У кўнгилдаги маҳзунликни бир пасда аритиш хусусиятига эга эди, – деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий ривояти). Ана шундай бетакрор, тенгсиз аёл эди севимли Хадича онамиз!.. “Мўъжаз ҳикоялар” китобидан. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
نمایش همه...
👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
نمایش همه...
30. Umayr Ibn Saa_d r.a.mp35.54 MB
02:55
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 СЎНГГИ НАФАСИНГИЗДА ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ ДЕЯ ОЛСАНГИЗ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
نمایش همه...
XOLID IBN VALID+.mp47.85 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳасан Басрий ҳамсуҳбатларидан бирини дафн қилиб бўлгач, қабрнинг бир четида турдилар-да, ёнларида турган бир кишига ўгирилиб: «Айтгин-чи, агар мана шу одам дунёга қайтадан келса, нима қилган бўлар эди?», дедилар. У: «Истиғфор айтиб, намоз ўқиб, яхшиликларни кўпайтирар эди», деди. Шунда Ҳасан Басрий: «У фурсатни бой берибди, энди сен бой бериб қўймагин-а?» дедилар! "Бугун қолган умримнинг биринчи куни .." 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
نمایش همه...
ҲИЖРИЙ 1446-ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН! Муҳаррам ойи ва Ашуро фазилатлари «Муҳаррам» сўзи луғатда «ҳурматланган», «ҳаром қилинган», «улуғланган» деган маъноларни англатади.  Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми? Бу ой «Аллоҳнинг ойи» деб номланади. Бундан ортиқ улуғлаш бўлиши мумкинми?  Муҳаррам ойи Рамазон ойидан кейинги мартабада туради. Бу ойда энг улуғ кунлардан бири – Ашуро куни бор.   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойи (рўзаси)дир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Рамазон рўзасидан кейинги энг афзал рўза Муҳаррам ойи рўзаси эканлиги. 2. Муҳаррам ойи Шаҳруллоҳ – Аллоҳнинг ойи деб номланиши. 3. Фарз намозидан кейинги энг афзал намоз тунги намоз эканлиги. 4. Муҳаррам ойида кўпроқ рўза тутишга ҳаракат қилмоғимиз лозимлиги. 5. Кечаси таҳажжуд намозлари ўқишга одатланишимиз кераклиги. Ашуро куни  «Ашуро» сўзи луғатда «ўнинчи кун» деган маънони билдиради. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро номи билан машҳур бўлган.  Ҳакам ибн Аъраж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Замзам олдида ридоси устида ёнбошлаб ётган Ибн Аббоснинг ҳузурига бориб: «Менга Ашуро рўзаси ҳақида хабар бер», дедим. «Қачон Муҳаррамнинг ҳилолини кўрсанг, санаб бор. Тўққизинчи куни рўза тутган ҳолда тонг оттир», деди у. Мен: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг рўзасини шундай қилиб тутар эдиларми?» дедим. «Ҳа», деди у». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Ашуро кунининг рўзаси ўзидан олдинги йилнинг каффороти бўлса», деб Аллоҳдан умид қиламан», дедилар».  Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади», дедилар».  Тобароний ва Байҳақий ривоят қилганлар. Шарҳ: Ушбу ривоятдаги «кенглик яратиш»дан мақсад ейиш-ичиш, хурсандчилик маъносидаги бемалолликдир.  👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
نمایش همه...
ТАСБЕҲ КИНДИКДАН ЮҚОРИДА БЎЛИШИ КЕРАКМИ? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Тасбеҳ айтаётганда қўлдаги тасбеҳ киндикдан юқорида бўлиши керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тасбеҳ муқаддас нарса эмас, балки зикр ва саловатларни санаш учун ишлатиладиган буюм. Уни қаерда туришининг аҳамияти йўқ. Инсон тасбеҳни ўзига қулай бўлган жойга қўйиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
نمایش همه...
ОПА-УКАНИНГ НЕВАРАЛАРИ БИР-БИРИГА МАҲРАММИ? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Опа-укаларнинг неваралари бир-бирига маҳрам бўладиларми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазкур набиралар агар эмикдош бўлмаган бўлсалар, бир-бирларига номаҳрам бўладилар. Нафақат набиралар балки опа-укаларнинг фарзандлари бир-бирларига агар эмикдош бўлмасалар, номаҳрам бўладилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
نمایش همه...
⁠#ДУО Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса, Исмоил зурриётидан тўрт кишини озод қилгандек бўлади», дедилар». (Маъноси: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир»). Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
نمایش همه...
03:51
Video unavailableShow in Telegram
#Диний_савол_жавоб Электрон пул билан муомала қилиб фойда олиш ҳалолми?
Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
نمایش همه...
elektron pul bilan ishlas tg.mp46.66 MB
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.