cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Tolipov Murodjon Tohirovich

Мени ҳеч нарсам йўқ,  Гуноҳдан бошқа.. Мени ҳеч кимим йўқ,  Аллоҳдан бошқа..

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
510
مشترکین
+124 ساعت
+57 روز
+3730 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Сарказм# - Пулни кардан оламиз? - Амбагаллардан. - Камбагалларнинг пули кам-ку. - Ленина уларнинг сони купку.....
نمایش همه...
Мияси майда-чуйда орзуларга тўла одамлар билан узоқ суҳбат қурманг. Улар сизнинг катта орзу-мақсадларингизни чўктиради. Ҳаётдан аламзада ва норози инсонлар билан мулоқот қилманг. Ундайлар сизнинг ҳаётга бўлган қизиқишингизни, умидингизни сўндиради. Жуда ҳам эҳтиёткор ва қўрқоқларни фикрларига қулоқ солманг. Улар туфайли таваккалга қўл уролмайсиз. Дангаса, ишёқмаслар билан дўстлашманг. Акс ҳолда сизнинг миянгиз ҳам уларникига ўхшаб ҳаётда ўсиш учун имкониятлар эмас, кўпроқ ухлаш учун сабаблар излай бошлайди. Катта орзулар қилинг, мақсадлар қўйинг. Унга етиш режасини тузинг ва бу йўлда сиз билан елкама-елка муаммоларингизни ҳал қилувчи, қувончингизга шерик бўлувчи дўстлар орттиринг! @Yassaviyya
نمایش همه...
👍 1
Халқ ўз ҳукуматидан қўрқса бу – золимлик, ҳукумат ўз халқидан қўрқса бу – эркинликдир. ✍️ Томас Жефферсон
نمایش همه...
Бу ҳаётда кўп нарсани ўзинг ўрганишинг мумкин. Фақат тошбағирликнигина сенга бошқалар ўргатишади!
نمایش همه...
Инсон ўзини тушунадиган ва ўзи ҳам тушунадиган одам билан гуллайди. Мирач Чағри Оқтош
نمایش همه...
Мана бизнинг асл ҳолимиз. На мансаб қолади, на обрўмиз қолади, на чиройимиз қолади. Нимамиз қолди? Инсон 4 ҳаётда яшайди. Она қорни, дунё ҳаёти, қабр ҳаёти ва абадий ҳаёт. Биз фақатгина шу 4 ҳаётнинг биттасида ўз хоҳишимиз бўйича ҳаракат қила оламиз. Бу - дунё ҳаёти…мана шу жумлаларни ўқиётган ҳаётимиз...
نمایش همه...
Севгидан нафратгача бир қадам, дейишади. Йўқ, аслида умиддан умидсизликкача бир қадам. Севгидан нафратгача эса ҳаммасини ўзгартиришга бўлган минглаб уринишлар мавжуд...
نمایش همه...
Кучли ва кучсиз инсоннинг фарқи унга берилган муаммоли вазиятни ҳал қила олишига қараб белгиланмайди. Аксинча, ана шу муаммоли вазиятга муносабатига қараб белгиланади. Кучсиз инсон муаммодан ўзига яна каттароқ муаммо ясай олади, яъни стресс, депрессия, шикоят, жаҳл, ғазаб ва хафагарчилик... Кучли инсон эса фақат дарс олади , тажриба олади ва хулоса чиқаради... Ва бу ўта қимматбаҳо ҳаётий ечим бўлиб қолади ва бир поғона юксалишига хизмат қилади
نمایش همه...
Бир куни эчки сурувдаги қўйларга ўзининг қанчалар довюрак эканини исботламоқчи бўлибди. Шу мақсадда тоғ чўққиси томон кўтарила бошлабди. Маълум бир жойга чиқиб ортига қараганда қўйлар унга ҳақиқатда ҳайрат билан тикилиб туришган экан. – «Ландавурлар! – дебди эчки. –Бу нима бўпти?! Ҳозир мен сизларга кўрсатиб қўяман!» Шундай қилиб эчки ортига қарай-қарай, ҳар қараганида эса пастдаги қўй-қўзиларнинг ҳайратли нигоҳидан илҳомланиб чўққининг энг баланд жойига етибди! Аммо ортига бурилиб пастдаги ҳайвонларга сўнгги бор назар ташламоқчи бўлганда бирдан боши айланиб, кўзларини юмиб олишга мажбур бўлибди... Энди унга ҳайвонларнинг ҳайрат тўла нигоҳи ҳам, ўзи ҳам сира муҳим эмас, биргина илинжи пастга эсон-омон тушиб олишда экан. Буни уддалашига кўзи етмагач эса зорланиб маърашга тушибди... Чайласидан чиқиб чўққида турган эчкини кўрган чўпон жуда аччиқланибди ва эчкининг бебошлиги бошқа ҳайвонларга ҳам ўрнак бўлсин учун уни милтиқ билан отиб туширибди. Қиссадан ҳисса шуки: ўринсиз жасорат шармандалик билан тугайди.
نمایش همه...
Инсон кутилмаган пайтида кутмаган нарсасига енгилади. Энг оғир зарбаларни кутмаган инсонидан олади. Чунки инсон душманига қарши ҳимояланиши мумкин. Яқинларига қарши ҳимоялана олмайди.
نمایش همه...