cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

😷 Келес LIVE - #САССИҚ ЧОЛ КАМПИРЛАР ТУМАНИ

Аҳолининг ҳокимликка мурожаатлари самарасизлиги учун ташкил этилган канал +998 90 315 22 59 Одилхон Рустамов Ҳозирча Тошкент тумани ҳокими Ботга келган ва каналга қўйилган хабарларга канал жавобгар эмас: ✏️ @Keles_LIVE_bot

نمایش بیشتر
روسيا151 129زبان مشخص نشده استدسته بندی مشخص نشده است
پست‌های تبلیغاتی
419
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Аслида мана шулар эмасми Ватан хоинлари? Лайчалар овоз бермасин!Anonymous voting
  • ҲА
  • Йўқ
0 votes
3 март куни Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгаши ҳузуридаги Жамоатчилик назорати гуруҳи аъзолари Осиё тараққиёт банки лойиҳаси асосида туман ҳудудида барпо этилаётган 1-5 сув ҳавзаларида олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирдилар. 15 март куни эса Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2021 йилги фаолияти юзасидан тақдим этган ҳисоботида Осиё Тараққиёт Банки иштирокида лойиҳа умумий қиймати 121 млн. АҚШ доллари бўлган Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш лойиҳасининг қиймати 30 млрд сўмга оширилгани ва бунда бир донаси 175 минг сўм бўлган сув ҳисоблагичнинг 10 938 донаси 1 842,2 минг сўмдан, 20 033 донаси 694,1 минг сўмдан лойиҳага киритилиб 28,6 млрд сўм маблағлар ортиқча режалаштирилганлиги ошкор бўлди. 28,6 млрд сўмни ўғирланишига қарсак чалиб жим турган бунақа қўй депутатларни "сайлаб қўйишган"ини таниб олинг! Тошкент туманининг виждонли ҳокимлик, прокуратура ва ДХХсидан Ҳисоб палатаси аниқлаган ўғирликларга расмий муносабат кутамиз (дух етса албатта). 👉🏻 @keleslive
نمایش همه...
Ўғирлаш миллий ғояга айланиб кетмаганми? Сайланган депутат Кушербаев Ҳисоб палатасининг 2021 йил ҳисоботи маълумотлари билан бўлишмоқда. Ҳисоботлардаги ибораларга эътибор қаратинг: лойиҳа қиймати оширилган; тендер савдоларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган; шартномаларни тузиш ва тендер савдоларни ўтказишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган; ноқонуний ўзлаштирилган; бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланган; бюджет маблағлари ортиқча сарфланган; маблағ самарасиз сарфланган; асоссиз ҳаражатларга йўл қўйилган... Ҳаммаси миллиард-миллиард. Бу фақат палатанинг аниқлаганлари. Криминал, коррупция, ўғирлик, ўзлаштириш, ўмариш...Лекин жазоланганлар, қамалганлар йўқ. Раҳматли Шавкат Раҳмон ёзганидек: Минг афсус, яшаймиз шундоқ давлатда жиноятлар кўпу жиноятчи йўқ.
نمایش همه...
Rasul Kusherbayev

❗️2021 йил давомида давлат ҳаридлари жараёнида 763 та ҳолатда 971,1 млрд сўмлик манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган. (Ҳисоб палатасининг 2021 йил ҳисоботидан) 👉 @deputat_kusherbayev

#Жамоатчилик_назорати 🔹 Масъулият ва шижоат етишмас экан, ишда унум бўлмайди Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгаши ҳузуридаги Жамоатчилик назорати гуруҳи аъзолари Осиё тараққиёт банки лойиҳаси асосида туман ҳудудида барпо этилаётган 1-5 сув ҳавзаларида олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирдилар. ➡️ Батафсил ўқиш ⏩ Жараён ушбу видеолавҳамизда. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
نمایش همه...
Repost from Zafarbek Solijonov
Чўнтагимизни ётволиб талашмоқда Айни вақтда Қонунчилик палатасида Ҳисоб палатасининг 2021 йилги ҳисоботида ўқиб эшиттирилмоқда. Бу ҳақда депутатимиз Расул Кушербоев хабар қилмоқда. Ҳайрон қоладиган нарса йўқ. Ўғирлаш, қонунга тупуриш, алдашлар давом этмоқда. 🔺2021 йил давомида давлат ҳаридлари жараёнида 763 та ҳолатда 971,1 млрд сўмлик манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган; 🔺Осиё тараққиёт банки иштирокида Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш лойиҳасига 28,6 млрд сўм маблағ ортиқча режаланган; 🔺Қурилиш соҳасида 3,5 трлн сўмлик тендер савдоларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган; 🔺Жиззах вилоятида ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш бўйича лойиҳаларда 52,4 млрд сўмлик шартномаларни тузиш ва тендер савдоларни ўтказишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган; 🔺Ҳақиқатда мол-мулки мавжуд бўлган 1620 та қарздорнинг 85,4 млрд сўмлик ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлимлари томонидан мол-мулки мавжуд эмас, деб қайтарилган; 🔺10,9 млрд сўмлик бюджет маблағлари Андижон шаҳар халқ таълими бўлимининг марказлашган ҳисобхона ҳисобчилари томонидан ноқонуний ўзлаштирилган; 🔺Туман тиббиёт бирлашмаларида иш ҳақи учун ажратилган маблағларни мақсадли сарфланиши бўйича текширишларда 9 та туман ва шаҳарда 16,7 млрд сўм бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштирилган; 🔺Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Тиббиёт қурилиш инжиниринг" корхонаси назоратида бўлган қурилиш таъмирлаш ишларида қўшиб ёзиш, қурилиш материалларига қиммат нархларни қўллаш орқали 11 млрд сўм бюджет маблағлари ортиқча сарфланган. Бугун 15 март, ҳозир қаердадир қайсидир мансабдоримиз бюджет пулини ўзлаштирмоқда, қонунга оёқ қўймоқда, қариндошига тендерда ютиб бермоқда. Биз эса Юлдузнинг концертини муҳокама қилиш билан бандмиз. Осмондан ёғаётган ёмғир солиқ тўловчиларнинг кўз ёшимасмикин а? 👉 @Zafarbek_Solijonov
نمایش همه...
Бу сафар блогер сифатида ёзаяпман, рости чидай олмадим, холатни кўриб.... Мана бу креслода телида ижт.тармоқ профилини ковлаб ўтирган инсон Жиззах шахар Прокурори Алишер ака бўлади... Шахар хокими ёшлар бн учрашиб, жон куйдириб, ёшлар ишсизлиги , субсидия,кредит масалаларини, бошқа муаммоларни тик оёқда туриб ўрганиб, эшитиб, ечими бн шуғилланаётган бир пайтда сектор рахбари сифатида учрашувга келган шахар прокурори масалаларни эшитиб, ўрганиб, ёзиб олиб, муаммоларни ечимини қонуний томонларини ёшларга тушинтириш ўрнига, башарасини ғижим қилиб, кўринишидан ўлган кунидан келган одамдай, тадбирни бошидан охиригача мобилнигини ўйнаб ўтирди, тўғри иш юзасидан тел.бўлиши мумкин, смс ёзиши мумкин,лекин бу инсон ёшлар муаммоларига тупириб инста ёки фейсбугини ковлаб ўтирдида, орқа томонидан туриб жонли эфир қилган пайтим этибор қилиб, кетганимча кузатдим шу инсонни...Мана солиқ сектор рахбари хар бир жараённи кузатиб, ёзиб, аралашиб турганини кўрдим.... Ҳар сафар хар ҳил тадбир бахона сектор рахбарларига одамлардан келган масалаларни етқазамизда... Бу Прокуроримиз бн доим вазиятдан фойдаланиб муаммони етқазамиз десак, томоғи оғриятганини рўкач қилиб гаплашмайди... Шу тадбир бошидан охиригача мобил қурилмасини ўйнаб ўтирди... Суфэ бунақа валломат, ўзига бино қўйган, кибрга берилган рахбарни... Шу ерга йиғилган 200 дан зиёд ёшлар хурмати бирон масалани ўрганиб, дафтарига ёзиб олиб, ечими бн қизиқмади деган таъсурот уйғотди шу рахбар.. Президент қум кечиб узоқ худудларда юриб инсонлар, ёшлар муаммоси бн, дарди ғами бн юрган бир пайти бу инсонни олдига бориб кўринг, хатто фуқаро кутиб ўтириши ун бир шароитни кўрмаганман... Кўзбўямачиликни йиғиштириб, ёшларни реал муаммолари бн шуғилланса яхши бўларди Прокурор жаноблари.... кўрсалариз жонли эфиримга ҳам тушиб қолган ижт. тармоқни ковлаб ўтиргани.. Мусофир юртда ўқиб, ишлаб юрган фарзандларимиз, ёшларимиз хаққи... Виждонан ишланглар.... Ойбек Алижонов Сангзор.уз 👉🏻 @keleslive
نمایش همه...
Жиззах шаҳар прокурори Шамсиев Алишер фотоҳисоботда 👉🏻 @keleslive
نمایش همه...
Зерикиб ижтимоий тармоқни титкилаб ўтирган Жиззах шаҳар прокурори Шамсиев Алишер 👉🏻 @keleslive
نمایش همه...