cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Adolat SDP | Toshkent viloyati

Ўзбекистон "Адолат" СДП расмий канали

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
2 383
مشترکین
-124 ساعت
-117 روز
-4930 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди. Facebook|Instagram|X
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми “Аёллар дафтари”га киритилган тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари ва бошқа соҳаларда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва аппаратларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда ёки 10 миллион сўмгача “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилиши белгиланган. https://t.me/ToshvilADOLATSDP
نمایش همه...
#жараён Янги БПТ ташкил этилди ▶️ Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар кенгаши ташаббуси билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиалида янги бошланғич партия ташкилоти (БПТ) тузилди. Янги аъзолар сони 30 нафарга етди. ▶️ Филиал Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси Дилором Хамройева ташкил этилган БПТ раиси этиб сайланди. ▶️ Янги БПТнинг тузилиши Нурафшон шаҳридаги ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш ва жамиятда ўз ўрнини топишига ёрдам беради. 🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
نمایش همه...
👍 2 2
02:13
Video unavailableShow in Telegram
#ОАВ_биз_ҳақимизда Ахборот 24 | информацион дастури: Ўзбекистон-Туркия: стратегик ҳамкорликнинг янги босқичи.
"Адолат" СДПнинг халқ депутатлари Қибрай тумани кенгаши депутати Дониёр Юсупов ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Батафсил юқоридаги видеолавҳада⤴️ 🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP Facebook I Telegram I instagram I YouTube I
نمایش همه...
video_2024-06-10_09-14-33.mp445.81 MB
نمایش همه...
ХАЛҚАРО ЭЪТИРОФ

Ҳурматли таълим соҳасининг жонкуярлари, азиз устозлар, билимга чанқоқ талабалар! Биз, салкам бир миллион нафардан ошиқ "Адолатчи"лар илк бор мамлакатимизнинг икки олий ўқув юрти дунёнинг энг нуфузли университетлари «ТОП-1000» талигидан ўрин олгани ҳақидаги хабарни катта хурсандчилик билан қарши олдик. Ушбу хушхабар ҳар бир ўзбекистонликнинг қалбида ғурур ва фахр туйғусини уйғотганига ишончимиз комил. Аср билан юзлашган Ўзбекистон Миллий университети нафақат Марказий Осиё, балки жаҳон миқёсида юз минглаб салоҳиятли…

ТАЛАБАЛАР БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ ▶️ Ўзбекистон "Адолат" СДП Тошкент вилоят Кенгаши ташаббуси билан Нурафшон шаҳрида жойлашган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиалида "Ёшларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур тадбирда университет раҳбарияти, Нурафшон шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими, Тошкент вилояти ИИББ бошқармаси мутасаддилари ҳамда университет талабалари иштирок этди. ▶️ Давра суҳбатида Ўзбекистон "Адолат" СДП Тошкент вилоят Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова сўзга чиқиб, ёшларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш борасида партиянинг олиб бораётган ишлари ҳақида батафсил маълумот берди. У ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини таъминлаш, ҳамда ёш авлодни зўравонликдан ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. ▶️ Тадбирда Тошкент вилояти ИИББ бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Шаҳноза Содиқова ҳам иштирок этиб, ёшларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. У ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида хабардор қилиш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, у ёшларнинг ҳуқуқлари поймол қилинишига қарши курашишда оила, жамоат ташкилотлари ва давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини қайд этди. ▶️ Университет Ёшлар масалалари, маънавий- маърифий ишлар бўйича директорнинг биринчи ўринбосари Бобомурод Бобоёровнинг таъкидлашича, университетда ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича турли тадбирлар, семинарлар ва тренинглар мунтазам ташкил этилмоқда. Шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида университетда махсус ҳуқуқий маслаҳат марказлари ҳам фаолият кўрсатмоқда. ▶️ Давра суҳбатида талабалар ҳам фаол иштирок этиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирди. Улар ёшларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш борасидаги ишларга ўз ҳиссаларини қўшишга тайёр эканликларини таъкидладилар. Талабалар ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш учун ўқув материаллари ва қўлланмалар тайёрлаш, шунингдек, ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида турли тадбирлар ташкил этишни таклиф қилишди. ▶️ Давра суҳбати якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган Отабек Қўлдошев, Алёр Тўхтасинов, Дилором Хамраева ҳамда Акмалжон Мамажонов сингари ўнлаб талаба-ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди. Шунингдек, университетда партиянинг “Нурафшон” бошланғич ташкилоти ҳам тузилди. Энг фаол қатнашган талабаларга ва иштирокчиларга "Адолат" СДП Тошкент вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди. Батафсил видеолавҳада⬇️ 🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP Facebook I Telegram I instagram I YouTube I
نمایش همه...

3
ТАЛАБАЛАР БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон "Адолат" СДП Тошкент вилоят Кенгаши ташаббуси билан Нурафшон шаҳрида жойлашган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиалида "Ёшларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур тадбирда университет раҳбарияти, Нурафшон шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими, Тошкент вилояти ИИББ бошқармаси мутасаддилари ҳамда университет талабалари иштирок этди.
БАТАФСИЛ ⬇️
نمایش همه...
👍 3
#давра_суҳбати ▶️ Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Юқори Чирчиқ туман Кенгаши ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида "Фаровон" маҳалласи биносида маҳалланинг фаол кексалари ва хотин-қизлари иштирокида "Оила муқаддас қўрғон" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. ▶️ Давра суҳбатида сўз олганлар "Оқовул" ва "Фаровон" маҳаллаларида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар ҳақида фикр алмашдилар. ▶️ Улар оила қадриятлари ва анъаналарининг аҳамиятини, оилаларда ажримларнинг олдини олиш, оилавий бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлаш учун қандай чора-тадбирлар кўриш кераклигини алоҳида қайд этдилар. ▶️ Давра суҳбатининг якунида фаол кексалар ва оналар “Адолат” СДП Юқори Чирчиқ туман Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
نمایش همه...
#Партиямиз_фаоллари Танишинг: Бердиқулова Мавлуда Тожиддиновна, 1966 йил 18 апрелда Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган. Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши депутати, котибият мудири. Меҳнат фаолият 32 йил. Мавлуда Бердиқулова узоқ йиллик меҳнат ва ҳаёт тажрибасига, амалий, ижодий кўникмага эга. У ҳаёт ва турмуш талабини, давлатимиз сиёсатини чуқур англаган ҳолда ҳар бир ишда ўзига нисбатан талабчанлик, масъулият билан ёндашиб одилона хулоса чиқаришни уддасидан чиқади. Мавлуда Бердиқулова тумандаги 7-умумий ўрта таълим мактаби математика-информатика ўқитувчиси сифатида иш фаолиятини бошлаб, ушбу таълим муассасасида 28 йил фаолият олиб борди. У шу мактабнинг директори лавозимида 2010 йилнинг март ойидан 2018 йилнинг май ойигача ишлаб, иш фаолияти даврида ушбу таълим массасини тубдан ислоҳ қилишга эришди ва “Энг обод таълим муассасаси” номинацияси ғолиби бўлди. Депутат ўзи сайланган округида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларидан келиб чиқиб, юртимизда юз бераётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларда ҳам фаол. Ўз вазифасига сидқидилдан ёндашган ҳолда, фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида салмоқли ишларни амалга оширмоқда. Меҳнат фаолияти давомида кўплаб ёшларга устозлик қилган. М.Т.Бердиқулова самимий, меҳнатсевар, ўз ишига виждонан ёндашиб, меҳнат фаолияти давомида туман аҳолиси, касбдошлари орасида катта ҳурматга сазовордир. Мавлуда Бердиқулова 2017 йилда “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил”, 2021 йилда “Ўзбекистон мустақиллигига 30 йил”кўкрак нишонлари, туман, вилоят ҳокимликларининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланган. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси. Каналга уланиш учун⤵️ 🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP Facebook I Telegram I instagram I YouTube I
نمایش همه...

👍 3
04:20
Video unavailableShow in Telegram
Абитуриентлар бугундан қабул бошланди ⚡️2024-2025-ўқув йилига олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтининг «Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул» бўлими орқали амалга оширилмоқда. Рўйхатга олиш 2024 йил 5 июндан 25 июнга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.
نمایش همه...
video_2024-06-05_10-56-02.mp418.77 MB
👍 1 1