cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Ma'rifat manzili

Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжидининг расмий канали Савол ва таклифлар учун: @marifat_admin

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
672
مشترکین
-424 ساعت
-157 روز
-6030 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

💐Фарзандга Муҳаммад деб исм қўйса бўладими?💐      Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Исмимни қўйинглар, аммо куням билан куняланманглар". Бухорий ва Муслим ривоятлари.     "Куня" деганда кишининг исмидан аввал айтиладиган, бош фарзандининг исмига қўшиб "Фалончининг отаси" маъносидаги нарса тушунилади. Масалан, Абу Абдуллоҳ, Абу Дардо, Абу Мусо каби.      Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб саҳобаларга куня қўйиб, ўша билан чақирар эдилар. Масалан, Абдураҳмон ибн Сохр ад-Давсий розияллоҳу анҳу деган саҳобанинг мушукнинг боласини ўйнатиб ўтирганларин кўриб, у кишини "Абу Ҳурайра", яъни "Мушукчанинг отаси" деб чақирганлар. 🐱   Бир куни ҳаво жуда ҳам исиб кетганида бироз салқинланиш учун дам олишга ётган Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг тупроққа беланиб ётганларини кўрган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини "Абу Туроб", яъни "Тупроқ отаси" деган куня билан чақирганлар. Шунингдек, Али розияллоҳу анҳунинг "Абул Ҳасан" деган кунялари ҳам бор. 🥀Бизда ҳам баъзи хонадонларда аёллар турмуш ўртоғларини бош фарзандларининг исми билан чақиришлари одат тусига кирган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари эса Абул Қосим эди.    🌺Юқоридаги ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларини ўз исмларини қўйишга тарғиб қилмоқдалар. Баъзилар ўйлаганидек, агар Муҳаммад исми фарзандга оғирлик қилганида ёки фарзандни Муҳаммад деб номлаш мумкин бўлмаганида, "Исмимни қўйинглар" демасдилар. 🌸Қолаверса, барча Пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг улуғи, оламларга раҳмат бўлган зотнинг исмлари қандай қилиб оғирлик қиладиган, фарзанднинг боши касалликдан чиқмаслигига сабаб бўладиган исм бўлади?! 📌Бундай гапни айтиш севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан беҳурматлик ҳисобланади. Абул Қосим деб куняланиш борасида эса уламоларимиз ораларида турли фикрлар мавжуд. 🥀Баъзи уламолар Абул Қосим деб куняланиш мутлақ мумкин эмас, десалар, баъзилари ҳадисдаги гап Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик чоғларига тегишли, дейишган. ✅  Айтгандек, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу, Али розияллоҳу анҳу каби улуғ саҳобаларнинг Муҳаммад исмли ўғиллари бўлган. 🌺Шунингдек, Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ, Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ каби улуғ муҳаддисларимизнинг исмлари ҳам Муҳаммад бўлган.   📌Фарзандига Муҳаммад деб исм қўйган ота-она ўша фарзандини ҳурмат қилиши, уни ҳақорат қилмаслиги, мажлисларда жой бериши, юзига "сен" деб сўкмаслиги лозим бўлади. 📌   🌷 Хуллас, туғиладиган фарзандларимизга биз умматлари учун кўп қайғурган, охиратда шафоатчимиз бўлган севиклигимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини кўпроқ қўйишимиз ва ушбу исмнинг ҳурматини сақлашимиз керакдир. islom.uz сайти асосида тайёрланди. Ангор туман Маърифат жоме масжиди имом хатиби Мансур домла Раҳимқулов. http://t.me/marifat_manzili
نمایش همه...
Ma'rifat manzili

Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжидининг расмий канали Савол ва таклифлар учун: @marifat_admin

👍 5
Аллоҳ учун “Аллоҳ“ десайдим Аллоҳ учун дўстлашган икки чўпон бўлган экан. 🙍‍♂🙎‍♂Бир куни икковлон сўзлашиб ўтириб, бири дардини айтиб қолибди: — Дўстим, мен ошиқ бўлдим... — Аллоҳ хайрли қилсин! Нега маҳзунсан? Кимга ошиқ бўлдинг? — Подшоҳнинг қизига. 👸Унга етишиш менинг буюк орзуим. — Шунақами? Нима қилсак экан? Ҳа, топдим. Бир пайтлар мен сафарда ориф зот билан бирга бўлган эдим. Ўша зотдан сўраймиз. Икки дўст ўша ориф зотнинг олдига бориб, вазиятни тушунтиришибди. — Бунинг йўли осон, — дебди ориф зот. 👳‍♂— Фалон ердаги ғорга борасан, қирқ кун тинмай «Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ» дейсан.     Йигит рози бўлиб, ориф айтган ишни бошлабди. Ўн кун ўтибди, ўн беш кун ўтибди. Йигит гарчи тили «Аллоҳ» десада, хаёлида подшоҳнинг қизини тасаввур қилиб зикрни давом эттираверибди. 25 кунлардан кейин бутун шаҳар бу дарвешнинг ҳолидан огоҳ бўлиб, сўзлай бошлабди: «Кўрдингизми, бир дарвеш ғорда туну кун Аллоҳни зикр этяпти. Қандайин гўзал!»     Йигит одамларга эътибор бермас, ҳолдан тойиб қолган бўлса ҳам, подшоҳнинг қизи висолида, тинмай зикр этар ва қирқинчи кунни астойдил кутар эди. Бу гап-сўзлар подшоҳнинг саройига ҳам боргач, вазирлар: — Подшоҳим, биласиз, валийлар келган жойларга Аллоҳнинг баракаси нозил бўлади, одамларда муҳаббат пайдо бўлади. Қандай қилиб у зотни шаҳримизда олиб қолсак экан? — дейишибди. — Саройим олдига бир сарой қурсак, қабул этармикан?🤴 — Йўқ, ориф зотлар мол-дунёга қарашмайди. — Вазирликни берсамчи? — Уни ҳам қабул этмайди. — Унда нимани маслаҳат берасизлар? — Каримангизни унга никоҳлаб беринг.👰 — Агар валий зот қабул қилсалар, бу менга ҳам шараф. Қирқинчи кун етиб келибди. Шу кунда подшоҳ ва унинг аъёнлари, йигитнинг дўсти дарвешнинг ҳузурига боришибди. Йигит тасбеҳ билан ҳамон зикр қиларди. Йигит зикрни тўхтатиши билан подшоҳ салом бериб, сўрабди: — Ҳазрат, сизнинг бу юртда бўлишингиз бизга шараф. Буюринг, сизга бир сарой қурдираман.🕌 — Кераги йўқ. — Унда келинг, юртни бирга бошқарайлик.👑 — Йўқ. — Сўнгги умидим шуки, менинг бир қизим бор. Гарчи сизга лойиқ бўлмасада, уни никоҳингизга олсангиз.💍 — Йўқ. Шунда чўпоннинг дўсти югуриб, унинг олдига келибдида, сўрабди: — Қирқ кунки, заҳмат чекиб шу подшоҳнинг қизи учун зикр этдингку. Энди нега ундан воз кечяпсан? Дўсти табассум қилдида, шундай жавоб берди: — Мен қирқ кун подшоҳнинг қизи учун «Аллоҳ» деганимга ҳузуримда подшоҳу вазирлар тиз чўкяпти. Агар Аллоҳ учун  «Аллоҳ» десайдим, нелар бўлмасди...🤲🤲 "Ибратли ҳикоялар" китобидан http://t.me/marifat_manzili
نمایش همه...
Ma'rifat manzili

Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжидининг расмий канали Савол ва таклифлар учун: @marifat_admin

👍 6
❗️Яхши ота-она бўлмоқчимисиз?Асабийлашманг. Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади. ➖Алдаманг. "Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!", дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъдани устида туриш у сизга ишониши ва талабларингизни осон бажариши учун муҳим. ➖Урманг. Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш, ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак айб сизда. ➖Ҳар нарсани ман қилаверманг. У мумкин эмас, бу мумкин эмас, "Уни қилма, буни қилма", каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. ➖Ёмон намуна бўлманг. Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга "Хунук гапирма!" дея олмайсиз. ➖Айбингизни тан олишни билинг. Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. t.me/marifat_manzili
نمایش همه...
Ma'rifat manzili

Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжидининг расмий канали Савол ва таклифлар учун: @marifat_admin

👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
Бахтнинг боши...Сабрда Доимо ишларимиз ўнгидан келиб турганда, соғлигимиздан шикоятимиз бўлмаганда, омад биз томонда бўлганида шукр қилишни унутамиз. Лекин... Баъзида, сал ишимиздан ривож кетганда, бирон жойимиз оғриб қолганда, бирон ниятимиз амалга ошмай қолганда, беихтиёр « уфф» тортиб, ҳаётдан нолишни «қойиллатамиз.». Бахтни қучоқ очиб кутволишни биламиз-у, қадрини билмаймиз.. Юборилган синовларни эса «ҳазм» қилолмаймиз сабрини билмаймиз.. Ҳамма бизга аталган неъматларни борича қабул қилайлик. Шукрни ва сабрни охирида роҳат ва « мукофот» кутиб турганини англайлик... http://t.me/marifat_manzili
نمایش همه...
👍 5 2
Бир хафталик намоз вақтлари. Ангор туман "Маърифат" жоме масжиди. 🕕 Бомдод          04:15 🕐 Пешин            13:00        🕒 Аср                  18:10 🕕 Шом                20:05 🕖 Хуфтон           21:35 t.me/marifat_manzili
نمایش همه...
Ma'rifat manzili

Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжидининг расмий канали Савол ва таклифлар учун: @marifat_admin

👍 3
#биласизми #савол_82 Бир мушрик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдларига келиб: “Мен Худойингга ҳам, Жаброил фариштангга ҳам ишонмайман”, деб, у зотга кўл кўтаради, кўйлакларини йиртиб, юзларига тупуради. Лекин тупук у зотнинг муборак юзларига тегмайди. Ўша пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ, унинг устига итларингдан бирини юбор”, дея уни дуойи бад қиладилар. Савол: Ўша мушрик ким эди? #Жавоб 📙- Утайба ибн Абу Лаҳаб. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари қабул бўлади. Утайба бир гуруҳ қурайшликлар билан Шом ўлкасига бориб, “Зарқо” деган жойга қўнади. Ўша кеча уларнинг атрофида бир шер айланиб юради. Утайба: “Ҳолимга вой бўлсин! Аллоҳга қасамки, Муҳаммад мени дуойи бад қилган эди. Шунинг учун шер мени ейди. Мен Шом ўлкасида бўлсам ҳам, Муҳаммад Маккада туриб мени ўлдирди-я”, деб минғирлай бошлади. •┈•┈•┈•┈•┈•❁✿•❁┈•┈•┈•┈•┈• Абдул Азим Зиёуддиннинг "Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?" китоби асосида тайёрланди. http://t.me/marifat_manzili
نمایش همه...
Ma'rifat manzili

Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжидининг расмий канали Савол ва таклифлар учун: @marifat_admin

👍 5
ОНА - БУЮК ИНСОН... Қизиқ-а... Одамзод салгина оғриб қолса, дард чекса дарҳол онасини эслайди... Ҳеч бўлмаса "Оҳ онажон" деб қўяди. Нега шундай...? Ахир оналарнинг ҳаммаси ҳам шифокор эмас-ку? Отасини... ака-укасини, опа-синглисини, ҳатто турмуш ўртоғини ҳам эмас, айнан онасини эслайди, чақиради! Айтишларича аёл киши дард тутганида ҳам "она" деб чақирар экан, гарчи онаси узоқларда бўлса-да, келолмаслигини билса-да... Озроқ мазамиз қочиб кўнглимизга қил сиғмай қолса, онамизга қўнғироқ қиламиз: - Она мазам йўқ... Онамиз эса одати бўйича вақтида олдини олмаган ишларимизни (юпун кийинганмиз, вақтида овқатланмаганимиз ва ҳакозо) шуларни айтиб койийди, тергайди... Гўшакни қўямиз-да негадир енгил тортамиз, ўнта дори беролмаган давони онанинг бир лаҳзалик куйиниши, қайғуриши,  мехридан  топомиз  гўё...!  Нега шундай а...? http://t.me/marifat_manzili
نمایش همه...
Ma'rifat manzili

Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжидининг расмий канали Савол ва таклифлар учун: @marifat_admin

5👍 4
05:21
Video unavailableShow in Telegram
Қурайш ҳақида Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид «Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Қурайш» сураси http://t.me/marifat_manzili
نمایش همه...
55. Quraysh haqida~1.mp49.16 MB
Қурайш ҳақида Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид «Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Қурайш» сураси http://t.me/marifat_manzili
نمایش همه...
Ma'rifat manzili

Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжидининг расмий канали Савол ва таклифлар учун: @marifat_admin

Агар шайтонга ўхшаб ҳасадчи бўмасанг, даъво эшигини тарк этиб, вафо эшигига кел! Мавлоно Румий Вафо дегани севги-муҳаббат, дўстлик ва боғлиқликда собит туриш, берган аҳдга риоя қилиш, дўстига кўрсатилган ёрдамни кам деб билиб, ундан кўрган яхшиликни кўп деб билиш ва ҳоказо. Демак кимга нисбатан вафоли бўлиш лозим?! Диний адабиётларда бу ҳақида шундай баён этилади: 1. Инсонни йўқдан бор қилиб, унга имон неъматини эҳсон этган зот - Аллоҳга; 2. Охирзамон Пайғамбари, шафотачимиз Муҳаммад (с.а.в)га; 3. Ислом дини уламоларига; 4. Ота-онага; 5. Оила аъзолари, қавму қариндошларга; 6. Дўсту ёрларга; 7. Инсон манфати учун яратилган барча махлуқот ва мавжудотларга Уламоларимиз вафога шу қадар катта аҳамият берганларки: "Қалбини вафо садоқатига таслим қилган мўминнинг борадиган охирги манзили, шубҳасиз Аллоҳнинг вуслат дарёсидир" деганлар. http://t.me/marifat_manzili
نمایش همه...
Ma'rifat manzili

Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжидининг расмий канали Савол ва таклифлар учун: @marifat_admin

👍 3