cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Armonim Onam

Гохида юрагим ту'либ кетганда бевафо дунёдан ту'йиб кетганда. Як,инларим дилим огритганда сизни согинаман сизни ОНАЖОН. Каналимиз 2020-йил 20-январ куни яратилди. Reklama uchun @Allohning_panoxidaman

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
3 267
مشترکین
-424 ساعت
-607 روز
-17230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

𝗢𝗻𝗮𝗺𝗴𝗮 𝗮𝘁𝗮𝗹𝗴𝗮𝗻𝗱𝗲𝗸 𝗯𝘂 𝗻𝗮𝘀𝗵𝗶𝗱..) P/s: Siz Jannatdan bir parcasiz Onajon..👩‍👧 Allohimni eng buyuk Ne'matisiz.. الحمدالله
نمایش همه...
🥰 1
Назира ва Мустафо шаҳар марказий кўчаларининг бирида айланиб юришарди. Майин шабода Назиранинг сочларини ҳавода учирарди. Мустафо унга боқиб қўяркан, бу ҳолатга ғашланарди. Сайилгоҳ кўчаси бўйлаб кезишаркан, йигит сал нарида сочга тақиладиган буюмлар сотаётган аёл ёнига борди. Чиройли, бежирим тўғночич танлаб олди. Назира ҳайрон эди. Йигит қўлида тўғноғични тутганча, жувонга яқинлашди. - Майлими, сочингга тақиб қўйсам... – деди самимий ва беғубор тарзда. Назира жилмайди. Бош силкиди. Мустафо унинг сочларига тўғноғични меҳр билан қадади. Икки ёшнинг нигоҳлари тўқнашди. Назиранинг вужудида енгил титроқ югурди. Мустафо эса унинг нигоҳига узооқ тикилди. Худди ниманидир излаган мисоли... Буюк Зот кўзлар орқали уларнинг қалбларини ҳам боғлаётганини иккиси ҳам илғашмасди. - Кўзларинг бошқача... – деди Мустафо бироздан сўнг. - Қандай? – юрак ютиб савол берди Назира. - Маъюс... Илгари ундай эмасди. – Назира жим турарди. – Илгари ҳаётга қувонч билан боқардинг. Кўзларингдан қувват олардим. Ҳозир эса... ё менинг хасталигим учунми? Назиранинг яноқларини томчилар ювиб тушди. - Зилол, мен тузаламан! Мана қара, яхши бўлиб қолдимку... - Албатта, тузаласиз. – умид бермоқчи бўлди Назира. Йигит унинг қўлларини маҳкам тутди. - Кейин тўй қиламиз. Фарзандларимиз туғилишади. Биринчиси қиз бўлади... Сенга ўхшаган чиройли қизалоқ... Назира лабини қаттиқ тишлади. Овоз чиқариб йиғлаб юборишдан аранг ўзини тийди. Мустафо эса узоқларга тикилиб, гапида давом этди. - Зилол, ҳали биз бахтли бўламиз. Сени албатта, бахтли қиламан! – ортига ўгирилди. Аёл шоша-пиша юздаги ёшларини сидирди. - Зилола, йиғлама, жоним! Сен йиғласанг, менинг манави ерим оғрийди, - деди йигит кўксини кўрсатиб. - Хўп, - деди Назира. – Кетдикми? - Яна озроқ айланайлик. Кейин йўлдан китоб сотиб оламиз. Сен ҳар доимгидек менга ўқиб берасан, майлими? - Майли... юринг... – Назира Мустафони қўлтиқлаб олди. Ёшлар йўлида давом этишди. НАЗИРА Мана бир неча ойдирки, унинг ёнидаман. У худди ёш боладек. Ўз оламида яшайди. Бизнинг дунё билан иши бўлмай қолган, гўё. Аммо шифокор унинг тузалаётганини қайд этмоқда. Тезроқ тузалсин. Мен у учун ҳамон Зилоламан! Ёлғон бўлмасин, бир марта мени Назира деб чақирди. Ҳайратда қолдим. Лекин лаҳзаларда ёдидан чиқдим. Яна Зилол бўлдим. Майли, мен учун ким бўлишнинг фарқи йўқ. Тезроқ ўзига келсин. У яхши инсон. Бу ҳолатда қолишига жим қараб туролмайман. Бир ой аввал  эшик ёнида собиқ қайнонам билан учрашиб қолдик. Менга меҳр билан тикилиб, миннатдорчилик билдирди. - Раҳмат, Назирахон, борингизга шукр! Ўғлимни бу ҳолатида ташлаб қўймаганингиз учун Аллоҳ рози бўлсин! - Нега ундай дейсиз? У қизимнинг отаси, ахир... – дедим нима дейишни билмай. - Илоҳим, тезроқ тузалсинда.. Сизларнинг ҳам бахтингизни кўрайлик. Ярқ этиб, қайнонамга қарадим. Индамадим. Хайрлашганча, ичкарига кириб кетдим. Наҳот, биз яна бирга яшай олсак... қандай? Билмадим. Балки яшолармиз... Қадаримизга нима ёзилганини Парвардигордан бошқаси билмайдику... мен у билан яшашга рози бўлармидим? Бир умр Назирадан Зилолага айлана оламанми? Билмадим, ҳозир бу саволларга жавоб топишим бироз қийин... Сув бўйидаги қаҳвахонада икки ёш суҳбат қуриб ўтиришарди. Сокин манзил, одамлар сийрак. Уларни узоқдан кўрганлар севишганлар, деб ўйлаши табиий! Аслида-чи... ГАВҲАР Ўша куни дадамга Алия ҳақида билиб қолганимни айтганимда, у кишининг жаҳли чиқди. “Мени муҳокама қилишга ҳаққинг йўқ!” деганларидан сўнг уйдан отилиб чиқиб кетдим. ДАВОМИ БОР https://t.me/Samolarga_uchgan_farishtam
نمایش همه...
Armonim Onam

Гохида юрагим ту'либ кетганда бевафо дунёдан ту'йиб кетганда. Як,инларим дилим огритганда сизни согинаман сизни ОНАЖОН. Каналимиз 2020-йил 20-январ куни яратилди. Reklama uchun @Allohning_panoxidaman

👍 5 1
*** Салимбек қизига қўнғироқ қилиб, уйга келишини сўради. Гавҳар гўшакни қўйиб, бир муддат ўйга толди. -  Нега дадам шошилинч чақиряпти? Бирор гап бўлдимикан? Нарсаларини йиғиштирдида, хонасидан чиқди. Машинасига ўтираркан, телефонига хабар келди. Машинани ўт олдириб, хабарни очди. -  Бўшмисиз? – нотаниш рақамдан ёзилган нома келганди. Ҳайрон бўлди. жавоб ёзмади. -  Тушликка таклиф қилмоқчи эдим. Мен Умарман! – деб яна кетма кет хабар келди. Гавҳар нома ёзиб ўтиришдан кўра, шартта қўнғироқлашишни маъқул кўрадиганлар хилидан эди. рақамни териб, овоз кучайтиргични ёқди. Рулни бошқараркан, нариги томондан овоз келди. -  Безовта қилмадимми? -  Қизиқ, рақамни қаердан олдингиз? – сўради қиз. -  Бугунги замонавий ҳаётда рақам топиш қийин эмас... -  Тушунарли. -  Розимисиз? -  Нимага рози бўлишим керак? -  Менга турмушга чиқишга... – нариги томондан келган гап қизни ҳайратда қолдирди. -  Нима? Ўйлаб гапиряпсизми? -  Ҳазиллашдим. Мен билан тушлик қилишга... -  Йўқ! -  Ўйлаб кўринг... -  Йўқ, дедимку... саломат бўлинг. ҳа-я, бу рақамга қайта қўнғироқ қилманг. Қиз нариги тоомндан келган овозни эшитмай, дарров тугмани босди. “Тавба, бу опа-укалар ғалатими?” деди ўзига ўзи. Ҳозир отаси билан бўладиган суҳбатни ўйлаб, юраги бироз сиқилди. “Ишқилиб, асабийлашиб, гапириб қўймасам бўлди”, деди ўзига ўзи. 🌱🌱🌱 Салимбек қизи билан алоҳида гаплашиб олишни маъқул кўрди. Гўзалойга “Биз ёлғиз гаплашиб олайлик”, деди. Хотини аввалига ҳайрон бўлди. Лекин индамади. Ота қизидаги ўзгаришни пайқамай қолмади. Бухгалтерига қўнғироқ қилиб, Гавҳар нимадир сўраганини суриштирди. Гавҳарнинг Алияни излаганидан хабар топгач, ҳаммасини билганига амин эди. Шу боис доим очиқчеҳра билан келадиган қизи қовоқ солиб олиши сабабини тушунди. Гавҳар онасидан отаси меҳмонхонада кутиб турганини билиб, ўша томонга юрди. Эшикни очиб кираркан, паст овозда салом берди.  Салимбек алик олди. - Ишлар яхши кетяптими? – деб сўради ота. Гавҳар бош силкиди. – Охирги пайтларда ғалатисан? Нима бўлди? Гавҳар бош кўтариб, отасига қаради. Бу қарашда меҳр эмас, алам зоҳир эди. Салимбек ўнғайсизланди. - Гавҳар... - Дадажон, нега онамга хиёнат қилдингиз? Саволдан ота бироз довдираб қолди. Жим эди. Гавҳар унга боягидек қараш билан боқиб турарди. Ота учун ўз боласидан бу гапни эшитиш уят. Хотининг “Нега хиёнат қилдинг?” деса жавоб топиб бероласан? Лекин боланг сўраб турса, нима дейишни билмай қоларкансан... Шайтон йўлдан урди, десинми? Бошимни айлантирди, дегани маъқулми? Болалари ёш бўлганида ҳам билинмасди. Аммо узатишга шай бўлиб турган қизингдан бу саволни эшитиш... Отасининг жимлигини Гавҳар ўзича тушунди. Йиғлагудек бўлди. томоғига нимадир тиқилди. Кўзларида ёш қалқиди. - Дада, мен .. мен сизни дунёдаги энг яхши дада, деб билардим. Менинг дадам, ҳеч қачон онамга, оиламизга хиёнат қилмайди, деб ўйлардим... Аммо... адашганимни ўша аёлнинг уйига борганимда билдим! У... боласи... - Гавҳар... бу сенинг ишингмас! Сен мени муҳокама қилолмайсан! – деди ниҳоят ота тилга кириб. У бундан бошқа гап тополмади. Гавҳарнинг кўз ёши юзини юварди. - Кечирасиз... билмай қолибман. Мен ва сиз бир оиладанмиз, деб ўйлагандим. Узр... – жаҳл билан чиқиб кетди қиз. Қизининг йиғлаб чиқишини Гўзалой ўзича тушунди. Жавоҳирга тегишни истамади. Отаси бераман, деган чоғи, йиғлаб чиқди, деб ўйлади она. Гавҳар ғазаб билан дарвозадан чиқиб, машинасига ўтирди. Машина педалларини чийқиллатиб босганча, жўнаб кетди. Кўкламнинг кўклари борлиқ узра ниш ураётган фурсатлар... Новдалар бирин-кетин куртак ёзмоқда. Қиш ўз тўнини ечишни истамасада, баҳор ўзининг нози билан оламга ташриф буюрган. Замин эса  нозанин фаслга ошиқ бўлиб, ўзини таслим қилгани сезилиб турибди. Мустафонинг соғлигида анча ўзгариш борлиги шифокорга ҳам аён бўла бошлади. Йигитдаги руҳий зўриқиш оқибатида пайдо бўлган айрим аломатлар барҳам топди. У ўзини яхши ҳис қила бошлагани билиниб турарди. Бироқ у ҳамон Назирани Зилола деб биларди.
نمایش همه...
👍 1
Гавҳар йигитнинг ҳикоясини эшитаркан, нима дейишни билмасди. Унга жим қараб турарди. – Майли, мен борай... вақтингизни олганим учун узр... – деди Умар ўрнидан тураркан. Гавҳар ҳам беихтиёр ўрнидан турди. – Яхши боринг, – деёлди холос. Йигит бош силкиганча хонани тарк этди. Гавҳарнинг боши гарангсиб қолганди. У нимани ўйлашни билмасди ҳам... 🌱🌱🌱 Анҳор бўйи. Қорли йўлаклар. Ҳувиллаган хиёбон. Бир-икки йўловчи учрамаса, деярли ҳеч ким йўқ. Жим-житлик. Пастда сокин сув оқади. Назира ва Мустафо йўлак бўйлаб гаплашмай кетиб боришарди. Мустафо юришдан тўхтади. -  Зилола, жуда гўзалсан! – деди. – Эсингдами, шу анҳор бўйида соатлаб гаплашиб ўтирардик. Сал наридан музқаймоқ сотиб олардик. Сен сувга тикилиб туришни яхши кўрардинг... Назира майин табассум қилди. Кўзларини юмди. йигит сўзлаган манзарани хаёлан тасаввур қилди. -  Ҳа... – деди шивирлаб. -  Бизнинг ҳақиқий севгимизга мана шу анҳор гувоҳ... -  Ҳа, - деди яна Назира кўзларини очмай. Мустафо унга тикилиб турарди. қўл узатиб, Назиранинг қўлини тутди. Аёл ток ургандек бўлди. Сесканганча, кўзларини очди. Йигит унинг бармоқлари билан бармоғларини бирлаштирди. Кўкси устига қўйди. -  Сени жуда, жуда севаман! – Назиранинг кўзларидан томчилар думалади. “Қанийди, менга айтганида эди шу сўзларни” дея ўйланди. -  Нега йиғлаяпсан? – ажабланди йигит. -  Ўзим шунчаки... сўзларингиздан таъсирланиб кетдим. – Мустафо Назираниг яноғидаги ёшни бармоғи билан сидирди. Аёлнинг юраги тез ура бошлади. https://t.me/Samolarga_uchgan_farishtam
نمایش همه...
Armonim Onam

Гохида юрагим ту'либ кетганда бевафо дунёдан ту'йиб кетганда. Як,инларим дилим огритганда сизни согинаман сизни ОНАЖОН. Каналимиз 2020-йил 20-январ куни яратилди. Reklama uchun @Allohning_panoxidaman

👍 2
#ҚАДАР #23 МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ 🌱🌱 -  Йиғлама... Нега жавобингни айтмаяпсан? -  Қандай жавоб? – ҳайратланди Назира. -  Наҳот мени севмасанг... Назира уялинқираб ерга қаради. Юзлари оловланди. Мустафо унинг елкасидан қучиб, бағрига тортди. -  Эшитмадим, - деди йигит паст овозда. -  Мен ҳам... – Назира бу сўзни айтиш шунчалар машаққатли эканлигини тасаввур қилмаганди. – Мен ҳам сизни... яхши кўраман. Икки ёш бир-бирига суянганча анҳор сувини томоша қилиб туришарди. Бу пайтда эса Назира ўзини еттинчи оловда учаётгандек ҳис қиларди. “Бунчалар ёқимли бўлмаса севилиш, ҳис қилиниш...” Мустафо Зилолага севги иўзҳор қилдими, ё ўзигами, Назира учун фарқи йўқ эди. Муҳими, сеҳрли каломни эшитди, тамом! *** Назиранинг Мустафо ёнига қатнаши оила даврасида муҳокама мавзусига айланди. Отаси ва онаси қизининг шифохонага қатнашига қаршилик қилишди. - Ажрашган бўлсанг, нима бор унинг ёнида? иБўлди... шунча сиқилганинг етар, - деди онаси овозини баландлаб. Назира жим эди. Мирафзал эса жимгина она-боланинг суҳбатини тингларди. Марҳабо отин ҳам гапирмасди. - Ойи, унга ёрдам керак, ахир, тушунсангизчи... – деди Назира куюниб. - Ёрдам керак бўлса, уйдагилари боришсин. Сенга шуунча озор берган одамнинг ёнига боришнинг ҳожати йўқ. - Мен... мен... - Қизим, - салмоқли оҳангда гап бошлади Мирафзал қизига қараб. – Ёрдам беришинг яхши. Лекин бу эшитган қулоққа яхшимас. Ахир у энди сенга бегонага айланиб бўлди. шу боис бу ишингни тўғри деб ҳисобламаймиз. - Дадажон, у мени бегона деб, ўйламайди. аста-секин тузаляпти. Бугун шифокор ҳам шуни қайд этди. Уни ярим йўлда ташлаб кетолмайман. - Ойи... сиз ҳам бирор нарса денг, - ўғил Марҳабо отинга юзланди. Отинбуви қизига меҳрла нигоҳ ташларкан: - Мен бу ишингни қўллаб қувватлайман. Майли, Мустафо ўзига келгунча Назира кўмагини аямасин. Кейин... у ёғини ўзлари ҳал қилишади. Назиранинг кўзлари қувончдан порлади. Отинбуви қизиниг нигоҳида бундай шодликни кўрмай қўйганига анча бўлганди. -  Раҳмат, ҳожиойи, - деб бувисини қучоқлади қиз. Шу билан бу мавзуга нуқта қўйилди. 🌱🌱🌱 Гўзалой қайнэгачисининг гапини эшитиб анграйиб қолди. Диванда ёнбошлаб ўтирган Салимбойга тушунмай нигоҳ ташлади. -  Хуллас, гап шу, Салим. Опангни биласан! Жавоҳир ҳам эсли-ҳушли йигит. Тарбияли, ақлли. Киройи куёвинг бўлса шундай бўлсин! Мен Ноибахоннинг номидан совчи бўлиб келдим. Агар сен ҳам рози бўлсанг, тўйни бошлаймиз! – Насибахон гапнинг пўсткалласини айтди-қўйди. -  Лекин... опа.. Гавҳар ва Жавоҳир тоғаваччаларку... – эътироз билдирди Гўзалой. Насибахон унинг гапига парво қилмади. -  Нима қилибди? Ана Нгодира билан Салим ҳам тоғавачча бўлишган... муҳими, отаси бир авлод вакили эмаску... – опанинг қиёслаши келинга ёқмади. -  Бироқ... Гавҳар кўнмаса керак! – норозиланди Гўзалой. Насибахон унга ёвқараш қилди. -  Нега кўнмайди? Отаси рози бўлса, кўнади. Мен жиянимни сиздан яхши биламан! Салимбек икки аёлнинг даҳанаки жангини кузатишга тоқат қилолмади. Мантиқан ўйлаганда, Жавоҳир яхши номзод. Мустафонинг аҳволи бу бўлса... эртага Салимбекнинг ишини ким давом эттиради? Гавҳар билан Жавоҳир бирга давом эттиришгани маънилидек туйилди эркакка. Етти ёт бегонадан кўра, ўз жияни бўлгани дуруст. -  Опа, майли, Гавҳар келсин, гаплашайлик. Ўйлаб кўриб, жавобимизни айтамиз. – деди ука босиқлик билан опасига. -  Яхши. Лекин ўйлашни жуда чўзиб юборма. Ноиба тезроқ келин туширгиси келаяпти. -  Хўп, опа... – деди Салимбек. Гўзалой эрини муроса учун гапирди, деб ўйлади. Аммо у Гавҳарни қайнопасига узатишни истамасди. Уни сўраб не-не жойлардан совчилар келишяпти. Лекин Салимбекни тузалишини кутиб, ҳаммага “Ҳозир узатолмаймиз”, дейишганди. Мана эри ҳам секин-аста ўзига келаяпти. Мустафо ҳам тез кунда тузалса, ҳамимаси яхши бўлади. Куни кеча Мустафони кўргани борганида, шифокордан Назира ҳақида эшитган Гўзалойнинг кўнглида яна умид уйғонди. Келини ақлли. Тўғри, у севилиб яшолмади. Ота-онаси жаҳл устида олиб кетишган бўлсада, Назира барибир меҳрибон. “Илоҳим, тез кунда яхши бўлиб, уларнинг ҳам бахтини кўриш насиб қилсинда”, деб шивирлади аёл ўзига ўзи.
نمایش همه...
Ҳаммамиз бир биримизга ғаниматмиз. Мехрли бўлинг мехрибонларим Қачон қаерда ўлишимизни билмаймиз, фақат Аллоҳ билади •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Сардор домла👍 🌸
نمایش همه...
👍 1
#Долзарб Қора салафан пакетлар мусордан тайёрланади, уларга нон солманг Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз 👇🏻👇🏻 Armonim Onam
نمایش همه...
👍 4
- Хўп... - деди Назира кўзларини ерга қадаб. Сўнг умидвор оҳангда сўради: – Доктор, ўзгариш бўлади-я... У тузалади-я? - Худо хоҳласа. Қизим, муҳаббат энг кучли дори. Сизнинг муҳаббатингиз уни ҳаётга қайтаради, деб ишонаман. - Шундай бўлсин.. .майли, биз кетдик. – Назира жимгина чиқиб кетди. Шифокор эса унинг ортидан боқаркан: “Сабрингга, меҳнатингга яраша муокофотини олгин, қизим!” деб қўйди. 🌱🌱🌱 Гавҳар отасининг офисида ўтираркан, ўйлари бу ерда эмасди. Алиянинг гапларидан қаттиқ таъсирланганди. “Бу ёғи нима бўлади? Қандай давом этади? Дадамга айтсамми-йўқми? Э, Худо, боишм ғовлаб кетди. нима қилишни ҳам билмайман. Бу дардни бировга айтмасам, ёрилиб ўламан. Кимга айтай, нима дейман?” Минг хил ўйлан қуршовида ўтираркан, эшик тақиллаб, котиба мўралади. - Гавҳар Салимовна сизни сўраб келишди. - Ким? – ҳайратланди қиз. Котиба тутиб турган эшик каттароқ очилди. - Мен! – деган овоз эшитилди. сўнг овоз эгаси кўриниш берди. - Сиз? – ҳайрат билан тикилди Гавҳар. - Ҳа, мен! – деди Умар ичкарига кираркан. – Кирсам майлими? - Кириб бўлдингизку... – деди Гавҳар энсаси қотиб. Котиба чиқиб кетди. Умар кўрсатилган стулга ўтирди. - Мени қандай топдингиз? – сўради Гавҳар кўзини компьютерга қадаб. - Шу ўринли савол деб ўйлайсизми? – саволга савол билан жавоб қилди Умар. - Ҳа-я... опангиз айтгандирда... Хўш, эшитаман! - Гавҳар... – қиз йигит томонга назар ташлади. Икки нигоҳ тўқнашди. Бирисининг кўзида умид, иккинчисиникида алам боқарди. Лекин лаҳзаларда икки камондан отилган ўқ бир нуқтада учрашгандек учқун чақнади. Йигитнинг бироз қисиқ кўзлари аллақандай ёқимли боқарди. Гавҳар дарров нигоҳини яна компьютерига қаратди. - Биламан, опамдан нафратланасиз! Тўғри ҳам қиласиз! – сўз бошлади йигит. - Йўғе... опангиз отамнинг маъшуқаси бўлганини биласизми? – алам билан гапирди қиз. - Бошида билмагандим. Билганимда, кеч бўлганди. Опам ҳомиладор бўлиб улгурганди. Гавҳар юзини бурди. - Юзсиз опангиз... – у ёғини айтолмади. Бўғзига алам тиқилди. Йиғлаб юборди. - Опам учун мен узр сўрайман! – Узрингизни пишириб енг! – деди жаҳл билан Гавҳар. Унга йигитнинг ташрифи ёқмаётганди. Тезроқ чиқиб кетишини истарди. Ўртага ноқулай жимлик чўкди. – Болалигимиз жуда оғир кечган. Дадам доим ичиб келар, онамни урар, шўрлик онамни калтакланмаган жойи  қолмасди. юзи–кўзи кўкарган онамга қараб раҳмимиз келарди. Лекин қўлимиздан ҳеч нарса келмасди. Дадам биз болаларни ҳам аямасди. Айниқса, опам кўп калтак ерди. Мен қочиб қолардим. Лекин таёқ унинг бошида синарди. Бир куни онам ўлиб қолди. Отамнинг навбатдаги калтаги унга... сўнгги зарба бўлди. – йигитниг овози титраб чиққанини Гавҳар пайқади. Унга графиндан сув қуйиб узатди. Йигит миннатдорлик билдириб, бир қултум сув ичди. Сўнг гапида давом этди: – Кейин... кейин отамни қамашди. Биз опа–ука кўчада қолдик. Ўша сиз кеча борган ота уйимиз бўлади. Уйимиз бор эди, аммо ейишга ҳеч вақо тополмасдик. Опам 12 ёш, мен 8 ёшдаман... аввалига бизга ачинган қўшнилар ул–бул бериб туришди. Кейин ҳар ким ўзи билан овора бўлди. Опам менга ҳам ота, ҳам она, ҳам опалик қилди. Эҳ, Гавҳар не кунларни кўрмадик. Отамни қамоқхонада ўлганини айтишганда, биз чинакам етим бўлиб қолганимизни ҳис қилдик. Бир куни... кўчада келаётган опамни безори йигитлар... хуллас тушунгандирсиз.... опам 17 ёшидан аламзада бўлиб яшай бошлади. бизниг қўлимиздан ҳеч нарса келмади. У ўч олишни ўйлайдиган қизга айланди. У ўзига қарашни, бўянишни... турли макр ҳийлалар қилишни бошлади. опанми бу йўлдан қайтаролмасдим. Менинг кучим етмасди. Лекин опамни бу йўлга киришига муҳит сабабчи бўлганди. Унинг кўз ёшларини, кунлаб хонасидан чиқмаганларини кўрганман. Дадангиз билан қандай танишганини билмайман. Мен беш йил хорижда ишлаб келдим. Ўша пайтда опам у билан танишган бўлиши керак. Беш ой аввал юртга қайтдим. Келганимда опам фарзандли бўлиб улгурганди. Уни ҳам айблашга ҳаққим йўқ. У шу йўлни танлади. Нотўғри йўлни танладинг, деб мен ундан қоз кечолмайман. Лекин... сизнинг кечаги ҳолатингиз ҳам кўз ўнгимдан кетмади. Шу боис... опам учун мен узр сўраб келдим. https://t.me/Samolarga_uchgan_farishtam
نمایش همه...
Armonim Onam

Гохида юрагим ту'либ кетганда бевафо дунёдан ту'йиб кетганда. Як,инларим дилим огритганда сизни согинаман сизни ОНАЖОН. Каналимиз 2020-йил 20-январ куни яратилди. Reklama uchun @Allohning_panoxidaman

👍 16🔥 1🤔 1
#ҚАДАР #22 МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ 🌱🌱 -  Ҳа, бу мен учунмас, Султон учун... – деди у бошини мағрур кўтариб. -  Туғдирдими, боқсин, дейсизда! – дедим алам билан. – биласизми, сиздек аёллар каламушга ўхшайсизлар! Қайси пайтда қаердан чиқиб келишингизни Худодан бошқаси билмайди. Фақат кемиришни биласизлар, холос. Балки бу болангиз дадамдан бўлмаслиги ҳам мумкин! – аччиқ устида қаттиқ гапирдим. -  Гавҳар, Султон Салим аканинг ўғли. Мен юзсизларча бировниннг боласини бошқага тақайдиган номард аёлмасман. -  Лекин бошқанинг эри ўлганида жанозасига бориб, туҳмат қила олсиз, тўғрими? – уни қаерда кўрганим ёдимга тушганди. Жамол поччамниг жанозасида келган аёл эди у... -  Ҳа, ўшанда хато қилдим. Даданг мендан қочиб юрганди. Атайин шу ҳийлани ўйлаб топдим. Мақсад, дадангга мен билан ўчакиш ҳазил мэаслигини кўрсатиш учун шу томошани қилгандим. -  Лекин бир пок одамнинг номи қора бўлди одамлар орасида... уялмадингизми? – бақириб юбордим. У жим эди. менга ҳаво етишмай борарди тобора. Бўғилиб кетаётгандим. Ўрнимдан турдиму, ташқарига отилдим. Ўша ердан қочиб чиққим келарди. Кетдим. Машинамга ўтириб, росса йиғладим. Онам шўрлик бу хиёнатни билса... отамдан илк бора нафратландим. Онам кечаю-кундуз атрофида парвона. Уни парваришлаб, оёққа қўймоқда. Лекин у... боқша аёл билан маишат қилиб, болали ҳам бўлиб улгурган экан... Уйга ғазаб билан кириб келдим. Жаҳл билан ота-онам уйи эшигини очдим. Онам дадамниг елкасига бош қўйиб ўтирганини кўриб, гапиролмадим. Йўл бўйи дадамга у дейман, бу дейман, деб ўйлаб келгандим. Лекин бирор сўз айтолмадим. Кучим фақат йиғидан бошқасига етмаскан... Замин оппоқ кўрпани эгнига ёпиб олгандек, гўё. Олам оқликка бурканган. Дарахтлар шоҳларида ҳам, уйлар томларида, катта-кичик ҳамма насани қор ўз бағрига олган. Бу манзарани томоша қилиш ҳам инсонга бир олам завқ бағишлайди. Мустафо палата деразасидан ташқарига ҳиссиз боқарди. Унинг учун ҳеч нарсанинг аҳамияти йўқдек, гўё. На табиатнинг манзараси, на ўзининг ҳолати уни қизиқтирмасди. Озиб, кўзлари ичига бироз ботган.  Илгаригидек нигоҳлари ўктам эмас, маҳзунлашган. Узоқдан кимнингдир келаётганини пайқаган Мустафонинг юзида шодлик пайдо бўлди. Худди узоқ кутгани келаётган кишидек севиниб кетди. Нигоҳида қувонч йилтиллади. Келаётганга хурсанд бўлиб қўл кўтарди. Ташқаридаги одам ҳам унга жилмайиб, қўл кўтариб қўйди. Мустафо энтикиб эшик томонга қаради. Оқ пальто, оқ шапка кийган лобар аёл эшикни аста очди. - Ассалому алайкум. Яхшимисиз? - Зилол, келдингми? Кутавериб, кўзларим тиниб кетди. - Келдим, келдим. Кўпроқ кутсангиз, кўзларингиз янала қораяди. - Сени қанча десанг кутишга тайёрман, фақат, келсанг, бўлди! - Хўп. Бугун айланишга чиқамизми? - Албатта. Анҳор бўйига борайлик. - Бўпти, мен доктордан жавоб сўраб чиқай... сиз иссиқроқ кийиниб туринг. Назира эшикни орқасидан ёпаркан, бир муддат эшикка суяниб турди. Кўзларини юмди. икки томчи ёш думалаб тушди. Мана бир ҳафтадирки, у Мустафонинг ёнига қатнайди. Унга ҳамсуҳбат бўлади, китоблар ўқиб беради. Йигит уни марҳума севгилиси деб ўйлайди. Илк келган куни - Зилол, келдингми? – деб сўради. У Назирани балки эслолмас, лекин маҳбубасининг ёддан чиқармасди. Назиранинг томоғига нимадир тиқилди. Лекин майли, Назирамас, Зилола бўлиб мустафога ёрдам беришга аҳд қилди. Муҳими, Мустафонинг тузалиши... қолгани бир гап бўлар... Назира шифокор эшигини тақиллатиб, ичкарига мўралади. - Келинг, - деди оқ халат кийган, тепакал шифокор. - Ассалому алайкум! - Ваалайкум ассалом. Назирахон, табриклайман! Ўзгаришлар сезилмоқда. Мустафода қандайдир умид пайдо бўлаяпти. У сиз билан буткул бошқа оламда бўлади. Хурсанд, умидвор... - Лекин у мени бошқа одам деб ўйлаяпти... - Ҳеч нарса қилмайди. Секин-аста ўзига келади. Кейин танийди. - Тушундим. Биз яна айлангани чиқмоқчи эдик. Қор, тоза ҳаво... майлими? - Албатта, бемалол... кўпроқ яхши хотираларни эслатинг. Унга ёқадиган сўзлардан сўзланг...
نمایش همه...
👍 2
-  Қандай қиз экан? -  Бўлди, хавотир олманглар... мен унга уйланмайман! У ... у Мустафо билан яшашни танлади. -  Нима? Мустафо? Қанақасига? Ахир у касалхонадаку... Жавоҳир индамади. Ичкарига кириб кетди. -  Вой, опа, кўнглим жойига тушдия... Салимнинг кўзига қандай қарайман деб ўйлаётгандим, - Ноибахон енгил тин олди. -  Боланг ақлли... бир кўнгли тушган бўлса  тушгандирда... Менга қара шу Салимнинг қизи Гавҳарни келин қилиб қўяқолсанг-чи...  ўзимизники, кўз олдимизда вояга етган. Ақллигина... сени яхши кўради, тушунади. Ноибахон ўйланиб қолди. -  Гавҳарми? Салим нима деркан? -  Мен кўндираман Салимни... Сен ўғлингни кўндирсанг бўлди! -  Қайдам... кўнармикан? – Ноибахон ўйланиб қолди. 🌱🌱🌱   Гўзалой Салимбекни ёш боладай авайларди. Меҳрла парвариш қиларди. Қилинаётган муолажалар таъсир қилмай қўймади. Салимбек секин-аста оёққа тура бошлади. Уч ой деганда битта-иккита қадам ташлай олди. Оз бўлсада, сўзлай бошлади. “Бемалол юриб кетасиз!” деди шифокор унга далда бериб. -  Раҳмат, Гўзал... яхшиям борсан, - деди Салимбек Гўзалга чин дилдан миннатдор бўлиб. Гўзал унга суяниб, елкасига  бош қўйди. -  Мен сизни ўша 19 ёшимдагидек яхши кўраман! Шунинг учун ҳаммасига чидаб келганман, - деркан кўзлари ёшланди. – Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Сиз ҳам, ўғлимиз ҳам тузалиб кетади. Яна олдингидек ҳаммамиз бир дастурхонда жам бўламиз. Уйимизни неваралар тўлдиришади. Эшик тақиллаб, очилди. Остонада Гавҳар турарди. қандайдир ўзгача важоҳатда. Онасининг отасига суяниб ўтиришини кўриб, бир муддат жим қолди. -   Гавҳар... кел... – деди Салимбек оҳиста. Гавҳар отасига илк марта ўткир нигоҳ билан қаради. Унинг нигоҳида нимадир алам учқунларди. Салимбек қизидаги ўзгаришни пайқади. -  Ассалому алайкум... Узр, безовта қилдим. Мен келдим, деб қўяй... деб киргандим, яхши бўлсангизлар, майли... – қиз ортига ўгирилди. -  Қорнинг очми? – сўради Гўзалой қизидан. -  Йўқ, иштаҳам бўғилган! – деди аллақандай зардали оҳангда. Сўнг Салимбекка қараб қўйди. Ота қизининг нимадандир хабар топганини сезди. Хаёлига Алия келди... -  Ишлар жойидами? – сўради ота. Қиз бош ирғади. -  Биз ўйлагандан ҳам зўр, дадажон! Майли, мен борай... чарчадим! Гавҳар кўзларига тўлаётган ёшни кўрсатмаслик учун орқа ўгириб, эшикни ёпди. У ҳаётида илк марта отасини тушунмади. Дадаидан ранжиди. Хафа бўлди. нега? Нима учун? Деб ўзига савол берар, аммо жавобига келганда... Қиз хонасига кириб, ўзини ўринга ташлади. Ёстиқни оғзига тўсди.  Йиғлаб юборди. ГАВҲАР Менинг қаҳрамоним қаҳрамонлик эмас, хиёнат қилиб юраркан! Мен учун Салимбекнинг қизи бўлиш фахр эди! Шундай отанинг қизи бўлиб, дунёга келганимдан қувонардим. Дадам мен учун дунёдаги энг зўр эркак тимсоли эди. Аммо... бу тимсол бугун ўчди. Йўқолди. Умар билан уй ичига кириб борарканмиз, негадир титрок босди. Ичимда қандайдир қўрқувми, чўчишми, иккиланишми... билмадим нимадир пайдо бўлганди. Дарвозадан ичкарига кирганимизда, замонавий услубда қурилган иморатга кўзим тушди. -  Опа... бу ёққа қаранг, - деди Умар уй остонасига етар-етмай. – Сизга меҳмон билан келдим. -  Кимакан? – ўша аёл эшикни очиб, зинага чиқди. Чиройли, кўҳликкина жувон. Мени кўрди-ю, тошдек қотди. Мен ҳам уни қаердадир кўргандек бўлдим, бироқ эслай олмадим. -  Гавҳар билан эски таниш экансизларку... – деди Умар. – Сизни излаб нариги уйга борибди. “Юринг”, деб опкелавердим. Опа жим эди. ичкаридан бола йиғиси эшитилди. -  Умар, сен Султонга қара. Мен Гавҳар билан гаплашаман. -  Хўп, - деганча Умар ичкарига кириб кетди. у мени меҳмонхонага бошлади. Менинг тахминларим тўғри чиқди. Алия исмли аёл дадамнинг маъшуқаси экан. Уларнинг ишқий ўйинларидан туғилган ўғиллари ҳам боракан. -  Лекин... мана шу уйни олганимиздан бери, мен дадангни кўрмадим. У ўғлимизни бир марта бўлсин кўрмаган ҳам. – деди у гапининг охирида. -  Аммо ҳар ойда картангизга яхшигина сумма ўтказади, тўғрими? https://t.me/Samolarga_uchgan_farishtam
نمایش همه...
Armonim Onam

Гохида юрагим ту'либ кетганда бевафо дунёдан ту'йиб кетганда. Як,инларим дилим огритганда сизни согинаман сизни ОНАЖОН. Каналимиз 2020-йил 20-январ куни яратилди. Reklama uchun @Allohning_panoxidaman

👍 2