cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

Тошкент шаҳар судларининг расмий канали ____________ Официальный канал судов города Ташкента

نمایش بیشتر
طاجيكستان1 007زبان مشخص نشده استقانونی2 212
پست‌های تبلیغاتی
3 242
مشترکین
+124 ساعت
+327 روز
+10230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

03:03
Video unavailableShow in Telegram
Судлар фаолиятини ёритишдаги фаол ОАВ вакиллари тақдирланди Сайт | Telegram
نمایش همه...
1 M.m4v14.47 MB
Жиноят кодексини ўрганамиз 33-модда. Жиноятлар мажмуи Ушбу Кодекс Махсус қисмининг турли моддаларида ёки битта моддасининг турли қисмларида назарда тутилган, жавобгарликка тортиладиган икки ёки бир неча жиноий қилмишни содир этиш, агарда улардан бирортаси учун ҳам шахс судланган бўлмаса, жиноятлар мажмуи деб топилади. Агар шахс содир этган қилмишда ушбу Кодекс Махсус қисми айни бир моддасининг турли қисмларида назарда тутилган жиноятларнинг аломатлари мавжуд бўлса, у модданинг оғирроқ жазо белгиланган қисми бўйича жавобгарликка тортилади. 34-модда. Рецидив жиноят Шахснинг илгари қасддан содир этган жинояти учун судланганидан кейин қасддан янги жиноят содир этиши рецидив жиноят деб топилади. Илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш жиноят содир этган, ушбу Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, Махсус қисмнинг бошқа моддалари билан ҳам ҳукм қилинган шахснинг қасддан янги жиноят содир этиши хавфли рецидив жиноят деб топилади. Беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган қасддан янги жиноят содир этиш, яъни: а) илгари ўта оғир жинояти учун ёки икки марта оғир жинояти учун ҳукм қилиниб, уларнинг ҳар бири учун беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахс томонидан ўта оғир жиноят содир этилиши; б) илгари оғир жинояти учун икки марта ҳукм қилинган ёки олдин-кейинлигидан қатъи назар, оғир ёки ўта оғир жиноятлар учун уларнинг ҳар бирига беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахснинг оғир жиноят содир этиши ўта хавфли рецидив жиноят деб топилади. Суднинг ҳукми билан шахс ўта хавфли рецидивист деб топилиши мумкин. Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган вақтда унинг бошқа давлатлар судларининг ҳукмлари бўйича судланганлиги ҳам ҳисобга олиниши мумкин. Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган вақтда унинг ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар содир этган жинояти учун судланганлиги, шунингдек қонунда белгиланган тартибда судланганлик муҳлатларининг ўтиб кетганлиги ёки олиб ташланган судланганлиги инобатга олинмайди. Ушбу Кодекс Махсус қисмининг ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи моддалари шахс ушбу жиноятни содир этгунга қадар қонунда белгиланган тартибда ўта хавфли рецидивист деб топилган бўлсагина қўлланилади. Сайт | Telegram
نمایش همه...
ПОЙТАХТДА ОЛИЙ СУД РАҲБАРИЯТИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ Бугун Тошкент шаҳар Сирғали тумани ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари И. Муслимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан пойтахт аҳолиси учун суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарлари И.Муслимов ва Ш.Полвановлар ҳамда судьялар А.Элмурадов, Р.Мадумаров, Б.Тангабаев, А.Аяпов, Ш.Болиев, Р.Хайдаровларлар томонидан суд-ҳуқуқ масалаларида муаммоси бўлган фуқаролар қабул қилинди. Сайёр қабулда жами 151 нафар фуқаролар мурожаатлари тингланди. Таҳлил қиладиган бўлсак шундан 87 нафар фуқаро жиноят ишлари бўйича мурожаат қилган. 49 нафар киши фуқаролик ишлар бўйича, 8 нафар фуқаро маъмурий ишлар бўйича, 7 нафар фуқаро эса иқтисодий судларга ўз муаммолари билан мурожаат қилган. Сайр қабулда 116 нафар фуқаронинг оғзаки мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 35 нафар фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилиб олинди. Сайёр қабулда Пробация хизматининг жазодан озод қилиш бўйича киритилган тақдимномалари кўриб чиқилиб, 9 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. 1 мурожаат Тошкент шаҳар суди томонидан кассация тартибида мазмунан кўриб чиқиш учун қабул қилинди.1 нафар шахснинг алимент ундириш юзасидан қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. Тааллуқлиги бўйича Олий судга тегишли тафтиш тартибида 4 та шикоят қабул қилиниб, назоратга олинди. Сайёр қабулда 2 нафар фуқаро томонидан суд органлари фаолияти юзасидан ташаккурнома билдирилди Сайт | Telegram
نمایش همه...
Жиноят кодексини ўрганамиз 32-модда. Такроран жиноят содир этиш Ушбу Кодекс Махсус қисмининг айнан бир моддасида, қисмида, Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, турли моддаларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноятни шахс турли вақтларда содир этган, аммо уларнинг бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, такроран жиноят содир этиш деб топилади. Тамом бўлган жиноят ҳам, жазога сазовор бўлган жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этишга суиқасд қилиш ҳам, шунингдек иштирокчиликда жиноят содир этиш ҳам такроран жиноят содир этиш деб топилади. Агар шахс илгари содир этган қилмиши учун жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган бўлса, жиноят такроран содир этилган деб топилмайди. Умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишлардан иборат бўлган (давомли) жиноят такроран содир этилган деб топилмайди. Вазифаларини узоқ вақт мобайнида бажармасликдан иборат бўлиб, бир жиноятнинг узлуксиз таркибини ташкил қилган (узоққа чўзилган) жиноят такроран содир этилган деб топилмайди Сайт | Telegram
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Сохранение духа согласия и практического сотрудничества В своем выступлении глава Узбекистана заявил о необходимости сохранения духа согласия и практического сотрудничества сохранения духа согласия и практического сотрудничества, сплочения стран на основе того, что общие интересы выше существующих противоречий. Подробно👈 Сайт I Telegram
نمایش همه...
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.