cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

ROMITAN TUMAN HOKIMLIGI | Rasmiy kanali

Buxoro viloyati Romitan tuman hokimligi matbuot xizmatining telegram kanali Admin: Sattorov Islom Istam o‘g‘li Murojaat uchun: @IslomSattorov Aloqa telefoni: 94-247-57-57

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
6 816
مشترکین
-924 ساعت
-1027 روز
-43230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

🟢Пойжўйликлар ДХХ кубогининг финал босқичи ғолиби бўлди Аввал хабар берилганидек, Ромитан туманидаги 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун спортнинг футбол ва мини-футбол турларии бўйича саралаш босқич беллашувлари ўтказилди. Саралаш мусобақасида туманнинг 4 та сектори кесимида 45 та маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар ўртасида ҳудудларга бўлинган ҳолда ўйинлар бўлиб ўтди. Юқори савияда ташкил этилган ўйинларда Бобур, Марзия, Қоқиштувон, Пойжўй маҳалласи ёшлари ғолиб бўлиб, туманнинг финал босқичига ўтдилар. Бугун, 17 май куни Ромитан туманининг Миришкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган стадионида беллашувнинг финал босқичи бўлиб ўтди. Финал босқичида туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳамда тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этди. Тадбирда туман раҳбари сўзга чиқиб, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимизни халқаро спорт майдонларида муносиб танитиш мақсадида кенг кўламли амалий ишлар олиб борилаётганини таъкидлади ҳамда мазкур мусобақада барча жамоаларга омад зафарлар ёр бўлишини тилади. Финал баҳсларида 4-ўрин Бобур, 3-ўрин Марзия, 2-ўрин Қоқиштувон маҳалласига насиб этди. 1-ўринни эса Пойжўй маҳалласи ёшлари қўлга киритди. Финал босқичига баҳслашган Пойжўй ва Қоқиштувон жамоалари ўртасида кечган қизғин ва муросасиз учрашувнинг асосий вақтида ғолиб жамоа номи аниқланмади. Пеналтилар сериясида эса Пойжўй маҳалласи ёшлари 8:7 ҳисобида Қоқиштувонлик тенгдошларини мағлубиятга учратди. Ғолибликни қўлга киритган Пойжўй маҳалласи ёшлари вилоятда бўлиб ўтадиган футбол баҳсларига бевосита иштирок этади. https://t.me/Umed_Barnoyev
نمایش همه...
آرشیو پست ها