fa
Feedback
ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

رفتن به کانال در Telegram

ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ. Тошкент. @D_Uzbegoyim

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

کانال ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ (@supper_rasm) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 12 632 مشترک است و جایگاه 7 114 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 6 397 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 12 632 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 13 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -182 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر 2 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 37.62% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 30.23% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 4 750 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 3 817 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 53 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ. Тошкент. @D_Uzbegoyim

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 14 ژوئیه, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

12 632
مشترکین
+224 ساعت
-167 روز
-18230 روز

در حال بارگیری داده...

ابر برچسب‌ها
هیچ داده‌ای
مشکلی وجود دارد؟ لطفاً صفحه را تازه کنید یا با مدیر پشتیبانی ما تماس بگیرید.
اشارات ورودی و خروجی
---
---
---
---
---
---
جذب مشترکین
ژوئیه '26
ژوئیه '26
+151
در 7 کانال‌ها
ژوئن '26
+233
در 9 کانال‌ها
Get PRO
مه '26
+424
در 14 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '26
+283
در 8 کانال‌ها
Get PRO
مارس '26
+386
در 11 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '26
+289
در 8 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '26
+412
در 15 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '25
+496
در 7 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '25
+208
در 6 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '25
+251
در 12 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '25
+233
در 11 کانال‌ها
Get PRO
اوت '25
+289
در 11 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '25
+227
در 11 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '25
+343
در 16 کانال‌ها
Get PRO
مه '25
+189
در 14 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '25
+175
در 11 کانال‌ها
Get PRO
مارس '25
+656
در 16 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '25
+238
در 10 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '25
+241
در 11 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '24
+497
در 10 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '24
+805
در 14 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '24
+302
در 11 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '24
+268
در 10 کانال‌ها
Get PRO
اوت '24
+313
در 17 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '24
+699
در 11 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '24
+506
در 12 کانال‌ها
Get PRO
مه '24
+1 521
در 18 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '24
+571
در 19 کانال‌ها
Get PRO
مارس '24
+534
در 20 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '24
+1 100
در 17 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '24
+2 380
در 18 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '23
+1 512
در 20 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '23
+2 292
در 12 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '23
+463
در 10 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '23
+1 146
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '23
+257
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '23
+1 364
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '23
+1 263
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مه '23
+978
در 0 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '23
+2 112
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '23
+1 528
در 0 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '23
+3 323
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '23
+5 292
در 0 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '22
+1 253
در 0 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '22
+1 861
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '22
+2 489
در 0 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '22
+834
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '22
+1 380
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '22
+2 855
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '22
+1 014
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مه '22
+1 263
در 0 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '22
+1 380
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '22
+1 159
در 0 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '22
+2 189
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '22
+1 929
در 0 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '21
+2 037
در 0 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '21
+3 019
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '21
+1 575
در 0 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '21
+1 024
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '21
+1 751
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '21
+3 310
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '21
+2 045
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مه '21
+1 690
در 0 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '21
+1 035
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '21
+2 221
در 0 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '21
+1 769
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '21
+1 474
در 0 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '20
+7 245
در 0 کانال‌ها
تاریخ
رشد مشترکین
اشارات
کانال‌ها
14 ژوئیه+13
13 ژوئیه+20
12 ژوئیه+16
11 ژوئیه+7
10 ژوئیه+19
09 ژوئیه+7
08 ژوئیه+12
07 ژوئیه+9
06 ژوئیه+18
05 ژوئیه+4
04 ژوئیه+9
03 ژوئیه+2
02 ژوئیه+11
01 ژوئیه+4
پست‌های کانال
📹 ҒАССОЛЛАР ОЧИҚЧАСИГА ҲАММАСИНИ АЙТДИ! | СЎНГГИ МАНЗИЛ КУЗАТУВЧИЛАРИ 🏡
   🌸 Яқинларга Дўстларга  юборамиз  БИР МАЙИТНИ ЮВМАГАНМАН.... 🌹
Реакция босамиз ❤️ 🌸 ☘ 🩵 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔜 КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ⤵️

2
🔆🌸: ТАЬҚИБ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 59-қисм Бувимнинг гаплари ҳаёллар оламига олиб кетди,  24-сана... Тақдиримнинг сўнгги нуқтаси бўладими бу кун ёки янги ҳаётнинг бошланишими? Ичимда қандайдир ғалати бир титроқ пайдо бўлди. Муртазо тўра ҳақидаги тасвир кўз олдимда ҳали ҳам ўчмаганди. У чолнинг бу қадар жонининг қаттиқлиги ва мерос можароси менинг ҳаётимга қандай дахли бўлиши мумкин? — Муштарий, қизим, нега индамайсан? — бувим ёнимга келиб, титраётган қўллари билан сочларимни силади. — Сенга нима бўляпти? Кўзларингда ўт йўқ, худди узоқ бир дунёга қараб тургандексан. — Буви... — дедим секин, овозим ўзимга ҳам бегона туюлиб. — Тўйдан олдин бўрон бўлади. Мен буни сезяпман. - Сен қиз жинни бўлма, Аллоҳдан хайрлисини сўра. - Мен барини тушуниб етдим. Инсонлар тақдири алмисоқдаёқ битилиб бўлиндан. Бу ўша даврдаёқ пешонага битилган дегани. Демак хотирам яхшироқдирки қисман бўлса ҳам биляпман. - Сени яхшилаб ўқитамиз. Тўйгача отдай бўлиб кетасан. - Хўп, сиз нима десангиз шу. Таслим бўлдим. Чунки мени тушунмайдиган одамлар билан баҳслашишдан фойда йўқ. ***     Дадамнинг берган пулларини ярмини уйда қолдирган аям мени бозор етаклади. - Ҳадеб қимматига ёпишаверма, бошимизда сендан бошқа ташвишимиз ҳам тиқилиб ётибди. Кошки менга шу сарполарни қизиғи бўлса экан. - Хўп. Бозор айланиб ўртача оила оладиган нарсалардан ҳам арзонини ҳарид қилдик. Менга умуман қизиғи йўқ. Чунки тўй бўлмайди Тўй бўлмагач, бу латта путтани ким кўради? Ҳаёлларимни қайсидир тагида мени сарполаримни ушлаган аям, айни дамда афсус чекаётганини кўриб кулгим келди. Бу нарсалар ўз қизига насиб қилишини билганида нима қиларкан? ТАЬҚИБ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 60-қисм Аямнинг бозор ўртасида тежамкорлик ҳақида қилаётган ваъзлари қулоғимга кирмасди. У қўлидаги арзон матоларни ишқалаб, сотувчи билан икки минг сўм устида талашаркан, Кулгим қистади. Аям ҳозир арзонроқ мато қидириб овора, аслида эса у ўз қизининг сепига замин яратаётганини билмасди. — Нимага тиржаясан, жинни-пинни бўлдингми? — аям зарда билан менга қаради. — Юр, оёқ кийим кўрамиз. Тўйдан кейин “эрим олиб бермади“ деб ҳасрат қилмагин яна. — Ая, менга фарқи йўқ. Энг арзонини олаверинг, — дедим хотиржам. - Сизга оғирлиги тушмасин. — Ҳа, шундай бўл. Фаросатинг бор экан-ку, — у хурсанд бўлиб кетди. Биз бозорнинг чеккароқ қисмига ўтганимизда, кутилмаганда қаршимиздан Имрон чиқиб қолди. Бизни кўриб у ҳам ҳайрон бўлди. Аям уни кўриб, дарров сохта мулойимлик билан тиржайди. - Ассалому алайкум. — Вой, Имронжон, яхшимисиз? - Биз мана, келинпошшанинг кам-кўстини қилиб юрибмиз, — деди аям пахта қўйиб. Имрон аямга шунчаки бош ирғаб қўйди-да, нигоҳларини менга қадади. Унинг кўзларидаги соғинчни пайқамай қолмадим. Ўтли нигоҳлари юрагимни куйдирарди.  У менинг қўлимдаги арзон-гаров халталарга қараб, қошини чимирди. — Муштарий, юр, мен билан бир дақиқага. — Вой, Имронжон, ҳали тўй бўлгани йўқ, бунақаси кетмайди... Йигит қизни ҳадеб учрашиб юриши  яхшимас — аям гапини тугатмасидан, Имрон унга шундай совуқ қарадики, аямнинг нафаси ичига тушиб кетди. Биз нарироққа ўтдик. — Бу нимаси? — Имрон қўлимдаги халталарга ишора қилди. - Ҳалиги... Мен ерга қараганча гапиролмай қолдим. - Мен ҳаммасини ўзим олиб бераман. Сен ҳеч нарса қилишинг шарт эмас, буни гаплашгандикку. - Биз ҳам қараб туролмаймизку. ДАВОМИ БОР... Реакциялар босишни унитманг! 🤗
503
3
🔆🌸: ТАЬҚИБ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 57-қисм - Овқатланайлик. Менга эътибор қилманг. - Сен яхши бўлсанг бўлди. Имрон қайта жойига ўтирди. Ҳар замонда Саъдиянинг унга қараб қўйиши асаб толаларимни таранглаштирди. Қўлимдаги бокал билан бошидан яхшилаб бор солсамда. - Қайси ресторанни гаплашай? Ноқулай муҳитни бартараф этиш учун Имрон мавзуни буриб юборди. - Сизга қайси маъқул бўлса. - Йўқ, бу иккимизни тўйимиз. Биргаликда танлашимиз керак. Саъдияни яна асабийлашганини сезиш қийин эмасди. - Имрон, сиз қачондан бери танийсиз Муштарийни? - Аниғи эсимда эмас. Жуда кўп кузатдим. Кейин қарор қабул қилганман. Бир кўргандаёқ юрагим жизз этган. Аммо бундай чиройли қизни йигити бор бўлса керак деб аввалига гапиришга чўчидим. Кейин эса уни ҳеч ким билан алоқаси йўқлигини билиб, бирданига отни қамчиладим. Энг қизиғи дадам дўстим билан қуда бўламиз деб турганди. Тасодифни қарангки мен танлаган қиз, дадамни дўстини қизи бўлиб чиқди. Имрон мехрли кўзлари билан қараганча қўлларимни сиқиб қўйди. Имроннинг бармоқлари кафтимни қисганида, вужудимга ажиб бир илиқлик югурди. Унинг сўзлари худди ширин тушдек эди, лекин миямдаги ўша мудҳиш “кино тасмаси“ — печда ёнаётган қоғозлар ва қонли ҳалқоб тасвири бу бахтнинг устига қора соя ташлаб турарди. — Демак, ҳамма нарса тақдир эканда, — деди Саъдия заҳарханда билан яна манти бўлагини чайнар экан. — Лекин тақдир баъзан кутилмаган ҳазиллар қилишни ҳам яхши кўради. Масалан, инсон энг ишонган одами аслида кимлигини билмай қолиши мумкин. Имрон унинг пичингига эътибор бермади, гўё Саъдия бу ерда йўқдек, бутун олами фақат мендан иборатдек тикилиб турарди. — Муштарий, тўйдан кейин сенга бир дунё саёҳатларни ваъда қиламан, — деди кулиб. Мен мажбуран жилмайдим. Лекин юрагим йиғлаяпти ТАЬҚИБ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 58-қисм Қандай йиғламасин, ахир ҳаммасини билиб турибманку. Балки билмаганимда тинчгина ўтирардим ҳозир. Ўзимни қанчалар Имрондан узоқлаштиришга ҳаракат қилсам ҳам фойдаси йўқ. Унинг ҳар бир ҳаракати мени ақлдан оздирар даражада ўзига ошиқ қилиб бўлган. Билганим шуки , у сизликда кечиришим муқаррар бўлган ҳаётимни қандай яшайман?   Овқатланишдан чиққанимизда Имрон бизни ўзи олиб бориб қўйишини маълум қилди. Саъдия шундаям тўнғиллаб қўйди. Аммо менга барибир.     ***     Шаҳарда ўзининг ўрнига эга обрўли хонадон хўжайини, яъни кекса тўралардан бўлган Муртазо жони узилиш арафасида турибди. Аммо нимагадир Аллоҳ уни ёнига чақириб олишга шошилмаяпти. Нақд 94 баҳорни кўрган бу одамни, ҳали бери жонни қаттиқ экан. Неча бор ясин сурасини ўқитишди. Ё уёқлик, ё буёқлик бўлсин деб. Аммо чолни жони қаттиқлик қиляпти. Сабаби эса жуда катта миқдордаги мерос. Атрофида уни ҳар бир гапига илҳақ бўлганча етти боласи қўл қовуштирганча ўтирибди. - Ота, балки васиятномага ўзгартириш киритиш керакдир? Аммо чол пинагини ҳам бузмади. - Беҳудага сарфлаяпсиз ота. Катта ўғли ичи ачиганча гапирди. - Мен нима қилаётганимни биламан. Атрофдаги фарзандлари бир бирига кўз ташлаб қўйишди. Оталари аввалдан ҳам қайсар. Уни бирор марта фикридан қайтариб бўлмаган. ***     Осмонга тикилганча ўтирибман.  Бошимдаги ўйлар мени чарчатиб қўяяпти. Кундан кунга кўришларим рангбаранглашиб боряпти. - Ухламадингми? Бувим хонамга секин кириб келди. - Йўқ. - Даданг телефонда қуда билан гаплашди. Тўйни келаси ойни йигирма тўртига режалабди. Ҳудди бу гап менга тегишли эмасдек индамай туравердим.
457
4
🔆🌸: ТАЬҚИБ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 55-қисм - Иееэ, қаёққа шошасиз? Сизларни мехмон қилсам дегандим.  Тушлик вақти ҳам бўлиб қолибди - Сизга йўқ деб бўлармиди? Опам мендан олдин жавоб қайтарди. Асабларим... Ўзинг сабр бер. Биз бозорни чап томида очилган, доим мижозларга яхши хизмат кўрсатиб келган ресторанга кирдик. Алоҳида кабинани Имронни таклифига кўра танладик. Садия имкон қадар ўзидан сипони ёқиб, мулойимгина қиз бўлиб ўтирарди. - Хўш қизлар, нима ейсиз? - Менга лағмон, - ҳеч ўйлаб ўтирмай жавоб бердим. Саъдия лағмонни ёмон кўради. Атай айтдим. - Хўп менга ҳам лағмон, сиз нима ейсиз? Садия каловланиб қолди. Кейин манти деди. Овқатлар келгунича суҳбатлашиб ўтирдик. - Иккингиз опа сингилга ўхшамайсиз. Имрон бизни солиштира кетди. - Ҳмм, Муштарий мендан катта кўринади. Пиқ этиб кулиб юбордим. Кўнглимни кўчаси, кошки шундай бўлса экан? — Адашасиз, опа, — дедим кулгимни зўрға босиб. — Мени ҳамон мактаб ўқувчиси деб ҳисоблашади. Имрон менга қараб жилмайиб қўйди. Унинг нигоҳида “гапиравер, барибир мен учун энг гўзали сенсан“ деган маъно бор эди. Саъдия эса бу жилмайишни кўриб, тишини тишига босди. Унинг “мулойим“ ниқоби остидан секин-аста ғазаб бўй кўрсата бошлаганди . — Муштарий доим шунақа, ўзини сирлидек кўрсатишни яхши кўради, — деди Саъдия манти бўлагини санчқига илар экан. — Аслида эса ҳаммаси оддий. Фақат характери бир оз оғирроқ. Шунинг учун ҳам уни кўп жойга олиб боришмасди. Феъли сабаб бўлса керак. — Менимча, ноёб нарсаларни ҳар кимга ҳам кўрсатаверишмайди, — деди Имрон гапни қисқа қилиб. ТАЬҚИБ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 56-қисм Имроннинг бу жавоби Саъдиянинг тилини тийиб қўйгандек бўлди. У мантисини асабий чайнар экан, нигоҳларини бир нуқтага қадади. Мен эса Имроннинг бу қадар ҳимоя қилаётганидан ич-ичимдан қувондим, аммо дастрўмолимни стол устига қўймоқчи бўлганимда, бармоқларим яна кутилмаганда титрай бошлади. Миямда ўша таниш, совуқ ғувиллаш бошланди. Бу сафар тасвир шунчалик аниқ эдики, атрофимдаги лағмон ҳиди ўрнини ниманидир куяётган бадбўй ҳиди эгаллагандек туюлди. Дадамнинг иш хонаси. Аям шошилганча қандайдир сарғайган қоғозларни печка ичига улоқтиряпти. — Булар йўқ бўлса, тинч яшаймиз. Бари жонга тегди — дейди у пичирлаб. — Ҳаммасига жавоб бериши керак. Бирдан тасвир ўзгаради. Мен йиғлаганча кимсасиз жойда кетиб боряпман. Оёғимда ҳатто оёқ кийим йўқ. Товонимга ботаётган тош ва тиканлар мени ҳатто парвойимга келмаяпти. Мен нимани, ёки кимни излаяпман билолмадим. Аммо қаршимдан чиққан қон ҳалқобини кўриб танимдан жоним чиқиб кетай деб ўтириб қолдим. Бақириб йиғлаб юбордим. Дахшатдан қулоғим остида санчиқини“тақ“ этиб тушган овози янгради. Мен ўзимга келганимда, Имрон хавотир билан билагимдан тутиб турарди. — Муштарий, сенга нима бўлди? Рангинг оқариб кетди, — деди у ҳавотир билан. — Имрон... — дедим пичирлаб, кўзларимни очганча унга қараб. - Тинчликми? - Ҳа... Ҳаммаси жойида . Саъдия кутилмаганда нишини санчди. — Яна бошладими бу жинни? Шунчаки тинчгина овқатингни есангчи! — Саъдия, бас қил! — Имроннинг овози шунчалик қаҳрли чиқди-ки, ҳатто мен ҳам сесканиб кетдим. У менга ўгирилиб: — Муштарий, аниқ яхшимисан? — деб сўради. Мен бош силкидим.
424
5
🔆🌸: ТАЬҚИБ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 53-қисм Унинг онам ҳақидаги нафратга тўла гаплари ҳозирги ҳолатимда иккинчи даражали эди. Мени фақат битта нарса даҳшатга соларди: аям ҳозиргина  кўрганим — дори майдалаётган ўша қўлларнинг эгаси бўлиши мумкинми? — Ҳозир чиқаман, — дедим кўзойнакни шоша-пиша ғилофига солиб. — Сенинг бу “ойпарастлигинг“ жонга тегди. Дадангни ҳам фикрини буздинг.  Қара, у сенинг тўйинг учун бор-будини тикиб юборяпти, — аям эшикдан чиқаётиб. Ошхонага тушдим. Саъдия аллақачон стол атрофида ўтириб, телефонида ким биландир қизғин ёзишарди. Мени кўриб, телефонини яширмади ҳам, аксинча, экранни менга кўрсатиб пичинг қилди. — Қара, Имронинг “онлине“. Лекин сенга ёзмаяпти, шекилли? Индамадим. Сабзавотларни тўғрашга тушдим. - Шунчаки  ўйин қиляпти сени. Ўзинг ўйла сендақа қиз унга нега керак? - Садия илтимос ғазабингни ичингда сақла. Қўшни йигит билан нималар қилиб юрганингни билмайдиган даража кўр эмасман. - Бу... Бу билан нима демоқчисан? - Нега Орифга пул беряпсан? Уни кўзларига дадил боқиб гапирдим. Ранги оқарди. - Нима? - Алфонс деб пешонасига ёзилган. Сен эса ўзингни оёқ ости қилиб юрибсан. У сенга ҳеч нарса қилолмайди. Садия асабийлашганча ўрнидан турди. - Ақлинг етмаган нарсага аралашма. Бир уйда яшасак ҳам, ҳеч қачон опа сингил бўлолмадик. Бунга Саъдияни айбламийман. Аям айбдор. Унинг нафрати бизни орамизда девор бўлди. ***     Тунда энди кўзим уйқуга кетган экан, номаълум рақамдан қўнғироқ бўлди. - Алло. - Қизим, яхшимисан? - Ойи. - Кечир, сенга яхши бўлсин дегандим. ТАЬҚИБ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 54-қисм - Нимага қўнғироқ қилдингиз? - Сени соғиндим қизим. Негадир ишонмадим. Ишонгим келмади. - Сиз менга бирор марта оналик қилмагансиз. Ўз ҳузурингизни ўйлаб ҳатто мендан воз кечгансиз. - Жинни бўлма қизим. Мени ягонамсанку. Сен ҳам мендан юз ўгирсанг мен нима қиламан? - Ойи мен ухламоқчи эдим. - Майли. Яхши дам ол. Ойим тихирлик қилмади. Телефонни қўйиб қўйди. Ғалати бўлдим. Нима бўлганда ҳам у мени ойим. Мени дунёга келтирган. Бувим ҳақ, ўзи мехр кўрмаган қандай мехр бера олади? Йиғладим тўйиб тўйиб. Умидсизлик мени тобора исканжага оляпти. Қачон , қай вақтда бўрон бошланади билмайман. Аммо бошланиши муқаррар. ***    Эрталаб дадамни буюруғи билан бозор борадиган бўлдик. Саъдия билан иккаламиз.  Биз дадамни олдида асло тортишмаймиз. Бир марта тортишиб иккимиз ҳам калтакни борини еганмиз. Дадам балки муносабатимизни сезар, лекин сезмасликка олади. - Бориб рўзғорга керакли нарсаларни олиб келинг. Аянгиз бугун мехмонга кетаркан. - Хўп. Иккимизам кийиниб чиққанимиздан сўнг, дадам бизни бозор ташлаб ўтди. Саъдия билан тортиша тортиша керакли нарсаларни ҳарид қилиб бўлган эдик, менга қўнғироқ бўлди. Имрон қўнғироқ қилаётганди, жавоб бердим. - Қаердасан? Бугун кўришамизми? - Мен бозорда эдим. - Тасодифни қара, мен ҳам бозордаман. Қайси томонидасан? Мен турган жойимизни тушунтирдим. Имрон тезда етиб келди. Яна бир биримизга сўзсиз тикилиб қолдик. Вақт тўхтайди уни кўзларига қараган онимда. Ўзимни аксимни кўриб эса, дунёларга сиғмай қоламан. - Муштарий, кўриб бўлган бўлсанг балки кетармиз. Ҳудди кинодаги рекламадек, Саъдия ҳам ноқулай пайтда орага суқилди.
505
6
ТАЪҚИБ Муаллиф биз севган Шамсинур! 47 ➖ 52 қисми Ҳамма ўқисин зўр хикоя! ☘🩵🌼 https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
ТАЪҚИБ Муаллиф биз севган Шамсинур! 47 ➖ 52 қисми Ҳамма ўқисин зўр хикоя! ☘🩵🌼 https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
745
7
📹 ДУШМАН КЕЛИН 139➖ қисм 🌸 ☘ 🩵 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔜 Каналимизга обуна бўлинг ва БИЗЛАРНИ КУЗАТИШДА давом🌼 🌸 этинг ⤵️ https://
📹    ДУШМАН КЕЛИН 139➖ қисм 🌸 ☘ 🩵 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔜 Каналимизга обуна бўлинг ва БИЗЛАРНИ КУЗАТИШДА давом🌼  🌸 этинг  ⤵️ https://t.me/AZIYA67
1 811
8
ОНАНГ борида учиб юрасан, 🏡    Яқинларга Дўстларга  юборамиз  СЕН ҚАРАСАНГ, ҚАРАМАСАНГ ҲАМ УЛАР СЕНИ ДУО ҚИЛАДИ 🔆 БИР КУНИГА ЯРАМАСАНГ ҲАМ....! ♥️ Реакция босамиз ❤️ 🌸 ☘ 🩵 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔜 КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ⤵️
2 182
9
Соғинч туйғуси —Маҳмуд  соат нечада келди, кутиб-кутиб ухлаб қолибман, —деди Камола сабзи тўғраётган келинидан. Азиза бир зум тақиллатишдан  тўхтаб жавоб берди. —Кеч келдилар, ойижон, соатга қарамабман. —Эрта кетиб, кеч келяпди, деярли кўрмаяпман, — ҳар доимгидек сокин овозда гапирди Камола. —Янги иш бошлаганлар, биласиз-ку бошида шунақа бўлади. Келинчак қайнонасини юпатувчи оҳангда гапирди. —Ҳа, майли, омадини берсин. Азиза кичиги уйғогунча улгурай деб яна сабзи тўғрашга тушди. —Менга беринг, сиз қозонга олов ёқинг, — деди у. Кейин кўп йиллик  маҳорати ўлароқ сабзи тўғраб кетди. Эшикдан невараси кирди. —Ойижон, ойижон, сизгга ўрик олиб келдим. Болакай қўлида яримта ўрик тутиб турарди. —Акмалнинг ойиси берди, ярмини сиз енг. Азиза ортига ўгрилмай, гўшт қовураверди. —Той, ўзинг еявергин, уй тўла ўрик. Болакай ҳам қайсарлик қилиб кетмай турар, —Сизга опкелдим, ойижон, ширин ўрик... Комиланинг кўзига ёш келди. —Олинг, болам, ола қолинг. Ҳали бу кунларни ҳам  соғиниб юрасиз. Кейин қўшиб қўйди. —Отаси ҳам шунақа эди... Феруза Салходжаева 🌸☘🩵
1 934
10
Яхшилик қил... У таваккал қилиб йўлга тушди. Акаларидан фойда йўқ. Хотинининг чизган чизиғидан чиқолмайди. Ёрдам сўраб борганди, насихат эшитиб келди. Ўша куни қаттиқ чарчаганди. Охирги юкни олиб кетаётиб сал чалғидими, хуллас бировнинг машинасини туртиб юборди. Янги, қимматбаҳо машина экан. Бирпасда одам йиғилди. Машинани таъмирлатиб беришини айтиб қайта-қайта узр сўраб, уйига қайтди. Аммо йигит шунча пул сўрашини туш кўрибдими? Шунақа бўлишини билганда тинчгина ЙПХ ни чақириб қўя қоларди... Яқинда қизини фотиҳа қилганди. Бу ёқда тўй харажати турибди. Хотини ҳам далда беришни ўрнига тўмсайиб олиб  айблашдан боши чиқмайди. Телефони жиринглади. Синглиси. —Ака, ўзингиз омонмисиз? Ҳаммасини эшитдим. Бош омон бўлса, пул топилади, ака, мен сизни дуо қиляпман. Сиз манга қанча яхшилик қилгансиз. Оёққа туриб олгунимизча қўлладингиз, ака. Куёвингизга ёздим, ёрдам берадилар Худо хоҳласа. Россиядан пул жўнатсалар учиб олиб бориб бераман. Сиқилманг. Сиз яхши одамсиз, сизни Аллоҳ қўллайди, қилган яхшиликларингиз учун ҳам ўзи бир йўл кўрсатади. Акобир синглисига раҳматдан бошқа сўз айта олмади, ўпкаси тўлиб келаверди... Кечга қовоғидан қор ёғаётган хотинининг қўлидан қизининг тўйига аталган пулларни олиб йигит айтган манзилга йўл олди. Бу пуллар машина эгаси талаб қилаётган пулнинг учдан бири ҳам эмас, майли-да, қуруқ боргандан кўра. Гаплашиб кўради. Уйнинг ўймакор ёғоч дарвозаси олдида бироз туриб қолди, аммо Аллоҳга таваккал қилиб қўнғироқни босди. Йигитнинг ўзи уни ҳовлига бошлаб кирди. Шундоқ ҳовлидаги сўрига ўтирдилар. —Ада, машинамни уриб олган одам келди, чиқасиз-ми?-деди йигит шийпон ёнидаги уйнинг эшигини очиб. Акобир бошини эгиб ўтирар экан, сал енгил тортди. Хайрият, уйнинг катталари бор экан! Ичкаридан қарашлари тийрак, ўзи ҳам ҳали анча тетик кўринадиган қария чиқиб келди. Акобир кўришиш учвн ўрнидан тураркан бир лаҳза бу одамни қаердадир кўрганини эслади. Чол эса.. Чол уни таниди —Ия, бормисан, болам! Ўз оёғинг билан кебсанда!—дея маҳкам қучоқлаб олди. Кейин  ўғлига қарата —Нега анқайиб турибсан, бор қўрадаги қўчқорни олиб чиқ, акангни оёғини тагига сўямиз! Қандай қилиб танимадинг, шу одам сени қутқариб қолган-ку! Жонини тикиб қудуққа тушиб олиб чиққан, пул берсам, олмай қочиб кетган йигит шу-ку! Камол ўшанда ҳеч нарсани  эслаб қолмаган бўлса-да халоскорининг қоши тепасидаги йирик холи негадир хотирасида мухрланиб қолганди. Узр сўраш учун келган Акобир бир зумда хонадоннинг азиз меҳмонига айланди. Камол билан ҳам, чол билан ҳам қучоқлашиб хайрлашди. Машинага ўтираркан яна синглиси қўнғироқ қилди —Ака, ман ҳозир хожат номоз ўқиб, ҳақингизга дуо қилдим. Аллоҳ мушкулларингизни осон қилади, иншааллох, —деди. Боядан бери ўзини ушлаб турган одам синглисидан ҳам уялмай ҳўнграб йиғлаб юборди —Бўлди, синглим, бўлди,  дуоларинг ижобат бўлди... Феруза Салходжаева 🌼☘🩵
1 988
11
А Н О М А Л И С С И Қ Э М А С 👉 С А Р А Т О Н! “Аномал иссиқ” дея ғулғула тушди ичга. Ҳамма тушди ўзича маслаҳатлар беришга. Аномал эмас бунинг, номи оддий - Саратон. Ўрта Осиё учун одатий ҳол, Қадрдон. Июлнинг, ёзнинг, ҳамда чилланинг қоқ, ўртаси. Бўладида саратон, қўрқитманглар халқни сиз! Қуёшдаги портлашлар, кучли магнит бўрони. Бу хабарлар янаям чўчитяпти одамни. Қирқ, эллик йил яшадик ёз чилласини кўриб. Олтмиш ёшдан ошганда ўтирамизми қўрқиб? Ҳозир шароитлар бор - кондиционер ҳар уйда. Душда тайёр илиқ сув. Чўмил! Музла бир зумда! Автобусларни айтинг - салқин жойда кетасиз. Елпинмай, терлаб пишмай тез манзилга етасиз. Яххонада ичимлик, идиш, идиш музлар бор. Истаганда оласан, яхдек ичимлик тайёр. Ҳовлиларга тепадан мослама сув пуркайди. Микроклимат дегани жонга оро киради. Кондиционер бўлмаган бизнинг уйда илгари. Битта стол вентилятори, у ҳам талаш бўларди. Баклажкани тешиб шланкага улардик. Қўлбола фавворада салқинлаб чўмилардик. Хоналарга пардалар тутиб, қоронғу қилиб. Ўтирардик, яшардик Аллоҳга шукр қилиб. Бир уйда бир совутгич, кичкина яххонаси. Сиғарди озиқ- овқат, гўшт, сут, қатиқ - ҳаммаси. Ҳозир қўш совутгичга қараб толаман ўйга. Қандай сиғган экана шунча нарса бир жойга? Омон бўлса бошимиз бу иссиқдан ўтамиз! Озгина сабр қилсак куз фаслига етамиз. Иссиқда пишар мева, полиз, сабзавот - бари. Тўкин, сочинлик бўлса - бозор арзон бўлади. Иссиқдан фойдаланинг! Қоқи қилишнинг вақти! Ёз фаслининг неъмати - совуқ қиш ғанимати! Бир- икки бор атала қилиб беринг, аёллар! Чилланинг аталаси иликка хўп куч бўлар! Бобо Қуёш! Порлайвер нуринг сочиб Оламга! Қиздир! Куйдир! Чилланинг фойдаси бор Одамга! Мастура ҳожи она шеъри. 🏡    Яқинларга Дўстларга  юборамиз  🔆 ♥️ Реакция босамиз ❤️ 🌸 ☘ 🩵 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔜 КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ⤵️
11 686
12
📹 "Tақиқланган мухаббат. " 🌸🌼 🌺 ЎТҚАЗИБ ЮБОРМАНГ 🔹Бўлган воқеа 🌸☘🩵 ┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄ 📺 КАНАЛМИЗДА ОТАЛАР СЎЗИ. 🔺𝕂𝕒𝕟�
📹 "Tақиқланган мухаббат. " 🌸🌼 🌺 ЎТҚАЗИБ ЮБОРМАНГ 🔹Бўлган воқеа 🌸☘🩵 ┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄ 📺   КАНАЛМИЗДА ОТАЛАР СЎЗИ. 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
3 389
13
🌍✨ IRODAM TRAVEL CLUB билан унутилмас саёҳатларга йўл олинг! ✨🌍 📅 18 ИЮЛЬ 🌄 ОҚ ТОШ – ҚУЁШ ЧИҚИШ ТУРИ 🍽 Heaven’s Garden ресторанида шведча нонушта 💰 375 000 сўм 📅 24–25 ИЮЛЬ 🏞 ШОҲИМАРДОН – MARMARA RESORT 🛏 2 кунлик дам олиш 💰 1 700 000 сўм 📅 8 АВГУСТ 🕌 ТОШКЕНТ – ИСЛОМ СИВИЛИЗАЦИЯСИ ЭКСКУРСИЯСИ 💰 350 000 сўм 📅 15–16 АВГУСТ 🕌 ТУРКИСТОН ✨ Аҳмад Яссавий зиёрати ва экскурсияси 📅 18–19 АВГУСТ 🏕 АЙДАРКЎЛ – 2 КУНЛИК ТУР 🍽 Барча хизматлар ичида 💰 1 500 000 сўм 📅 22 АВГУСТ 🕌 САМАРҚАНД ЭКСКУРСИЯСИ– ИМОМ АЛ+БУХОРИЙ ЗИЁРАТИ 🚍 1 кунлик экскурсия 💰 600 000 сўм 📌 Жойлар сони чекланган! 📲 Ҳозироқ жойингизни банд қилинг! 📞 +998 99 846 63 40 📞 +998 97 432 53 43 💜 IRODAM TRAVEL CLUB Биз билан жойлар ўзгаради, хотиралар қолади! каналга кушилиб олинг👇 https://t.me/irodamtrevelclubi https://t.me/irodamtrevelclubi https://t.me/irodamtrevelclubi
3 350
14
# РАСМИЙ ХАБАР # ТАРҚАТИНГ ⚡️⚡️Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 43°C ва ундан ошса, ишчиларга қўшимча енгилликлар берилади! Бу ҳақи
# РАСМИЙ ХАБАР # ТАРҚАТИНГ ⚡️⚡️Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 43°C ва ундан ошса, ишчиларга қўшимча енгилликлар берилади! Бу ҳақида Адлия вазирлиги расман огоҳлантириб, хабардор қилмоқда. Қонунчиликка кўра, бундай кучли иссиқда: 🔹Очиқ ҳавода ва совитилмайдиган хоналарда ишловчиларга қўшимча танаффуслар берилиши керак. 🔹 Иш берувчи дам олиш учун совитилган хоналар ташкил қилиши шарт. 🔹 Заруратга қараб ходимлар масофадан ишлашга ўтказилиши мумкин. ⚠️Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида ташқарига чиқмаслик, сояда юриш ва кўпроқ сув ичишни тавсия қилмоқда. ИШХОНА ГРУППАСИГА ТАРҚАТИБ ҚЎЙИНГ БАРЧАСИ БИЗДА 👉
4 941
15
📹 Бу кулгулар орқасида қанча истироблар яширинган. 🏡 Яқинларга Дўстларга юборамиз Пул сўрашади ўзимиздан ортмайди... Оддий
📹 Бу кулгулар орқасида қанча истироблар яширинган. 🏡    Яқинларга Дўстларга  юборамиз  Пул сўрашади ўзимиздан ортмайди... Оддий самимий суҳбат. Ассосийси махтончоқлик йук! Кўринг ўтқазиб юборманг Сизларга энг яхшисини илинадиган канал! ♥️ АВВАЛ БИЗДА СЎНГ БОШҚАЛАРДА 🔆 Реа кция босамиз ❤️ 🌸 ☘ 🩵 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔜 КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
3 286
16
🔆🌸: ТАЬҚИБ. МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 51-қисм. Имрон ортимда туриб, елкамдан оҳиста қучди. Унинг иссиқ нафаси қулоғимга уриларкан, кўзгудаги бахтли жуфтликка қараб, ичимдаги бояги қўрқинчли тасвирлар ёлғон бўлишини шунчалар хоҳладимки... — Сенга жуда ярашди, — пичирлади у. — Энди бу кўзларни фақат мен кўраман. Иложи бўлса олиб қўйма кўзларингдан. Лекин мен ўша лаҳзада кўзгу бурчагида, дўкон ойнаси ортидан бизни кузатиб турган бир сояни пайқаб қолдим. Таниш қиёфа... Мардон эмас, бу сафар бошқа биров. У ким биландир  телефонда гаплашиб, биз томонга ишора қиларди. Имкон қадар унга эътибор бермасликка ҳаракат қилдим. Имрон менга бренд сумкалардан, оёқ кийимлардан олиб берди. Мен рад этсам ҳам у туриб олди. Жуфтликлар оёқ кийимидан олдик. Менга аёлларбоп унга эса йигитлар учун чиқарилганидан. - Қара қанчакар бир биримизга мосмиз. - Кино бўларди, номи “Тангри яратган жуфтлик“ биз ҳам ҳудди шундай. Кўзларим қувончдан порлаганча унга гапирдим. Имрон билан ўтган ҳар дақиқам бахтларга тўла бўлди. Ҳар сониямни бахт билан безади у. Ундан айрилгим келмай машинадан тушдим. Чунки дарвозамиз олдига келиб қолгандим. - Эртагача жодугарим. - А? - Мени цехрлаб олдингку. - Менимча сиз шунақасиз. Кейин атай ҳаводан ўпич йўллаб уйга кириб кетдим. Остона эса Саъдия билан тўқнашдик. - Билардим ўзинг унга қармоқ ташлаганингни. - Саъдия, қонимиз бир. Мен уни ҳатто танимасдим. - Ҳозир сени кузатиб турдим. Бунақага ўхшамайди. ТАЬҚИБ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 52-қисм - Менга барибир, нимани ўйласанг ўйлайвер. Уни туртганча хонамга кириб кетдим. Кўзойнакни такрор таққанча кўзгудаги аксимга тикилдим. Яна ўша ҳолат бошланди. Жинни бўлиб қолмасам бўлгани. Бир ҳовуч дори... Кимдир уларни майдалаб, чойга аралаштиряпти. Қўллари қалтираяпти, лекин бу қўрқувдан эмас, ҳаяжондан. — Уни  бутунлай йўқотиш керак, — дейди ўша таниш аёл овози. — Имрон уни қидирса ҳам тополмайдиган жойга юборамиз. Барчаси келишилган .  Ҳеч ким ис олмайди. Тасвир ўзгаради. Имрон бўм-бўш хонада турибди. Деворларни уриб бақиряпти: “Муштарий! Қаердасан?!“ Ва ўша таниш, пичирлаган овоз: — У сени истамади, Имрон... Ўз хоҳиши билан кетди. Дахшатдан сесканиб кетдим ва кўзойнакни шартта ечиб стол устига қўйдим. — Кетайлик, Имрон. Менга бу ер ёқмаяпти, — дедим нафасим қисиб. Аммо ҳозир Имрон ёнимда эмас. Демак мени йўқотиш пайида бўлишади. Лекин ким эди улар? Мен англай олмаяпман. Огоҳлантириш бериляпти. Фақат жумбоқни ечолмаяпман. Бу пичирлаш қулоғим остида қайта-қайта жарангларди. Бу овоз... уни қаердадир эшитганман. На Саъдия, на онам. Бу овозда қандайдир хотиржамлик бор эди. У ҳеч нарсадан қўрқмай барини амалга оширди. Эшигим тақилламасдан очилиб, хонага аям (дадамнинг хотини) кириб келди. - Гарангсирамасдан чиқда кечга бирор нима пишир. Ўзи билгандим онангга тортганингни. Бориб сочидан юлиб эримга нимага осилганини сўраганимдаям ўзидан бегуноҳни ясаб олганди. Унга оскар бериш керак. Ролга киришни жудаям қойиллатади. Тезроқ чиқ. ДАВОМИ БОР...
3 253
17
🔆🌸: ТАЬҚИБ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 49-қисм Имроннинг кулгиси ичимдаги барча ғуборларни бир зумда юбиб ташлади. Унинг юзидаги ўша ёрқинликка қараб, дунёдаги бор фожиалар тўхтаб қолгандек туюларди. Аммо бу шунчаки бўрон олдидаги сукунат эканини ич-ичимдан ҳис қилиб турардим. — Парашут? — дедим кулиб, унинг қўлини маҳкамроқ қисиб. — Сиз сакрасангиз,  юрагимни ушлаб тураманми? Йўқ, бирга сакраймиз! Сиз билан ҳатто жарликка ҳам тушишга тайёрман. — Жарликка тушишингга йўл қўймайман, — деди у жиддийлашиб, менга яқинроқ сурилди. — Биз фақат баландликларга кўтариламиз, Муштарий. Шу он кўзларим беихтиёр юмилди. Миямда ўша таниш ғувиллаш бошланди, лекин бу галги тасвирлар аввалгиларидан кескин фарқ қиларди. Улар ўтмиш эмас, келажакнинг қонли соялари эди. Имрон мени ҳамма ердан излаяпти. У телбадек бўлиб қолган. Аммо унга энг яқин одамим айтган гап мени адо қилди. - У сени истамагани учун ҳозир бу ерда эмас. Мен қаерда эдим, узуқ юлуқ тасвирлар кошки буни аниқ кўрсатса? Аммо Имронни ҳолатини кўриб ўзимдан нафратландим. Мени ташлаб кета олишим мумкин эмасди. - Ҳаёлларинг яна қаерга олиб кетди? Имронни юзи нақд юзим ёнида турарди. Уялгандан ўзимни ортга олдим. - Ҳаёлингиз бузуқ. - Ўзим ҳам бузуқман. Ҳали сенга кўрсатаман. У кўз қисиб қўйди. Икки юзим олмадек қизариб кетди. Машина ойналарини очдим. Гўё шундай қилсам, юзим қизаргани ўз ҳолига қайтадигандек. Шу куни дўконларни айландик. Кинога тушамиз дегандик, сеанслар бизни вақтга тўғри келмади. Бошқа кунга қолдирдик. - Сенга кўзойнак олиб бераман. - Нега? Унга ҳайрон қарадим. - Бу чиройли кўзлар, чиройли киприкларни бошқалар кўрмасин. Қизғоняпман. Кулиб юбордим. Унга ҳар қараганимда қайта қайта ошиқ бўляпман. ТАЬҚИБ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 50-қисм Бунчалар ошиқман билмайман нега, Устимдан кулманглар бағримни тилсам… Энг олий жазони беринглар менга, Қахваранг кўзларга хиёнат қилсам… Менга қизиқ эмас тим қора кўзлар, Мовий кўзлар сира келолмайди мос… Ҳатто муҳим эмас ой каби юзлар Қахваранг кўзларни севаман ҳолос… Ясемин Имроннинг кўзларига тикилиб, ичимда пичирлаб айтганман деб ўйлаган сатрларимни овоз чиқариб айтганимни, мен тентак сезмабман ҳам.  У шеъримни эшитиб, менга шундай бир нигоҳ билан қарадики, бутун вужудим ёниб кетаёзди. Унинг қаҳваранг кўзларидаги меҳр мени адо қилмаса бўлди. — Қаҳваранг кўзлар сенга ҳеч қачон хиёнатни лойиқ кўрмайди, Муштарий, — деди у овози бироз бўғилиб. — Лекин биласанми, баъзан энг катта хиёнатни инсон ўзига қилади... масалан, бахтдан қўрқиб. Сен қўрқма, хўпми? Бизни фақат ва фақат бахтли кунлар кутяпти. Мен бош силкидим. Аммо миямдаги ўша “тасма“ — Имроннинг мени қидириб телба бўлиб юргани ҳақидаги тасвир кўз олдимдан кетмасди. Ўша “энг яқин одамим“ ким? Ким Имронга “у сени истамади“ деб пичирлади? Саъдиями? Ёки онамми? Овоз таниш. Орқа ўгириб турганига танимадим. — Кел, бугун фақат биз ҳақимизда гаплашамиз, — деди Имрон кайфиятни кўтаришга уриниб. — Тўйдан кейин ҳамма нарса бошқача бўлади. Мен сенга ваъда берган ўша денгиз бўйидаги уй, тонгги сайрлар... Ҳаммаси ҳақиқатга айланади. Биз дўконлар айланиб, кийимлар танладик. Имрон менга кутилмаганда жуда нафис, қора рамкали кўзойнак совға қилди. — Бу сенинг ўша “сеҳрли“ нигоҳларингни бегоналардан яширади, — деди у ҳазил аралаш. Мен кўзойнакни тақиб, кўзгуга қарадим. Аксимда ўзимни танимай қолдим. Кўзойнак ортидаги Муштарий анча улғайган, нигоҳларида эса яширин дарди бор аёлга ўхшарди.
3 116
18
🔆🌸: ТАЬҚИБ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 47-қисм Имрон машинадан тушиб, менга қараб жилмайди. Ҳудди оламга қуёш чиқиб кетгандек бўлди. Шунчалар ўзига ром қиладими одам дегани? —  Салом Муштарий, — деди у эшикни очиб бераркан. — Бугун кинога кирамизми? - Майли. - Истасанг дўконларни айланамиз. - Сизга нима қулай бўлса шу. Машина ўрнидан жилди. Мен индамай деразадан ташқарига қараб борардим. Имрон секингина гап бошлади: — Саъдия сенга айтдими? — у менга қарамай сўради. - Нимани? - Хабарларимга жавоб ёзмаганингга ундан сени сўрагандим. - Мен уни хабарларини ўқиб қолдим. - Бунга буни аҳамияти йўқ. Имрон кескин рад этди. - Имрон, бизни йўлларимиз айро. Мен... Мен сизга кўнгил берсам, кейин айрилиққа чидолмайман. Шу сабабли тўхтайлик дедим ҳаммасини. - Муштарий мен билан ўйин қиласан шекилли. Ҳаммаси ҳал, яна қандай қилиб айрилишимиз мумкин? - Билмайман. Аммо менга шундай туйиляпти. Сиз ўйламанг мендан айрилгиси келяпти деб. Мен ҳам хоҳламайман. - Муштарий, менга сўз бер. Ҳар қандай ҳолатдаям сизни ташлаб кетмайман деб. Имроннинг бу гаплари юрагимни тубигача етиб борди. У машинани йўл четида тўхтатиб, менга жиддий нигоҳ билан юзланди. Унинг кўзларида мехр мени ўзига ром этади ҳар сафар. Мен эса унинг кафтлари орасида турган қўлларим титраётганини сезиб турардим. — Сенга сўз бераман, Муштарий, — деди у  — Дунё остин-устун бўлиб кетган тақдирда ҳам, ҳатто сенинг ўша даҳшатли тасвирларинг ҳақиқатга айланганида ҳам, мен ёнингда бўламан. Саъдиянинг бўҳтонлари,  бошқакарнинг иғволари... буларнинг ҳаммаси вақтинчалик тўсиқлар. Бизни ҳеч ким ажратолмайди. Мен унга ишонишни шунчалик хоҳлардимки... Ҳа бу кунлар тугамасин дердим. Ҳаётимнинг энг тотли дамлари эди у кунлар... ТАЬҚИБ. 48-қисм МУАЛЛИФ ШАМСИНУР ТАЬҚИБ: Ҳар сафар уйғонганимда тинмай ўша кунни кўравераман. Ҳаёт мени тубсиз чоҳга улоқтиришини сезиб турардим , лекин қўлимдан ҳеч нарса келмасди. Имрон қўлимни қўйиб юбормаслигини сўраб йиғлайвераман. У эса ҳар гал мени ташлаб кетмаслигини, доим ёнимда бўлишини айтиб ваъда бераверади.   ***     Имрон ёнимда, мен бахтдан сармаст бўлиб ўтирибман. Бутун қалбим билан севаман уни. Илоҳий ишқ эди бу. Ўзимдан кечиб ҳам севаман уни.    - Имрон Мардон билан орангиздан нима ўтган? Нега сиз билан бу қадар зиддиятга борган? - Эркаклар орасида бўлиб турадику, арзийдиган нарса эмас ўзи. Имроннинг бу гаплари мени тинчлантириш ўрнига, ичимдаги шубҳа оловини баттар аланга олдирди. Унинг нигоҳлари узоқларга қадалди, гўё у ерда мен кўролмайдиган, фақат унга аён бўлган даҳшатли манзара бордек . — Арзийдиган нарса эмас? — пичирладим унинг кўзларига тик қараб. — Имрон, Мардоннинг кўзларида сизга нисбатан шунчаки зиддият эмас, қонли нафрат бор. У бизни пойлаяпти, қадамимизни санаяпти. Нега у айнан сизни нишонга олган? Имрон оғир хўрсиниб, машина рулини маҳкам қисди. — Муштарий, баъзан ҳақиқатни билмаслик сенинг хавфсизлигинг учун муҳимроқ. Мен сени бу кирларга аралаштиришни истамайман. - Аммо мен аралашиб бўлдим. У мени кузатиб юрибди. Имроннинг ранги ўзгарди. - Қаердан биласан? - Биламан. Ҳар қадамимни пойлаяпти. Менимча сизга зарба бериш учун мендан фойдаланмоқчи. - Сен қўрқма, ҳаммасини ҳал қиламан. Лабларимни тишладим. Мардоннинг қанақа кучли эканини билганим ҳолда, қандай қўрқмаслигим мумкин?  Мен Имрондан ҳавотирдаман. Мардон атрофига ўзига ўхшаган кўча безориларини йиғиб олиб бўлган. Имронда эса иккита дўстидан бошқа ҳеч ким йўқ. - Яхшиси қаерга саёҳатга борамиз тўйдан кейин ? Шуни гаплашайлик. - Мен денгизни кўришни хоҳлайман. Океан эса орзуйим. Баланд шаршарани кўрсам дейман. - Мен эса самалётдан парашут орқали сакрасам дейман, - Имрон кулди. Эй худойим, нимага у бунча чиройли кулади?
3 171
19
ТАЪҚИБ Муаллиф биз севган Шамсинур! 42 ➖ 46 қисми Ҳамма ўқисин зўр хикоя! ☘🩵🌼 https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
ТАЪҚИБ Муаллиф биз севган Шамсинур! 42 ➖ 46 қисми Ҳамма ўқисин зўр хикоя! ☘🩵🌼 https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
3 189
20
sticker.webp
3 149