cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

T-news...

Admin https://t.me/bakirovich_sharofitdin Tulegenov Sharofitdin

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
432
مشترکین
+124 ساعت
-27 روز
+2630 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
Қозоғистонда келинсиз тўй бўлди. Ҳодиса, 7 июнь куни Остонада бўлиб ўтгани айтилмоқда.  Маълум бўлишича, келин тўйдан икки кун аввал эрга тегишни истамай қолган. Куёв ўзини йўқотмаган ва келинсиз тўй ўтказишга қарор қилган. Лавҳадан кўриниб турибдики, куёвбола келинсиз ҳам тўй яхши ўтишини меҳмонларга   кўрсатиб берган.
2484Loading...
02
Арафа муборак! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр" деб айтишдир", деганлар. https://t.me/tnews247
4355Loading...
03
Ибратли ҳикоя экан. Кўринг, хулоса қилинг. https://t.me/tnews247
52813Loading...
04
Америка сеҳрли диёр. Бу мамлакатни ҳар бир фуқаро бошқара олади. https://t.me/tnews247
2741Loading...
05
Воқеликни бузиб талқин қиладиган даврда яшаяпмиз. Куни кеча собиқ амалдорлардан бири «оддий одамлар қатори Ҳаж амалларини бажаргани келдим» дея пост қолдирибди. Ижтимоий тармоқлар мана шу "оддий одам"га ёпишиб олди. Унинг «оддий одамлар» деган иборасини ҳазм қила олмаяпти. Тўғри тушуниш керак, У шу пайтгача хукумат делегацияси таркибида хорижга чиққан эди. Энди оддий одам сингари Ҳажга борганини айтмоқда,холос. Бу асло, оддий одамларни камситиш эмас. "Мен хукумат делегацияси таркибида эмас, оддий одам сифатида келдим", демоқчи. Тўғри тушунайлик ва тирноқ остидаги кирни лупа билан қидирмайлик. (Тилга олинган инсон билан таниш эмасман, яқинидан кўрмаганман. Кўришганимда албатта суратга тушган бўлардим) https://t.me/tnews247
1260Loading...
06
Қозоғистоннинг Бош муфтий Науризбай ҳожи Тағанули Қурбон ҳайити муносабати билан Астана шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида тадбиркорларга мурожаат қилди. ҚМДБ матбуот хизмати хабарига кўра, Наурйзбай ҳожи Тағанули тадбиркорларни Қурбон ҳайитида мол (қорамол) нархини оширмасликка, балки одамларнинг ижтимоий аҳволини ҳисобга олиб, мақбул нархларни таклиф қилишга чақирган. Фото: Kazinform “Ҳамиша меҳр-мурувват кўрсатиб, атрофимизга нур таратган, ёши улуғларнинг раҳмати ва дуосини олиб, камолга етган юртмиз. Халқимизда “Садақа қилсанг, савобини ўзинг кўрасан” деган мақол бор. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Ким биродарига ғамхўрлик қилса, Аллоҳ ҳам унга ғамхўрлик қилади. Кимки мусулмоннинг бир дардини енгилласа, Аллоҳ таоло унинг бир ғамини енгил қилади”. Шу билан бирга, юртимиздаги барча тадбиркорларни Қурбон ҳайити шарафига мол (қорамол) нархини кўтармасдан, аҳолининг ижтимоий аҳволини инобатга олган ҳолда мақбул нархларни таклиф қилишга, халқимиз томонидан истеъмол қилинадиган озиқ-овқатга имкон қадар чегирма беришга чақираман. Қурбонлик байрамини нишонлашдан асосий мақсад мусулмонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, саховат, хайр-эҳсон ва қаноат каби ахлоқий қадриятларни шакллантиришдир. Худонинг марҳамати нури ёғадиган хайрли дамларда халқимизга яхшилик қилайлик, эл-юрт шукронасидан баҳраманд бўлайлик”, – деди Науризбай ҳожи Тағанули. https://t.me/tnews247
2092Loading...
07
Тошкентда энг кўп қўйилган йўл белгиси нима? Тўғри топдингиз - машиналар учун "тўхташ мумкин эмас" деган йўл белгиси ҳар қадамда учрайди. Астанада энг кўп йўл белгиси нима? "Р" белгиси, яъни инглизча паркинг,русча стоянка, ўзбекчада автотураргох белгиси Астана йўлларнинг ҳар қадамида учрайди. Тошкент ва Астананинг фарқи шунда., Айтишларича, тураржой бўладими,маъмурий бино бўладими,қатъий назар неча қаватлигига қараб ер ости паркинг билан таъминланган экан. Дейлик, бир бинода 100та хонадон бўлса шунча гараж қурилган. Гаражлар нарҳи 5-10 минг доллар экан. Гаражларни хусусийлаштирмаганлар ижарага олиб фойдаланишар экан. Астана Бош Жомъе масжиди 30 минг кишига мўлжаллаеган. Бу ерда ҳам автотураргоҳ муаммоси ҳал этилган. Бизда ҳам янги масжидлар(умуман турар-жойлар ҳам) қурилар экан,биринчи навбатда мана шу - автотураргоҳлар масаласига катта эътибор қаратиш лозим. Бир пайтлар Ашхабодга бориб, "агар бу шаҳарда йўл транспорт ҳодисаси содир этилди" дейилса ишонмайман ,деган фикрга боргандим. Ашҳабоднинг йўллари кенг, автомобиллари камлиги шу фикрга келишимга сабаб бўлган эди. Худди шу фикрни энди Астанага ҳам айтаман. Астанада йўллар кенг, ҳар қадамда видеокамера. ДАН ходими мутлоқо кўзга ташланмайди. Автомобиллар ҳам Тошкентга нисбатан жуда кам.Тирбандлик йўқ. https://t.me/tnews247
1071Loading...
08
Институтда ўқиб юрганимизда «сиёсий иқтисод» дарси бўларди. Бизнинг назаримизда «довдироқ» бир ўқитувчи чириётган «лаънати» капиталистик тузумни мақтаб қўярди. Масалан, дейлик капиталистик давлатларда электр хусусий қўлларда бўлиб, одамлар пул тўласагина электрдан бахраманд бўлар экан. «Бизда ҳамма нарса одамлар учун, капиталистларда эса хаммаси бойлар учун. Капиталистлар ўз чўнтагини ўйлаб одамларга мунтазам равишда электр беришга мажбур. Акс ҳолда пулсиз қолишади. Бизда свет бўлмаса, райкомга, раисполкомга шикоят қиламиз. Уларда свет бўлмаса судга мурожаат қилишади» , деган гаплари ҳамон қулоқларим остида. Социализм емирилиб, капитализмни ҳам кўрадиган кунларга етиб келдик. Аммо ўз чўнтагини ўйлаб бизга 24 соат свет берадиган капитализмга етиб келганимизча йўқ. Ярим социализм (бошқарув), ярим капитализм(турмуш тарзимиз)да яшаётгандекмиз. Ўша «довдир» ўқитувчимиз яна бир нарсани айтган эди.(Бу гапи ғирт ёлғон эди) Ўтган асрнинг 50-йилларида АҚШда хукуматни танқид қилувчи бир идора очишга қарор қилишибди. Аммо бу идорага сарфланадиган маблағ масаласида муаммо пайдо бўлибди. «Яхшиси, СССР томонидан қўллаб-қувватланадиган коммунистларнинг танқидларидан хулоса чиқарайлик», дейишибди. Шу тариқа Коррупцияга қарши агентлик тузилмайдиган бўлибди. Аслида АҚШда коммунистлар ҳеч қачон ақлли гап айтмаган. Республикачилар ва демократлар бир-бирларини танқид қилишган ва бир бирларнинг хатолардан хулоса чиқаришган. Умуман АҚШ ва бошқа капиталистик мамлакатларда давлат идоралари жуда кам бўлиб, асосан бюджетдан бир цент ҳам олмайдиган Нодавлат ташкилотларига кўпроқ аҳамият қаратилади. Чунки давлат бюджети бор жойда албатта коррупция бўлади. «Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига кирсак, ҳаммаси яхши бўлади, монополия тугайди», деган гапларни эшитиб қоламиз. Шаҳсан мен ЕОИИга кирсак аҳволимиз яхшиланишига шубҳа билан қарайман. Биргина пахта масаласини олайлик. Аҳволимиз совет тажрибасидан ҳамон воз кечмаган Тожикистон ва Туркманистонга ўхшаш. Билишимча, пахта масаласи совет даврида ҳам Қозоғистон ва Қирғизистонда Ўзбекистондан бутунлай фарқ қилган. Масалан шахсан ўзим, 1978, 79, 80 йилларда Сирдарё вилояти билан шундоқ чегарадаги Мақтаорол туманида пахта терганман. Оқ пахта учун Қозоғистонда 50 тийин тўланарди, Ўзбекистонда 20 тийин эди. Подборга Қозоғистонда 20 тийин тўланса, Ўзбекистонда 7-8 тийин бериларди. Пилла масаласида ҳам икки республикада тўланадиган ҳақда фарқ бор эди. СССРнинг икки республикасида икки хил нарх бўлганини ҳамон тушунмайман. Шу сабабли ЕОИИга кирсак аҳволимиз яхши бўлади, деган гаплар хомҳаёл. Том маънода Бозор иқтисодиётига ўтиш керак. Бозор иқттисодиёти деганда фақат нархлар кўтарилиши тушунилмайди, маошлар, пенсиялар ҳам бозор иқтисодиётига мослашади. Бозор иқтисодиётида ҳокимларга, амалдорларга ҳамду санолар айтилмайди. Давлат идораларининг ваколатлари кескин камаяди. Чунки, хизматлар хусусий қўлларда бўлгани боис, улар қилиниши керак бўлган ишни бажаришади. Масалан, бозор иқтисодиётида қайсидир хоким қайсидир журналистга, қайсидир артистга хокимият ҳисобидан машина(ёки бошқа совға) бермайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади. https://t.me/tnews247
951Loading...
09
Янги, замонавий бино қурсаг-у, аммо ўқитувчиларга етарлича маош тўланмайдиган бўлса, у ҳолда барча саъй-ҳаракатлар самара бермайди. Ўқитувчига муносиб ҳақ тўлансагина, ёш авлодга таълим берадиган муаллимларнинг обрўси кўтарилади. Маош кам бўлар экан, ўқитувчилар ўқувчиларнинг бефаросат ота-оналари(қариндошлари) томонидан калтакланаверади. Ўтган асрнинг 30 йилларида ўша “лаънати” совет хукумати ўқитувчиларга катта эътибор қаратиш билан таълим тизимини юксалтирган эди. Одамлар дала ёки завод-фабрикага боришдан кўра мактабга ўқитувчи бўлиб ишлашга интилганди. Ўтган асрнинг 90 йилларидан бошлаб эса эркаклар мактабдан узоқлаша бошлади. Бунинг оқибатида мактабни аёллар эгаллади, “Ота-оналар мажлиси” эса “Оналар мажлиси”га айланди. Бир нарса аниқ Ренессанс боғчадан,мактабдан, олий таълим даргоҳларидан бошланади. Ренессанснинг ўзаги мактаб, тўғрироғи ўқитувчилар. Ўқитувчилар қадри ошмас экан, кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Масалан дейлик, тадбиркорга шароит яратиб беришнинг кераги йўқ. Унга тегманг ва имконият берса бўлгани, у ёғини ўзи эплаб кетади. Аммо ўқитувчига шароит яратиш керак ва шарт. https://t.me/tnews247
1021Loading...
10
Шукрона айтамиз ўзингга минг бор, Қалблардан дардларни кетказганинг-чун. Шукрона айтамиз, эй Парвардигор, Жумадан Жумага етказганинг-чун.
3226Loading...
11
Синглисини йиғлатмайди йигит, деган… Ака, деган жонга чиндан жондош бўлар, Ука, деган асли-асл қондош бўлар, Сингил сизга дилдош бўлар, ёндош бўлар, Синглисини йиғлатмайди ака, деган. Кулфат келса — устингиздан кулмайдиган, Дўқ урсангиз — қовоғини солмайдиган, Зарда қилиб, лабларини бурмайдиган, Синглисини йиғлатмайди ака, деган. Йўқласангиз — тор ҳовлиси жаннат бўлган, Бу дунёда борлиги бир давлат бўлган, Новвот сўзи Худо берган давлат бўлган, Синглисини йиғлатмайди ака, деган. Тақдирнинг чўғлигини билдирмаган, Гоҳ оч, гоҳ тўқлигини сездирмаган, Онасининг йўқлигини билдирмаган, Синглисини йиғлатмайди ака, деган. Сингил йўқлаб борганингиз тавоф бўлар, Буғдойзорни боссангиз ҳам савоб бўлар, Меҳр беринг — сизга Ҳақдан жавоб бўлар, Синглисини йиғлатмайди ака, деган. Ташвишларин елкангизга ортиб қўйинг, Бошин силаб, кўзёшини артиб қўйинг, Ўғлингизнинг қулоғига айтиб қўйинг - Синглисини йиғлатмайди ака, деган… Диёр ШЕРОЗИЙ
38314Loading...
12
Оқибатли дўстлар экан... ми? https://t.me/tnews247
3129Loading...
13
Стоматолог буюмлари мижозлар кўзига қандай кўринади...
37011Loading...
14
"Лаа илаҳа иллаллоҳ" қавлида лаб ҳаракат қиладиган ҳарф йўқ. Шу боис лабни қимирлатмасдан ҳам бемалол айтиш мумкин. Бунинг ҳикмати шундай: Инсон ўлим вақтида лабини қимирлатишга ҳам қодир бўлмайди. Инсон ана шу вақтда тавҳид калимасини бемалол айтиши учун лаб ҳаракат қиладиган ҳарф йўқ. Ҳаммамизнинг охирги айтадиган калимамиз шу бўлсин! https://t.me/tnews247
3043Loading...
15
“Мумкин эмас“ сўзи кучли одамларни кучсиз қилади, кўрадиган одамни кўр қилади, бахтли одамларни хафа қилади, жасур одамларни қўрқоқларга айлантиради, доноликнинг даҳосини ўғирлайди, бой одамларни ёмон ўйлашга мажбур қилади ва барчамизда яшайдиган буюк инсоннинг ютуқларини чеклайди. “ © Роберт Киёсаки P.S.: Ҳеч қачон "ҳеч қачон" деманг! Имконсиз нарчанинг ўзи йўқ! https://t.me/tnews247
1262Loading...
16
Бугун жудаям қўрқиб кетдим. “Свет ўчиши энди ўтмишга айланди” деган раҳбарларимиз ёлғончи бўлишидан қўрқиб кетдим. Соат 5.30да турдим. Телефонимни зарядкага қўймоқчи эдим -свет йўқ. Рафиқам свет тахминан 4.30да ўчганини айтди. Соат 6.50да уйдан чиқиб кетаётганимда ҳам свет йўқ эди. Энг қизиғи, Ибн Сино бозори олдидаги чорраҳада бўлди. Светофор ишламаяпти. Машиналар деярли йўқ бўлгани учун бир амаллаб ўтиб олдим. Машинани ортга қайтармоқчи ҳам бўлдим - билиб бўладими ишхонага боргунча светафорлар ишламаётган бўлса? “Нима бўлса, бўлди”, дедим-да олдинга ҳайдадим. Ахир метро ҳам ишламаётган бўлса, нима қиламан? Йўқ, ҳар тугул, Кичик Халқа йўлининг Ипакчилик кўчаси билан кесишган еридан бошлаб светафорлар ишлаётган экан. Худога шукур, хонадонлардаги свет ўчишига кўникиш мумкин, аммо катта кўчаларда светафорлар ўчишига чидаб бўлмайди. Биласизми, энг ёмони нима? Роппа роса бир ҳафта аввал, нуфузли телеканаллардан бирида свет ҳақида ижобий фикр билдиргандим. https://t.me/tnews247
3261Loading...
17
Шу роликни кўринг ва хулоса чиқаринг. https://t.me/tnews247
4447Loading...
18
Даври келганидан фойдаланиб халқни пулини сўриб, ялаб ётган... 7 пуштини итига ҳам етадиган қилиб соққани босаётган амалдорларга ажойиб эслатма: "Бир турк савдогари билан нонушта қилдик. Айтишича, ўзи молия ва иқтисодни ўқиган, оиласида ҳамма зиёли, отаси қори экан. "Мен ҳам давлат ишида ишлашим мумкин эди, бироқ у ерда менга маошни 85 миллион киши тўлайди. Агар мен тижоратда бир киши билан олди-берди қилсам ва унинг ҳақи менга ўтиб кетса, мен уни топиб рози қила оламан. Лекин 85 миллион киши Қиёмат куни ҳақини сўраб келса, у ерда пул ишламайди, уларга нимамни бераман?" дейди. Бизда ҳам 35 миллион киши ҳақини сўраб боради. У Кунда мол ҳам, бола-чақа ҳам ёрдам бермайди. Жамолиддин Муҳаммаджон https://t.me/tnews247
1522Loading...
19
Улуғ адибалар билан. https://t.me/tnews247
1321Loading...
20
Рекорд. Устоз опалар ва сингиллар билан. Улар ФБдаги постларимни кузатиб боришар экан. Хурсанд бўлдим. Таклиф учун Шаходат Исахонова га катта рахмат.
1280Loading...
21
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида таниқли адиба Шаҳодат Исахонованинг тўртта китобининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда
1271Loading...
22
#Olimlar munosabati Buxoro viloyati Romitan tumani Gazli shahrida  chigirtka sonining keskin oshishi kuzatildi. Bu xususda olimlar nima deydi? Ma’lumki Buxoro viloyatining maydoni 39 400 km2 ni tashkil etib, viloyat hududining 80% dan ortig’ini qizilqum cho’li tashkil etadi. Cho’l hududining aksariyat qismida saksovul, yulg’un, qandim, teresken kabi cho’l o’simliklar o’sadi. Bu cho’l o’simliklari orasida oq saksovul o’simligi dominantlik qiladi. Hududda saksovulzorlarning ko’p bo’lishi bu o’simlik bilan oziqlanadigan boshqa organizmlarning, xususan katta saksovul bukrisi (Dericorys albidula Serv.) chigirtkasining ko’payishiga imkoniyat yaratadi. Katta saksovul bukrisi chigirtkasi to’da hosil qilmaydigan chigirtkalar qatoriga kirib, u faqatgina saksovul o’simligi barglarini iste’mol qilib, boshqa hech qanday o’simlik yoki qishloq xo’jalik ekinlariga zarar keltirmaydi. Odatda katta saksovul bukrisi chigirtkasi rivojlanishi uchun 40-50 kun muddat talab etiladi, agar harorat yuqori va ozuqa miqdori ko’p bo’lsa bu chigirtka nisbatan tezroq rivojlanishi ham mumkin. Ta’kidlash joizki katta saksovul bukrisi chigirtkasini lichinkalik davrida uning maskirovka qiluvchi sarg’ish yashil rangi saksovulzorlar orasida payqashni qiyinlashtiradi va agar mutaxassis sinchiklab qaramasa, bu chigirtka tarqalgan hududni aniqlab bo’lmaydi. Buхoro viloyati hududida katta saksovul bukrisi chigirtkasining tarqalish o’choqlari asosan Qorako’l, Jondor, Peshku, Romitan tumanlari saksovulzorlarida bo’lib, bu hududlar Gazli shahriga olib boradigan A-380 avtomagistrali atrofida joylashgan. Chigirtkalarning bioekologiyasidan ma’lumki ular yorug’lik tomon intiladi va kechqurungi yoritish chiroqlari chigirtkalarni o’ziga jalb qiladi. Bundan tashqari avtomagistral yo’ldan chiqayotgan issiqlik ham chigirtkalarni o’ziga jalb qiladi va natijada chigirtkalarning yorug’ va issiq joylarga uchib kelishi tez-tez kuzatiladi. Fanlar akademiyasi Zoologiya instituti  olimlarining fikriga ko’ra bu tur chigirtka o’zining katta o’lchamiga qaramasdan pestisidlarga juda sezgir bo’lib, kimyoviy preparatlar ta’sirida tezda nobud bo’ladi. Hozirgi kunda Buxoro viloyatida tarqalgan katta saksovul bukrisi chigirtkasining ommaviy ko’payishiga qarshi kurash choralari olib borilgan va chigirtkalarning tarqalishi nazorat ostiga olingan. Fanlar akademiyasi Axborot xizmati https://t.me/tnews247
2224Loading...
23
Раҳматли Ҳожибой роса закий инсон бўлганда. Жамиятнинг умумий чизгисини шундай чизганки, мана, 30 йилдирки ўз аҳамиятини йўқотмаган. @adolat_kuychisi
1152Loading...
24
Бир донишманддан сўрашди: – Туғишган ака - укангизни кўпроқ яхши кўрасизми ёки дўстингизними? – Туғишганимни яхши кўраман, агар у менга дўст бўлса. Дўстимни яхши кўраман, агар у менга туғишганимдек бўлса. https://t.me/tnews247
1726Loading...
25
Фарзандингизга доимо айтиб туришингиз керак бўлган 9 та гаплар 1. Сен кучлисан, енгилма! 2. Мен доим сен биланман. 3. Ҳаммасини уддалайсан! 4. Мен сенга ишонаман. 5. Мен сен билан фахрланаман. 6. Менга ёрдам бераётганинг учун рахмат. 7. Мен сени яхши кўраман. 8. Кунинг қандай ўтди? 9. Бундай вазиятда сен қандай йўл тутган бўлар эдинг? Меҳр ва эътиборингизни аяманг. Кўпроқ бағрингизга босиб қучоқлаб туринг, эркаланг, у болалигини ҳис қилсин. Болани урманг! Болага нима яхши-ю нима ёмонлигини тушунтиришдан эринманг. https://t.me/tnews247
1953Loading...
26
Ўзбекнинг тўйи бошқача-да. Энг бой миллат ўзимиз. Ҳашамни яхши кўрамиз. https://t.me/tnews247
2529Loading...
27
Media files
1340Loading...
28
Media files
1340Loading...
29
Ахмоқлар билан тортишма. Чунки улар аввал сени ўзларининг даражаларига туширишади. Сўнгра у даражаларида тажрибали бўлганликлари сабаб сени енгишади!               Марк Твен. https://t.me/tnews247
1301Loading...
30
Ғор ва олтинлар... Бир подшоҳ ярим кеча ўз қўшини билан бир ғордан ўтиб борар экан, “Оёғингиз остида учраган нарсалардан олиб кетинг” дея амр қилди. Қўшиндагилардан бир гуруҳи: “Кўп юрдик, жуда чарчаганмиз, энди кечаси билан оёғимиздаги нарсаларни ҳам йиғамизми?” – деб ҳеч нима олмадилар. Иккинчи бир гуруҳ: “Подшоҳимиз айтган экан, бир оз тўплай қолайлик, буйруққа қарши чиқмайлик. Зеро, подшоҳга бўйсуниш керак”, – деб озгина нарса олдилар. Учинчи гуруҳ эса: “Подшоҳимиз бежизга бундай демади, бунда қандайдир ҳикмат бўлиши керак”, – дея тўрваларини тўлгунча қўлга илинган нарсалар билан тўлдирдилар. Кун ёришганда қарасаларки, олтин конининг ёнидан ўтган эканлар. Оёқларига теккан нарсалар эса олтин бўлган экан. Буни билганларида эса, ҳеч нарса олмаган биринчи гуруҳ: “Эҳ, нега олмадик-а!? Нега подшоҳимизнинг гапига кирмадик, қанийди олганимизда... Битта бўлса ҳам олганимизда эдик”, – деб пушаймон бўлдилар. Озгина олган иккинчи гуруҳдагилар: “Эҳ, яна озгина олсак эди. Чўнтакларимизни, халталаримизни тўлдирсак бўлар экан...” – деб қолишди. Кўп олган учинчи гуруҳ эса: “Кошки кераксиз нарсаларимизни ташлаб юбориб, кўпроқ олганимизда эди. Ҳамма нарсаларимизни тўлдирганимизда эди. Бундан ҳам кўпроқ олиб қолганимизда эди...” – дея кўп олганларига қарамай янада кўпроқ олмаганига афсусланишибди. * * *    📌Қиссадан ҳисса: Ривоятда келтирилган Подшоҳ - Аллоҳдир! Қўшин - бандалар, ғор – бу дунё, қоронғулик – ҳаётимиз, олтинлар – солиҳ амаллар ва савобли ишлардир! Кун ёришиши – Қиёмат кунидир.    Аллоҳ таоло ҳаммамизга намоз ўқинг, солиҳ амал қилинг деб буюраяпди. Бандаларни бир қисми ҳудди биринчи гуруҳга ўхшаб, намоз нима керак, савоб нима керак деб ўзбошимчалик қилиб гуноҳ қилишда давом этмоқда. Бошқа бир гуруҳ бандалар ихлоси, Охиратга, Жаннат ва Дўзаҳга ишонмасада Аллоҳни айтгани, ёки одамлар кўзи учун кам-кам бўлсада нимадир савоб ишларни қилиб қўйишаяпди. Учинчи гуруҳ бандалар эса Аллоҳн буйруғига тўлиқ амал қилиб савоб ва солиҳ амаллар устида. Бир кун ғордан чиқамиз, яъни Қиёмат қоим бўлиб бу дунёда Аллоҳ буюрган амаллар қанчалар қийматга эгалигини тушунамиз. Лекин унда афсус қилганимиз билан кеч бўлади. Аллоҳ буюрдими, демак ҳикмати ва фойдаси бор. Бажариш керак . https://t.me/tnews247
1441Loading...
31
Саудия Арабистони расмийлари Ҳажда қатнашиш учун рўйхатдан ўтмаган 300 мингдан ортиқ одамни ҳибсга олди. Бу ҳақда "Al Jazeera" хабар берди. Сўнгги кунларда қўлга олинганлар орасида зиёрат визаси ўрнига туристик визалар билан Ҳаж зиёратига боришга уринган 157 мингга яқин хорижлик бор. Ҳаж хавфсизлиги қўмитаси раҳбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ал-Басамий Ҳаж қоидалари ва кўрсатмаларига риоя қилмаган 140 нафар зиёратчилар гуруҳи ва 64 транспорт ташкилоти ҳибсга олинганини маълум қилган. Саудия Арабистони расмийларига кўра, 8 июндан буён мамлакатга рўйхатдан ўтган 1,3 миллиондан ортиқ зиёратчи Ҳажда қатнашиш учун келган. Саудия Арабистони расмийлари ҳар йили ноқонуний равишда Ҳаж зиёратини адо этишга уринган шахсларни ҳибсга олади. Ўтган йили 17 мингдан ортиқ одам рухсатсиз ҳажга боришга урингани учун ҳибсга олинган эди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакат ҳукумати хориж фуқаролари ва резидентларини 2024 йилги Ҳажда ноқонуний иштирок этганлик учун қаттиқ жазоланишидан огоҳлантирган эди. Баёнотга кўра, зиёрат қилиш учун рухсатномаси бўлмаган шахслар 2 ойдан 6 ойгача қамоқ жазосига ва 50 минг Саудия риолигача (13,3 минг доллардан ортиқ) жаримага тортилиши мумкин. Бу борада қўлга олинган хорижликлар ҳам депортация қилинади ва 10 йилга мамлакатга кириши тақиқланади. ҚалампирУз сайтидан олинди. https://t.me/tnews247
3011Loading...
32
АҚШ ҳукумати Мексика чегарасида ушланган Россия ва собиқ иттифоқнинг беш республикасидан борган нолегал мигрантларни дарҳол мамлакатдан чиқариб юборишни бошлайди. Бу ҳақда The New York Post газетаси ёзмоқда. Газета ихтиёрига келиб тушган меморандумдаги маълумотларга кўра, Калифорниядаги чегара хизматлари ходимлари юздан ортиқ давлатлардан келган нолегал мигрантларни мамлакатга монеликсиз киритиш тўғрисида буйруқ олишган. Бироқ, бу Россия, Ўзбекистон ва бошқа айрим собиқ иттифоқ давлатлари фуқароларига тааллуқли эмас. Россия, Ўзбекистон, Гуржистон, Молдова, Қирғизистон ва Тожикистондан келган мигрантлар чегарани ноқонуний кесиб ўтиш жаранида зудлик билан депортация қилинади. Бироқ, АҚШ ҳукумати ёш болалар, ўғирлаб кетиш қурбонлари бўлганлар, шунингдек таҳдид остида қолганлар ва тиббий ёрдамга муҳтож инсонларни киритади. Буйруқ Мексиканинг Тихуана шаҳри ҳамда Калифорния штатидаги Сан Диего округи маъмурий маркази яқинидаги чегара учун тааллуқли. Бу манзил айни пайтда чегарани ноқонуний кесиб ўтишда энг зич ҳудуд ҳисобланади. https://t.me/tnews247
2711Loading...
33
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.  Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. https://t.me/tnews247
40910Loading...
34
1.Йигирмага яқин улфатлар ўтириб маишат қилишяпти, ўртада пиширилган бутун қўй. Ноз неъматлар, дастурхонда қошиқ қўйгани жой йўқ... Изоҳлар: "Борарду", "Ош бўсин", "Маззами, силарга маззами". Шундай ҳавас билан изоҳ ёзган дўстларга гап йўқ, рахмат! 2.Ўғил отасига иномарка электромобил совға қилди. ( юракни эзадиган куй, йиғи-сиғи, гуллар...) Изоҳлар: "Ҳаммани шунақа кунларга етказсин", "ҳавас қилдим", "машооллох"... Бундай изоҳлар учун ҳам РЕСПЕКТ! Бир иккита изоҳда: "кўз-кўз қилишинг шартми, видео қилиб"... Унга дарров қолганлар ташлашади, типа " ока, ҳавас қилинг уни ўрнига"... 3. Дубайдан расмлар. 5 юлдузли отел, оппоқ простиналар, чўлда иномаркада саёҳат, шоппинг дейдан прямой, Буракни ресторанида тановвул ва биргаликда тиржайган расм. Изоҳлар юқоридаги изоҳлар каби ижобий. Негатив изоҳлар фақат Чорвоқдаги дачаларнинг қимматлиги, Ҳаво йўлларининг билетлари ва бошқа шу каби. 4. Данғиллама участкада тўй тараддуди. Келинни сеплари кўрсатилган. Сепни пулига яна битта шунақа участка беради. Изоҳлар деярли 60 фоиз ижобий. Кўпчилик ҳавасда эканини ёзишади. 5. Бир мўмин умр бўйи топганини тўлаб, Хажга кетяпти. Видеода дуолар бўляпти, хайрлашяпти. Изоҳлар: "шуни ўрнига етимларга эҳсон қилса бўларди". "мактабни ремонтига бермидими, совоп бўлади", "маҳаллангга асфальт қил", "кўприк қурганни эшитувдим" "одамла савобданам узолашиб кетти"... Деярли 70 фоиз изоҳ шунақа. Нега савобни фақат хажга кетаётган одам қилиши керак. Ҳаммага буюрилгану. У нега пулини савоб ишларга сарфламай, хажга кетаётганини биласизми? У мактабни ремонтига берса, кимдир ремонт пулини туя қилиб Дубайга кетяпти. Отасига машина оберяпти, маишат қилишяпти... Лекин бу ҳаммага тегишли эмас. Ҳалол йиғиб-териб қилаётганларам кўп. Омадини берсин. Лекин интернетдаги ўқиганларингизга қаранг, "фалон амалдор фалон миллиард ўзлаштирворди", "Бюджетни пулидан фалон миллиард ўзлаштирганлар аниқланди". Пандемия вақти хатто ўша қийналганлар учун ташкил қилинган "Саҳоват" жамғармасининг маблағлари ҳам миллиардлаб ўзлаштирилди. Хажни Аллох фарз қилиб берган. Қодир бўлса бориши фарз. Савоб ишлар фарз эмас, нафл. Қилмаса гуноҳ бўлмайди, қилса Марҳамати билан икки дунёда ажрини олади. Лекин тушуниб тушунмай, Хажга тўплаган пулини маҳаллани асфальтига сарфласа хажи қабул бўлади деб изоҳ ёзишяпти. Хатто Хаж қилиб келган инсонни хажи қабул бўлиш бўлмаслигини Худо билади. Хажми- Хаж! Бу фарз! Худонинг фарзини аналоги йўқ! Бўлса қуръонда ёзиб қўйган бўларди. Шунинг учун зиммасидаги фарзини бажаришга отланган диндошларингизга маломат қилманг, уларга ҳам ҳавас қилайлик. Ҳаммамизни ҳам етказсин! Бахриддин Асрор https://t.me/tnews247
9517Loading...
35
ЧЎЧҚА НАЗАРИЯСИ Золим мансабдор фуқарони ноҳақ қамади. Сабабсиз бир кишига мўлжалланган 3²М (квадрат метр) камерага қўйишни буюрди. Маҳбус ғазабланди. Эшикни тепиб бақирди: “Менинг айбим йўқ! Нега қамадингиз?!" Бақир-чақир қилгани учун уни бошқа, 1²М (квадрат метр) лик хонага кўчириш ҳақида буйруқ чиқди. Яна тўполон бошланди. Маҳбус бу сафар айбим йўқ демади, “Ҳаромилар! Мени ўтириб ухлайдиган хонага қамадингиз!” деб додлади. Ҳаловати бузилган қамоқхона хўжайинлари энди айнан шу камерага яна тўққизта маҳкумни киритишди. Иш чидаб бўлмас даражага етгач, ўнта маҳбус ёрдам сўраб бақирди: “Бу иш мақбул эмас. Қандай қилиб 1²М (квадрат метр) жойга ўн кишини жойлайсиз?! Бўғилиб ўламиз-ку! Ҳеч бўлмаса бештамизни бошқа хонага ўтказинг!” Дод-войларни эшитган қамоқхона ходимлари уларнинг ёнига бир чўчқани киритишди. Маҳбусларнинг ҳуши бошидан учди: “Қандай қилиб бу ифлос, исқирт ҳайвон билан бирга яшаймиз?! Сассиғидан ўламиз-ку! Илтимос, шуни олдимиздан чиқаринг. Бошқа нарса сўрамаймиз!” Бошлиқ ходимларга чўчқани олиб чиқиб, хонани тозалаб беришларини буюрди. Бир неча кундан сўнг ҳол сўрагани келди: - Аҳволлар қалай? Камчиликлар йўқми? - Йўқ, йўқ! Ҳаммаси яхши, қийинчиликларимиз барҳам топди, — жавоб беришди маҳбуслар. Шундай қилиб муаммо биргина чўчқани олиб чиқиш билан ҳал бўлди. Шундай қилиб камеранинг майдони торлиги масаласи унутилди. Ундан олдинги масала ҳам, ундан олдингисию ундан олдингиси ҳам... Ҳатто биринчи маҳкумнинг зулм билан ноҳақдан қамалгани-да унутилди, чўчқани хонадан олиб чиқилганини пеш қилиб, инсонпарварлик ёрдами берилиб, қонун устиворлиги таъминланиб, инсон қадри устун эканини, адолатли бағрикенг ҳукмдорга шон шараф айтиб раҳмат айтиб, миннатдорчилик билдиришларини талаб қилиб гердайишди... Сунъий яратилган сохта зулмлар ва ноҳақ зиндонбандлик унутилди, ҳеч ким эсламади... Ҳатто сиз ҳам унутдингиз уни, ҳурматли ўқувчи.... Ҳаётимиз ана шундай. Асл муаммомизни унутишимиз учун янги мушкулотлар ўйлаб топишади. Сўнгра моҳирлик ила чўчқа назариясини татбиқ қилишади. Афсуски, энди бизнинг истагимиз фақатгина чўчқани орамиздан чиқаришлари кутиш бўлиб қолишига эришишади, уларни чўчқа назариясини яратишдан мақсадлари зотан шу эди... Исмигул Шайҳуддинованинг Фбдаги саҳифасидан
32210Loading...
36
-Қишлоқ қишга тайёр.... ми? -Қишлоқ таппи(тезак) туризмини ривожлантиришга тайёр (Сурат Sherali Sattarov саҳифасидан олинди)
4977Loading...
00:45
Video unavailableShow in Telegram
Қозоғистонда келинсиз тўй бўлди. Ҳодиса, 7 июнь куни Остонада бўлиб ўтгани айтилмоқда.  Маълум бўлишича, келин тўйдан икки кун аввал эрга тегишни истамай қолган. Куёв ўзини йўқотмаган ва келинсиз тўй ўтказишга қарор қилган. Лавҳадан кўриниб турибдики, куёвбола келинсиз ҳам тўй яхши ўтишини меҳмонларга   кўрсатиб берган.
نمایش همه...
4.36 MB
😁 1
Арафа муборак! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр" деб айтишдир", деганлар. https://t.me/tnews247
نمایش همه...
T-news...

Admin

https://t.me/bakirovich_sharofitdin

Tulegenov Sharofitdin

👍 1
04:41
Video unavailableShow in Telegram
Ибратли ҳикоя экан. Кўринг, хулоса қилинг. https://t.me/tnews247
نمایش همه...
11.79 MB
👍 2
00:29
Video unavailableShow in Telegram
Америка сеҳрли диёр. Бу мамлакатни ҳар бир фуқаро бошқара олади. https://t.me/tnews247
نمایش همه...
2.88 MB
😁 2👍 1
Воқеликни бузиб талқин қиладиган даврда яшаяпмиз. Куни кеча собиқ амалдорлардан бири «оддий одамлар қатори Ҳаж амалларини бажаргани келдим» дея пост қолдирибди. Ижтимоий тармоқлар мана шу "оддий одам"га ёпишиб олди. Унинг «оддий одамлар» деган иборасини ҳазм қила олмаяпти. Тўғри тушуниш керак, У шу пайтгача хукумат делегацияси таркибида хорижга чиққан эди. Энди оддий одам сингари Ҳажга борганини айтмоқда,холос. Бу асло, оддий одамларни камситиш эмас. "Мен хукумат делегацияси таркибида эмас, оддий одам сифатида келдим", демоқчи. Тўғри тушунайлик ва тирноқ остидаги кирни лупа билан қидирмайлик. (Тилга олинган инсон билан таниш эмасман, яқинидан кўрмаганман. Кўришганимда албатта суратга тушган бўлардим) https://t.me/tnews247
نمایش همه...
T-news...

Admin

https://t.me/bakirovich_sharofitdin

Tulegenov Sharofitdin

👍 2
Қозоғистоннинг Бош муфтий Науризбай ҳожи Тағанули Қурбон ҳайити муносабати билан Астана шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида тадбиркорларга мурожаат қилди. ҚМДБ матбуот хизмати хабарига кўра, Наурйзбай ҳожи Тағанули тадбиркорларни Қурбон ҳайитида мол (қорамол) нархини оширмасликка, балки одамларнинг ижтимоий аҳволини ҳисобга олиб, мақбул нархларни таклиф қилишга чақирган. Фото: Kazinform “Ҳамиша меҳр-мурувват кўрсатиб, атрофимизга нур таратган, ёши улуғларнинг раҳмати ва дуосини олиб, камолга етган юртмиз. Халқимизда “Садақа қилсанг, савобини ўзинг кўрасан” деган мақол бор. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Ким биродарига ғамхўрлик қилса, Аллоҳ ҳам унга ғамхўрлик қилади. Кимки мусулмоннинг бир дардини енгилласа, Аллоҳ таоло унинг бир ғамини енгил қилади”. Шу билан бирга, юртимиздаги барча тадбиркорларни Қурбон ҳайити шарафига мол (қорамол) нархини кўтармасдан, аҳолининг ижтимоий аҳволини инобатга олган ҳолда мақбул нархларни таклиф қилишга, халқимиз томонидан истеъмол қилинадиган озиқ-овқатга имкон қадар чегирма беришга чақираман. Қурбонлик байрамини нишонлашдан асосий мақсад мусулмонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, саховат, хайр-эҳсон ва қаноат каби ахлоқий қадриятларни шакллантиришдир. Худонинг марҳамати нури ёғадиган хайрли дамларда халқимизга яхшилик қилайлик, эл-юрт шукронасидан баҳраманд бўлайлик”, – деди Науризбай ҳожи Тағанули. https://t.me/tnews247
نمایش همه...
T-news...

Admin

https://t.me/bakirovich_sharofitdin

Tulegenov Sharofitdin

Тошкентда энг кўп қўйилган йўл белгиси нима? Тўғри топдингиз - машиналар учун "тўхташ мумкин эмас" деган йўл белгиси ҳар қадамда учрайди. Астанада энг кўп йўл белгиси нима? "Р" белгиси, яъни инглизча паркинг,русча стоянка, ўзбекчада автотураргох белгиси Астана йўлларнинг ҳар қадамида учрайди. Тошкент ва Астананинг фарқи шунда., Айтишларича, тураржой бўладими,маъмурий бино бўладими,қатъий назар неча қаватлигига қараб ер ости паркинг билан таъминланган экан. Дейлик, бир бинода 100та хонадон бўлса шунча гараж қурилган. Гаражлар нарҳи 5-10 минг доллар экан. Гаражларни хусусийлаштирмаганлар ижарага олиб фойдаланишар экан. Астана Бош Жомъе масжиди 30 минг кишига мўлжаллаеган. Бу ерда ҳам автотураргоҳ муаммоси ҳал этилган. Бизда ҳам янги масжидлар(умуман турар-жойлар ҳам) қурилар экан,биринчи навбатда мана шу - автотураргоҳлар масаласига катта эътибор қаратиш лозим. Бир пайтлар Ашхабодга бориб, "агар бу шаҳарда йўл транспорт ҳодисаси содир этилди" дейилса ишонмайман ,деган фикрга боргандим. Ашҳабоднинг йўллари кенг, автомобиллари камлиги шу фикрга келишимга сабаб бўлган эди. Худди шу фикрни энди Астанага ҳам айтаман. Астанада йўллар кенг, ҳар қадамда видеокамера. ДАН ходими мутлоқо кўзга ташланмайди. Автомобиллар ҳам Тошкентга нисбатан жуда кам.Тирбандлик йўқ. https://t.me/tnews247
نمایش همه...
T-news...

Admin

https://t.me/bakirovich_sharofitdin

Tulegenov Sharofitdin

😢 1

01:01
Video unavailableShow in Telegram
Шукрона айтамиз ўзингга минг бор, Қалблардан дардларни кетказганинг-чун. Шукрона айтамиз, эй Парвардигор, Жумадан Жумага етказганинг-чун.
نمایش همه...
2.46 MB
👍 1